Telegram Web Link
Munosib taqdirlandi
Andijon Davlat chet tillari institutida test sinovlari paytida viloyat IIB kanselyariya boshligʻi, katta serjant Barnoxon Amanova test topshirgani kelgan  bir ayolning farzandiga qarab turgan. Oʻzini insoniylik hamda haqiqiy ichki ishlar xodimiga loyiq harakatlari uchun xodima institut rahbariyati tomonidan  taqdirlandi.
Boris KLEYMAN,
oʻz muxbirimiz.
Andijon viloyati.
Октябрь ойининг биринчи ҳафтаси Сиёсий қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталиги сифатида нишонланади

“Сиёсий қатағон қурбони бўлган юртдошларимиз ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, тарғиб этиш ҳамда уларнинг хотирасини абадийлаштириш борасидаги ишларни кенгайтириш тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-270-сон, 19.07.2024 й.) қабул қилинди.

🔰Қарорга кўра, 2021–2024 йиллар давомида Олий суд томонидан 1 минг 200 дан зиёд сиёсий қатағон қyрбонларининг номлари оқланган.

📁 Сиёсий қатағон қурбони бўлган юртдошларимизнинг ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш ҳамда уларнинг хотирасини абадийлаштириш ишларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси ташкил этилади.

🗓 Ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтаси мамлакатимизда Сиёсий қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталиги сифатида нишонланади.

🔍 Халқимизнинг мустақилликка эришиш йўлидаги кўп асрлик мардона кураши, бу йўлда cиёсий қатағонга учраган  юртдошларимизнинг ҳаёти ва фаолияти ҳамда уларнинг хотирасига бағишланган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари, давра суҳбатлари, таълим муассасалари ва маҳаллаларда уч авлод учрашувлари ташкил этилади.

🌐 Jadidlar.uzэлектрон платформасини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилади ва платформа янги электрон адабиётлар, тарихий манбалар, жадид матбуоти намуналари ва аудиовизуал маҳсулотлар билан бойитилади.

📄 Таълим ташкилотларида ўтказиладиган “Мустақиллик дарслари” доирасида қатағон қyрбонлари, жумладан, жадидлик ҳаракати намояндаларига бағишланган ўқув машғулотлари ташкил этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
МЎМИЁНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ
Мўмиёнинг халқ табобатида суяк синиши, чиқиши, заҳарланиши, асаб тизимининг фалажлиги, бош оғриғи, тутқаноқ, ошқозон ичак яраси, сил ва бошқа касалликларни даволашда кенг қўлланилишини биламиз. Аммо унинг амалиётга қандай кириб келганидан кўпчилик хабардор бўлмаса керак.
Ал-Ҳаким Алавийнинг “Маҳзанул-Адвия”(“Иқлим турлари”) асарида ёзган. Қадим замонда Эрон подшоҳи Фаридин овга чиқади. Улар ўз йўлларида бир жайронга дуч келишади. Овчилардан бири унга қарата камондан ўқ узади. Ўқ жайроннинг умуртқасига санчилади. Бироқ жайрон йиқилмасдан чопишда давом этиб, тоғдаги ғорга кириб кетади. Бир ҳафтадан кейин овчилар елкасига санчилган камон ўқи билан далада ўтлаб юрган ўша жайронни кўришади ва уни тириклай ушлаб олишади. Уни кўздан кечирган овчилар жайроннинг яраланган жойида мумсимон моддани топишади ва уни шоҳга айтишади. Фаридин донишмандлар ёрдамида ғордаги ўша моддани текшириб, яраларга малҳам эканлигини аниқлайди. Шу-шу мўмиё яраларни даволашда қўлланила бошлайди.
М.АҲАДОВ тайёрлади.
Саломатлик
Асалли сув...

* Герпесга қарши курашда ёрдам беради.
* Қабзият билан фаол курашади.
* Ўт пуфаги ва жигар фаолиятини барқарорлаштиради.
* Нафас олиш йўллари фаолияти билан боғлиқ сурункали касалликларнинг кечишини осонлаштиради.
* Зарарли микроорганизмлар билан курашади.
* Ошқозон-ичак тракти фаолиятини яхшилайди.
* Паразитларга қарши курашади.
Эсда тутинг: даволаш ва профилактика мақсадида асалли сувни эрталаб оч қоринга ичиш мақсадга мувофиқ.
ХОТИН-ҚИЗЛАР ТИКУВ МАШИНАЛИ БЎЛИШДИ

Вобкент тумани “Хайрихуш” маҳалласида яшовчи И.Комилова анчадан бери ишсиз эди. У учинчи сектор раҳбарининг сайёр қабулида қатнашиб, оилавий аҳволини тушунтирди. Сектор ишчи гуруҳи мурожаатни ўрганиб, уни “Аёллар дафтари”га киритди ва икки ой муддатда мономарказда тикувчилик йўналишида ўқитди.
Яқинда туман ИИБ бошлиғи, подполковник Ж.Бекмуродов ташаббуси билан И.Комиловага субсидия асосида тикув машинаси берилди. Шунингдек, учинчи сектордаги “Аёллар дафтари”га киритилган ишсиз хотин-қизларнинг 12 нафарига худди шундай тикув машиналари тақдим этилди.
М.АҲАДОВ,
ўз мухбиримиз.
Бухоро вилояти.
Andijon viloyati IIBda Ichki ishlar vazirining oʻrinbosari general-mayor Bekmurod Abdullayev ishtirokida joriy yilning oʻtgan 6 oyi davomida amalga oshirilgan ishlar yuzasidan hisobot yigʻilishi oʻtkazildi

▶️
Batafsil
———
Андижон вилояти ИИБда Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Бекмурод Абдуллаев иштирокида жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот йиғилиши ўтказилди

▶️
Батафсил
ДРОНДАН ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА ЎҚУВ СЕМИНАРИ
Давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга ташрифи доирасида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида шу йилнинг 19 июлдан 25 июлга қадар республика Аэрогеодезия маркази масъул ходимлари 145 нафар профилактика катта инспекторига дрондан фойдаланиш бўйича ўқув-амалий семинар машғулотлари ўтказмоқда. Таъкидлаш жоиз, профилактика инспекторига дрондан фойдаланиш учун рухсат беришдан кўзланган асосий мақсад ўз хизмат ҳудудларида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳудудни кўздан кечириш ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган тадбирларни амалга оширишдан иборат. Ўқув машғулотларида малакали мутахассислар томонидан учувчисиз учиш аппаратларининг тактик-техник хусусиятларлари, улардан хизмат вақтида фойдаланиш тартиблари хусусида тушунчалар берилмоқда.
А.ЗАЙНИЕВ,
сафдор.
Бухоро вилояти.
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vaziri general-leytenant Poʻlat Bobojonov Toshkent shahar IIBB tarkibidagi Axborot texnologiyalari sohasidagi jinoyatlarga qarshi kurashish boshqarmasining foydalanishga topshirilgan yangi maʼmuriy binosini ochilish marosimida ishtirok etdi

▶️
Batafsil
———
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов Тошкент шаҳар ИИББ таркибидаги Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармасининг фойдаланишга топширилган янги маъмурий биносини очилиш маросимида иштирок этди

▶️
Батафсил
———
Министр внутренних дел Республики Узбекистан
генерал-лейтенант Пулат Бобожонов принял участие в церемонии открытия ввода в эксплуатацию нового административного здания Управления по борьбе с преступлениями в сфере информационных технологий при ГУВД города Ташкента

▶️
Подробно

Телеграм канал
2024/10/05 07:26:17
Back to Top
HTML Embed Code: