Telegram Web Link
Бир неча кундан бери ўзбек вайнларини кузатиб, шунга амин бўлдимки, энг савиявиз ва фахш вайнлар бухоролик вайнерлар томонидан қилинар экан.

Очиғи, бунақаларни кўриб, бухоролик эканлигимдан уялиб кетдим. Ҳазиллар шу даражада куракда турмайдиган ифлоски, бир пайтлари Ислом қуввати деб таърифланган шариф шаҳар учун буни тавқи лаънат белгиси деб қабул қилдим.

Бухоро шаънига доғ бўлаётган бу хоинваччаларни номма-ном санаб ўтирмайман. Ушбу постим ҳам уларга етиб бориши ҳам даргумон. Ҳар ҳолда, ёзаётганлимиз бунақа бетайин, тутуриқсизларга ҳеч қачон қизиқ ҳам, тушунарли ҳам бўлмайди.

Шунчаки уларга Аллоҳдан инсоф сўраб қоламиз. Илтимос, ота-оналар фарзандингиз нима билан шуғулланаётганига эътиборли бўлинглар. Уч-тўрт сўм пул топар экан, деб миллат қони булғанишига қўйиб берманг!

© Девонайи Ҳақгўй

📌 @oliymaktabakademiyasi
2024/06/30 19:28:59
Back to Top
HTML Embed Code: