Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Namangan shahridagi Orzu huquq-tartibot maskani va boshqa huquqni muhofaza qiluvchi organ xodimlari tomonidan xonadon hamda savdo obyektlarini qo‘riqlovga olish yuzasidan targ‘ibot tadbirlari o‘tkazildi

Namangan viloyati IIB Axborot xizmati
МАҲКУМЛАР МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Жами 83 нафар маҳкум Конимех тумани ИИБ Пробация гуруҳи назорати остида туради. Улар орасида ёшлар ва аёллар ҳам бор. Маҳкумларни иш билан таъминлаш, касб-ҳунарга йўналтириш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, яқинда туман сектор раҳбарлари Пробация гуруҳи ҳисобида турувчилар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ўрганди. Шунингдек, тадбирда мутасадди ташкилотлар вакиллари ва тадбиркорлар ҳам қатнашиб, ҳамкорликда назорат остидаги шахсларга имтиёзли кредит ажратиш, моддий ёрдам кўрсатиш, касб-ҳунар ўргатиш масалалари ҳал этилди.
Тадбир якунида тобора кўлами кенгайиб бораётган кибержиноятлар ҳақида маълумот берилиб, улардан ҳимояланиш, банк картаси рақамлари ва шахсий маълумотларни бегоналарга ошкор қилмаслик, ижтимоий тармоқлардаги расмий бўлмаган иловалардан фойдаланмаслик бўйича тушунтиришлар берилди.
Бундан ташқари, шу куни меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Маҳлиё ХОЛОВА,
ўз мухбиримиз.
Вояга етмаганлар иштирокида

Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ҲПБ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида тарбияланаётган вояга етмаганлар билан турли фойдали машғулотлар ўтказилмоқда. Жумладан, яқинда бу ерда енгил атлетика ва тасвирий санъат бўйича машғулотлар ташкил этилиб, вояга етмаганларнинг қобилият ва қизиқишлари оширилди.
Гулмира ТУРДИБОЕВА,
подполковник.
Қашқадарё вилояти.
БИР ФИЛЬМДА ТУРЛИ ЯКУН

1985 йили катта экранларга чиққан «Ашёвий далил» кинофильми омма орасида катта шов–шув ва тортишувларни келтириб чиқариб, уни қайта томоша қилишга ҳаракат қилганлар сони ортиб кетган. Бунга фильм ижодкорларнинг битта айёрона усулдан фойдалангани сабаб бўлган. Гап шундаки, улар фильмнинг энг охирини 3-4 хилдаги якун билан суратга олишган. Кейин уларни турли шаҳарлардаги кинотеатрларга намойиш учун жўнатади.
Турли шаҳарларда яшаб, уни турли якун билан кўрган томошабинлар фильм ҳақида ўз таассуротлари билан ўртоқлашар экан, «нима деяпсиз, мен якунида нима бўлганини ўз кўзим билан кўрганман» дея қаттиқ тортишишган ва қайта томоша қилишга мажбур бўлган.

Азамат ПИРНИЯЗОВ
тайёрлади
#Кун_ҳикмати

Қандай бўлсанг бўл, кўринганинг қадарсан. Қандай кўринсанг кўрин, қаршингдаги сени кўргани қадарсан.
Жалолиддин Румий
Ойлик доирасидаги семинар-тренинг
“Кибермаданиятни юксалтириш” ойлиги доирасида Қарши тумани ҳокимлигида семинар-тренинг ташкил қилинди.
Тадбирда туман ИИБ бошлиғи вазифасини бажарувчи, подполковник Нурбек Сафаров сўзга чиқиб, кибергигиена ва ахборот хавфсизлиги, фишинг, кибер-фирибгарларнинг маълумотлар манбаи, кундалик ҳаётда пластик карталар орқали пул муомалалари, ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар ва бошқа масалалар бўйича маъруза қилди.
Шунингдек, жойларда ойлик доирасида семинарлар ўтказилиши, тарғибот ишлари олиб борилиши юзасидан вазифалар белгилаб олинди.
Суҳроб ҚАЛАНДАРОВ,
сафдор.
Қашқадарё вилояти.
#Касб_фидойиси
ҲУШЁРЛИГИ ҚЎЛ КЕЛДИ
Жорий йилнинг 28 май куни «Тараққиёт» маҳалласидаги савдо расталари орасида юрган 35 ёшлардаги шахс ўзини ғалати тутаётгани Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХ батальони сафдори Сардор Наимжоновнинг эътиборини тортди. У негадир ходимларни кўрган заҳоти қадамини тезлатиб, узоқлашишга ҳаракат қилди. Бундан шубҳаланган сафдор уни тўхтатиб, қўлидаги планшет орқали шахсини аниқлашга киришди. Сурати тармоққа киритилгач, мазкур фуқаро муқаддам жиноят содир этиб, қидирувда эканлиги аниқланди. Натижада жиноятга жазо муқаррарлиги таъминланди.
Ўз мухбиримиз.
Сирдарё вилояти.
Mahallalarda nima gap?
Uychi tumani IIB boshlig‘i profilaktika inspektorlariga yo‘riqnoma berdi. Unga asosan mahallalarda xizmat tashkil etildi.
Profilaktika inspektorlari tomonidan fuqarolar murojaatlari tinglanib, xonadonbay ish tashkil qilindi. Uzoq muddatga ishlash va boshqa maqsadlarda chiqib ketgan hamda qaytib kelgan shaxslar va ularning oila aʼzolari bilan suhbatlashildi. Shuningdek, huquqbuzarlik sodir etgan shaxslar bilan muloqot o‘tkazilib, bu kabi holatlarga qayta qo‘l urmaslik yuzasidan ogohlantirildi.
O‘z muxbirimiz,
Namangan viloyati.
JUMBOQ

XX asrning 20-yillari o‘zbek kinosi uchun ilk ko‘tarilish yillari hisoblanadi. Talantli yoshlarni Moskva, Peterburgga o‘qishga yuborish boshlangan. Faqat aktyor, rejissyorlar emas, operator va Ular ham yuborilar ekan. O‘sha davr kinosi uchun Ular juda zarur bo‘lishgan.


Ushbu savolning javobini bugun soat 17:00 da telegramm kanalimiz orqali e'lon qilamiz.

Javobni quyidagi manzilga yo‘llashingiz mumkin:
https://www.tg-me.com/postda_muloqot

👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
2024/10/04 17:21:33
Back to Top
HTML Embed Code: