Telegram Web Link
💖💖💖 💙💙💙

📣
Sinov.uz platformasiga "Qayta tayyorlov" bo'yicha Demo testlari joylandi.

📣"Attestatsiyaga" tayyorgarlik ko'rish uchun ham testlar mavjud!!!

Oʻz bilimingizni hoziroq sinab koʻring!!!

https://sinov.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4221😁3🤔3😱2
Мактабларда декабрда тарификатция ўтказилиб, дарслар тақсимланиши қанчалик тўғри?

Кўпчилик педагоглар дарс тақсимоти фақат ўқув йили бошида, яъни сентябрь ойида бир марта қилинади ва йил охиригача ўзгармайди, деган фикрда юрадилар. Аслида эса вазият бошқача ва бундан ўз фойдангизга фойдаланишингиз мумкин.

Агар ўқув йили давомида (масалан, ноябрь ёки декабрь ойларида) малака тоифангиз кўтарилган бўлса, сиз янги йилдан бошлаб кўпроқ дарс соати талаб қилишга ҳақлисиз.

Тартиб қандай ишлайди?

Мактабларда дарс соатлари махсус Низомга асосан устуворлик тамойили бўйича тақсимланади. Яъни, кимнинг кўрсаткичлари (тоифаси, ютуқлари) юқори бўлса, ўша ўқитувчига максимал соат берилиши керак.

Гарчи асосий тақсимот 15 сентябргача якунланса-да, қонунчилик Педагогик кенгашга дарс соатларини қайта кўриб чиқиш ваколатини беради. Демак, сиз янги тоифа олганингиздан сўнг, мактаб маъмуриятига мурожаат қилишингиз ва январь ойида Педкенгаш қарори билан юкламангизни оширишларини сўрашингиз мумкин.

Келинг, мисол билан кўриб чиқамиз: мактабда она тили фанидан икки ўқитувчи бор: Зулфия опа – Олий тоифали (20 соат дарси бор). Насиба опа – Биринчи тоифали (14 соат дарси бор). Насиба опа декабрь ойида аттестациядан ўтиб, Олий тоифа олди. Энди у ҳам худди Зулфия опа каби юқори салоҳиятга эга кадр ҳисобланади.

Бу ҳолатда декабр ойида Педагогик кенгаш чақирилади. Зулфия ва Насиба опаларнинг кўрсаткичлари энди тенг бўлгани сабабли, мавжуд умумий дарс соатлари уларнинг ўртасида тенг бўлинади. Натижада, Насиба опанинг дарс соатлари кўпайиб, иккала ўқитувчига ҳам максимал даражада бир хил (масалан, 17-18 соатдан) дарс юкламаси белгиланиши мумкин.

Асос: «Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида»ги Низом, 15-банд.


@yuristlar_maslahati
107😁28👏22👍16💯5🎉1
⚡️⚡️⚡️ #ПКА_2025 #Педагогларга_ёрдам #Сўраган_эдингиз!

Савол:
Мен 1 тоифали ўқитувчиман. Шу йил декабрда сертификатимни муддати тугаса, мен 2 тоифага тушаманми ёки мутахассис тоифагами? (Д.Б.М. Фарғона туманидаги 5 мактаб ўқитувчиси)

❗️Жавоб: Низомнинг 49 банди Аттестациядан ўтганлик муддати тугаган ва навбатдаги мажбурий аттестациядан озод этилмаган педагог кадрларга мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозими бўйича ҳақ тўланади.

50. Аттестациядан ўтганлик муддати тугаб, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозими бўйича ҳақ тўланаётган педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестацияга охирги олган малака тоифаси (лавозими) бўйича жалб қилинади.


Murojaatlar uchun: 👉
@pkatdi_bot
38👍2
⚡️⚡️⚡️ #ПКА_2025 #Педагогларга_ёрдам #Сўраган_эдингиз!

⁉️Бир ўқитувчида бир фандан иккита (халқаро ва миллий) сертификат бўлса, бу ўқитувчига Сертификатлар учун 50+20=70 фоиз устама тўланадими?.

Савол:
✍️ Мен Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги мактабларнинг бирида математика ва информатика фанидан дарс бераман. Малака тоифам иккинчи. Саволим, менда математика фанидан халқаро сертификат бор ва мен шу Сертификат учун 50% устама олмоқдаман. Агар, мен математика фанидан миллий сертификат олсам, унга ҳам қўшилиб устама тўланадими (50+20=70%) (А.Д.А)

❗️Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги ПФ-134-сон Фармонинг 9-банди (г-кичик банди):
г) умумтаълим фанлари бўйича бир нечта сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама юқорироқ устама олиш ҳуқуқини берувчи сертификат бўйича тўланади.

P.S. Бу ўқитувчига Сертификатларнинг фақат биттаси учун, яъни юқорироқ устама олиш ҳуқуқини берувчи халқаро Сертификат учун 50% устама тўланади!

‼️ Лекин, бу норманинг қолган турдаги устамаларга умуман алоқаси йўқ, яъни ўқитувчи бир вақтда

-86 ва ундан юқори балл тўплаб олинган олий ёки биринчи тоифа учун бериладиган 70% лик устамани,

-Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар Сертификат учун (50% ёки 20%) бериладиган устамаларни,

-Вазир жамғармасидан тўлаб бериладиган устамаларни (5,5*1271000),

-Директор жамғармасидан тўлаб бериладиган (40% гача),

-Олис ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагогларга тўлаб бериладиган устамаларни,

-Янги баҳолаш тизимини самарали жорий этган, таълим бериш йўналишида юқори кўрсаткичларга эришган ўқитувчиларга (40 %гача) тўлаб бериладиган ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа устамаларни
олиши мумкин!

Murojaatlar uchun: @pkatdi_bot
69👍12🔥3
📣 Гуруҳ назоратчилари диққатига!

😎 Билимни баҳолаш агентлиги томонидан ташкил этиладиган тест синовларида гуруҳ назоратчиси сифатида иштирок этиш учун биринчи танловга рўйхатга олиш бошланди.

🗓 Рўйхатдан ўтиш 11 декабрдан 22 декабрга қадар давом этади.

✔️ Мазкур танловда 2025–2026 ўқув йилида олий таълим муассасаларига қабул имтиҳонларида гуруҳ назоратчиси сифатида иштирок этган ва бино раҳбари томонидан фаолияти ижобий баҳоланган талабгорлар иштирок эта олади.

⚡️ Танловда иштирок этиш учун агентликнинг
my.uzbmb.uz сайтида рўйхатдан ўтиш лозим.

©️
Билимни баҳолаш агентлиги

Murojaatlar uchun: @pkatdi_bot
43🤔3😁2👍1
⚡️⚡️⚡️ #ПКА_2025 #Педагогларга_ёрдам #Сўраган_эдингиз!

Савол: Бошланғич синф ўқитувчиси она тили фанидан ҳам математика фанидан ҳам миллий сертификат олса, иккаласи учун ҳам устама тўланадими? (Ҳ.Д.А. Учқўрғон туманидаги 45 мактаб ўқитувчиси)

Жавоб: Тўланади албатта! (ҳар бир фан бўйича ўтилаётган дарс соатларига нисбатан мос равишда 50%+20% миқдорда тўланади)


Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot
👏3918
⚡️⚡️⚡️ #ПКА_2025 #Педагогларга_ёрдам #Сўраган_эдингиз!

Боғча тарбиячи-педагогларига ҳам 70% лик устама тўланадими?


Савол:
Мен мактабгача таълим ташкилотида директор ўринбосари бўлиб ишлайман. Олий тоифалиман. Кузги аттестацияда навбатдан ташқари қатнашиб 90 балл билан 70 фоизли устама олдим. 70 фоизли устама маълумотномаси ҳам келди. Лекин "мактабгача таълим ташкилоти ҳодимларига 70 фоизли устама тўланмайди"- деб туманимиз экономистлари тўлашмаяпти. Бошқармамиз ҳам тўланмайди дастурда йўқ дейишди. Илтимос устамам тўланиши учун кимга мурожат қилай, ёрдамингиз керак. (М.А.Фарғона вилояти Данғара тумани)

Савол: Менга мактабгача таълим муассасалари тарбиячиси учун 70% лик устама олиш Низоми керак. Мингбулоқ туманида "70% устама мактаб ўқитувчилари учун, МТТ тарбиячилари учун эмас" - дейишяпти? Шу тўғрими? (Наманган в, Мингбулоқ т)

Жавоб: Тўланади албатта!
Низомнинг 1-банди: Ушбу Низом давлат мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог ва психолог кадрларини (кейинги ўринларда — педагог кадрлар) аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.

Низомнинг 48-банди
Педагог кадрларнинг базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг малака тоифаси ёки лавозими сертификат асосида белгиланади ҳамда уларнинг иш ҳақлари сертификат генерация қилинган кундан бошлаб қайта ҳисобланади.

Педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва малака тоифалари бериш тизими халқаро эътироф этилган ваколатли хорижий ташкилотларнинг аккредитациясидан ўтказилгандан сўнг аттестацияда иштирок этиб, 86 ва ундан юқори балл олган педагогларнинг базавий тариф ставкаларига қўшимча 70 фоиз устама белгиланади.


P.S. Мурожаатда кўрсатилган манзилда фаолият олиб бораётган масъулларга НИЗОМ билан яна бир марта танишиб чиқишларини тавсия қиламиз.

Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot
64👍24😁1
#Вазир_жамрғармасидан_тўлаб_бериладиган_устамлар_2026


Савол? Вазир жамғармасидан тўлаб бериладиган устамларга кимлар номзод бўла олади ва мазкур устамаларнинг берилиш тартиби қандай?

Жавоб!
Номзодлар — таълим ташкилотларида фаолият юритаётган, белгиланган квота доирасида педагог кадрлар аттестациясининг биринчи босқичи — педагогнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш натижаларига кўра умумий баллнинг камида 80 фоизини қўлга киритган фан ўқитувчилари ҳамда мактабгача таълим ташкилотларининг тарбиячилари;

Низомнинг 9-банди Ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларни саралаш икки босқичда қуйидаги тартибда амалга оширилади:

а) Вазирлик ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларнинг республика бўйича чекланган йиллик сонини
ҳар йили 20 январга қадар белгилайди;

б) Ишчи гуруҳ ҳар йили 1 февралга қадар квотани таълим ташкилотлари сони, фан йўналишлари бўйича фаолият юритиб келаётган педагоглар ҳамда тарбиячилар сонидан келиб чиқиб,
«Мактабгача таълим»,
«Бошланғич таълим»,
«Филология фанлари»,
«Ижтимоий фанлар»,
«Аниқ фанлар»,
«Табиий ва иқтисодий фанлар»,
«Амалий фанлар» йўналишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимида тақсимлайди;

в) Ишчи гуруҳ томонидан квотага мос равишда тегишли йил учун Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларни саралаб олиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

1-босқичда — квота белгиланган йилдан аввалги йилнинг январь — июнь ва сентябрь — декабрь ойларида бўлиб ўтган таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказишнинг биринчи босқичи — педагогнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш натижалари ҳар йили 1 мартга қадар таҳлил қилинади ва номзодлар рўйхати шакллантирилади ҳамда 2-босқичга ўтказиладиган номзодлар қуйидаги тартибда танлаб олинади:

ҳудудлар кесимида фан йўналишлари бўйича тақсимланган ҳар битта квота учун номзодлар орасидан малака синовларидан энг юқори натижани кўрсатган учта номзод танлаб олинади.

Бунда:
номзодлар малака синовларида бир неча маротаба иштирок этса ёки бир неча фандан иштирок этган тақдирда энг юқори натижани қайд этган фани бўйича ёки аттестация навбати танланади;

агарда номзод иккита фан бўйича ҳам номзод сифатида танлаб олинган тақдирда қайси фанни танлаш ўқитувчи томонидан амалга оширилади;

номзодларнинг баллари тенг бўлган тақдирда, уларни танлаб олиш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:

номзоднинг амалдаги малака тоифаси даражаси юқорилиги;

Вазирлик тизимидаги ташкилотлардаги кўп йиллик иш стажига эгалиги;

юқоридаги барча ҳолатларда ҳам баллар тенг келиб қолган тақдирда, истисно тариқасида, педагогларнинг барчаси иккинчи босқичга ўтказилади;

2-босқичда — 1-босқич якунлангандан сўнг 60 иш куни ичида танлаб олинган номзодларнинг касбий маҳоратини баҳолаш учун суҳбат ўтказилади.
Бунда:
суҳбат ўтказиш тартиби ва мезонлари Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи билан тасдиқланади;

номзодларнинг касбий маҳоратини баҳолаш жараёнлари видеоёзувга олинади;

2-босқич жараёнлари якунида биринчи ва иккинчи босқич баллари қўшилган ҳолда умумий баллар чиқарилади ҳамда энг яхши натижа эгаларига белгиланган квота доирасида устама белгиланади;

г) саралаш натижаларига кўра Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устама олишга тавсия этилган умумтаълим ташкилотларининг малакали педагог кадрларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари (9 ой давомида ойига 1271000*5,5= 6 млн 990 минг сўмдан жами 62 млн 914  минг 500 сўм), мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларига 2 баравари (9 ой давомида ойига 1271000*2= 2 млн 542 минг сўмдан жами 22 млн 878  минг сўм) миқдорида ҳар ойлик устама тўланади;

Низомнинг 10-банди. Педагог ходимларга навбатдаги мажбурий аттестацияда мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовидан имтиёз сифатида берилган максимал балл инобатга олинмайди.

Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot
118👏16🔥8😢4😁3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏅ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИДА ИЛК БОРА: ОЛТИН МЕДАЛ СОҲИБЛАРИГА 1 МЛРД СЎМДАН ОРТИҚРОҚ ПУЛ МУКОФОТИ БЕРИЛАДИ!

Жорий йилда нуфузли ва халқаро минтақавий олимпиадаларда Ўзбекистон терма жамоаси энг яхши натижани қайд этди.

🔰 Хусусан, халқаро кимё олимпиадасида 2 та олтин ва халқаро информатика олимпиадасида илк кумуш медални қўлга киритишди.

📊 2025 йил август ойидан эътиборан нуфузли фан олимпиадаларида олтин медалга эга бўлган ўқувчилар 1 030 000 000 сўм,
мазкур олимпиадаларда олтин медал олган ҳар бир ўқувчиси учун устози 185 400 000 сўм билан тақдирланади.

Биз олимпиада ғолиблари, уларнинг устози ва ота-оналарининг фикрларига қулоқ тутдик.

Тақдирлаш тез кунларда…


©️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги


Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot
👍7342🔥3
7901327.pdf
3.1 MB
“Келажак” марказларида ўқиганлик учун ота-оналар бадали тўлови миқдорлари белгиланди!


Ҳукумат қарори (776-сон, 10.12.2025 й.) билан “Келажак” марказларида ўқиганлик учун ота-оналар бадали тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби белгиланди.

💸 Қарорга кўра, “Келажак” марказларида ўқиганлик учун ота-оналар бадали тўлови ойига БҲМга нисбатан қуйидаги миқдорларда белгиланди:

2026 йил 1 январдан:

▪️ Тошкент шаҳрида – 30 фоиз;
▪️ вилоятлар марказларида – 25 фоиз;
▪️ республиканинг қолган туман (шаҳар)лари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус ва Хоразмнинг Урганч шаҳарларида – 15 фоиз;
▪️ Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмнинг қолган туман (шаҳар)ларида – 10 фоиз;

2026 йил 1 сентябрдан:

▫️ Тошкент шаҳрида – 60 фоиз;
▫️ вилоятлар марказларида – 50 фоиз;
▫️ республиканинг қолган туман (шаҳар)лари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус ва Хоразм вилоятининг Урганч шаҳарларида – 30 фоиз;
▫️ Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг қолган туман (шаҳар)ларида – 20 фоиз.

⌛️ Қарор билан тасдиқланган низомга, жорий ой учун тўлов мазкур ойнинг 10-санасидан кечикмасдан тўланади. Бунда сентябрь ойи учун тўлов 30-санага қадар амалга оширилади.

✔️ Ота-оналар тўловидан қуйидагилар озод этилади:

🔹 “Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилаларнинг фарзандлари (таълим олувчилар умумий сонининг 15 фоизи миқдорида);

🔹 алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернат ўқувчилари;

🔹 етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, умумий ўрта таълим ташкилотларининг инклюзив синфларида таълим оладиган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ўқувчилар.

©️
Манба
37👏2😢2💯2👍1
Habel akademiyasi AMALIY GRAMMATIKAga
🔡🔡🔡🔡🔡 beradi.
Ona tili
O'zbek tili
Abituriyent
Talaba
Maktab o'quvchilari ishtirok etishlari mumkin.

Dars mavzusi: Sintaksis
Ustoz : Dilafro'z Fayzullayevna
Vaqti : 2️⃣0️⃣ : 0️⃣0️⃣
Manzil : @Habelonatili kanali

Darsda ishtirok etish uchun bu postni 3ta ona tili guruhiga yuboring!


Dars bu yerda
Dars bu yerda
Dars bu yerda
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
14🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Умумтаълим муассасаларида 2026 йил учун тарификация рўйхатини шакллантириш бўйича қўлланма:


Жорий йил декабр ойида олинган янги малака тоифалари инобатга олинганлиги ҳамда бошқа устама ва қўшимча ҳақлар тўлиқ киритилганлигига алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Тарификация рўйҳатлари ҳамда штатлар жадвалини тасдиқлашни Қўшма хатда белгиланган муддатларда амалга оширишингиз сўралади!!!
26👍13😢5
⚡️⚡️⚡️ #ПКА_2025 #Педагогларга_ёрдам #Сўраган_эдингиз!

Боғча тарбиячи-педагогларига ҳам 70% лик устама тўланадими?


Савол:
Men Maktabgacha ta'lim tashkilotida direktor o'rinbosari bo'lib ishlayman toifam oliy kuzgi atestatsiyada navbatdan tashqari qatnashib 90 ball bilan 70 foizli ustama olib keldim. Shaxsiy kabinetimga ustama ma'lumotnomasi ham keldi. Ustama to'lanishi uchun ERP dasturiga kiritilishi kerak ekan. Lekin ERP faqat maktablar uchun ekan, bog'chada ERP dasturi yo'q ekan. Shuning uchun bizning ustamamiz to'lanmayapti. Iltimos ustamamizni UZASBOga integratsiya qilinishiga yordam bersangiz. Biz ustama ma'lumotnomamizni qaysi dasturdan kirita olamiz? Dasturiga kiritilsagina UZASBODA ko'rinar ekan. Ustamamiz to'lanishiga yordam beringlar (М.А.Фарғона вилояти Данғара тумани 7 ДМТТ)

Жавоб: Тўланади албатта! ERP тизимига уланмаган таълим ташкилотларининг тоифа ва 70% лик устама маълумотлари тўғридан-тўғри UZASBO дастурига юборилади ҳамда тоифа ёки 70% устамаларни тўлаб беришда ҳеч қандай ортиқча муаммолар бўлмайди.


Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot
👍3931🎉3😁2💯1
⚡️⚡️⚡️ #ПКА_2025 #Педагогларга_ёрдам #Сўраган_эдингиз!

Бир вақтда ҳам ўқиб, ҳам ишлаётган талабалар тоифа ёки касбий сертификат олишлари мумкинми?


Савол:
Мен ҳозирда 3-курс талабаман ва мактабда соатбай асосида ишлаяпман.Она тили ва адабиёт фанидан А даражали миллий сертфикатга эгаман. Ўқишни тугатмасдан олдин малака тоифа синовларида ёки касбий сертфикатлаш назорат синовларида иштирок этишим мумкинми? (Г.Д.Ж. Хива туманидаги 3 мактаб ўқитувчиси)

Жавоб: Афсуски, мумкин эмас, сабаби амалдаги
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга кўра малака тоифалари бўйича ҳақ тўлаш фақатгина олий маълумотли педагоглар учун жорий қилинган.

Шунингдек,
Касбий сертификатлаш бўйича маъмурий Регламентда касбий Сертификатлаш жараёнларига стажёр-ўқитувчи (давлат умумий ўрта таълим ташкилотида педагогик касбга биринчи марта ишга қабул қилинган олий маълумотли жисмоний шахс) ёки талабгор (касбий сертификат олишга даъвогар бўлган давлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотидаги ҳамда аввал касбий сертификатлашда иштирок этиб, ўта олмаган стажёр-ўқитувчи, стажёр-тарбиячи, психолог ёки мутахассис лавозимидаги, шунингдек, педагоглар аттестациясидан ўта олмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас, эгаллаб турган лавозимига мувофиқ эмас (ўрта махсус маълумотлилар) деб топилган педагог кадрлар) жалб қилиниши мумкинлиги белгилаб қўйилган .

Murojaatlar uchun: 👉
@pkatdi_bot
24
⚡️⚡️⚡️ #ПКА_2025 #Педагогларга_ёрдам #Сўраган_эдингиз!

70% лик устама миқдори неча сўмни ташкил қилади?


Савол:
Мен кузги аттестация синовларидан 96 бал олиб олий тоифамни ҳимоя қилдим ва 70 фоизлик устамани қўлга киритдим. 70% устама маълумотномасини ҳам юклаб олдим. Саволим шундан иборатки, менга энди қанча миқдорда устама тўланади? (Ж.О.Қ. Самарқанд в, Самарқанд шаҳридаги 1 мактаб ўқитувчиси)

Жавоб:
Низомнинг 48 банди ...Педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва малака тоифалари бериш тизими халқаро эътироф этилган ваколатли хорижий ташкилотларнинг аккредитациясидан ўтказилгандан сўнг аттестацияда иштирок этиб, 86 ва ундан юқори балл олган педагогларнинг базавий тариф ставкаларига қўшимча 70 фоиз устама белгиланади.

масалан, Сиз олий тоифали ўқитувчи экансиз, сизнинг ҳафталик юкланмангиз 1 ставка (20 соат) бўлса,

Ҳозирги кунда Олий тоифали ўқитувчининг базавий тариф стафкаси 5 143 737 сўмни ташкил қилади * 0,70 = 3 600 615 (бу бир ойлик устама)

1 ставка дарс учун тўлаб бериладиган 70% устама миқдори (Олий тоифа)

*бир ойлик устама 5 143 737 * 0,70 = 3 600 615 сўм,
*бир йиллик устама 3 600 615*12 = 43 207 390 сўм
*икки йиллик устама 3 600 615*24 = 86 414 781 сўм

1 ставка дарс учун тўлаб бериладиган 70% устама миқдори (Биринчи тоифа)

**бир ойлик устама 4 654 402 * 0,70 = 3 258 081 сўм,
**бир йиллик устама 3 258 081*12 = 39 096 976 сўм
**икки йиллик устама 3 258 081*24 = 78 193 953 сўм

P.S. *- ** -бу айнан бир ставкада ишлаётган олий ва биринчи малака тоифали ўқитувчилар учун 70% устаманинг тахминий ҳисоб-китоблари бўлиб, ўқитувчининг ҳақиқий юкламасидан келиб чиққан ҳолда ҳамда иш ҳақларидан тўландиган солиқлар ҳисобига устамалар миқдори ўзгариши (ошиши ёки камайиши) ҳам мумкин.


Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot
104👏22🔥14👍13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📢 The New Education markazida TOEFL iBT imtihoni!

📅 20-dekabr sanasida TOEFL iBT imtihoni bo’lib o’tadi.
🎯 Eng yaxshi natija uchun aynan hozir ro‘yxatdan o‘ting!

Cashback aksiyasi:
B2 daraja olsangiz — imtihon to‘lovining 50% qaytariladi.
C1 daraja olsangiz — imtihon to‘lovining 100% qaytariladi!

📍 The New Education — natija beradigan markaz.
📞 Ro‘yxatdan o‘tish uchun: +998930019092
+998951999092
14👍2🤔1
Forwarded from Zamon Kitob.uz SMG+DAVR PRESS Nashriyoti (Sardor_offical)
📢 ❗️❗️❗️❗️

📚 Boshlang‘ich 1-2-3-4-sinflar uchun maxsus ishlab chiqilgan ushbu “Aqlvoy → Kreativ → Zukko → Intellektual bolajon” ONA TILI fanidan mashqlar daftari bolajonlarning
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
fikrlashini
savodxonligini
ijodkorligini
mustaqil o‘rganish ko‘nikmalarini
bosqichma-bosqich rivojlantiradi.

📖 Har bir sinf darajasiga mos, sodda va qiziqarli topshiriqlar
🎨 Rangli dizayn va tushunarli misollar


🔘Oʻqituvchilar uchun ish rejalar

Farzandingizning ona tilidagi bilimini mustahkamlash uchun a’lo tanlov!

📷Instagram 🎄 Uzum market✉️Telegram

📥 Buyurtma berish uchun:
📞+998334461122
👤@SPECTRUM_nashriyoti
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
13👍3🎉1
Ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари педагог кадрлари аттестациясининг малака (тест) синовлари жорий йилнинг 16 декабрь куни қуйидаги манзилларда ўтказиш режалаштирилмоқда:

1. Қорақалпоғистон Республикаси - Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази (Нукус шаҳри Е.Алакўз кўчаси 54-уй, мўлжал: MEGA NUKUS савдо мажмуаси ёнида);

2. Андижон вилояти -
Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази ( Андижон шаҳар, Истиқлол кўчаси 8-уй, мўлжал: собиқ Ленинский кўча)

3. Бухоро вилояти -
Когон туман ихтисослаштирилган мактаби (“Чолоки” МФЙ, Қасри Орифон аҳоли пункти 10-уй, мўлжал: Баховуддин Нақишбандий Зиёратгоҳи);

4. Жиззах вилояти -
Жиззах шаҳридаги 4-умумтаълим мактаби (Жиззах шаҳар, Кимёгар маҳалласи Тўқимачилар кўчаси 45-уй, мўлжал: вилоят кўз касалликлари шифохонаси);

5. Қашқадарё вилояти -
Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази (манзил: Қарши шаҳар Олимлар кўчаси 2-уй, мўлжал: Қарши давлат университети);

6. Навоий вилояти -
Навоий шаҳар Баркамол авлод болалар мактаби (Навоий шаҳар Алоқа кўчаси 6-уй, мўлжал: Навоий савдо маркази (ЦУМ) орқа томонида);

7. Наманган вилояти -
Наманган шаҳридаги 15-умумий ўрта таълим мактаби (Наманган шаҳри, Ғишткўприк МФЙ, Уйчи кўчаси, 329-А уй, мўлжал - Чорсу);

8. Самарқанд вилояти -
Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази (Самарқанд шаҳри, Ҳасан Обиддинов кўчаси, 7-уй,)

9. Сирдарё вилояти -
Вилоят Баркамол авлод болалар мактаби (Гулистон шаҳар, Шодлик МФЙ, Навоий шоҳ кўчаси 55-уй, мўлжал: Гулистон шаҳар истироҳат боғи);

10. Сурхондарё вилояти - Термиз шаҳридаги 26-умумий ўрта таълим мактаби , (Термиз шаҳар, Каттабоғ МФЙ, Фаровон массиви, 2-мавзе, 7-манзилгоҳ, мўлжал: "Яшил дунё" бозори);

11. Фарғона вилояти - Фарғона шаҳридаги 28-умумий ўрта таълим мактаби (Фарғона шаҳар, “Истиқлол” МФЙ, А.Қодирий кўчаси -13А, мўлжал “Chery” автосалони);

12. Тошкент вилояти - Педагогларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш маркази (Тошкент шаҳри, Беруний кўчаси 83-А-уй, мўлжал: Метронинг "Тинчлик" бекати, "IMZO" фирмасининг эски биноси);

13. Хоразм вилояти - Урганч туманидаги 36-умумтаълим мактаби (Урганч тумани Мевазор МФЙ Қувонч кўчаси 51 уй, мўлжал: Урганч туман Ҳокимяти);

14. Тошкент шаҳри - Педагогларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш маркази (Тошкент шаҳри, Беруний кўчаси 83-А-уй, мўлжал: Метронинг "Тинчлик" бекати, "IMZO" фирмасининг эски биноси).

Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot
34
2025/12/14 03:37:09
Back to Top
HTML Embed Code: