Telegram Web Link
ТАНЛОВДА ЁШ ИСТЕЪДОДЛАР

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ томонидан шу йил 21 май кунги вазирлик таркибидаги ходимларнинг фарзандлари ўртасида «Ёш истеъдодлар» кўрик–танловини ўтказиш тўғрисида фармойиш имзоланган эди.
Фармойишга мувофиқ вазирликнинг биринчи минтақавий ҳудуд мувофиқлаштириш марказига қарашли Қўнғирот, Мўйноқ, Қонликўл ва Шўманай туман ИИБларида хизмат олиб бораётган ходимларнинг фарзандлари ўртасида танлов ўтказилди. Унда иштирокчилар 5 та йўналиш бўйича ўз истеъдодларини синовдан ўтказишди.
Тадбир якунида ғолибларга кўрик–танловнинг республикага босқичига йўлланма, диплом ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
Айбек ДОСАЛИЕВ,
майор.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
JUMBOQ

Bugungi savolimizga Sardor ismli o‘quvchimiz birinchi bo‘lib to‘g‘ri javob yo‘lladi. Ulug‘bek Qurbonov, Kuatbayeva, Rushana Rozabayeva, Gʻulomjon Ergashev ham javobni to‘g‘ri topishgan.

Javob: Bizon

👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
Шишадан яратилган мўъжиза
Ажойиб иқтидори билан оламга донғи кетган рассом-шишадамгар (шиша пуфловчи) Йоко Дой Токиода истиқомат қилади ва 2007 йилдан буён ўзининг нозик санъат асарларини яратиб келмоқда.
Ўз ишининг моҳир устасига айланган бу аёл шишадан асосан табиат объектлари – ўсимлик ва минераллар ҳамда ҳашаротларни шакллантириб, кўзни қувонтирадиган нафис буюмлар яратади. Бундан ташқари, унинг «ар нуво» даври тўғрисида кўплаб мақолалари чоп этилган, бу даврнинг заргарлари Шарқ усталари ижоди, жумладан, япон санъатидан илҳом оларди. Йоко Дой эса уларнинг анъаналарини давом эттириб келаётган маҳоратли ва қўлигул шишадамгар ҳисобланади.
Гулчеҳра АЗИМОВА тайёрлади.
#ҳикмат

Вақт бизнинг энг арзон ва айни вақтда энг қимматбаҳо мулкимиздир, чунки вақт туфайли биз ҳамма нарсага эришамиз.


Я. РАЙНИС

@postdarasmiy
ХИЗМАТ ИНТИЗОМИ-САМАРАДОРЛИК ГАРОВИ

Хоразм вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати томонидан шахсий таркибнинг хизмат интизомига риоя этиши юзасидан бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Яқинда “Қонунийликни таъминлаш ва темир интизом ойлиги” доирасида вилоят ички ишлар органларида хизмат қилаётган аёл ходималарнинг ушбу талабларга риоя этиши юзасидан ўрганишлар олиб борилди.
Бунда уларнинг хизмат ва ижро интизомига риоя қилишлари ҳамда транспорт воситаларини бошқаришда муҳим бўлган ҳужжатларнинг тўлиқлиги назорат тартибида ўрганиб чиқилди. Ўтказилган тадбирлар давомида ходималарга хизмат интизомига риоя этиш самарадорликка эришишнинг муҳим жиҳати эканлиги тушунтириб ўтилди.
Худойберган ЖАББОРОВ,
ўз мухбиримиз.
Хоразм вилояти.
ОЙЛИК САМАРАЛИ ЎТЯПТИ

Вилоят ИИБ бошлиғининг тегишли фармойишига асосан ўтказилаётган «Қонунийликни таъминлаш ва темир интизом ойлиги» Марғилон шаҳар ИИБда ҳам самарали ташкил этиляпти.
Хусусан, шаҳар адлия бўлими бошлиғи Мўйдинжон Ҳайдаров иштирокида бўлиб ўтган “Биз – коррупцияга қаршимиз” мавзусидаги ҳуқуқий тарғибот тадбири юрт посбонларининг билим ва салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилди.
Батафсил ўқинг👉

👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
«ЧАРОС» ЭМАС ЭКАН...

Гулистон шаҳар ИИБ ЖХХ Терроризм ва одам савдосига қарши курашиш гуруҳи тезкор вакили, капитан Ислом Ҳазратқуловнинг жиноят қидирув фаолияти орқали яна бир одам савдоси билан боғлиқ жиноят фош этилди.
Жорий йилнинг 17 май куни ўтказилган тезкор тадбирда Гулистон шаҳар «Обод юрт» маҳалласида яшовчи 21 ёшли қиз Н. Н.ни фоҳишалик учун ёллашаётгани юзасидан тезкор маълумот олинади.
Батафсил ўқинг👉

👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Toshkent shahar IIBB ogohlantiradi: Internetdagi firibgarlar pullaringizga ega chiqishi mumkin! Soxta havolaga bank kartasi maʼlumotlarini kiritmang!
———
Тошкент шаҳар ИИББ огоҳлантиради: Интернетдаги фирибгарлар пулларингизга эга чиқиши мумкин! Сохта ҳаволага банк картаси маълумотларини киритманг!

👉 @postdarasmiy
#Jumboq

Savol: Ushbu matn qaysi oʻzbek yozuvchisining asaridan olingan?
«Tursunali itoat bilan, huddi qaynonasinikiga birinchi marta kelgan uyatchan kuyov kabi oʻtirdi. “Ol, ye”, degan taklifni oʻrinlatib bajarolmadi. Bir-ikki tishlam non yeb, maydalangan goʻshtga qoʻl uzatmadi. Yegisi kelib turgan boʻlsa ham, koʻngli tortmadi. Qamalguniga qadar ovqatlarning sarasini yeb oʻrgangan odam das-turxon ustidagilarni sarqit deb bilib, irgandi. Mehmonga kechikibroq borsa, darhol dasturxon yangilanardi... Endi oʻsha kunlarning sadagʻasi ketsa arziydi...»

Ushbu savolning javobini to‘g‘ri topsangiz, bugun soat 17:00 da telegram kanalimiz orqali e’lon qilamiz.

Javobni quyidagi manzilga yo‘llashingiz mumkin: https://www.tg-me.com/postda_muloqot

👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
Гуручли сувнинг фойдаси кўп

• Ошқозон-ичак тракти фаолиятини яхшилайди.
• Қон босимини нормаллаштиради.
• Саратоннинг олдини олади, шунингдек, қариш жараёнини секинлаштиради.
• Хусусиятлари туфайли метаболизмни тезлаштиришга ёрдам беради.
• Тери учун ҳам фойдали.
• Ичимликни мунтазам истеъмол қилиш ва ювиш билан юз ранги яхшиланади.
• Кичик ажинлар текисланади, тешиклар тораяди ва теридаги тошмалар сони камаяди.
👉 @postdarasmiy
#Bu_qiziq

"Qirol sher" multifilmida qo'llanilgan mashhur "Hakuna Matata" iborasi so'zma-so'z tarjimada - Muammo yo'q degan ma'noni anglatadi.

@postdarasmiy
Имтиҳонлар

ИИВ 1-сонли академик лицейига 2024–2025 ўқув йилига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда. Унда жисмоний таёргарлик – тўсинда тортилиш, 100 метр ва 2 км.га кросс югуриш, она тили ва рус тилидан диктант ёзиш бўйича синовлар бўляпти. Имтиҳонлар очиқ ҳолда, ота-оналар кўз ўнгида шаффоф тарзда ўтказиляпти.
Ўз мухбиримиз.
Тошкент шаҳри.
2024/10/03 13:27:40
Back to Top
HTML Embed Code: