🍃 Жаннатмонанд гўзал диёримизга янгиланиш ва яшариш, эзгулик ва меҳр-оқибат айёми — Наврўзи олам қутлуғ қадамлар ила кириб келди.

Сизни фасллар келинчаги — кўклам қувончи билан қутлаётганимдан беҳад бахтиёрман!

Янги йил хонадонингизга тинчлик, тўкинлик, бахт ва омад, олам-олам севинч олиб келсин!

🌸 Наврўз айёмингиз муборак бўлсин!
Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади.
Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.
    Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...
    Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.
    Ҳатто булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.
    Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
    Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.
    Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.
    Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.

Ўткир Ҳошимов
"Миллий тикланиш" газетаси, 2024 йил 3 апрель сони.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қандай ажойиб?!😊
Табиатнинг бу фусункор, бетакрор манзарасини қаерда учратиш мумкин?

Афсуски, ҳеч қаерда! Сиз кўриб завқланаётган, кўзингиз қувонаётган бу манзара заминнинг бирор маконида тасвирга туширилмаган, балки сунний интеллект маҳсули.

Қаранг, ахборот технологиялари қай даражага етибди?! Ажабо!😳
Forwarded from Jurnalistlar.uz
#Қутлов

Бугун таниқли журналист Олимжон Ўсаровнинг таваллуд куни


Олимжон Ўсаров 1973 йил 9 апрелда Самарқанд вилояти Булунғур туманида туғилган. 1996 йили Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) журналистика факультетини, 2002 йили Тошкент давлат юридик институтининг суд-прокурорлик факультетини тамомлаган.

Журналист сифатида фаолиятини “Чирчиқ тонги” газетасидан бошлаган. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Олий суд ахборот хизмати раҳбари, “Нуроний” газетаси бош муҳаррири, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси лавозимларида ишлаган.

Таниқли журналист ва ҳуқуқшунос Олимжон Ўсаров айни пайтда Президент Администрациясида фаолият олиб бормоқда.

💐 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Олимжон Ўсаровни таваллуд айёми билан қутлаб, унга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, ижодий ва касбий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди.

💐Табриклаймиз!
🚀Telegram 🎬YouTube 📷Instagram 🔵Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Сизни муқаддас айём – Рамазон ҳайити – Ийд ал-фитр билан самимий қутлайман!
Бир ой давомида тутган рўзаларингиз ва қилган ибодатларингиз даргоҳида қабул бўлсин. Хонадонингизга ҳамиша қут-барака, тинчлик-хотиржамлик, ўзингизга ва аҳли оилангизга соғлиқ-омонлик, шодлик-хуррамлик тилайман!
Юртимиз тинч, осмонимиз беғубор, иймонимиз бут, қалбимиз нурли бўлсин!
"ХХI аср" газетаси, 2024 йил 2-май сони...
Бир зумда бир йил ортда қолибди
Сайёҳлар самолёт ва поезд учун 6 ой олдин чипта олишда ҳам қийналишмоқда — Президент.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризм бўйича ўтаётган видеоселектор йиғилишида бу масала жиддий танқид қилинди.

"Энг муҳим масалалардан бири – сайёҳлар маҳаллий рейсларга самолёт ва поезд учун икки ой уёқда турсин, ярим йил олдин чипта олишда қийинчиликларга дуч келмоқда", — деди Президент.

Йиғилишда мутасаддиларга барча қатновлар ҳақида маълумот ва чипта олиш имконини берадиган ягона онлайн платформани ишга тушириш топширилди.
Ассалому алайкум!
Саломатмисиз? Бу ерда сизни сўраб келишди. Мен уларга сиз ҳаққингизда тўлиқ маълумот бердим. Аммо Сиз мендан асло хафа бўлманг. Хўпми?

Улар сизнинг уйингизга бугун боришади. Қўлларида юклари бор, бироз муддатга кўчиб боради.

Уларнинг исмлари Бахт, Иймон, Саломатлик, Омад ва Хурсандчилик. Улар сизнинг уйингизда қолсин. Ўзингиз кимга яхшилик истасангиз, шуларни дуода йўқлаб қўйинг, илтимос, мени ҳам унутманг...

Сиз ушбу тилакни қанча одамга тиласангиз, сизнинг уйингизда меҳмонлар шунча узоооооқ вақт қолишади.

Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!!!
Forwarded from Jurnalistlar.uz
#Таъзия

ТАЪЗИЯ

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси устоз журналист, Уюшма аъзоси

Турғун АВАЗОВнинг

вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Бизни кузатиб боринг
🚀Telegram 🎬YouTube 📷Instagram 🔵Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Амал_қилинг

❗️ Қонунчиликка кўра, тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида тайёрлаш ёки Ўзбекистон  ҳудудига олиб кириш, уни реклама қилиш, намойиш этиш, тарқатиш, шу жумладан ОАВда, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернетда реклама қилиш, намойиш этиш, тарқатиш,  қуйидагича миқдорда жарима солишга сабаб бўлади:

фуқароларга БҲМининг 50 бараваридан 400 бараваригача (17 млн сўмдан 136 млн сўмгача);

мансабдор шахсларга БҲМининг 100 бараваридан 450 бараваригача (34 млн сўмдан 153 млн сўмгача).
Қадрли ЮРТДОШИМ!
Сизни энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз уч йиллик шодиёнаси билан чин юракдан табриклайман!
Янги Ўзбекистонимизнинг тинчлик-осойишталиги, равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлидаги шарафли ҳамда масъулиятли фаолиятингизда улкан зафарлар тилайман!
Мустақиллигимиз абадий бўлсин!
Сенаторлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиришларни маъқуллади. Жумладан:

йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар 48 соат ичида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига юборилиши, акс ҳолда ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилмаслиги белгиланмоқда.

тез тиббий ёрдам ва ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг транспорт воситалари томонидан кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганликни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилиши талаби бекор қилинмоқда.

скутер, индивидуал ҳаракатланиш воситалари ёрдамида ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун, жумладан скутерлар, мопедлар, велосипедларни ҳамда уловли аравани бошқариш, шунингдек индивидуал ҳаракатланиш воситаларининг ва скутерларнинг ҳайдовчилари томонидан одамларни ташиганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

йўл-патруль хизмати ходимларининг хизматни ўташ вақтида йўл ҳаракати қоидабузарлигини аниқлаган тақдирда қоидабузарга жойнинг ўзида жарима қўллаши мумкинлигини назарда тутувчи ваколати бекор қилинмоқда.

юк автомобиллари йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатланганлиги (рухсат этилган ҳоллар бундан мустасно) учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
Табиблик лицензиясига эга бўлмаган шахслар даволаш хизматини кўрсатгани учун жавобгарлик жорий қилинмоқда

Сенаторлар маъқуллаган қонун билан, халқ табобати соҳасида шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан мулкий манфаатдор бўлиш эвазига кўрсатилган даволаш хизматлари учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда. Шунингдек, бундай хизматларни омма олдида тарғиб қилиш ва рекламаси ҳам тақиқланмоқда.
2024/09/28 22:50:05
Back to Top
HTML Embed Code: