Telegram Web Link
Ҳамкорликдаги ўқув машғулоти

ИИВ ЖИЭД Тўртинчи минтақавий мувофиқлаштириш маркази 34-сонли манзил колониясида шахсий таркибнинг ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятларга тайёргарлигини ошириш мақсадида Қамаши тумани ФВБ ходимлари билан кўргазмали амалий ўқув машғулоти ўтказилди.
Тадбирда соҳа мутахассислари ходимларга бирламчи ўт ўчириш воситаларини ишлатиш, туруржой ва ишлаб чиқариш объектларида ҳамда ғалла мавсумида ёнғин хавфсизлигига риоя этиш борасида тушунча беришди.
Ўз мухбиримиз.
Қашқадарё вилояти.
НАТИЖАЛАР ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВда вазир ўринбосари, подполковник Ғ.Эшимбетов раислигида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда жорий йилнинг ўтган даврида вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлимларида хотин-қизлар билан ишлаш йўналишида амалга оширилган ишлар таҳлил этилди.
Шунингдек, шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилган ишларнинг натижалари муҳокама этилиб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.
Назира ТУРДИМУРАТОВА,
ҚР ИИВ, майор.
JANGOVAR TAYYORGARLIK OSHIRILDI

Sirdaryo viloyati IIB JXX YHXB tomonidan xodimlarning maxsus jangovar tayyorgaligiga alohida eʼtibor qaratiladi. Yaqinda «Dinamo» sport majmuasida YHX inspektorlarining jangovar mahoratini oshirishga qaratilgan navbatdagi mashgʻulotlar oʻtkazildi. Unda mahoratli murabbiylar tajovuzkor harakatlarning oldini olishga qaratilgan uslublarni oʻrgatishdi.
Oʻz muxbirimiz.
Sirdaryo viloyati.
Хонобод шаҳрида сайёр қабул ўтказилди

Хонобод шаҳрида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича ўтказилган сайёр қабулда фуқароларни қийнаб келаётган кўплаб муаммоларга ижобий ечим топилди.
Бўлиб ўтган сайёр қабулда Андижон вилояти ИИБ бошлиғи А.Т.Раҳматуллаев пробация ҳисобидаги шахсларни жазодан муддатидан олдин шартли равишда озод қилиш, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи ID карталар расмийлаштириш, тергов-суриштирув ҳаракатлари ҳамда бошқа турли ижтимоий масалаларда келиб тушган кўплаб мурожаатлар ҳам жойида ижобий ҳал этилди. Айрим мурожаатлар бўйича ҳуқуқий тушунчалар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.
Ўтказилаётган бу каби сайёр қабуллар аҳоли муаммоларни аниқлаш, жойида ҳал қилиш, уларни бартараф этиш мақсадларига қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.
Борис Клейман,
ўз мухбиримиз.
Андижон вилояти.
#Касб_фидойиси
Жиззах шаҳар ИИБ 1-сонли ИИБ ҲПГ профилактика инспектори, майор Жаҳонгир Унгалов жорий йилнинг ўтган даврида “Зилол” маҳалласида қонунбузарликларнинг олдини олиш мақсадида маҳалла еттилигига фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал қилишга қаратилган 152 та хулоса киритди. Шунингдек, ҳудудда истиқомат қилувчи спиртли ичимликка ружу қўйган 7 нафар, пробация хизмати назорати остида бўлган 19 нафар, муқаддам судланган 45 нафар шахс билан доимий равишда профилактик тадбирларни олиб бормоқда.
Қолаверса, майор 104 нафар қонунбузарга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириб, бир жиноятни фош этди. Жумладан, муқаддам гиёҳванд экин етиштиргани ва сақлангани учун судланган У.К.нинг томорқасида икки туп каннабис экиб, парваришлаётганлигини аниқлади. Жаҳонгир Унгалов ҳалол хизмати билан зилолликлар ва ҳамкасбларининг ҳурматини қозонмоқда.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
ўз мухбиримиз.

Жиззах вилояти.
Фуқаролар мурожаатлари тингланди

Қарши шаҳридаги “Қарши” маҳалласида вилоят секторлари раҳбарлари сайёр қабул ўтказди. Сайёр қабулда 3-сектор раҳбари, вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Абдувоҳид Исмоилов фуқароларнинг турли масалаларга оид мурожааатлари тингланди.
Сайёр қабул давомида мурожаатларнинг 2 таси жойида ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш ва маблағ талаб қиладиган мурожаатлар кўриб чиқиш учун тегишли мутасадди идоралар вакиллари томонидан назоратга олинди.
Суҳроб ҚАЛАНДАРОВ,
сафдор.
Қашқадарё вилояти.

👉 @postdarasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ijtimoiy_rolik

📱Telefonga chalg‘ib o‘z hayotingizni xatarga qo‘ymang!

👉 @postdarasmiy
Бебош ўсмир уйига қайтарилди
Ғаллаорол туманининг “Мулкуш” маҳалласида яшовчи Ғ.Қ. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, 2008 йилда туғилган ўғли уйдан номаълум томонга чиқиб, қайтмаганлигини билдирган. Суриштирув натижасида боланинг Тошкент шаҳрида эканлиги аниқланиб, ота-онасига топширилди.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
ўз мухбиримиз.

Жиззах вилояти.
Zehningizni sinab ko‘ring

Savol
: Kanadaning Toronto shahrida dunyodagi eng baland teleminoralardan biri joylashgan. Ushbu minoraning 111-metrida bunyod etilgan maxsus yugurish yo‘lakchasida boy-badavlat kishilar sport bilan shug‘ullanishadi. Nima uchun bunday balandlikda sport maydoni qurilgan.

Ushbu savolning javobini to‘g‘ri topsangiz, bugun soat 17:00 da telegram kanalimiz orqali e’lon qilamiz.

Javobni quyidagi manzilga yo‘llashingiz mumkin: https://www.tg-me.com/postda_muloqot

👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
ТУНУ КУН САЙЁҲЛАР ХИЗМАТИДА

Кўҳна Бухорои шариф ўзининг шарқона жозибаси ҳамда жилоси билан ҳамиша хорижий ҳамда маҳаллий сайёҳлар диққат марказида бўлиб келмоқда. Йилига минглаб сайёҳлар қадим тарихни ўзида акс эттирган обидаларни кўриш учун ташриф буюришади.
Вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари сайёҳларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, хавфсиз сайёҳлик муҳитини яратиш, шунингдек, меҳмондўстлик фазилатларини намоён этиб, жамоат тартибини сақлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида тизимли чора-тадбирларни амалга ошириб келишмоқда. Бундан ташқари, сайёҳлар томонидан бўлган ҳар қандай мурожаат ўз вақтида ҳамда ижобий ҳал этилиши йўлга қўйилган.
Кўрсатилаётган амалий ёрдамлар ўзининг ижобий самарасини бериб, сайёҳлар ҳамиша миннатдор бўлишмоқда. Бу эса, ўз навбатида, вилоятнинг туризм салоҳиятига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатмоқда.
М.РАШИДОВА,
катта лейтенант.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Navoiy viloyati Karmana tumani “Navroʻz” MFYda tashkil etilgan sayyor sud yigʻilishida probatsiya nazoratidagi bir guruh mahkumlar muddatidan oldin jazosidan ozod etildi
———
Навоий вилояти Кармана тумани «Наврўз» МФЙда ташкил этилган сайёр суд йиғилишида пробация назоратидаги бир гуруҳ маҳкумлар муддатидан олдин жазосидан озод этилди


👉 @postdarasmiy
Murabbiylar muhokamasi

Andijon viloyati IIBda o'tkazilgan seminar murabbiylik masalalariga bag'ishlandi. Ichki ishlar boshqarmasi boshlig'ining o'rinbosari podpolkovnik Jonibek Davronov ustozlar ishidagi kamchiliklarni ta'kidlab, ba'zi ustozlarning o'z vazifalariga vijdonsiz munosabatda bo'lish misollarini keltirdi. Ko'p yillar davomida murabbiylik bilan shug'ullangan tajribali xodimlarning chiqishlari eshitildi. Seminar davomida muhokama qilingan barcha masalalar bo'yicha tegishli xulosaga kelindi.
Boris KLEYMAN,
o'z muxbirimiz.

👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
2024/11/16 09:49:03
Back to Top
HTML Embed Code: