Ходимларга турар жой калитлари топширилди
Шароф Рашидов туманининг “Куёвбоши” маҳалласида ички ишлар органлари ходимлари учун 6 сотих ер майдонига эга, 3 хонадан иборат 56 та якка тартибдаги турар жой фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан фаоллар, фахрийлар ҳамда соҳа вакиллари иштирокида уюштирилган тадбирда Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев, вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров ва бошқалар сўзга чиқдилар.
Батафсил ўқинг👉
👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.

Yashil makon
Oʻz hissalarini qoʻshishmoqda
Andijon viloyati ichki ishlar organlarida “Yashil makon” umummilliy loyihasi doirasida kuzgi koʻchat ekish ishlari davom ettirilmoqda. Xususan, ular Xonobod shahar, Jalaquduq, Buloqboshi hamda Boʻston tumanlarida ham mevali va manzarali daraxt koʻchatlarini ekib, “Yashil makon” umummilliy loyihasiga oʻz hissalarini qoʻshishmoqda.
Boris KLEYMAN,
oʻz muxbirimiz.
👉 @postdarasmiy

SANA MUNOSABATI BILAN
Yaqinda IIV Qorovul qo'shinlariga qarashli Qarshi shahridagi 7533-harbiy qismda Ichki ishlar organlari xodimlari kuni munosabati bilan “Yangi O'zbekiston – yangi ichki ishlar organlari!” shiori ostida bayram tadbiri bo'lib o'tdi.
Unda harbiy qism komandiri, polkovnik J. Sag'dullayev so'zga chiqib, shaxsiy tarkibni samimiy muborakbod etdi hamda bir guruh ona Vatanimiz himoyachilariga “kichik serjant” va “serjant” maxsus unvonlari, shuningdek, faxriy yorliq va esdalik sovg'alarini tantanali ravishda topshirdi.
Tadbir davomida san'atkorlar tomonidan ijro etilgan dilbar taronalar esa, barchaga xush kayfiyat ulashdi.
Azamat XOLMATOV,
harbiy qism komandirining madaniyat va ma'rifat ishlari
boʻyicha maslahatchisi.

#Jumboq
Savol: Fotografiya 15 asrda obyektlar tasvirini proyeksiyalab, so'ngra qog'ozga rasmini chizishdan boshlangan. Bu usulni italyan olimi Leonardo da Vinchi qo'llagan. Lekin haqiqiy fotografiya qachon ixtiro qilingan?
Ushbu savolning javobini Shuhrat Hasanovich, Sardor, Muattar kabi o'quvchilarimiz to‘g‘ri javob yo'llashdi. Bilimdonlarga omad tilab qolamiz.
Javob: Haqiqiy fotografiya 18 asrda dastlabki yorug' sezgir moddalar kashf etilgandan keyingina paydo bo'lgan. Olimlar fotografiya ixtiro qilingan vaqtni 1839-yil deb hisoblashadi. Sababi o'sha yili Fransuz olimi L.M.Dager Parij akademiyasida fotografiya usuli haqida axborot bergan.
👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.

МАСЪУЛИЯТЛИЛИК ЭЪТИРОФИ
Катта лейтенант Сарваржон Холдоров 1999 йилда Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида туғилган. 2018 йилда ИИВ Академиясига ўқишга қабул қилинган. 2021 йилда уни муваффақиятли тугатиб, ИИВ М ва ФРББнинг Ислом Каримов номидаги Тошкент аэропортида Паспорт ва виза тартибини назорат қилиш бўлими муҳим топшириқлар бўйича инспектор вазифасига тайинланган.
2022 йил октябрдан Бош бошқарманинг Хорижий фуқароларни виза муддатларини узайтириш бўлими катта инспектори вазифасига ўтказилган.
Батафсил ўқинг 👉

СУРАТЛИ ЛАВҲАЛАР
Вилоят ИИБ ТҚХ Киберхавфсизлик бўлими ходимлари корхона ва ташкилотларда, ўқув муассасаларида жамоат тартибини сақлаш ҳамда киберхавфсизлик йўналишида тарғибот тадбирларини олиб бормоқда. Яқинда Бухоро шаҳридаги “Ситора” автобозорида ана шундай тадбир ўтказилди.
Ўз мухбиримиз.
Бухоро вилояти.

Батальонда “Очиқ эшиклар куни”
ИИВ Қашқадарё академик лицейининг 1-босқич ўқувчилари Қарши шаҳридаги 521-сафарбарлик чақирув резерви батальонида ўтказилган “Очиқ эшиклар куни”да иштирок этишди.
Тадбирда ўқувчилар ҳарбийларга яратилган шарт-шароитлар, шунингдек, жанговар ўқотар қуроллар билан яқиндан танишишди.
Ўқувчилар тадбирдан катта таассурот билан қайтишди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
JARIMAGA SABAB BO’LADI
Belgilanmagan joylarga qattiq maishiy chiqindilarni va qurilish chiqindilarini tashlash, shuningdek suyuq maishiy chiqindilarni to'kish Oʻzbekiston Respublikasi Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksining 91/1-moddasiga binoan, tegishli tartibda jarima solishga sabab boʻladi.

ҲАҚИҚАТ СИРИ
Бир донишманд набирасини ёнига чорлаб:
– Сенга бир ҳақиқат сирини очаман, – деди.
Набираси жимгина қулоқ солди. Сўнг бобо гапини бошлади:
– Ҳар бир инсон ичида доимий жанг кечади. Бу худди икки бўрининг олишувига ўхшайди. Улардан бири ёвузлик, ҳасад, ғайрлик, ёлғон ва худбинликнинг тимсоли бўлса, иккинчиси, эзгулик, тинчликсеварлик, меҳр-муҳаббат, адолат ва ихлос тимсолидир.
Набира бу сўзлардан таъсирланди, тушуниш қийин бўлса ҳам, англаб етди. Бироз ўйланиб туриб, бобосидан сўради:
– Охир оқибат қайси бўри ғолиб келади?
Донишманд бобо ақлли набирасининг бошидан силаб:
– Сен қайси бўрини боқиб, озиқлантирсанг ана ўшаниси ҳамиша устун чиқади. Агар ёвуз бўрини боқсанг, ёвузлик устун келади. Агар яхши бўрини парваришласанг, эзгулик ғолиб чиқади. Қисқаси, нимани эксанг, ўшани ўрасан, –деди.
М.АҲАДОВ тайёрлади.

Эркин Воҳидов ҳикматлари
Шоир ўзи ёнмаса, бошқаларни ёндиролмайди, қалб ҳисларида оташ бўлмаса, бошқа қалбларга ҳарорат беролмайди.
***
Бу оламда йўқотишлар ичидаги энг оғир йўқотиш инсоннинг ўзлигини йўқотишидир.
***
Ўқувчи учун авторнинг ёшу қариси, унвонли, унвонсизи йўқ. У ҳамиша ёзилган сатрларга қараб муаллифга ўз муносабатини билдиради: ё қалбига жо қилади, ё унутади, йўқликка маҳкум этади.
***
Инсонга бир марта бериладиган ҳаётда у умридан, ўтган кунидан қониқиб яшаши керак. Виждонига хилоф иш қилмай яшаса – бундан улуғ бахт йўқ. Ҳар бир айтган сўзинг, ишинг ўзингнинг хоҳишингга мувофиқ бўлса – энг катта бахт шу.