Telegram Web Link
ОСМОН ҲАММАНИ ЭШИТАДИ

Яқинда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида Қўчқор Норбоқил асари асосида саҳналаштирилган “Осмон ҳаммани эшитади” спектаклининг премьераси бўлиб ўтди.
Унда барча томошабинлар қатори ички ишлар органлари ходимлари, ҳарбий хизматчилар ҳамда ИИВ Малака ошириш институти жамоаси ҳам иштирок этди. Давомий олқишлар билан қарши олинган ушбу спектаклда миллат келажаги билан боғлиқ долзарб мавзуга қўл урилган бўлиб, инсонларнинг ҳаёти, орзу-кечинмалари, оилавий шароитлари, юрт ободлиги йўлида амалга оширилган саъй-ҳаракатлар реал воқейликлар асосида акс эттирилган.
Шундай қилиб мазкур томоша барчага манзур бўлди.
Ўз мухбиримиз.
👉 @postdarasmiy
ТЕМИР ИНТИЗОМ – ЮТУҚЛАР ОМИЛИ
Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг тегишли фармойишига биноан, июнь ойида вилоят ички ишлар органларининг ҳудудий тузилмаларида «Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!» шиори остида «Қонунийликни таъминлаш ва темир интизом ойлиги» ўтказилмоқда.
Шу муносабат билан жойларда кўплаб тадбирлар ташкил этиляпти.
Жумладан, 2-минтақавий ҳудуд ППХ отрядида, Бағдод ҳамда Сўх тумани ички ишлар бўлимларида бўлиб ўтган йиғилишда ҳам мазкур ойликни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ходимларга тушунтирилди. Шу билан бирга, темир интизом асосида фаолият олиб бориш ютуқлар омили эканлиги алоҳида таъкидланди.
Мазкур ойликни самарали ўтказишда вилоят ИИБ Фахрийлар кенгаши аъзолари ҳам фаол иштирок этишяпти. Улар ёш ходимлар билан учрашувлар ўтказиб, она Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат, касбга садоқат ва устозларга ҳурмат каби тушунчаларни ёшлар онгига сингдиришмоқда.
Абдувосит СИДИҚОВ,
ўз мухбиримиз.
БЕМИННАТ КЎМАК БЕРИЛДИ
Шаҳрисабз шаҳрига саёҳатга келган 59 ёшли испаниялик сайёҳ Раул Гонсалес тарихий марказ ҳудудида ўз гуруҳидан ажралиб, адашиб қолган. Гуруҳнинг етакчиси марказ ҳудудида хизмат олиб бораётган Қашқадарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларига мурожаат қилади.
Мурожаат асосида бошқарма ходимлари томонидан сайёҳни топиш чоралари кўрилди.
У тез орада топилиб, ўз гуруҳига қўшилишига ёрдам кўрсатилди. Меҳмон бошқарма ходимларига миннатдорлик билдирди.
Зуҳриддин Ғаниев,
капитан.
Қашқадарё вилояти.
Айни шу йўл билан...
Шароф Рашидов туманининг «Яккақайрағоч» маҳалласида яшовчи О.Ш. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, Жиззах шаҳрининг «Заргарлик» маҳалласида яшовчи Н.З. фириб берганлигини билдирган. Маълум бўлишича, умра сафарига юбориш тўғрисида ижтимоий тармоқда эълон тарқатган Н.З.нинг сўзларига ишонган О.Ш. унга 1 300 АҚШ доллари берган. Бироқ кўп ўтмай Н.З.нинг ёлғон ваъда бергани ошкор бўлди. Суриштирув давомида айбланувчининг яна тўрт нафар шахсни айни шу йўл билан лақиллатгани аниқланди.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
ўз мухбиримиз.

Жиззах вилояти.
Йўлда эҳтиёт бўл, пиёда!

Пиёдаларнинг қоидаларга амал қилмаслиги ҳам йўл транспорт ҳодисаси содир этилишига сабаб бўлади. Тарғибот ишлари олиб борилишига қарамай, ҳамон уларнинг йўл қоидаларига амал қилмаслик ҳолатлари учрамоқда.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан Термиз шаҳрида йўлнинг пиёдалар ҳаракати учун белгиланмаган жойларидан ҳаракатланган пиёда ва велосипедчиларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди. Велосипедларга нур қайтарувчи жиҳозлар ўрнатилиб, йўл қоидаларига амал қилиш юзасидан тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Ўз мухбиримиз.
Сурхондарё вилояти.
Oylik doirasida

IIVning tegishli farmoyishiga asosan, joriy yilning 1-iyun kunidan 30-iyun kuniga qadar “Intizom” oyligi bo‘lib o‘tmoqda.
Xususan, Norin tumanida ham IIBning sohaviy xizmatlari va xizmat olib borayotgan xodimlar o‘rtasida “Qonuniylikni taʼminlash va temir intizom oyligi” shiori ostida profilaktik tadbirlar tashkil etilmoqda.
Tuman ichki ishlar bo‘limi xodimlari tomonidan xizmat intizomini buzish holatlarining oldini olish maqsadida ularning xizmat xonalari va yashash uylariga borib, o‘rganish ishlari olib borilmoqda. Aniqlangan kamchilliklarni bartaraf etish yuzasidan taklif hamda tegishli topshiriqlar berilmoqda.
O‘z muxbirimiz,
Namangan viloyati.
2024/10/03 09:10:11
Back to Top
HTML Embed Code: