Telegram Web Link
Namanganda 63-xalqaro gullar festivali davom etmoqda

Ayni paytda Namangan xalqaro aeroporti yo'liga gullar bilan bezatilgan avtomashinalar karvoni joylashtirilmoqda. Avtokarvon shahar ko‘chalalari bo'ylab harakatlanadi. Tadbirda ichki ishlar organlari xodimlari ham jamoat tartibini saqlash, xavfsizlikni ta'minlashda ishtirok etmoqdalar.
O‘z muxbirimiz.
Namangan viloyati.
СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ИШТИРОКИДА

Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилоят бўлимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 8 апрелдаги тегишли Фармонига биноан жазодан озод этилган 11 нафар шахс билан вилоят сектор раҳбарлари иштирокида учрашув ташкил этилди.
Батафсил ўқинг👉

👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
#Jumboq

Savol: Polietilen plyonkasi ishlab chiqarishda tuz ham ishlatiladi. Buning sababi nimada?

Ushbu savolning javobini to‘g‘ri topsangiz, bugun soat 17:00 da telegram kanalimiz orqali e’lon qilamiz.

Javobni quyidagi manzilga yo‘llashingiz mumkin: https://www.tg-me.com/postda_muloqot

👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
BARCHASI XAVFSIZ HARAKAT UCHUN

Buxoro viloyati avtomobil yoʻllarida harakat xavfsizligini taʼminlash maqsadida viloyat YHXB Ekspluatatsiya-montaj boʻlimi xodimlari tomonidan amalga oshirilayotgan ishlardan lavhalar.
U.SHUKURLAYEV,
kapitan.
ЖИНОИЙ ГУРУҲ ҚЎЛГА ОЛИНДИ

Жорий йилнинг 3 апрель кунига ўтар кечаси Урганч шаҳридаги Аз-Замахшарий кўчасида жойлашган корхона омборхонасида ўғрилик содир этилди.
Номаълум кимсалар бу ердан жами нархи тахминан бир миллиард сўмлик автомашина эҳтиёт қисмлари ҳамда қурилиш материаллари, ускуналарини ўмариб кетишган. Урганч шаҳар ИИОФМБ ТҚХ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилди. Амалга оширилган бир неча кунлик саъй-ҳаракатлар натижасида ушбу ўғирлик жиноятини муқаддам судланган урганчлик П. Р. янгиариқлик С. К. ҳамда У. А.лар содир этганлиги аниқланди ва ашёвий далиллар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.
Айни кунда шаҳар ИИОФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан гумонланувчи шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Худойберган ЖАББОРОВ,
ўз мухбиримиз.
Хоразм вилояти.

👉 @postdarasmiy
20 май - Бутунжаҳон асалари куни (World Bee Day)

2016 йилда Словения Республикаси Халқаро асаларичилик ташкилоти Федерацияси билан ҳамкорликда Бутунжаҳон асалари кунини белгилаш ташаббуси билан чиқади. Унда чанглатиш орқали ҳосилдорлик ортиши, озиқ-овқат хавфсизлиги масалалари илгари сурилади. БМТ Бош Ассамблеясининг 2017 йил декабрдаги резолюцияси билан ушбу кунни нишонлаш белгиланган. Бунга биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш, чанглатиш ва чанглатувчилар муаммоси, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш хавфсизлиги сабаб бўлган.
Айнан ушбу кунни танланиши – асаларичилик соҳасига асос солиб, янгилик олиб кирган 1734 йил 20 майда Словенияда туғилган Антоне Яшненинг хотирасига бағишланади. Яшне асаларичилик соҳасини ўзининг асосий фаолиятига айлантириб, 1771 йилда қўлланма ҳам ёзган.
Яна бир қизиқ факт: 2018 йил 20 май куни ушбу санага бағишлаб, Словенияда 2 евро қийматли эсдалик тангаси чиқарилган.

👉 @postdarasmiy
O‘LIMGA TIK QARAGAN ADIB

Nobel mukofoti sohibi, taniqli adib Ernest Xemingueyning (1899—1961) ijodini adabiyot ixlosmandlari yaxshi bilishadi. Lekin uning hayoti borasida bunday deyish mushkul. Shu boisdan quyidagi ma’lumotlar ko‘pchilikda qiziqish uyg‘otadi deb o‘ylaymiz.
Bo‘lajak buyuk yozuvchiga bolaligida onasi ko‘pincha qiz bolalarning kiyimini kiyg‘azib qo‘yarkan. Aytishlaricha (agar to‘g‘ri bo‘lsa), uning sochini olti yoshga to‘lganda ilk bor olishgan ekan.
Ernestga to‘rt yoshligidayoq otasi ov qilishni, baliq ovlashni o‘rgatgan. Musiqaga qobiliyati yo‘qligiga qaramay, bolaligida uni violonchel chalishga majburlashgan.
Batafsil o'qing 👉

👉 @postdarasmiy
#Jumboq

Savol: Polietilen plyonkasi ishlab chiqarishda tuz ham ishlatiladi. Buning sababi nimada?

Ushbu savolning javobini hech kim to‘g‘ri topa olmadi. Keyingi jumboq savollarda barchaga omad tilab qolamiz.

Javob: Tuz nurlarni, xususan, ultrabinafsha nurlarni plyonka orqali o‘tishini ta'minlaydi. Nurning plyonkadan o‘tishi organizm va o‘simliklar rivojida muhimdir.

👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
ТИНГЛОВЧИЛАР ЎҚ ОТИШ МАШҒУЛОТЛАРИДА

Яқинда вазирлик ўқув-дала марказида ИИВ Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик факультети тингловчиларининг жанговар вазифаларни бажариш ва жиноятчиликка қарши курашишда ўқотар қуроллардан моҳирона фойдаланиш кўникмаларини янада ошириш мақсадида ўқ отиш машғулотлари ташкил этилди.
Дастлаб, мазкур таълим муассасаси жанговар ва жисмоний тайёргарлик цикли ўқитувчилари томонидан ёш осойишталик посбонларига ИИВнинг белгиланган буйруқ ва йўриқнома талаблари асосида ўқ-отар қуроллардан фойдаланиш вақтида хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилиш, қуролни ўқлаш ва қисқа муддатларда нишонни ишғол қилиш тартиби бўйича тушунтиришлар берилди. Сўнгра, тингловчилар билан Калашников автоматидан амалий ўқ отиш машғулотлари ўтказилиб, унинг якунида, натижалар масъуллар томонидан баҳолаб борилди.
Михли САФАРОВ,
ўз мухбиримиз.
Қайси белги билан хавфли йўлнинг узунлиги кўрсатилади?
Anonymous Quiz
10%
F1. 1
13%
F2. 2
20%
F3. 3
31%
F4. 4
26%
F5. 5
Ушбу кўрсатилган йўллар нечтадан қатнов қисмига эга?
Anonymous Quiz
17%
F1. Иккитадан
14%
F2. Биттадан
69%
F3. Тўрттадан
Ҳовлида 21 туп каннабис

Китоб тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирда туманнинг “Жилисув” маҳалласида яшовчи Б.Х. яшаш уйи ҳовлисида 21 туп гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб келаётгани аниқланди.
Каннабис гиёҳвандлик ўсимлиги тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди. Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилди.
Ўз мухбиримиз.
Қашқадарё вилояти.

👉 @postdarasmiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Surxondaryoda otaliqqa olingan yoshlar oʻrtasida «Zakovat» intellektual oʻyini oʻtkazildi
———
Сурхондарёда оталиққа олинган ёшлар ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди


👉 @postdarasmiy
ПСИХОЛОГЛАР ДЕЙДИКИ...

Ўтмиш юкини қўйиб юбормагунингизча, келажак сари дадил қадам қўя олмайсиз.
Ўзингизни ҳурмат қилишни ўрганмагунингизча, бошқаларни ҳурмат қила олмайсиз.
Кечиришни ўрганмагунингизча, кўнгил ғашлигидан қутула олмайсиз.
Ўзингизни ўзгалар ўрнига қўйиб кўрмагунингизча, уларнинг дардини ҳис қила олмайсиз.
Ўлим билан юзма-юз келмагунингизча, жонингиз қанчалар ширин эканлигини ҳис қилмайсиз.
Бошингизга кулфат тушмагунича, ким дўсту ким душманлигини ажрата олмайсиз.
Мағлубият аламини тотмагунингизча, ғалаба нақадар тотли эканлигини билолмайсиз.
Маҳлиё ХОЛОВА тайёрлади.
#Qisqa

Nazariy jihatdan, chaqmoq yerdan osmonga ko'tariladi.

👉 @postdarasmiy
2024/11/19 19:22:12
Back to Top
HTML Embed Code: