Telegram Web Link
#Кун_ҳикмати

Ҳаётда муваффақиятга эришиш учун уч нарса керак: диққат, интизом ва ҳаракат.

✍️Жалолиддин Румий

👉 @postdarasmiy
ХАЙРИХУШЛИКЛАР БИЛАН САЙЁР ҚАБУЛ

Вилоят ИИБ бошлиғи, подполковник И. Турсунов Вобкент тумани “Хайрихуш” маҳалласида сайёр қабул ўтказди. Сайёр қабул юзма-юз очиқ мулоқот тарзда ўтиб, фуқароларнинг турли масалалардаги мурожаатлари қабул қилинди. Жумладан, иш билан таъминлаш, таълим кредити, тадбиркорликни кенгайтиришда амалий ёрдам бериш, яроқсиз симёғочларни янгилаш, электр таъминотидаги паст кучланишни бартараф этиш, ички йўлларни таъмирлаш ва шағаллаштириш, пиёдалар йўлакларини барпо этиш, сунъий нотекисликлар ҳамда тартибга солувчи светофор ўрнатиш масалаларлари кўтарилди.
Мурожаатларнинг жойида ҳал этилишига эътибор қаратилди. Ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун иш юритувига олинган мурожаатлар юзасидан аниқ ва манзилли чора-тадбирлар белгиланди.
А.ЗАЙНИЕВ,
сафдор.
Бухоро вилояти.

👉 @postdarasmiy
#Касб_фидойиси
Сафдор Оразали Жолишев ички ишлар органларидаги илк фаолиятини 2015 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг Қўнғирот тумани бўлимидан бошлади. 2017-2020 йиллар оралиғида Нукус туман ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш гуруҳида инспектор лавозимида ишлаган.
2020 йил май ойидан буён Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЖХХ ЖТСБ ППХБда сафдор бўлиб хизмат қилиб келмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида сафдор О.Жолишев томонидан 5 та ўғрилик ҳолати фош этилиб, 5 нафар қидирувда бўлган шахс қўлга олинган.
Жумладан, илгари ўғрилик жиноятини содир этиб, одил судловдан қочиб юрган 1989 йили туғилган К.Б. исмли шахс қидирув ишлари натижасида сафдорлар О.Жолишев ва Ж.Палимбетовлар томонидан қўлга олинди ва Чимбой тумани ИИБ га топширилди.
Азамат ПИРНИЯЗОВ,
ўз мухбиримиз.

Қорақалпоғистон Республикаси.
УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ
Вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ҳамда ФВВ бошқармаси ёш ходимлари билан ташкил этилган учрашувда вилоят прокурори У. Ҳамдамов, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, подполковник И. Турсунов, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарияти, Фахрийлар кенгаши аъзолари, бошқарма ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари иштирок этишди. Сўзга чиққанлар барча соҳаларда устоз-шогирд анъанаси кундалик хизмат фаолиятида иш самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлашди.
Тадбир давомида ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари учун олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим йўналишларига давлат гранти асосида белгиланган умумий қабул квоталарининг беш фоизи миқдорида қўшимча қабул квоталари ажратилиб, 35 нафар ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига ўқишга кириш учун тавсияномалар тақдим этилди. Шунингдек, тадбирда бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга навбатдаги ҳарбий унвонлар тантанали равишда топширилди.
А.ЗАЙНИЕВ,
сафдор.
Бухоро вилояти.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Namangan shahrida o‘tkazilayotgan “63-Xalqaro gullar festivali”da sayyohlarning
xavfsizligi ishonchli taʼminlanmoqda
————
Наманган шаҳрида ўтказилаётган “63-Халқаро гуллар фестивали”да сайёҳларнинг
хавфсизлиги ишончли таъминланмоқда
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki Ishlar Vazirligi Qorovul qoʻshinlari qoʻmondoni polkovnik X.A.Batirov 2024 yil 21 may kuni Navoiy shahrida joylashgan IIV Qorovul qoʻshinlariga qarashli 7532 harbiy qism 2 batalyonga tashrif buyurdi.
Qorovul qoʻshinlari qoʻmondoni tashrifi davomida:
Batalyonda olib borilgan qurilish va ta’mirlash ishlari hamda harbiy xizmatchilarga yaratilgan shart sharoitlar bilan yaqindan tanishib o'tdilar.Qorovul qoʻshinlari qoʻmondoni tomonidan batalyonda amalga oshirilayotgan ishlarni yanada jadallashtirish bo'yicha kerakli koʻrsatmalar va topshiriqlar berildi.
2024/10/04 23:24:01
Back to Top
HTML Embed Code: