Telegram Web Link
Тўмарис издошлари баҳслашди

Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходималар ўртасида «Тўмарис издошлари» мусобақаси бўлиб ўтди.
Қизғин баҳсларга бой ўтган мусобақада ходималар 100, 200, 400 ва 800 метр масофаларга эстафета югуриш, амалий ўқ отиш машғулотларида синовдан ўтишди. Яна шартли жароҳатланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва уларни жанг майдонидан олиб чиқиш жараёнида қандай ҳаракатланиш кераклигини амалда кўрсатиб беришди.
Барча шартларни муваффақиятли бажарган иштирокчилар ғолиб деб топилиб, уларга мусобақанинг республика босқичида қатнашиш учун йўлланма берилди.
Ўз мухбиримиз.
Сурхондарё вилояти.
ҲОКИМ ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИ МУАММОЛАРИНИ ТИНГЛАДИ

Миришкор тумани ҳокими Файзулло Ғуломов тумандаги маҳаллаларда хизмат қилаётган профилактика инспекторлари билан мулоқот ўтказди.
Учрашувда ҳоким маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш, профилактика инспекторларининг ишини енгиллаштириш билан бирга, иш натижадорлигини ошириш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Асосийси, профилактика инспекторларини қийнаб келаётган муаммоларни эшитди ва уларни бартараф этиш учун масъулларга аниқ ва манзилли топшириқларни берди.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Ибратли ҳикоятлар
«Нон улуғ, хоним»
Муҳаммад Раҳимхон Ферузнинг яхши бир одати бор эди. У гоҳо-гоҳо аркони давлат бирла шаҳар айланар, аҳли раиятнинг ҳолидан хабар оларди. Бир куни хон маҳрамлари ила шаҳар сайрига чиқди. Ёнида хос мулозими Ҳасан қайғичи ҳам бор эди. Бир кўчадан ўтаётиб, Ферузнинг кўзи торгина ҳовлига тушди. Ҳовлида кўтарма тандир, тандир олдида бир аёл қўлларига лаппак кийиб нон ёпарди.
Феруз отининг бошини тортиб, бир лаҳза тўхтатди. Таомилга кўра, Хон ўтарда шаҳарни жарчининг ҳайқириғию карнай-сурнайларнинг товуши босиб кетар, барча халқ юмушини ташлаб кўчага отилар, салтанат соҳиби ўтиб кетгунча икки букилиб таъзим қилиб турарди.
Ғарибона ҳовлидаги бу хотин эса дунёни унутиб нон ёпарди.
Хон Ҳасан қайғичига ўгирилди.
– Бул нечук жондирки, мамлакат шоҳи бирла иши йўқдир. Карми, гунгми?
– Ул хотун нон ёпаётир, хоним, – деди Ҳасан қайғичи аста.
Ферузнинг андак жаҳли қўзиди:
– Хон улуғми, нон улуғми?
– Нон улуғ, шоҳим, – деди Ҳасан, – мамлакат хонсиз яшаса бўлар ва лекин нонсиз яшай билмас.
Муҳаммад Раҳимхон индамай отига қамчи урди.
ХОДИМЛАР ТАШАББУСИ БИЛАН

Ромитан тумани ИИБ ходимлари туман ҳудудидаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги, руҳий касаллиги мавжуд фуқаролар ҳолидан хабар олишди. Шунингдек, улар учун тиббий кўриклар ташкил этилди.
Ўз мухбиримиз.
Бухоро вилояти.
Faoliyat sarhisobi

Namangan viloyati IIB boshlig‘i, polkovnik Shuhrat Aliyev huzurida o‘tkazilgan muhokama yig‘ilishida Namangan shahar IIBning shaxsiy tarkibi faoliyati tahlil etildi.
Unda shahar hududida kriminogen vaziyatni barqaror saqlash, jinoyatchilik va huquqbuzarliklarning oldini olish, jamoat hamda yo‘l harakati xavfsizligini taʼminlashda Namangan shahar IIB xodimlari tomonidan amalga oshirilgan ishlar, yo‘l qo‘yilgan kamchiliklar keskin tanqid qilindi. Jinoyat va huquqbuzarliklarning oldini olish bo‘yicha qatʼiy chora-tadbirlar belgilab berildi.
O‘z muxbirimiz,
Namangan viloyati.
Jinoyatchilik sabablari muhokamasi

Qoraqalpog'iston Respublikasi Ichki ishlar vaziri polkovnik Baxtiyar Torebekov Qo'ng'irot tumanida yuz bergan jinoyatlar va ularning kelib chiqish sabablari bo'yicha majlis o'tkazdi...

@postdarasmiy
ЁШЛАР КИБЕРСПОРТДА БЕЛЛАШДИ

Киберспорт спорт тури сифатида қабул қилинганига ҳали кўп бўлмади. Шунга қарамай минглаб ёшларни ўзига жалб этиб улгурди. Навоий вилоятида ҳам ”Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” доирасида “Биз кибержиноятларга қаршимиз!” шиори остида мазкур спорт тури бўйича мусобақалар бўлиб ўтди. Тадбир вилоят ИИБ томонидан вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Рақамли технологиялар вазирлигининг вилоят шўъбаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Батафсил ўқинг👉

👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
2024/10/05 01:31:39
Back to Top
HTML Embed Code: