Telegram Web Link
Биласизми?

Ранг терапияси


* Олов ранг – ҳаёт мақсадларини жонлантиради, депрессиядан чиқаради, ақлий фаолиятни ривожлантиради.
* Яшил – салбий ҳис-туйғуларни йўқотади.
* Мовий – тинчлантирувчи таъсирга эга, ҳатто қон босимини пасайтиради.
* Қизил – қон айланишини яхшилайди, адреналинни оширади.
* Пушти – хотиржамлик беради.
ОРОМГОҲЛАРДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ

Қўшкўпир тумани ИИБ ходимлари туман ҳудудида ташкил этилган болалар оромгоҳларида белгиланган режа асосида тарғибот тадбирларини амалга оширишмоқда.  Бунда болаларнинг белгиланмаган сув ҳавзаларида чўмилишининг олдини олиш,  ёнғин ҳамда йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этишлари юзасидан зарур тушунтиришлар бериб ўтишяпти. Турли мавзуларда ўтказилаётган учрашувлар,  савол-жавоб кечалари жажжи кичкинтойларда катта таассурот қолдирмоқда.
Худойберган ЖАББОРОВ,
ўз мухбиримиз.
Хоразм вилояти.
JUMBOQ

Bugungi
savolimizga yana o‘sha faolimiz Ulug‘bek Qurbonov birinchi bo‘lib to‘g‘ri javob yo‘lladi. Mahliyo Xolova, Anvar Yo‘ldoshev, Sardor ismli o‘quvchilarimiz ham javobni to‘g‘ri topishgan.

Javob: tun

👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
ПРОФИЛАКТИКА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛАДИ

Қашқадарё вилояти Транспортда Хавфсизликни таъминлаш бошқармаси “Оқработ” бекатида ХТБ ППХ батальони ходимлари темир йўл ишчилари билан жиҳозларни асраш бўйича профилактик ишларни доимий амалга ошириб келмоқда. Профилактик тадбирларда темир йўл излари яқинида яшовчи фуқаролар билан эса бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, йўловчи ва юк поездларига зарар етказмаслик, темир йўлга тош ва бошқа жисмларни қўймаслик, атрофда чорва молларини боқмаслик бўйича тушунтириш ишлари олиб борилаётир.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.
Ўз мухбиримиз.
Қашқадарё вилояти.
TINGLOVCHILAR AMALIYOTGA KIRISHDI

Kuni kecha IIV Malaka oshirish instituti Kasbiy tayyorgarlik fakultetida tahsil olayotgan tinglovchilar Toshkent shahar IIBB sohaviy xizmatlarida malakaviy amaliyotni o‘tashga kirishdi.
Uning birinchi kuni yo‘riqnomalar tashkil etilib, tinglovchilarga ko‘p yillik amaliy tajribaga ega bo‘lgan xodimlar biriktirildi.
Mazkur amaliyotni o‘tkazishdan ko’zlangan asosiy maqsad ham tinglovchilar tomonidan egallangan nazariy bilimlarni yanada mustahkamlash va xizmat faoliyati davomida yuzaga keladigan turli vaziyatlarda to‘g‘ri qaror qabul qilish ko‘nikmalarini shakllantirishdan iboratdir.
O’z muxbirimiz.
Қашқадарё вилояти Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси Деҳқонобод бекатидаги бўлинма ходимлари томонидан “Жарқудуқ”, “Бўзахур” бекатлари ишчилари ўртасида темир йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига амал қилинишини таъминлаш, майда ташмачиликларнинг олдини олиш борасида профлактик тушунтириш ишлари олиб борилди. Бундан ташқари, бекатлардаги мавжуд тормоз башмаклари кўздан кечирилиб, тегишли далолатномалар расмиийлаштирилди.
MADANIY HORDIQ
IIV Qorovul qo'shinlariga qarashli Qashqadaryo viloyatida joylashgan 7533-harbiy qismda o'zining yigitlik burchini o'tayotgan askarlarning madaniy hordiq chiqarishiga alohida e'tibor qaratib kelinyapti. Jumladan, dam olish kunlari ular o'rtasida turli sport musobaqalari va madaniy tadbirlar o'tkazilmoqda.
Yaqinda ular Qarshi shahridagi Yoshlar bog'ida maroqli dam olishdi hamda Abu Ubayda Ibn Al-Jarroh ziyoratgohini ziyorat qilishdi. Shuningdek, muddatli harbiy xizmatchilarga vatanparvarlik tuyg'usini yanada oshiruvchi videofilm namoyish etildi.
Azamat XOLMATOV,
harbiy qism komandirining madaniyat va ma'rifat ishlari
boʻyicha maslahatchisi.
КУЧАЙТИРИЛГАН РЕЙД ТАДБИРЛАРИ

Қашқадарё вилояти ҳудудида йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида профилактик тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда.
Вилоят бўйлаб ўтказилаётган рейд тадбирлари давомида транспорт воситасини маст ҳолда, тегишли ҳужжатларсиз бошқарган, қўпол турдаги қоидабузарликлар содир этган ҳайдовчиларга тегишли тартибда чоралар кўрилмоқда.
Мансур ЭГАМБЕРДИЕВ,
капитан.
Қашқадарё вилояти.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Атоқли қорақалпоқ шоири ва мутафаккири Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"ги қарори

Постановление Президента Республики Узбекистан "О широком праздновании 200-летия выдающегося каракалпакского поэта и мыслителя Ажинияза Косыбай-улы"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
2024/10/07 05:20:00
Back to Top
HTML Embed Code: