Telegram Web Link
ХАЛҚ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ

Вилоят ИИБ бошлиғи, подполковник И.Турсунов ҳудудларда бўлиб, аҳолининг мавжуд муаммоларини ўрганиш, уларни тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида юзма-юз мулоқотлар ўтказиб келмоқда. Бошқарма бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули Бухоро шаҳрининг Ғафур Ғулом номли маҳалласи аҳолиси билан ўтказилди.
Бунда асосан суд-ҳуқуқ масалалари, ички ишлар органлари ва 3-сектор фаолияти, шу жумладан, аҳолини доимий иш билан таъминлаш, тадбиркорликни кенгайтиришда амалий ёрдам бериш, электр энергияси, йўл соҳасидаги муаммоларни бартараф этиш, тунги ёритиш чироқлари ўрнатиш масалаларлари кўтарилди. Мурожаатларнинг аксарияти шу куннинг ўзида ижобий ҳал этилди.
Шунингдек, қабул давомида маҳалладаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
А.ЗАЙНИЕВ,
сафдор.
Бухоро вилояти.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Xorazm viloyati IIB tashabbusi bilan joriy etilgan “Men kuchli ayolman” loyihasining 5-bosqichi yakunlanishiga bagʻishlangan tantanali tadbir boʻlib oʻtdi
———
Хоразм вилояти ИИБ ташаббуси билан жорий этилган «Мен кучли аёлман» лойиҳасининг 5-босқичи якунланишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#KITOBXONLIK_DAQIQASI

O'zbek adabiyotining yorqin namoyondalaridan bo'lgan O'tkir Hoshimovning "Dunyoning ishlari" asari
Namangan viloyati IIB MMI va KBTX loyihasi.

Namangan viloyati IIB Axborot xizmati.
JUMBOQ

Bugungi
savolimizga Elbek Normo‘minov to‘g‘ri javob yo‘lladi. Bilimdonimizga ofarin deymiz.

Javob: toshni oftobda yoki olovda qizdrib, etikni quritishda foydalangan.

👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
VIDEOLAVHA

Buxoro viloyatida oʻtkazilayotgan “Kibermadaniyatni yuksaltirish oyligi”da viloyat IIB JXX YHXB xodimlari jamoat transportida barcha fuqarolarni faol boʻlishga chorlab, aholini kiberjinoyatlar qurboniga aylanib qolishdan ogohlikka chaqirdi.

Buxoro viloyati IIB YHXB Axborot xizmati.
Тўмарис издошлари баҳслашди

Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходималар ўртасида «Тўмарис издошлари» мусобақаси бўлиб ўтди.
Қизғин баҳсларга бой ўтган мусобақада ходималар 100, 200, 400 ва 800 метр масофаларга эстафета югуриш, амалий ўқ отиш машғулотларида синовдан ўтишди. Яна шартли жароҳатланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва уларни жанг майдонидан олиб чиқиш жараёнида қандай ҳаракатланиш кераклигини амалда кўрсатиб беришди.
Барча шартларни муваффақиятли бажарган иштирокчилар ғолиб деб топилиб, уларга мусобақанинг республика босқичида қатнашиш учун йўлланма берилди.
Ўз мухбиримиз.
Сурхондарё вилояти.
ҲОКИМ ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИ МУАММОЛАРИНИ ТИНГЛАДИ

Миришкор тумани ҳокими Файзулло Ғуломов тумандаги маҳаллаларда хизмат қилаётган профилактика инспекторлари билан мулоқот ўтказди.
Учрашувда ҳоким маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш, профилактика инспекторларининг ишини енгиллаштириш билан бирга, иш натижадорлигини ошириш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Асосийси, профилактика инспекторларини қийнаб келаётган муаммоларни эшитди ва уларни бартараф этиш учун масъулларга аниқ ва манзилли топшириқларни берди.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Ибратли ҳикоятлар
«Нон улуғ, хоним»
Муҳаммад Раҳимхон Ферузнинг яхши бир одати бор эди. У гоҳо-гоҳо аркони давлат бирла шаҳар айланар, аҳли раиятнинг ҳолидан хабар оларди. Бир куни хон маҳрамлари ила шаҳар сайрига чиқди. Ёнида хос мулозими Ҳасан қайғичи ҳам бор эди. Бир кўчадан ўтаётиб, Ферузнинг кўзи торгина ҳовлига тушди. Ҳовлида кўтарма тандир, тандир олдида бир аёл қўлларига лаппак кийиб нон ёпарди.
Феруз отининг бошини тортиб, бир лаҳза тўхтатди. Таомилга кўра, Хон ўтарда шаҳарни жарчининг ҳайқириғию карнай-сурнайларнинг товуши босиб кетар, барча халқ юмушини ташлаб кўчага отилар, салтанат соҳиби ўтиб кетгунча икки букилиб таъзим қилиб турарди.
Ғарибона ҳовлидаги бу хотин эса дунёни унутиб нон ёпарди.
Хон Ҳасан қайғичига ўгирилди.
– Бул нечук жондирки, мамлакат шоҳи бирла иши йўқдир. Карми, гунгми?
– Ул хотун нон ёпаётир, хоним, – деди Ҳасан қайғичи аста.
Ферузнинг андак жаҳли қўзиди:
– Хон улуғми, нон улуғми?
– Нон улуғ, шоҳим, – деди Ҳасан, – мамлакат хонсиз яшаса бўлар ва лекин нонсиз яшай билмас.
Муҳаммад Раҳимхон индамай отига қамчи урди.
ХОДИМЛАР ТАШАББУСИ БИЛАН

Ромитан тумани ИИБ ходимлари туман ҳудудидаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги, руҳий касаллиги мавжуд фуқаролар ҳолидан хабар олишди. Шунингдек, улар учун тиббий кўриклар ташкил этилди.
Ўз мухбиримиз.
Бухоро вилояти.
2024/10/04 13:29:32
Back to Top
HTML Embed Code: