Telegram Web Link
9 МАЙ – ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ

Хотира бор экан, тирикдир миллат,
Тирикдир ифтихор, тирикдир ғурур.
Хотира — элни халқ этгувчи қудрат,
Хотира — эртани ёритгувчи нур.

Ҳатто майсанинг ҳам хотираси бор,
Майса хотираси — нурга интилмоқ.
Кўкарса — иккига бўлиб ташлайди
Йўлининг устида турса ҳатто тоғ.

То қуёш осмонда порлаб тураркан,
Осмондай мангусан, эй, она халқим!
Ҳар бир фожиага, ҳар бир шарафга,
Баҳо бермоққа ҳам ёлғиз сен ҳақли!
Хуршид ДАВРОН
👉 @postdarasmiy
«9-may — Xotira va qadrlash kuni» munosabati bilan Ichki ishlar vaziri general-leytenant Poʻlat Bobojonov soha mutasaddilari va masʼullar ishtirokida bugun Toshkent shahridagi bir nechta xonadonlarga tashrif buyurib, faxriylar, nuroniylar va keksa avlod bilan uchrashib, davlatimiz rahbarining ezgu tilaklarini yetkazdi

▶️ Batafsil
———
«9 май — Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов соҳа мутасаддилари ва масъуллар иштирокида бугун Тошкент шаҳридаги бир нечта хонадонларга ташриф буюриб, фахрийлар, нуронийлар ва кекса авлод билан учрашиб, давлатимиз раҳбарининг эзгу тилакларини етказди

▶️ Батафсил
———
По случаю «9 мая – Дня памяти и почестей» министр внутренних дел генерал-лейтенант Пулат Бобожонов при участии ответственных сотрудников сегодня посетил несколько домов в Ташкенте, где встретился с ветеранами, старейшинами и пожилыми людьми, и передал наилучшие пожелания главы нашего государства

▶️ Подробно

Телеграм канал
ТЎЛАНБОЙ ОТАНИНГ ЭЗГУ ДУОЛАРИ
Фарғона вилоятида Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган боболаримиздан 8 нафари умргузаронлик қилаётган бўлса, улардан икки нафари бевосита урушдан қайтгач ички ишлар органлари сафида хизмат қилиб, эл-юрт осойишталигига муносиб ҳисса қўшган соҳа фахрийлари саналади.
Олтариқ туманида яшовчи Тўланбой Шокиров бир неча йил уруш даҳшатларини кўриб, она юртга эсон-омон қайтиб келганидан сўнг 30 йил давомида ишчи ишлар органларида фаолият кўрсатиб, пенцияга чиққан.
Шу боис байрам арафасида вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Азизбек Икрамов тегишли мутасадди раҳбарлар ҳамроҳлигида унинг хонадонига ташриф буюрди. Юз билан юзлашаётган нуронийга Давлатимиз раҳбарининг табригини ўқиб эшиттириб, мукофотларни тантанали равишда топширди.
Уруш хотиралари ва ҳаёт тажрибалари ҳақида сўзлаб берган Тўланбой ота бугунги дориломон кунларнинг қадрига етиш кераклигини такрор-такрор таъкидлаб, халқимиз фаровонлигини тилаб эзгу дуолар қилди.
Абдувосит СИДИҚОВ,
ўз мухбиримиз.
Фарғона вилояти.
БЕЛЛАШУВ МУРОСАСИЗ КЕЧДИ

Бухорода спортнинг волейбол тури бўйича 2004–2006 йилларда туғилган ўғил ва қиз болалар ўртасида “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири кубоги”нинг вилоят босқичи ўтказилди. Мусобақада 14 тадан ўғил ва қизлар жамоаси қатнашди.
Мусобақа қизғин ва муросасиз кечди. Қизлар ўртасидаги беллашувда биринчи ўринни Бухоро шаҳар жамоаси эгаллаган бўлса, ўғил болалар бўйича Бухоро давлат университети ғолибликка эришди.
Ғолиб ва совриндорларга совғалар топширилди.
К.БОБОЕВ,
подполковник.
Бухоро вилояти.

👉 @postdarasmiy
"9-may - Xotira va qadrlash kuni" bayrami munosabati bilan Samarqand tumani IIB raxbariyati tomonidan viloyat IIB Tergov xizmati faxriysi Polvonov Abdumurot holidan xabar olinib, bayram bilan qutlanmoqda.
9 май – Хотира ва қадрлаш куни
ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ ТОПШИРИЛДИ

II Жаҳон уруши миллионлаб инсонлар қаторида 1926 йилда Украинада туғилган Вера Толпееванинг оиласига ҳам бемисл кулфатлар келтирди. 1943 йилда кўплаб миллатдошлари каби Веранинг оила аъзолари Германияга олиб кетилиб, оғир меҳнатга жалб қилинди.
Не бахтки, Вера қийинчиликларни енгишга ўзида куч топа олди ва 1945 йилда фашизм устидан ғалаба қозонилгач, юртига қайтишга муваффақ бўлди. Сўнг очликдан қочиб, Қозоғистонга келди. Ўтган асрнинг 50-йилларида Мирзачўл ўзлаштирила бошлангач, Ўзбекистонга йўл олади. У бўёқчи ва пардозчи сифатида Жиззах вилоятидаги ўнлаб биноларнинг қурилишида иштирок этди. Оила қурди, уч фарзандни улғайтирди.
Шу тарзда Ўзбекистон унинг ватанига айланди, ҳалол меҳнати билан одамлар ҳурматини қозонди. Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамон онахонни йўқлаб туришади. Айниқса, 9 май – Хотира ва қадрлаш кунида унинг хонадони байрамона кўриниш олади. Хусусан, бу йил мамлакатимиз раҳбарининг «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида» фармони асосида унга Президентнинг эсдалик совғаси ҳамда 20 миллион сўм топширилди.
Ички ишлар органлари, Жиззах ҳарбий гарнизони, Жиззах шаҳар ҳокимлиги каби бир қатор идора ва ташкилотлар вакиллари иштирокида ўтган самимий мулоқотда Президент табригини Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров ўқиб, эшиттирди.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
ўз мухбиримиз.
Жиззах вилояти.
Жумбоқ

​​«Casio» бренди остида ишлаб чиқариладиган электроника маҳсулотлари ва соатларни билмайдиган одам кам бўлса керак. Аммо унинг асосчиси Тадио Касио илк маблағларини ўзи ихтиро қилган қуйидаги узук (суратга қаранг) савдосидан ишлаб топган экан. Бу узук яна бир вазифани бажаргани учун, асосан, япон эркаклари орасида анча машҳур бўлган.

Диққат, савол: узук яна қандай вазифани бажарган?
2024/10/03 00:21:24
Back to Top
HTML Embed Code: