Telegram Web Link
Рамазон ойининг уч ўн кунлиги уч хил фазилатга эгадир.

Яъни, биринчи ўн кунлик Аллоҳнинг раҳмати нозил бўладиган кунлардир.

Иккинчи ўн кунлик эса, Аллоҳнинг мағфирати кенг бўлган кунлардир.

Учинчи ўн кунлик эса, рўзадор бандалар дўзахдан озод қилинадиган кунлардир.


Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда: “Рамазон бўлганда раҳмат эшиклари очилади”, дейилган.
Рамазоннинг аввалги ўн кунлиги нафақат ойнинг, балки йилнинг “раҳмат кунлари” ҳисобланади.

Имом Термизий, Насоий ва Ибн Ҳиббонлар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

“Рамазоннинг биринчи кечаси бўлганда шайтонлар ва бебош жинлар кишанланади, дўзах эшиклари беркитилади, улардан бирортаси ҳам очиқ қўйилмайди ва жаннат эшиклари очилади, улардан бирортаси ҳам ёпилмайди. Ҳар кеча бир жарчи: “Эй яхшилик талабгори, келгин! Эй ёмонлик талабгори, тўхтагин!” дейди”, деганлар.

https://www.tg-me.com/odamlar_orasida2
Абдуллоҳ ибн Абу Бакр ривоят қиладилар:

«Ансорлардан бири Мадинанинг Куф деган дарасида намоз ўқиётган эди. Хурмолар роса пишиб етилган, шохлар ораси ғиж-ғиж мева эди. Ҳосил мўллигидан ансорнинг кўнгли чоғ бўлди. Фикри анча вақт хурмоларига боғланиб қолди.

Сўнг яна намозига қайтди, аммо неча ракат ўқиганини унутган эди... Шундан сўнг у: — Бу дунё моли туфайли диним ҳалок бўлмасин, — деди. Кейин амирал мўминин Ҳазрати Усмоннинг, розияллоҳу анҳу, ҳузурига бориб, мақсадини айтди:

— Шу боғим Аллоҳ йўлида садақадир. Уни ўзингиз маъқул кўрган йўлда ишлатинг. Ҳазрати Усмон, розияллоҳу анҳу, хурмозорни эллик минг дирҳамга сотиб, пулини хазина ҳисобига ўтказдилар.
Шундан кейин бу боғ “эллик минг дирҳамлик хурмозор” номини олди».


P.S: Аллоҳ таоло бу инсонларни бежиз саҳоба этиб танламади. Намозда озгина ҳаёлини чалғитгани учун серҳосил боғларидан ўйламай кечиб юборишди.

Биз ўзимизни намозимизга назар солайликчи, дунёнинг бошидан кириб, охиридан чиқиб кетамиз 😔.
Аллоҳ ҳолимизни ислоҳ қилсин.

@odamlar_orasida2
Forwarded from 𝐽𝑎𝑙𝑜𝑙𝑖𝑑𝑑𝑖𝑛 Yoriyev ℰ́𝒸𝒸𝒸𝓅𝓊𝑒ℬ ᴶ
MOHI RAMAZON MUBORAK

Tilingdan tushmasin muqaddas zikr,
Xayolingda bo'lsin samimiy fikr,
Yaratganga aytib chin dildan shukur,
Ulug' kun muborak, Mohi Ramazon!

Bu kunlar tengsizdir, hech ham topilmas,
Fursat g'animatdir, ko'p vaqtga yetmas,
Tavba qil, gunohlar oson yopilmas,
Ulug' kun muborak, Mohi Ramazon!

G'am-alam chekinar ko'ngildan nari,
Duo va tilaklar ijobat bari,
Yetaklar seni ham jannatlar sari,
Ulug' kun muborak, Mohi Ramazon!


🖋 Jaloliddin YORIYEV, Osiyo texnalogiyalari universiteti talabasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сизни нима Аллоҳдан тўсаётган бўлса,
сиз ўша нарсани ўзингиздан тўсинг.

https://www.tg-me.com/odamlar_orasida2
Туғулгандан кегин дастлабки 2 ҳафта ичида чақалоқларга ҳожатга чиқиш одатини ўргатиш керак ва бу жуда осон. Чунки бу уларнинг фитратига (табиатига) мос.

Ҳар сафар эмизгандан кейин рефлекслар ҳаракатга келиб,
бўшашиш ва ҳожатга чиқиш пайти (истаги) келади. Чақалоқ ҳожатга
чиқарилади ва “ш-ш-ш”, дейилади. Чақалоқ қанчалик кичик бўлса, шунчалик тез ўрганади.
Одатда, болалар тагларига тўкилган сийдикнинг иссиқлигини ва у билан келган роҳатни жуда яхши кўрадилар.

Фақат бир дақиқадан кейин юзага келадиган намлик ва совуқлик
ҳисси уларни бу нарсани яхши кўришдан тўхтатади. Тайёр тагликлар
(памперслар) кийдирилган чақалоқлар эса тагига тўкилган сийдикнинг
нам ва совуқ эканлигини сезишмайди, шу сабабдан ҳам уларга сийиш
ёқади ва сийдикни ушлаб туришга зарурият сезишмайди.

Бунинг натижасида сийдикни ушлаб турувчи мускуллар ожизлашади ва кейинчалик ўз вазифасини (функциясини) йўқота бошлайди. Шу
тарзда болаларда сийишдан лаззатланиш одати пайдо бўлади.
Тайёр таглик (памперс) таркибида сийдик ва аxлат суви ташқарига
чиқармайдиган кучли нам тутувчи кимёвий моддалар бор. Бу кимёвий моддалар 24 соат давомида чақалоқнинг танаси, жинсий аъзоси ва кетига тегиб туради.

Анус(кети) атрофида таxминан 100 га яқин акупунктур нуқта мавжуд.
Бу нуқталар, сийдик йўллари энергия оқими билан мияга боғланган.
Бу нуқталар доимий равишда тайёр мато (памперс) билан алоқада ва кир ичида бўлиши чақалоқнинг миясига ва аҳлоқига салбий таъсир
кўрсатади.

Бундан ташқари, ўғил болаларнинг жинсий аъзоларида ҳарорат ошиб,
варикоз юзага келиши ва шу сабабдан кўпайиш қобилияти йўқолиши
мумкин.

"Ҳақиқий тиббиёт"
Ойдин Солиҳ.

https://www.tg-me.com/odamlar_orasida2
Forwarded from IQRO📖
📌Фарзандимнинг мактабига ота-оналар мажлисига боргандим. Кирсам зал тўла одам. Мажлисда мактаб мутасаддилари бир-бир сўзга чиқа бошлади. Керакли мавзулар ҳақида гапирилди. Мажлиснинг асосий мақсади, "ноқонуний диний таълим" ҳақида экан. Мажлис ўртасида икки аёл бирин-кетин сўзга чиқишди. Бири узунроқ кофта шимда, иккинчиси калта костюм ва тор шимда, тирноқлари узун, бўялган, сочлари турмакланган, салонда ишлайдиган аёлларга ўхшаган икки устоз бизга маънавиятдан дарс ўтишди. Яъни фарзандларимизни ҳар ҳил оқимлардан, интернет ўйинларидан сақлашимиз, уларни ҳар ҳил ҳужраларга бермаслигимиз, ҳозир ёмон инсонлар кўпайгани, юриш туришидан доимо ҳабардор бўлиб туришимиз ва ҳкз, шу нарсалар ҳақида жон куйдириб узоқ гапирдилар. Пастга қараб жим тинглаб ўтирар эканман, аслида мен фарзандимни кимлардан ҳимоя қилишим кераклигини ҳақида ўйлардим...
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шундай инсонлар борки, хорижда таълим олишади. Касал бўлишса, хорижда даволанишади. Саёҳатга ҳам хорижга чиқишади.

Уларнинг юрт ичида қиладиган ягона ишлари – Ватанга хиёнат қилиш, унинг молини ўғирлашдир.

(“Ҳикмат мўминнинг йўқотганидир” китобидан. Ушбу китоб диний қўмита рухсати билан нашр этилган).

https://www.tg-me.com/odamlar_orasida2
ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИНИНГ КУН ТАРТИБЛАРИ

–  Мендан ҳазратнинг вирдлари ҳақида кўп сўрашади. Ҳазратнинг асосий вирдлари илм эди. У киши: «Оддий мўминнинг вирди зикр, қорининг вирди Қуръон, толиби илмнинг вирди талаби илм, олимнинг вирди илм тарқатиш», деб қўярдилар.

Кун тартибларига келсак, ҳазрат қишин-ёзин саҳарлаб турардилар. Бироз таҳажжуд ўқиб, сўнгра ишга ўтирардилар. Бомдод вақти кирганда намозни ўқиб, вирдларига ўтирардилар. Вирдлари суннатда келган тонгги зикрлар, Ёсин тиловати ва ўзлари ихтиёр  қилган муайян зикрлардан иборат эди. Воқеа сурасини ҳам ҳар куни ўқирдилар.

Кўпинча эрталаб соат 7 ларда маросимга боришлари керак бўларди. Ҳазратни олиб кетгани келган кишининг келганини хабар қилиши ёки дарвоза қўнғироғини чалиши ҳазратнинг наздларида катта беодоблик ҳисобланарди. Улар айтилган вақтга келиб турар, ҳазрат ҳам келишилган вақтга ташқарига чиқардилар. Маросимга олиб кетадиган машина 6:30 га яқин келарди. Ҳазрат 3 дақиқада кийимларини алмаштириб, роппа-роса 6:30 га ташқарига чиқардилар. Вақтни тежаганларидан кийимнинг тугмасини ҳам йўл-йўлакай тақиб борардилар.

Маросимдан келибоқ, яна ишга киришардилар. Сўнгги бир йилдан бери парҳезда бўлганлари учун кўпинча маросимдан келиб, уйда чой ичардилар. Чой ичишлари узоғи билан 15 дақиқага борарди. Кейин тушгача ишлардилар. Ўзлари учун кунда 10 саҳифа китоб таълиф қилишни вазифа қилиб олгандилар. Вазифалари тугамагунча тўхтамасдилар, не бўлмасин, уни бажарардилар. Ҳатто сафарда ҳам имкон топди дегунча ишларини давом эттирардилар.

Одатда пешиндан кейин ҳафтанинг баъзи кунлари дарс ҳалқалари бўлар, баъзи кунлари эса сузишга борар эдилар. Шунингдек, яна баъзи кунлари шомдан кейин дарс берсалар, бошқа кунлари шомдан кейин баскетболга борардилар. Ҳафтада икки марта сузиш, икки марта баскетбол, бешта дарс ва бир нечта мажлис бўларди. Бу бардавом ва бир маромдаги тадбирлар бўлса, ундан ташқари, турли йиғинлар, сафарлар ҳам кетма-кет бўлиб турарди.

Ҳазратнинг вақтига Аллоҳ таоло барака бериб қўйган эди. Буни у киши билан ҳамнафас бўлган инсон ҳам ўз вақтидаги ўзгаришдан сеза оларди. У кишининг вақтга бўлган эътиборларидан Аллоҳ таоло у кишини бу каромат билан сийлаган бўлса, ажаб эмас.

Ҳазратнинг вирдларидан яна бири – ҳар доим таҳоратли юрардилар ва ҳар бир таҳорат кетидан икки ракъат нафл ўқирдилар. Кечқурун соат ўнда, кечикиб кетса, ўн ярим-ўн бирларда уйқуга ётардилар. Баъзан хуфтонни эртароқ ўқиб, кейин ётиш олдидан таҳоратни янгилаб, витрни ўқирдилар. Ҳазрат бирор лаҳзани ҳам зое қилмас эдилар. Вазифаларни ўтаб бўлган пайтлари Қуръон тинглар эдилар. Қуръони Каримни кўп ўқир ва эшитар эдилар. Озгина фурсат бўш бўлиб қолсалар, зикр қилиб ўтирар эдилар. У киши бадиий адабиётга ҳам қизиқардилар. Илмий ишлардан бўшаган пайтлари турли бадиий асарлар билан ҳам танишиб турар, ҳикматли шеърларни ўқишни, тинглашни яхши кўрар эдилар.

© Шайх ҳазратларининг умр йўлдошлари – Исмоил махдум қизи Фотима ҳожи онамиз.

#tarmoqlardan

https://www.tg-me.com/odamlar_orasida2
У киракаш. Машинаси билан азонда чиқиб кетади. Ҳар куни кеч қайтади. Қуруқ қайтмайди, иссиқ нон, ширинлик, шарбат, тансиқ мевалар кўтариб келади.
Хотини кўпинча ухламай, уни кутиб ўтиради.
– Постдан эсон омон ўтиб олдингизми? – деб кулади у эрига ҳар гал ҳазиллашиб.
– Постдан сездирмай ўтдим, – дейди эри ҳазиллашмай.
Улар яшайдиган ҳовлининг этагида кичкина уйча бор. Киракашнинг онаси яшайди. Киракаш келганида нуқул уйғоқ бўлади. Албатта, бу ўғлига ёқмайди.
– Келдингми, ўғлим?
Ана энди бир кирмай ўтиш ноқулай. Хотинига олиб келган нарсалардан онасига ҳам бериб ўтиши керак энди. Шунинг учун бу пастқам уйчани эр-хотин «пост» деб номлаб олишган.
– Онангиз жуда таъмагир-да, эрталабгача сабр қилсалар, берасиз ўша атаганингизни, – деб суйкалади хотин.
Она нарса илинжида «пост»да турмайди. Хавотир олади. Киракашлик қийин. Ҳар хил одам чиқади йўлда. Яхши бор, ёмон бор. Бойвачча отаси машина олиб бериб қўйган, ўнгу-сўлига қарамай, машинасини учириб ҳайдайдиган болалар қанча? Ўқимасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини сотиб олган, қоидани билмайдиганлар қанча? Ичиб олиб, машина ҳайдайдиганлар қанча? Туни билан изғийдиган ўғри қанча, кисовур қанча? Ёмон ниятда чиқадиган суюқоёқлар қанча? Ўғлига қийин. Она бечора «Ўғлим эсон омон келсин-да, ишқилиб», деб туни билан мижжа қоқмайди. Билган дуоларини такрорлаб, Яратгандан ўғлини соғ-саломат қайтаришини сўрайди. «Бало-қазолардан Ўзинг асра!» дейди. «Ёмонларга йўлиқтирма!» дейди. «Ишқилиб, умри отасига ўхшамасин», дейди.
Она ёлғиз ўғлини деб бошқа турмуш қурмади. «Ўгай отанинг заққумини тортмасин», деди. Ҳеч кимдан кам қилмай ўстирди. Уйлантирди. Ҳовли-жой қилди, шу ўғлига деб. Машина ҳам олиб берди. Бир армони – ўғлини ўқита олмади. Она олиб берган машина билан киракашлик қилаяпти.
Ўғли келгунча она минг ўлиб, минг тирилади. Уйқу қаёқда? Бир пайтлар онанинг алласи ўғлини уйқуга кетказарди, энди эса, ўғлининг шарпаси онаизорга алла ўрнида. Ўша шарпани кўргандан кейингина она хотиржам уйқуга кетади.
Ташқарида эса, ўғил жони борича ўғри мушукдек товуш чиқармаслик пайида бўлади:
– Ишқилиб «пост»дан эсон-омон ўтиб олайин-да...

https://www.tg-me.com/odamlar_orasida2
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шикоят: Боламни масжидга таровехга киритишмади.

Жавоб: Таровехга киритишмаган бўлса, нега бомдодга жамоатга олиб чиқмадинг?! Сен яшаган замонда бунга тўсиқ йўқ эди. Жамоат билан ўқилган бомдод намозини барокати таровехникидан каммиди?!

Шикоят: 18 ёшга тўлгунча боламни домлага бериб ўқитишимга тўсқинлик қилишди.

Жавоб: Интернет замонида, жуда кўп маълумотни, хатто таълимни уйингда ўтириб олса бўладиган имконият бор замонда яшаб ўтдинг, тармоқда алифбодан тортиб тажвидгача ўргатадиган ўнлаб дарслар бор эди, дўконларда юзлаб китоблар бор эди. Нега ҳеч бўлмаса шулардан фойдаланиб, ўзинг ҳам ўрганиб болангга ҳам ўргатмадинг?! Чойхонада ўтиришга, тутуруқсиз видеоларни кўришга, сенга умуман манфаати бўлмаган шахслар ва сенинг мухокама қилишинг билан ўзгариб қолмайдиган воқеаларни мухокама қилишга вақт сарфладинг, лекин ўзинг ва фарзандинг таълими учун замонангга хослаб бериб қўйилган имкониятдан, неъматдан нега фойдаланмадинг?!

Бу сухбатни узоқ давом эттириш мумкин.
Балки адашаётгандирман, лекин, негадир, менга баъзида, кўплаб очиқ эшиклар турганида очилмаслигини билиб туриб, ёпиқ эшикка ўзимизни ураётгандек туюлади.

"Шукр қилсаларингиз зиёда қиламан" деган ваъдасидаги шукрни, амалий шукрни адо қила олмаяпмизмикан, баъзи очиқ эшиклар, очиқ йўллар балки шунинг учун бирин кетин ёпилаяпдимикан деб ҳам ўйлаб қоламан.

Ўзи холимизни ислох қилсин!

#tarmoqlardan

https://www.tg-me.com/odamlar_orasida2
БОБОЛАРИМИЗ ХИТОЙЛИКЛАРГА БАС КЕЛИШГАН ЭКАН, БИЗ-ЧИ?!..
***
– Болалар, нима учун мана шу тоғнинг ўтиш жойи “довон” деб аталади, биласизларми? “Довон” дегани нима дегани ўзи? – сўради Ўлмас қуруту патир харид қилишиб яна йўлда давом этишаркан.
– Йўқ, – деди Тўлқиной.
– Билмайман, – деди Эркин.
– Унда эшитинглар.

“Довон” дегани хитойча сўз, туркийча эмас. “Дав-ван” дейди улар. Ўзбекчасига “коса” дегани. Яна хитойликлар Фарғона давлатини “Даюанъ” дейишган, маъноси чиройли, хушманзара жойни билдиради. Форслар Фарғона давлатини Сўғд дейишган. Халқ орасида Фарғонанинг маъноси “парилар юрти”, “парихона”ни англатади, деган ривоятлар ҳам кезиб юради. Лекин қадимда “Паркана” дея, атрофи баланд тоғлар билан ўралаган хушманзара жойга айтилган. Унинг бош шаҳри, яъни пойтахти Эрши бўлиб, “эр шаҳар”, “катта шаҳар” деган маъноларни англатади. Олимлар уни водий ичидаги водий, деб ҳам эркалашади. Сизларнинг ота-оналаринг ана ўша Эршида туғилишган.

– Тоғ баланд жой-ку, қандай қилиб у косага ўхшаши мумкин? – савол берди ўғил.
– Мантиқли савол!.. Чинликлар “довон” дея, аслида косага ўхшаган водийни назарда тутишган. Лекин бу ном кейинчалик тоғнинг ўтиш жойига нисбатан ишлатиладиган бўлиб қолган. Назаримда, водийга Тошкент томондан келувчилар довонга борамиз, деб айтишган бўлса керакки, натижада водийнинг ўзи эмас, унга элтувчи йўл шундай аталиб қолган. Бу бир тахмин.
Бунинг сабаби ўша вақтларда урушлар кўп бўлган. Ким кимнинг ерига, ким кимнинг қуролига, ким кимнинг яна бошқа бир нимасига кўз олайтиргану ўртада уруш келиб чиқаверган. Масалан, чинликлар ота-боболаримизнинг дулдул отларига кўз олайтиришган.

– Чинликлар ким, ота? – сўради Тўлқиной.
– Чинликлар деб ҳозирги Хитойда яшовчиларга айтилган. Аниқроғи, Хитойнинг жануб ёғини Чин дейишган. Навоий бобо ҳам Чин Мочин деб ишлатган. Шимол томонида эса Шарқий Туркистон жойлашган бўлиб, у ерга Хитой дейишган.
– Ҳа, – деди Тўлқиной.
– Гапнинг индаллоси, ўша чинликлар Довон давлатидан, яъни бизнинг ота-боболаримиздан дулдул отлар сўрайди.
Ана қўшни район “Асака”нинг номини ҳам от билан боғлашади олимлар. Уларнинг айримлари бу ерда эрамиздан олдинги VI ва V асрларда саклар яшагани учун “а сак”, яъни “юқори саклар” деган маънони билдиради, деса, бошқалари: “Йўқ, вақтида бу ерда дулдул отлар етиштирилгани учун “асвака” – от, “ассака” – отлиқлар деган маънони билдиради”, дейишади.

– Дулдул от нима? – қизиқди Эркин.
– Дулдул от бу – қон терлайдиган, учқур, самовий отлар ҳисобланади. Уларнинг танаси узун, бўйлари баланд, кўринишлари ниҳоятда чиройли бўлган. Ана, Мингтепанинг марказига Ортиқали ака дулдул отларнинг ҳайкалларини ўрнатиб қўйибди-ку, ўшаларга ўхшайди. Ўз вақтида дунёдаги энг тез чопар, чарчамас отлар ҳисобланган. Тез чопганидан унинг териси остидаги майда қон томирлари ёрилиб кетган, натижада у қон тусига, яъни қизил рангга кирган. Чопганда терлаган, тер билан қон сизиб чиққан. Бу эса, чопиб кетаётганда ҳам отга совиш имконини берган. Йўқса, от ҳарсиллаб қолиб, йиқилиб ўлади. Дулдул отлар бўлса, чарчамаган, йиқилмаган, ўлмаган.

– Қизиқ, – деди ўғил.
– Хуллас, ота-боболаримиз чинликларга от беришмаган.
– Нега беришмаган?
– Чунки бу отлар билан уруш қилиш осон, қулай ва муваффақиятли бўлган-да. Қадимда чинликлар ота-боболаримиз, яъни туркийлар билан жуда кўп уруш қилишган. Урушларда кўпинча туркийларнинг қўли баланд келган. Чинликлар бунинг сабабини отларда, деб билишган. Чунки уларнинг отлари калта ва пакана бўлган-да. Тез чопар, бўйдор ва узун отлар қаршисида улар анча-мунча секин ҳаракатланишган.
– Кейин нима бўлган? – беихтиёр тарихий суҳбатга қизиқиб, аралашиб кетди Ўғилой.
– Кейин уруш чиққан ўртада. Модом от бермас экансан, биз куч билан уни тортиб оламиз дейишган қўшнилар. Шундан кейин юртимизга, ўша вақтдаги Довон давлатига ҳужум уюштиришган. Бу воқеа тахминан эрамиздан аввалги II асри бошида, 102–101 йилларда содир бўлган. Бу ҳақда Манноп Эгамбердиев деган ёзувчининг “Сариқ аждар ҳамласи” деган романи ҳам бор. Вақт топиб албатта ўқинглар!

Айрим манбаларда чинликлар 60 минг, довонликлар эса 14 минг аскар билан юзма-юз келишган, дейилади.

Давоми 👇
Қонли жанглар натижасида, ёвнинг қўли баланд келиб, аждодларимиз Довон давлатининг ўша вақтдаги бошкенти, яъни пойтахти Эрши қалъасига кириб, мудофаага зўр беришади. Ҳозир Мингтепага борганимизда ана шу қалъа қолдиқларига сизларни олиб бораман.
– Ростданми, ур-ре-е-е! – қичқирди чапак чалиб Тўлқиной.
– Ҳа, қизим, обораман!
– Нега шу вақтгача олиб бормагансиз? – сўради қиз.
– Ҳамма нарсанинг ўз вақти-соати, мавриди бўлади, қизим. Бунинг вақти, мавриди шу бугунга экан-да. Чунки довон ошиб ўтяпмиз. Йўл музлама бўлгани учун секин, узоқ юрдик. Йўл узоқ бўлганда эса, одатда, ҳикояю тарихлар эсланади.

“Тушунарли” дегандек бошини қимирлатиб қўйди Тўлқиной.
– Чинда ўша пайтда Хан давлати ҳукмронлик қилган. Тарихларнинг сўзлашича, Хан давлати Довон давлатига бир эмас, икки марта ҳужум қилган, икки мартасида ҳам енгилган.
– Ростданми, ота? Бизнинг ота-боболаримиз кимсан – Хитой давлатини енгганми? – Эркиннинг оғзи очилди.
– Ҳа, енгган, ўғлим. Ўша вақтда Чин, ҳозир Хитой дейдиганимиз давлатни мағлуб қилган.
– Ишониш қийин.
– Нега қийин бўлади. Ота-боболаримиз, яъни дунёда энг кўп давлат, империя қурган эл бўлади. Улар қурган жаҳоншумул империялар сони йигирмага яқин. Бас, ўтмишлари шону шарафга бурканган. У биз – ота-боболарига муносиб бўлмаган, бўлолмай келаётган ношуд авлодлар, улар бизга эмас. Хитой ҳамиша қудратли бўлган. Хитой цивилизация дунёга жуда кўп нарса берган: қоғоз дейсанми, порох дейсанми, ипак дейсанми, чинни дейсанми, бари-барини чинликлар ихтиро қилган. Буюк ипак йўли ҳам, аслида хитойликларнинг Оврупага ипак ва бошқа маҳсулотларни олиб бориб сотиш эҳтиёжидан пайдо бўлган. Хуллас, қайси томондан қарама, орадаги айрим инқирозларни айтмаса, Хитойнинг бугуни қандай баланд бўлса, ўтмишида ҳам ҳамиша шундай парвозларга интилган. Буни қара, бизнинг аждодларимиз давлат қуришу жанг қилиш бобида ана шундай юксак парвозли хитойликлардан асло қолишмаган. Шунинг учун ҳам қадимгилар: “Иморат солишни юнондан, давлат қуришни эса туркдан ўрган”, – дея бежиз айтмаган.

Шундай қилиб, ота-боболаримиз Эрши қалъасига кириб, ўша ердан туриб, ёвга қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилишган. Айни дамда, Тошкентга элчи юбориб, кўмак сўрашган. Чинлик саркарда бўлса, тез кунлар ичида қандай қилиб Эршини енгиш устида бош қотиради ва беш кунлик ғалаба режасини ишлаб ҳам чиқади. Бироқ у бунга муваффақ бўлолмайди. Қалъа учун қирқ кун омонсиз жанг олиб боради-ю, уни таслим этолмайди. Бу орада Тошкентдан ёрдам етиб келиб, ўртада сулҳ тузилади-да, чинликларга беш мингта самовий отлардан бериб, юртига кузатилади. Аммо боболаримиз шундай режа тузишган эдики, унга кўра биронта ёв аскари ҳам, дулдул от ҳам Хан давлатига етиб бормаслиги керак эди. Агар отлар етиб борса, улардан қурол сифатида, яъни ҳозирги танклар, бронемашиналар, БТРлар каби фойдаланиб, бостириб келишлари мумкин эди-да.

– Юртларига етиб боришмайдими? – сўради шошилиб Эркин.
– Етиб боришмайди. Чунки туркийлар душман ортидан қувиб, пистирмаларда кутилмаганда ҳужум қилиб, ёвни ҳам, отларни ҳам қириб ташлашади.
– Э боплаган экан ота-боболар! – бутун вужуди қулоққа айланиб, Ўлмаснинг оғзидан чиққанларни ҳар бир ҳарфигача жон қулоғи билан эшитиб келаётган Ботир ҳайдовчи жўшиб тилга кирди.
– Мана, ҳозир, мен сизларни ана ўша жанг бўлган Эрши қалъаси қолдиқларига олиб бораман.
– Қизиқтириб қўйдийз-ку роса, энди менам сила билан бораман! – деди ҳайдовчи. – Тавба, шунча йил яшаб, умрнинг шарти кетиб парти қоптиямки, шундай мақаддас жойимизни бориб кўрмабмиз, а!.. Уят сенга Ботир ака, уят! – деди у юзига шапатилаб.

– Ҳа, биз дунё тарихини ўқидиг-у, ўзимизнинг миллий тарихни ёлчитиб ўрганмадик. Ўрисларнинг Степан Разин, Донский, Суворову Кутузовлар тарихини ёд олдиг-у, ўзимизнинг Алп Эр Тўнгаю Султон Қутузларни билмадик. Чингизхону Амир Темурни ёмон кўриб ўсдик, улғайдик. Бобур билан Шайбонийхондан бирини севиб, иккинчисидан нафратланиб катта бўлдик. Ҳолбуки, уларнинг ҳар иккиси ҳам бобомиз – “турк” деган улкан дарахтнинг иккита катта шохи.

“ТЎРТКЎЧА” РОМАНИДАН

https://www.tg-me.com/odamlar_orasida2
CHO'CHQACHALAR

Cho'chqa bosib ketdi mening bog'imni,
Bir-biridan ox semiz cho'chqalar,
Non so'rab yalaydi hamma yog'imni,
Hech to'ydim demaydi bu go'rso'xtalar.

Yerlarga yumalab chinqirar hurram,
Payxon etib chaman, gulzorlarimni.
Buzadi ter to'kib men neki qursam,
Kezadi muqaddas mozorlarimni.

Qanday olishayin cho'chqalar bilan,
Ularning ajdarlar bilan eti bir,
Ularning tusi bir bo'chkalar bilan,
Ularning kallasi bilan keti bir.

Cho'chqa bosib ketdi mening
bog'imni,
Bir-biridan ox semiz cho'chqalar.
Ko'ppakdek yalaydi hamma yog'imni,
Hech to'ydim demaydi bu go'rso'xtalar.

Bechora maxluq deb rahmim kelgandi,
Yomonlik yo'q edi aslo dilimda.
Bog'imni-ku vayron qilgandi,
Ammo hurillab gapir der mening tilimda.

Ey voh! Cho'chqalardan bezorman bu kun,
Alam gulhanida yonmoqda ichim.
ALLOH! ALLOH! O'zing bir chora qilgin,
Mening cho'chqalarga yetmaydi kuchim!

-Muhammad Yusuf

https://www.tg-me.com/odamlar_orasida2
Жоҳилнинг ахлоқи эшитмасдан жавоб қайтариш, тушунмасдан туриб баҳсга киришиши ва билмаган нарсаси ҳақида ҳукм қилишидир.

Жаъфар ибн Муҳаммад.

Ўзимизни тафтиш қилиб кўрайликчи


https://www.tg-me.com/odamlar_orasida2
Ҳаётимда Қуръон ўқишни ўрганишимга сабабчи бўлган ушбу воқеани анчадан бери ёзаман дейман. Энди фурсати етибди. Яна кимларнингдир Қуръон ўқишига сабабчи бўлиб қолсам деган орзу билан ёзаяпман.

Қуръон ўқишни ўрганишни доим хоҳлаганман. Фақат бу иш менга жуда мушкулдек кўринар эди. Турмуш ўртоғим “Кел, ўргатиб қўяман” десалар, “Йўқ, ман устозга қатнаб, маълум тартибда ўрганишим керак. Акс ҳолда ўргана олмайман” каби ҳар хил баҳона гапларни айтиб юрар эдим. Муаллими сонийни бир очиб бошлагандек ҳам бўлдик, аммо таъкидлаганимдек “тушунмаяпман” деб яна баҳоналар қилдим.

Бу орада You Tube орқали устоз шайх Алижон қорининг қуйида ҳаволаси берилган Қуръони Карим фазилатлари ҳақидаги кўп қисмли дарсликларини кўриб қолдим. Сўнгги видеони ҳам тугатар эканман, қалбим шунчалар тўлиб-тошган эдики…

Ҳовлига чиқиб юқорига қараб кўзда ёш ила дуо қилдим. “Аллоҳим манга ҳам каломингни ўқишни насиб эт. Ўзингга осон, марҳаматлисан. Мани ҳам ушбу улуғ бахтдан бенасиб этма” дея дуо қилдим.

Ишонасизми, ўша куннинг ўзида “Муаллими соний”ни очиб бир ўтиришда еттита ҳарфни ёзилиши ва ўқилишини ўргандим. Шу воқеадан кейин Қуръон ўрганишда қийинчилик бўлганини эслай олмайман. Қачон дарс қилишга киришсам, осон ўзлаштирадиган, роҳатланиб тайёрлайдиган бўлдим алҳамдулиллаҳ.

Таъкидлаб ўтаман, буларни айтишдан заррача мақтаниш, риё каби ўзга мақсадим йўқ. Кимларгадир манфаатли бўлишидан умидворман.


https://youtube.com/playlist?list=PL7AEFfKAwqe5fTC33DWTrC7x1R7UFBaVr&si=gny05Q8hiurXI-ve
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қотиллар яна ўз ишини бошлади…

Биз эса яна “дуодан бошқа нимаям қила олардим” дейдиган ночор аҳволга тушдик. Айримларимизни шу дуо ҳам парвойимизга келмайди. Бир кунда бир дуо қилишни ҳам билмаймиз. Бойкотнику гапирмаса ҳам бўлади. Нафсимизга бас кела олмадик.

Аллоҳ таоло ҳузурида албатта сўраламиз, ҳар биримиз.

https://www.tg-me.com/odamlar_orasida2
ХУРМОНИНГ АЙРИМ ФОЙДАЛИ СИФАТЛАРИ

Қатор оятларда хурмо жаннатнинг неъматларидан бири сифатида улуғланади. («Ар- Раҳмон» сураси, 68-оят.) Бу мева текшириб кўрилганда, унинг жуда кўп муҳим хусусиятлари борлиги кўринади.

Энг қадимги ўсимлик турларидан бири бўлган хурмо бугунги кунда нафақат ўзининг хуштаъмлиги, балки озуқавий хусусиятлари билан ҳам ҳурматга сазовор мевадир. Хурмонинг ижобий хусусиятлари кун сайин кашф қилинмоқда ва у дори ҳамда овқат сифатида ишлатилмоқда. Хурмонинг бу хусусиятлари «Марям» сурасида шундай қайд қилинган:

«Бас, тўлғоқ дарди уни бир хурмо дарахти тубига олиб борди ва у (Марям) деди: «Қани эди, мана шундан (туғишдан) олдин ўлиб, бутунлай унутилиб кетсам.» Шунда унинг (Марямнинг) остидан (Жаброил) нидо қилди: «Ғамгин бўлма, Раббинг (оёқ) остингдан бир ариқ оқизиб қўйди. (Мана шу қуриб қолган) хурмо шохини силкитгин, у сенга янги, пишган хурмо меваларини тўксин! Бас, еб-ичгин ва шод бўлгин! ...» («Марям» сураси, 23-26-оятлар)

Аллоҳнинг Марямга бу мевани ейишни тавсия қилишида буюк донолик ётади. Хурмо ҳомиладор ва эндигина кўзи ёриган аёллар учун аъло даражадаги сифатли овқатдир. Бу кенг эътироф этилган илмий ҳақиқатдир. Марямга ўзининг кўзи ёриши осон кечсин учун бунинг моҳиятини тушуниш уқтирилади. Хурмо барча мевалар ичида энг юқори қанд миқдорига (60- 65%) эга мевалардан бири ҳисобланади.

Шифокорлар аёлларнинг кўзи ёриган кунда уларга мева қандини ўз ичига олган овқат берилиши кераклигини тавсия қилишади. Бундан мақсад онанинг заифлашиб қолган танасига қувват бериш ва уни қайта жонлантириш шу билан бир вақтда, сут гормонларига стимул бериш ҳамда янги туғилган чақалоққа муҳим бўлган она сути миқдорини кўпайтиришдир.

Бундан ташқари, туғиш давомидаги қон йўқотиш танадаги қанд миқдорининг пасайиб кетишига олиб келади. Хурмо танага қанд киритиши ва қон босими тушиб кетишининг олдини олиши нуқтаи назаридан жуда аҳамиятлидир. Унинг юқори калория қиммати касаллик ёки ўта чарчаганлик натижасида заифлашиб қолган одамларга қувват бахш этади.

Бу далиллар қувват бахшида этувчи, аёлни тетиклаштирувчи, чақалоқ учун ягона овқат бўлган сутнинг келишини таъминловчи хурмонинг Аллоҳ томонидан Марямга тавсия этилиши замирида ётган буюк доноликка аниқлик киритади.

Мисол учун, хурмо танани соғлом ва бақувват ушлаб туриши учун керак бўладиган 10 дан кўп энг муҳим элементларни ўз ичига олади. Замонамиз олимларининг маълум қилишича, инсонлар хурмо ва сувдан бошқа ҳеч нарса истеъмол қилмасдан туриб ҳам кўп яшашлари мумкин.

Бу соҳада таниқли эксперт В. Ҳ. У. Доусоннинг айтишича, бир дона хурмо ва бир стакан сут кишининг кунлик озуқага бўлган эҳтиёжини қондиришга етарли экан.

Хурмода мавжуд бўлган окситоцин моддаси замонавий тиббиётда туғишни тезлатиш учун ишлатилади. Аслини олганда, окситоцин «тез туғиш» деган маънони англатади. Шунингдек, бу модданинг туғишдан сўнг она сути миқдорини кўпайтириши ҳам маълум.

“Аллоҳнинг Қурьони Каримдаги мўжизалари”
Ҳорун Яҳё

https://www.tg-me.com/odamlar_orasida2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сенга боғлай бор умидим, Сен Ўзингсан Холиқим,
Гарчи мужрим бандадурман, Сен карамлиғ Розиқим.

Қотди қалбим, тотди нафсим ул гуноҳлар заҳрини,
Афвинг истаб қайта келдим, қайдасан деб қозиқим.

Маъсиятлар ҳаддан ошди, айлади қалбим касал,
Раббим афви унга дармон бир табиби ҳозиқим.

Журмим уммондек кўринди, афвинга таққосласам,
Афвинг уммон, томчи сувдир мен ўралган қобиқим.

Бўлмасанг Сен дош беролмас банда иблис макрига,
Отам Одам бўлди-ку бас, ул хатога лойиқим.

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2025-03-03

https://www.tg-me.com/odamlar_orasida2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рамазон ойининг сўнгги ўн кунлигидаги, қадр кечаларидаги дуоларингиз Фаластин учун бўлсин 🤲😢.

Қалб гапирганда аслида таржимон шарт эмас тўғри қалбга боради. Кўздан ёшлар оқизади.

https://www.tg-me.com/odamlar_orasida2
2025/04/16 08:15:25
Back to Top
HTML Embed Code: