Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🩺Аёллар колониясидаги маҳкумалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди
Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган 21-сон Жазони ижро этиш колониясида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти, Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда жазо муддатини ўтаётган маҳкума аёллар учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.
300 нафарга яқин маҳкумалар қамраб олинган тиббий кўрикка акушер-гинеколог, онкогинеколог, маммолог, кардиолог, эндокринолог, педиатр, психиатр каби 10 нафарга яқин тор доирадаги шифокорлар гуруҳи жалб этилди.
❗️Тиббий кўрик 27 февралга қадар давом этади.
📎батафсил lotin yozuviga o'tish
Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айни дамда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) институтининг 30 йиллиги муносабати билан “Тоза ва қулай атроф-муҳит – инсон ҳуқуқларини таъминлаш кафолати” мавзусида халқаро конференция ўтказилмоқда.
🌍 Мазкур тадбир инсон ҳуқуқлари ва атроф-муҳит ўртасидаги ўзаро боғлиқликни акс эттириш, экологик хавфсизликни таъминлаш ва фуқароларнинг тоза муҳитда яшаш ҳуқуқини мустаҳкамлашга қаратилган.
Конференция Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, Конрад Аденауер ҳамда Фридрих Эберт жамғармалари ҳамкорлигида ташкил этилди.
#Омбудсман30Йил #ИнсонҲуқуқлари #Экология
🌐Cайт |
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📖 “Ўзбекистон Омбудсмани 30 ёшда” – Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлидаги 30 йиллик саёҳат!
Ушбу китоб – фақат тарихий манба эмас, балки инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги муҳим жараёнларни ёритувчи таҳлилий йўлхарита ҳамдир!
🔹 Унда Омбудсман институтининг ташкил этилиш тарихи, ривожланиш босқичлари ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги тагаббуслари ҳақида батафсил маълумот берилган.
#Омбудсман30Йил #ИнсонҲуқуқлари #ЎзбекистонОмбудсмани
🌐Cайт |
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#rasmiy_munosabat #Ombudsman #tergov #surxondaryo
⚠️Сурxондарёдаги терговга олиб кетилган шахснинг ўлими ҳолати Омбудсман назоратига олинди
Сурхондарё вилоятида содир бўлган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давомида 50 ёшли фермер Тохир Хаитов маъмурий қамоққа олингани ва кейинроқ вафот этгани ҳақидаги хабарлар кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
❗Мазкур ҳолат Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан назоратга олиниб, ҳолатга доир маълумотлар ўрганилмоқда.
📎батафсил lotin yozuviga o'tish
Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube
⚠️Сурxондарёдаги терговга олиб кетилган шахснинг ўлими ҳолати Омбудсман назоратига олинди
Сурхондарё вилоятида содир бўлган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давомида 50 ёшли фермер Тохир Хаитов маъмурий қамоққа олингани ва кейинроқ вафот этгани ҳақидаги хабарлар кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
❗Мазкур ҳолат Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан назоратга олиниб, ҳолатга доир маълумотлар ўрганилмоқда.
📎батафсил lotin yozuviga o'tish
Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌱Тоза ва қулай атроф-муҳит – инсон ҳуқуқларини таъминлаш кафолати
Xалқаро конференциянинг 3 ва 4 сессиялари "Давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлашдаги тутган ўрни" ҳамда "Атроф-муҳитнинг барқарорлиги келажак авлодлар фаровонлиги гарови сифатида" номли мавзуларга бағишланди.
Унда Озарбайжон, Финляндия, Сербия, Монголия, Молдова, Тожикистон, Тайланд давлатлари Омбудсманлари, ваколатли давлат органлари ва халқаро ташкилотлари вакилларининг атроф-муҳитни муҳофаза қилишга доир илғор тажрибалари ўрганилди.
Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube
Xалқаро конференциянинг 3 ва 4 сессиялари "Давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлашдаги тутган ўрни" ҳамда "Атроф-муҳитнинг барқарорлиги келажак авлодлар фаровонлиги гарови сифатида" номли мавзуларга бағишланди.
Унда Озарбайжон, Финляндия, Сербия, Монголия, Молдова, Тожикистон, Тайланд давлатлари Омбудсманлари, ваколатли давлат органлари ва халқаро ташкилотлари вакилларининг атроф-муҳитни муҳофаза қилишга доир илғор тажрибалари ўрганилди.
Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) институти ташкил этилганига 30 йиллиги муносабати билан ўтказилган “Тоза ва қулай атроф-муҳит – инсон ҳуқуқларини таъминлаш кафолати” мавзусидаги халқаро конференция доирасида Самарқанд вилоятига ташриф буюрилди.
Халқаро ҳамкорлик рамзи сифатида, 15 дан ортиқ хорижий давлатлар Омбудсманлари иштирокида Самарқандда “Омбудсман боғи” ташкил этилди. Боғга 20 дан ортиқ мевали дарахт кўчатлари экилди, бу эса инсон ҳуқуқлари ва барқарор тараққиёт ўртасидаги чамбарчас боғлиқликни ифодалайди.
“Омбудсман боғи” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва экологик барқарорлик ғояларининг уйғунлигини намоён этувчи тимсол сифатида яратилди. Дарахт экиш ташаббуси табиатни муҳофаза қилиш ва ҳар бир инсон учун тоза, яшил ва қулай атроф-муҳитни таъминлаш муҳим эканлигини тарғиб қилади. Шу билан бирга, бу боғ халқаро ҳамкорлик, инсон ҳуқуқлари ҳимояси ва келажак авлод учун барқарор муҳит яратишга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг рамзи ҳисобланади.
Самарқанддаги ташриф давомида Туркия, Озарбайжон, Туркманистон, Қатар, Молдова, Россия, Қирғиз Республикаси, Финляндия, Швейцария, Италия ва Марокаш давлатларининг Омбудсманлари ва инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар вакилларидан иборат делегация аъзолари Ўзбекистон Парламенти Омбудсманининг Самарқанддаги минтақавий вакили офиси ҳамда Халқ қабулхоналари фаолияти билан танишдилар.
🌐Cайт |
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Омбудсман ҳафта ичида
🔹️24.02.2025 Омбудсман тақдимномасига кўра, Сирдарёдаги манзил-колониясида сақланаётган маҳкумларнинг меҳнат шароитлари яхшиланди
🔹️25.02.2025 Маҳкум ва маҳбуслар Омбудсманга қандай масалаларда мурожаат қилмоқда?
🔹️25.02.2025 Oмбудсман қабулида фуқаролар қандай масалаларда мурожаат қилишди?
🔹️26.02.2025 Аёллар колониясидаги маҳкумалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди
🔹️26.02.2025 Омбудсман “Раҳбар аёллар мактаби” ўқув дастури иштирокчилари билан учрашди
🔹️27.02.2025 Омбудсман институтига 30 йил: Тоза ва қулай атроф-муҳит – инсон ҳуқуқларини таъминлаш кафолати
🔹️27.02.2025 Халқаро конференция доирасида “Ўзбекистон Омбудсмани 30 ёшда” номли китоб тақдим этилди
🔹️28.02.2025 Сурxондарёдаги терговга олиб кетилган шахснинг ўлими ҳолати Омбудсман назоратига олинди
🔹️28.02.2025 Тоза ва қулай атроф-муҳит – инсон ҳуқуқларини таъминлаш кафолати
🔹️01.03.2025 Самарқандда “Омбудсман боғи” барпо этилди

Инсонларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича Омбудсман қандай таъсир чораларини қўллаши мумкинлиги ҳақида биласизми? Унда бу роликни охиргача томоша қилинг.
Сизни янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги қонундаги энг муҳим 10 та факт билан таништирамиз.
🌐Cайт |
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM