Telegram Web Link
Қочмоқ, қутулмоқ эмас
Ички ишлар органлари ходимлари Жиззах шаҳрининг «Қассоблик« маҳалласида яшовчи Ж.М.нинг Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги яширин манзилини аниқлаб, қўлга олдилар. Ушбу шахс солиқларни тўлашдан бўйин товлаш ҳамда савдо қоидаларини бузиш билан боғлиқ жиноятларга қўл ургани учун 2022 йилнинг 1 июлидан бери қидирилаётган эди.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
ўз мухбиримиз.
Жиззах вилояти.
МУСТАҲКАМ ИНТИЗОМ – МУВАФФАҚИЯТ ГАРОВИ
Ҳар бир соҳанинг ривожи ижро интизомига чамбарчас боғлиқ. Нурота тумани ИИБ ходимлари иштирокида “Қонунийликни таъминлаш ва темир интизом” ойлиги доирасида тадбир ташкил этилди. Унда хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этиш, коррупция, порахўрлик ҳамда тамагирлик ҳолатларига йўл қўймаслик, фуқаролар билан хушмуомала бўлиш, шунингдек, хизмат ҳужжатларини тўғри юритиш бўйича тушунтиришлар олиб борилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан топшириқлар берилди. Бундан ташқари, автомашиналарни техник соз ҳолатда сақлаш, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилган ҳолда бошқариш лозимлиги уқтирилди.
Маҳлиё ХОЛОВА,
ўз мухбиримиз.
Навоий вилояти.
Интизом – иш сифатини оширади
Сурхондарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг қуйи тизимида хизмат қилиб келаётган ходимлари ўртасида хизмат ва ижрочилик интизоми ҳамда қонунчиликни мустаҳкамлаш мақсадида йиғилиш ўтказилди.
Унда ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, полковник Б.Сайфуллаев, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Х. Атаназаров ҳамда ИИВ ШХББ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи, подполковник Қ.Самандаровлар томонидан фуқароларга хизмат кўрсатишда қонунчилик, хизмат ва ижро интизомига қатъий амал қилиш, коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича шахсий таркибга кўрсатма ҳамда топшириқлар берилди.
Ўз мухбиримиз.
Сурхондарё вилояти.
#Анонс

УЧ ЙИЛЛИК МЕҲНАТ МАҲСУЛИ
 
Хабарингиз бор саноқли кунлар олдин «Баҳодир Ялангтўш» тарихий фильми премьера қилинди ва кенг жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотди.  Ушбу фильм тўлиқ «Ўзбекфильм» киноконцернининг янгиланган панорамали павильонида суратга олинган ва  тақдимотгача уч йилу икки ой вақт сарфланган. Шундан бир йили тайёргарлик ва сценарий ёзиш жараёнига, яна бир йил давомида костюмлар ва декорациялар устида ишланган. Суратга олиш, монтаж ишларига ҳам шунча вақт кетган. Бюджети эса қарийб 30 млрд сўмга яқин. Ушбу маблағнинг тенг ярми «Ўзбекфильм» павильонига ҳозирги кунда Голливуд фойдаланаётган энг охирги технологияни олиб келишга ишлатилган.

Маълумот ўрнида мазкур тарихий кинокартина жорий йилнинг 6 июнидан эътиборан юртимиз кинотеатрларида намойиш этилмоқда. Фильмга оид шу ва бошқа эксклюзив маълумотларни
«Postda—На посту» газетасининг навбатдаги сонида ўқишингиз мумкин!

@postdarasmiy
Оромгоҳга спорт анжомлари топширилди

ИИВ "Динамо” ЖТСЖ Қашқадарё вилояти кенгаши томонидан ички ишлар органлари ходимлари фарзандлари дам олаётган вилоят ИИБ тасарруфидаги “Гулистон” болалар оромгоҳига бир неча турдаги спорт жиҳозлари олиб берилди.
Энди болажонлар спорт билан мунтазам шуғулланиб, ёзги дам олиш вақтини мазмунли ўтказиши шубҳасиз.
Расул Саидов,
подполковник.
Энг ишончли манба

Бармоқ излари орқали аниқланган биринчи жиноятчи 1902 йилда Буюк Британияда қўлга олинган бўлиб, ҳозирги кунга қадар криминалистикада  ушбу усул қўлланилиб келинмоқда.
Батафсил ўқинг👉

👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
Muzeyga sayohat

 “Qonuniylikni taʼminlash va temir intizom oyligi” davomida Olmazor tumani IIOFMB Kadrlar bilan taʼminlash guruhi xodimlari tomonidan shaxsiy tarkib bilan  “Olimpiya va paralimpiya shon-shuhrat” muzeyiga sayohat uyushtirildi.
U yerda xodimlar 2000 dan ortiq eksponatlar bilan yaqindan tanishdi.  Shuningdek, ularga yurtimiz sportchilari erishgan yutuqlar haqida soʻzlab berildi.
Oʻtkir SOBIROV,
katta serjant.
Toshkent shahri.
Бу ҳам етмаганидек...
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан Фориш туманининг «Янгиқишлоқ» шаҳарча фуқаролар йиғини ҳудудидаги масъулияти чекланган жамият текширилганида, табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. МЧЖ раҳбари С.Р. таъминотчи корхона билан шартнома тузишни унутган, бу ҳам етмаганидек, ҳисоблаш ускунаси ўрнатилмаган. Уч ойдан ошиқ давом этган ўғирлик натижасида таъминотчи корхонага 36 миллион 252 минг сўм зарар етказилгани аниқланди.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
ўз мухбиримиз.

Жиззах вилояти.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tomonidan vasiylikka olingan yoshlar orasida “Zakovat” intellektual oʻyining Qoraqalpogʻiston Respublikasi bosqichi oʻtkazildi
———
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан васийликка олинган ёшлар орасида «Заковат» интеллектуал ўйининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди
———
Qaraqalpaqstan Respublikası Ishki isler ministrligi tárepinen atalıqqa alınǵan jaslar arasında «Zákawat» intellektuallıq oyınınıń Qaraqalpaqstan Respublikası basqıshı ótkerildi

👉 @postdarasmiy
2024/10/06 20:37:29
Back to Top
HTML Embed Code: