Telegram Web Link
QORAKOLDA XONADONBAY O'RGANISH
Qorako‘l tumani IIB boshlig'i, podpolkovnik Sh. Hayitov 3-sektor hududidagi mahallalarda “xonadonbay” tizimi asosida organishlar olib bordi. Jarayonlarda sektor rahbari mahalladagi yettilik vakillari va hududlarga biriktirilgan bank xodimlariga ishsiz aholini, ayniqsa, xotin-qizlar hamda yoshlarni ish bilan taʼminlash, tadbirkorlikka ko‘maklashish, chorvachilik, tomorqa yerlaridan samarali foydalanish bo‘yicha tegishli ko‘rsatmalar berdi.
O‘z muxbirimiz.
Buxoro viloyati.
ҚАРОР МОҲИЯТИ ТУШУНТИРИЛДИ
Нукус шаҳар ҳокимиятида “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора–тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорида белгиланган вазифалар юзасидан мажлис бўлиб ўтди.
Унда Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Республика марказининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими, Нукус шаҳар “Insоn” ижтимоий хизматлар маркази, шаҳар ИИБ ва хотин-қизлар қўмитаси мутасаддилари иштирок этишди.
Мажлисда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти, киритилаётган ўзгартиш ва вазифалар юзасидан иштирокчиларга кенг тушунтиришлар берилди.
Айжамал НАМЕНОВА,
Нукус шаҳар ИИО ФМБ ЖХХ
ҲПБ катта инспектори, подполковник.
Мақсад – хавфсизликни таъминлаш

Қашқадарё вилояти Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси “Деҳқонобод” темирйўл бекати ходимлари темирйўл ҳудуди ҳамда корхона ва ташкилотларда, мактабларда тарғибот-ташвиқот ишларини амалга оширишди. Бу жараёнда пўлат излар ўтган ҳудудда чорва молларини боқмаслик, поездларга тош отмаслик, вояга етмаган болаларни назоратсиз қолдирмаслик бўйича профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Ўз мухбиримиз.
Қашқадарё вилояти.
JUMBOQ


Savol: Fransuz tilida bu so‘z “darveshning kulbasi”, “hilvat joy” ma’nolarini anglatadi. Shahardan tashqarida qurilgan villa, atrofi bog‘dan iborat xiyobon ham shunday yuritiladi. Gap qaysi so‘z ustida ketyapti?

Ushbu savolning javobini bugun soat 17:00 da telegramm kanalimiz orqali e'lon qilamiz.

Javobni quyidagi manzilga yo‘llashingiz mumkin:
https://www.tg-me.com/postda_muloqot

👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмасини жойлаштириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О совершенствовании системы приема на учебу в высшие образовательные организации и размещения государственного заказа"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Бўлакланган дастгоҳлар
Тошкент вилояти Зангиота тумани “Илғор” маҳалласида яшовчи, Жиззах шаҳридаги корхона раҳбари М.Х. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, корхонасидан 15 дона пресс штамплаш дастгоҳлари ўғирланганлигини билдирган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ушбу қонунбузарлик Шароф Рашидов туманининг “Қанғли” маҳалласида истиқомат қилувчи С.Д., В.М., Ж.М. ҳамда Ж.Т. томонидан содир этилгани аниқланди. Айбланувчилардан дастгоҳнинг айрим темир бўлаклари ҳужжатлаштириб олинган.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
ўз мухбиримиз.

Жиззах вилояти.
JUMBOQ


Savol: Fransuz tilida bu so‘z “darveshning kulbasi”, “hilvat joy” ma’nolarini anglatadi. Shahardan tashqarida qurilgan villa, atrofi bog‘dan iborat xiyobon ham shunday yuritiladi. Gap qaysi so‘z ustida ketyapti?

Bugungi savolimizga birinchi bo‘lib Bilol Mirislamov va A. Muxtorov ismli o‘quvchimiz to‘g‘ri javob yo‘lladi. Kautbayeva, Nigora Mamayusupova, Ulug‘bek Qurbonovlar ham javobni to‘g‘ri topishgan.

Javob: Ermitaj

👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
ЁШЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ
Бухоро вилоятида уюшмаган ёшларни ватанпарварлик, жамият ҳаётига дахлдорлик, қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва шонли армиямизнинг куч қудратини уларга амалий тарзда кўрсатиш мақсадида навбатдаги икки кунлик ўқув йиғини ташкиллаштирилди. Ўқув йиғинида 100 нафар уюшмаган ёшлар иштирок этишди.
Ёшлар билан вилоят прокурори У. Ҳамдамов ва ИИБ бошлиғи, подполковник И. Турсунов очиқ мулоқот ўтказди. Уларнинг муаммолари ҳамда таклифлари ўрганилиб, мурожаатлар ечими юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Бу каби учрашувлар ёшларда юртга дахлдорлик, қонунларга итоаткорлик хислатларининг юксалишига, уларнинг қизиқишлари, қобилияти, иқтидори ва муаммоларини ўранган ҳолда, касб-ҳунар ҳамда чет тилини ўрганишга йўналтириш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш орқали фаол ижтимоий ҳаёт тарзига йўналтиришда муҳим аҳамият касб этади.
Ж.ШУКУРЛАЕВ,
капитан.
Бухоро вилояти.
2024/11/16 09:44:48
Back to Top
HTML Embed Code: