Telegram Web Link
Кибермаданиятни юксалтириш — давр талаби

Янгиер шаҳар ҳокимлигида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, ёшлар, маҳалла еттилиги ва нодавлат ташкилотлар ходимлари иштирокида ўқув-семинар ташкил этилди.
Семинар аввалида ИИВ Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази масъул ходими, шаҳар ИИБ бошлиғи томонидан ҳозирги кунда ижтимоий тармоқлар орқали фуқароларимиз фирибгарлик, ўғрилик ва бошқа шу каби жиноятлар қурбонига айланиб қолаётгани ҳақида сўз юритиб, жиноят қурбонига айланмаслик учун амал қилиши лозим бўлган жиҳатлар тушунтирилди.
Моҳларойим ХАЙДАРОВА.
Сирдарё вилояти.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТОҒЛИ ҚИШЛОҚЛАР ЙЎЛИ РАВОН БЎЛАДИ

Деҳқонобод туманининг “Бошчорбоғ”, “Чилгаз”, “Сарчашма”, “Чашмаимирон” тоғли қишлоқлари йўлларини шағаллаштириш ишларига старт берилди.
Махсус техника воситалари билан 4 та қишлоқнинг ички тупроқли кўчалари, шунингдек, ёғингарчиликлар туфайли носоз ҳолга келган йўллари босқичма-босқич таъмирланади.
Мансур ЭГАМБЕРДИЕВ,
капитан.
Қашқадарё вилояти.
JUMBOQ

Balki omad kuldi va yo taqdir ham,
Zehni g‘arq bo‘lmadi nafsning qa’riga.
To‘rt gumon ostida to‘qqizta qadam,
Bolalik sevgisi sabab bariga.

Bugungi savolimizga yagona to‘g‘ri javobni bilimdon o‘quvchimiz Ulug‘bek Qurbonov yo‘lladi.

Javob: "Xarobadan chiqqan millioner" filmi.

👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
SHUBHALI KONTENTLAR XAVFLI

Sirdaryo viloyati IIB JXX Probatsiya boʻlinma hamda guruhlari inspektorlari tomonidan nazorat ostidagi shaxslar va mahalliy aholi oʻrtasida kibermadaniyat mavzusida targ'ibot ishlari olib borildi.
Ularga elektron to‘lov vositalaridan xavfsiz foydalanish, shaxsga doir maʼlumotlarni ishonchli himoya qilish va ulardan noqonuniy foydalanishga yo‘l qo‘ymaslik, tovlamachilik, kiberzo‘ravonlik kabi qilmishlar sodir etishning oldini olish, taqiqlangan kontentlarga qarshi raqamli immunitetni shakllantirish kabi yo‘nalishlarda maʼlumot beriildi.
Oʻz muxbirimiz.
Sirdaryo viloyati.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Namangan shahridagi Orzu huquq-tartibot maskani va boshqa huquqni muhofaza qiluvchi organ xodimlari tomonidan xonadon hamda savdo obyektlarini qo‘riqlovga olish yuzasidan targ‘ibot tadbirlari o‘tkazildi

Namangan viloyati IIB Axborot xizmati
МАҲКУМЛАР МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Жами 83 нафар маҳкум Конимех тумани ИИБ Пробация гуруҳи назорати остида туради. Улар орасида ёшлар ва аёллар ҳам бор. Маҳкумларни иш билан таъминлаш, касб-ҳунарга йўналтириш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, яқинда туман сектор раҳбарлари Пробация гуруҳи ҳисобида турувчилар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ўрганди. Шунингдек, тадбирда мутасадди ташкилотлар вакиллари ва тадбиркорлар ҳам қатнашиб, ҳамкорликда назорат остидаги шахсларга имтиёзли кредит ажратиш, моддий ёрдам кўрсатиш, касб-ҳунар ўргатиш масалалари ҳал этилди.
Тадбир якунида тобора кўлами кенгайиб бораётган кибержиноятлар ҳақида маълумот берилиб, улардан ҳимояланиш, банк картаси рақамлари ва шахсий маълумотларни бегоналарга ошкор қилмаслик, ижтимоий тармоқлардаги расмий бўлмаган иловалардан фойдаланмаслик бўйича тушунтиришлар берилди.
Бундан ташқари, шу куни меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Маҳлиё ХОЛОВА,
ўз мухбиримиз.
Вояга етмаганлар иштирокида

Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ҲПБ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида тарбияланаётган вояга етмаганлар билан турли фойдали машғулотлар ўтказилмоқда. Жумладан, яқинда бу ерда енгил атлетика ва тасвирий санъат бўйича машғулотлар ташкил этилиб, вояга етмаганларнинг қобилият ва қизиқишлари оширилди.
Гулмира ТУРДИБОЕВА,
подполковник.
Қашқадарё вилояти.
БИР ФИЛЬМДА ТУРЛИ ЯКУН

1985 йили катта экранларга чиққан «Ашёвий далил» кинофильми омма орасида катта шов–шув ва тортишувларни келтириб чиқариб, уни қайта томоша қилишга ҳаракат қилганлар сони ортиб кетган. Бунга фильм ижодкорларнинг битта айёрона усулдан фойдалангани сабаб бўлган. Гап шундаки, улар фильмнинг энг охирини 3-4 хилдаги якун билан суратга олишган. Кейин уларни турли шаҳарлардаги кинотеатрларга намойиш учун жўнатади.
Турли шаҳарларда яшаб, уни турли якун билан кўрган томошабинлар фильм ҳақида ўз таассуротлари билан ўртоқлашар экан, «нима деяпсиз, мен якунида нима бўлганини ўз кўзим билан кўрганман» дея қаттиқ тортишишган ва қайта томоша қилишга мажбур бўлган.

Азамат ПИРНИЯЗОВ
тайёрлади
#Кун_ҳикмати

Қандай бўлсанг бўл, кўринганинг қадарсан. Қандай кўринсанг кўрин, қаршингдаги сени кўргани қадарсан.
Жалолиддин Румий
Ойлик доирасидаги семинар-тренинг
“Кибермаданиятни юксалтириш” ойлиги доирасида Қарши тумани ҳокимлигида семинар-тренинг ташкил қилинди.
Тадбирда туман ИИБ бошлиғи вазифасини бажарувчи, подполковник Нурбек Сафаров сўзга чиқиб, кибергигиена ва ахборот хавфсизлиги, фишинг, кибер-фирибгарларнинг маълумотлар манбаи, кундалик ҳаётда пластик карталар орқали пул муомалалари, ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар ва бошқа масалалар бўйича маъруза қилди.
Шунингдек, жойларда ойлик доирасида семинарлар ўтказилиши, тарғибот ишлари олиб борилиши юзасидан вазифалар белгилаб олинди.
Суҳроб ҚАЛАНДАРОВ,
сафдор.
Қашқадарё вилояти.
2024/10/04 09:28:32
Back to Top
HTML Embed Code: