Telegram Web Link
Ҳамкасбимиз олтин медал соҳиби

Жорий йилнинг 27-30 сентябрь кунлари спортнинг армрестлинг тури бўйича Венгрия давлатида ўтказилган жаҳон кубоги мусобақасида Навоий вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати батальони сафдор ходими Шохруҳ Ўктамов 75 килограмм вазн тоифасида иштирок этди. Ҳамкасбимиз элликдан ортиқ мамлакатлардан келган спортчилар орасида фахрли 1-ўринни эгаллаб, олтин медал соҳиби бўлди.
Навоий вилояти ИИБ шахсий таркиби сафдор Ш.Ўктамовни муваффақиятлари бардавом бўлишини тилайди.
Маҳлиё ХОЛОВА,
ўз мухбиримиз.

Навоий вилояти.
👉 @postdarasmiy
Янги меъёрлар таништирилди

Термиз шаҳар ИИБда шахсий таркиб иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди. Унда 2024 йил 28 августда қабул қилинган қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилгани айтилди. Қонунга хилоф тарзда эгалигида бўлган пневматик, сигнал берувчи, тиғли совуқ, улоқтириш ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ихтиёрий равишда топширганда маъмурий жавобгарликдан озод қилиниши мустаҳкамланиши билан бирга, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқарганлик, тайёрлаганлик, сақлаганлик, ташиганлик, жўнатганлик ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиққанлик, шунингдек, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ўтказганлик ёки Ўзбекистон Республикасига олиб кирганлик учун мазкур ҳуқуқбузарликлар чоралари кучайтирилгани ҳақида маълумот берилди.
Ўз мухбиримиз.
Сурхондарё вилояти.
Мутолаа

Яширилган тош


Золим бир аскар бор эди. Ҳар замон ўнгу сўлга тегиниб турарди. Бир куни тинчигина кетаётган одамга қитмирлик қилди. Одамни жонини чиқариб юборди. Яна бошига бир тош билан урди. Одамнинг ўч олишга кучи етмади. “Бир кун келиб хирмон ўрарман…” – деб қўйди. Бошига урилган тошни олиб ёнида сақлаб қўйди.
Ниҳоят, кутган хабари келди. Уни тош билан урган аскар бир жинояти учун хибсга олиниб зиндонга ташланганлигини эшитди. Шу заҳоти тошни қўлига олди-да, тўғри зиндонга борди.
Далее 👉

👉 @postdarasmiy
2024/10/02 18:15:48
Back to Top
HTML Embed Code: