Telegram Web Link
Тарғибот тадбирлари

Навоий шаҳрида "Хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни" доирасида тарғибот тадбирлари ташкил этилди.
Жумладан, Навоий шаҳар ИИБ ЖХХ ҲПБ ХҚМБ катта инспектори, капитан С. Абдуллаева томонидан “Навоийазот” АЖ ишлаб чиқариш корхонаси ишчи хизматчилари билан профилактик тадбир ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди. Унда асосий эътибор хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг, жамиятда содир бўлаётган нохуш ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилди.
Бундан ташқари, капитан С. Абдуллаева ўзи хизмат кўрсатаётган маъмурий ҳудудда жойлашган маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари вакилалари, гўзаллик салонлари ва дорихоналарда, савдо дўконларида ишлаётган ходималарга жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг салбий оқибатлари ҳамда уларнинг олдини олиш тўғрисида тушунча бериб, мавзуга оид буклетлар тарқатди.
Маҳлиё МИРЗАЕВА,
подполковник.
Навоий вилояти.
JUMBOQ

Bu dunyoda insonning ortidan ikkita narsa quvib yuradi. Bu nima?

Ushbu savolning javobini bugun soat 17:00 da telegramm kanalimiz orqali e'lon qilamiz.

Javobni quyidagi manzilga yo‘llashingiz mumkin:
https://www.tg-me.com/postda_muloqot

👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
Воқеанинг нохуш ривожи
Ички ишлар органлари ходимлари Ғаллаорол туманининг “Маданият” маҳалласида ўзини шубҳали тутган Ш.А.ни шахсий тинтувдан ўтказдилар. Мазкур жараёнда гумон қилинувчининг чўнтагидан 2 та гугурт қутисига жойланган 15 грамм марихуана топилди. Воқеа “Ўзбекистон” маҳалласида яшовчи ушбу шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиши билан тугади.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
ўз мухбиримиз.

Жиззах вилояти.
27-iyun — Matbuot va ommaviy axborot vositalari xodimlari kuni munosabati bilan Axborot xizmati xodimlari taqdirlandi

▶️
Batafsil
———
27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Ахборот хизмати ходимлари тақдирланди

▶️
Батафсил
———
Сотрудники Пресс-службы отмечены по случаю 27 июня – Дня работников печати и средств массовой информации

▶️
Подробно

Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Ok | TV
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Namanganda YPX xodimlari tomonidan velosiped, moped va skuter haydovchilari ishtirokida muhokama yig'ilishi o'tkazildi

Namangan viloyati IIB YHXB Axborot xizmati.
JUMBOQ

Bu dunyoda insonning ortidan ikkita narsa quvib yuradi. Bu nima?

Bugungi savolimizga Nargiza Jumayeva birinchi bo‘lib to‘g‘ri javob yo‘lladi. N. Hamidov va Asli ismli o‘quvchimiz ham javobni to‘g‘ri topishgan.

Javob: rizq va o‘lim

👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
“МР-512” ҳужжатлаштириб олинди
Айдар-Арнасой кўли бўйида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган рейд давомида Зафаробод туманининг “Лолазор” маҳалласида яшовчи Н.Т. ўзи билан бирга “МР-512” русумли пневматик милтиқни олиб юрганлиги аниқланди. Ушбу шахс қуролга оид ҳужжатларни тақдим эта олмаган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
ўз мухбиримиз.

Жиззах вилояти.
Иш боши интизом
ИИВ Академиясини тамомлаб, ҳозирги кунда Навоий вилояти ИИБ ихтиёрига юборилган ёш ходимлар билан “Қонунийликни таъминлаш ва темир интизом ойлиги” доирасида йўриқнома ўтказилди. Тадбир чоғида уларга “Касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси” талабларига қатъий риоя қилишлари, фуқаролар билан хушмуомалада бўлишлари лозимлиги уқтирилди. Бундан ташқари, сўнгги вақтларда ёш ходимлар томонидан содир қилинган қонун бузилиши ҳолатлари етказилиб, ўз устларида янада кўпроқ ишлашлари кераклиги таъкидлаб ўтилди. Тадбир сўнгида ёш осойишталик посбонларига соҳа ходимлари учун кўзда тутилган ижтимоий ҳимоя турларидан фойдаланиш тартиблари ҳам тушунтирилди.
Маҳлиё ХОЛОВА,
ўз мухбиримиз.
Навоий вилояти.
.Президент томонидан “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланди.

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасининг тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди катта мутахассиси, кичик сержант Шаҳбоз Мўминов.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кунни қандай қилиб тўғри бошлаш керак

🔆 Каналга ўтиш
#Кун_ҳикмати

Ҳеч нима қилмайдиган одамгина хато қилмайди, ҳолбуки унинг энг катта хатоси ҳам шудир.
✍️ Лев Толстой

👉 @postdarasmiy
Профилактик тадбирлар давом этмоқда

Қашқадарё вилояти Транспортда ХТБ “Оқработ” ва “Қорадаҳна” бекатларида ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўриқловчи ўқчи ходимлар ва ишчи-ходимлар ўртасида профилактик тадбирлар ўтказилди.
Тадбирлар давомида темир йўл кўприклари ёнига бегона шахслар ва бегона автотранспорт воситаларини ҳамда бегона буюмларни қаровсиз қолдирилмаслиги тушунтирилиб, уларга ҳар доим ҳушёр ҳолда хизматни олиб боришлари тўғрисида қўшимча йўриқнома берилди.
Профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.
Ўз мухбиримиз.
2024/10/01 19:28:58
Back to Top
HTML Embed Code: