Telegram Web Link
Жумбоқ

​​«Casio» бренди остида ишлаб чиқариладиган электроника маҳсулотлари ва соатларни билмайдиган одам кам бўлса керак. Аммо унинг асосчиси Тадио Касио илк маблағларини ўзи ихтиро қилган қуйидаги узук (суратга қаранг) савдосидан ишлаб топган экан. Бу узук яна бир вазифани бажаргани учун, асосан, япон эркаклари орасида анча машҳур бўлган.

Диққат, савол: узук яна қандай вазифани бажарган?
Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Абдувоҳид Исмоилов бошчилигидаги сектор раҳбарлари, “Нуроний” жамғармаси, ҳуқуқ-тартибот идоралари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳарбийлар ва фаол ёшлар Қамаши туманида истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Рўзибой Сатторов хонадонига ташриф буюришди.
Полковник А.Исмоилов Рўзибой отани байрам билан қутлаб, унга Президентимиз табриги ва пул мукофотини топширди.
100 ёшдан ошган Рўзибой ота суҳбат чоғида уруш ва меҳнат фахрийларига кўрсатилаётган ғамхўрлик учун миннатдорлик билдириб, юртимизда олиб борилаётган эзгу ишлар баракали бўлишини тилаб, дуога қўл очди.
OSOYISHTALIK YOLIDA
Sirdaryo viloyati IIBda viloyat huquqni muhofaza qiluvchi organlar rahbarlari ishtirokida jamoat tartibini va fuqarolar osoyishtaligini saqlash borasida amalga oshirilayotgan ishlar muhokamasiga bag‘ishlangan yig‘ilish o‘tkazildi.
Yig‘ilishda aholi gavjum savdo majmualari, ko‘ngilochar maskanlar, bozor va boshqa jamoat obyektlarida fuqarolar xavfsizligini taʼminlash yuzasidan ko‘rilayotgan choralar muhokama qilindi. Shuningdek, ushbu obyektlarda tunu-kun qo‘riqlash xizmati tashkil qilinishi, kuzatuv kameralari, turniketlar o‘rnatilishi, favqulodda holat yuz berganda fuqarolarni evakuatsiya qilish, birlamchi yong‘in o‘chirish qalqonlarining holatini yaxshilash chora-tadbirlari ishlab chiqildi.
Oʻz muxbirimiz.
Sirdaryo viloyati.
Унинг хотираси барҳаёт
1942 йилда Холдин Юсупов ҳам кўнгиллилар сафида фронтга кетади ва отлиқ аскарлар полкига қабул қилинади. Кейин у қисқа муддатли курсларда тайёрланиб, пиёда аскарлар полкига юборилди. Сўнгра у Москвадан Берлингача бўлган йўлни босиб ўтди ва уч марта яраланди. 1945 йилнинг куз ойларида Х. Юсупов ҳарбий хизматдан она шаҳри Андижонга қайтди.
Ҳарбий комиссариат йўлланмаси билан катта сержант Холдин Юсупов ички ишлар органларига хизматга қабул қилинди. Ўша пайтдаги Андижон милицияси шахсий таркибининг асосий қисми уруш фронтидан қайтган аскарлардан ташкил топган. У бир неча йил қўриқлаш бўлинмасида хизмат қилган, сўнгра Тошкентдаги офицерлар курсига юборилган. Орадан бир неча ой ўтгач, лейтенант Х. Юсупов Андижон шаҳрига ҳудуд инспектори этиб тайинланди ва бу лавозимда 20 йилдан ортиқ хизмат қилиб, 1972 йилда истеъфога чиқди.
Фахрий уйда ишсиз бекор ўтира олмай, «Эркин» маҳалла фуқаролар йиғини фаоли бўлди, кейинчалик уни раис этиб сайлашди. Фахрий 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида маҳалла фуқаролар йиғинини бошқарди. Вақт ўтиб, соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабаб ишдан бўшади.
Қаҳрамонимиз турмуш ўртоғи Зуҳрахон ая билан биргаликда уч нафар фарзандни вояга етказишди. Тўнғич қизи Хатича шифокор, ўртанча ўғли Авазбек Адлия вазирлиги масъул ходими, кенжа ўғли Рустамжон эса Андижон вилояти ҳокимиятида ишлайди.
Афсуски, бундан бир неча йил аввал узоқ давом этган хасталикдан сўнг Холдин ака вафот этди. Аммо уни нафақат ички ишлар органлари фахрийлари, балки айни пайтда хизмат қилаётган ходимлар ҳам яхши эслашади. У Андижон ички ишлар органлари тарихида ўчмас из қолдирди.
Борис КЛЕЙМАН.
Сурат Юсуповларнинг оилавий архивидан олинди.
Самарқанд вилоятининг Ургут туманида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларидан биргина инсон – испанзалик Бўрон Гадоев биз билан ҳамнафас ҳаёт кечирмоқда. 100 ёшдан ошаётган отахон тинчликни қадрият, деб билади ва бошқаларни ҳам шунга ундайди.
Вилоят ИИБ бошлиғи Раҳмат Маматов, туман ҳокими Ботир Жабборов, Мудофаа ишлари бошқармаси, Миллий гвардия, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси каби бошқа ташкилотлар вакиллари Б.Гадоевнинг хонадонида бўлдилар.
Уруш фахрийсига давлатимиз раҳбарининг табриги ўқиб эшиттирилди. Президентимизнинг фармонига мувофиқ, Бўрон отага 20 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти тантанали равишда топширилди.
Отахон давлатимизга, Президентимизга миннатдорлик билдириб, тинч-осуда кунларимиз бардавом бўлишини тилаб, дуога қўл очди.
Ajdodlar xotirasi abadiy

Namangan viloyati IIB Maʼaviy-maʼrifiy ishlar va kadrlar bilan taʼminlash xizmati xodimlari tomonidan IIV Namangan akademik litsey o‘quvchilari "9-may-Xotira va qadrlash kuni" munosabati bilan Namangan shahrida joylashgan “Xotira maydoni”da
ona Vatanimiz tinchligi yo‘lida jon fido qilgan ajdodlarimizni yodga oldilar.
O‘z muxbirimiz,
Namangan viloyati.
Марҳум ходимлар оиласида
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг кўрсатмасига асосан 9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ИИББ ЖТСБ ППХ бригадасида хизмат қилган марҳум сержант Қудратилла Гаффаров ва Валижон Абдиназаровнинг оила аъзоларидан хабар олинди.
Сарвар СОБИРОВ,
ўз мухбиримиз.
Тошкент шаҳри.
#fotofakt

KOʻNGILLARGA BAYRAM ULASHGAN TASHRIF

Oʻz hayotini yurt, el dardini aritishga, ularning hayotigagi tinchlik-osoyishtalikni asrashga bagʻishlagan har bir insonning nomi osmonu-falakka nurli harflar bilan bitilmoqlikka munosib. 9-may xotira va qadrlash kuni munosabati bilan Sirdaryo viloyati IIB rahbariyati ana shunday fidoiy insonlarning xonodonida boʻlishdi. II organlari safida ezgulik yoʻlida kamabasta boʻlgan, hozirda nafaqadagi ana shunday jonkuyar shaxslar xonadonida shu kuni bayramona kayfiyat hukm surdi. Ularning qalbi bunday eʼtibordan quvonchga toʻldi.
Bayram munosabati bilan ushbu faxriylarga sovgʻalar ulashildi.

Oʻz muxbirimiz,
Sirdaryo viloyati
2024/11/20 10:35:34
Back to Top
HTML Embed Code: