👳🏼♂️ 🧕 ҚИЗИМНИ ЎҚИТИШИМИЗ ЗАРУРМИ?
#илм
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Аҳли илм устозлар, қиз болани мактаб битирганидан кейин олий ўқув юртларида ўқишларига шариатимиз қандай қарайди? Қизимиз ибодатда, муқаддас китобларимизни ўқиб сураларини ёд олади. Маъноларини ўқиб ўрганади. Лекин олийгоҳларда ўқишга ҳам ҳохиши бор. Ўқитишимиз келгуси ҳаётида фойда бўладими? Қандай маслаҳат бера оласиз? Дунёю оҳиратига яхши бўлиши учун.
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Аёл бўлсин, эркак бўлсин кимга Аллоҳ таоло тарафидан қандайдир истеъдод берилган бўлса ўша истеъдодни ривожлантириши ва тўғри йўлга йўналтириши ва халққа манфаати етиши керак. Албатта буларнинг барчаси шаръий чегаралар асосида бўлиши керак.
🧸 Оддий мисол ўйинчоқ ишлаб чиқарувчи кишилар ёш болаларимизни хулқини бузадиган, келгусида қароқчилик, ўғрилик ва бошқа бузуқ хулққа бошловчи ўйинчоқлар муқобилига эзгуликка, ақл-заковатни ривожлантиришга, садоқатга, қиз болаларни оналикка ва фарзанд тарбиялашга омил бўладиган ўйинчоқларни ихтиро қилишлари зиммасига вожиб ҳисобланади. Улардан келадиган фойда ўз-ўзидан ҳосил бўлаверади. Аввало нияти ва юқоридаги зикр қилинган нарсалар бўлиши керак.
✍️ Шоирларимиз инсонни нопокликка, шаҳвоний хирсга бошлайдиган, бузуқликка бошлайдиган шеърлар муқобилига инсонни садоқат, вафодорлик, гўзал хулқларга чақирувчи шеърлар ёзишлари керак.
👨🏫 Ўқитувчилика истеъдоди бор кишилар ҳозирги кундаги динсизликка чақирадиган, ҳаёсизликка чақирадиган ғоялар муқобилида одобга, бировнинг ҳаққини емаслик каби эзгу ишларни қилишга ундашлари ва бунинг учун ҳаракат қилишлари шарт.
👨⚕️Тиббиётга истеъдодлари борлари фақат пул учун диплом олиб беморларни ахмоқ қилиб пулини оладиганлар муқобилида халқимизни хизмати, уларни дуоларини олиш ҳаракатида бўлишлари керак.
Ва ҳо казо. Бу нарсалар ҳар бир инсоннинг эҳтиёжи тушадиган нарсалар. Бу ишларга истеъдоди бўлатуриб нолойиқларни ишлаши халқимизга хиёнат бўлади ва истеъдоди борлар қиёматда албатта жавобгар бўлишади. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/86586)
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

🧕 МАКИЯЖ ҲАҚИДА
#аврат
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Иншааллоҳ ҳижобга кирмоқчиман. Лекин макияжсиз кўчага чиқсам ўзимни касалдек ҳис қиламан, кўринишим ўзимни қониқтирмайди. Бир муддат рўмол ўраб, бўянмай юрдим, натижада қаттиқ тушкунликка тушиб қолдим. Илтимос, динимиз рухсат берган бўяниш воситалари ҳақида айтсангиз. Савол-жавоблар орасида қоши кам аёлга қалам билан бўялса бўлади дейилганини ўқидим, шунингдек сурма ишлатса ҳам бўлади деб эшитганман. Яна қандай воситаларга рухсат бор?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Номаҳрамларга кўрсатиб уларни фитнага соладиган ҳар бир иш шаръан ҳаром. Сиз тушкунликка тушаман демасдан исломга тўлиғича амал қилинг. Аллоҳ таоло "Бақара" сурасида марҳамат қилади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ ادْخُلُواْ فِي السِّلْمِ كَآفَّةً وَلاَ تَتَّبِعُواْ خُطُوَاتِ الشَّيْطَانِ إِنَّهُ لَكُمْ عَدُوٌّ مُّبِينٌ
208. Эй иймон келтирганлар! Исломга тўлиғича киринг ва шайтоннинг изидан эргашманг. Албатта, у сизга очиқ-ойдин душмандир.
Маълумки, «Ислом» сўзи «Аллоҳга бўйсуниш» маъносини билдиради. Бу ҳолатда оятнинг умумий маъноси «Аллоҳга бутун борлиғингиз ила бўйсунинг», дегани бўлади. Яъни Аллоҳга бўйсуниш тўлалигича бўлсин. Тили билан бўйсуниб, дили билан бўйсунмасдан ёки бадани билан бўйсунмасдан қолиш керак эмас. Хулласи калом, бўйсуниш тўлалигича, ҳамма томондан бўлиши керак. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/182211)

ҒАМГИН БЎЛГАНДА МУСИҚА ЭШИТАМАН
#Қуръон
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мeн ҳозир 18 ёшдаман. Устозлар, баъзан ғамгин ҳолатга тушиб қолганимда ўзимни мусиқа билан овутаман, бундай ҳолат кўп такрорланади. Мeн ғамгин ҳолатга тушавeришим ўзимни ўзим ҳалокатга отишим, зулм қилишим эмасми? Қандай ўзимни алдашни, овутишни, қалбга қандай таскин бeришни билмаябман? Инсонлар орасида доим ғамни яшириб уларни кўнглига қараб гаплашаман, кeйин яқин инсоним ёнимдан кeтгач яна шундай ҳолатга тушиб қолябман. Мeнга нима қилишни ва қандай дуо қилишни ўргатинг.
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таолонинг барча ибодатларида маҳкам туриб, мусиқа ўрнига доим Қуръон тиловатини эшитиб юринг ва ҳар куни бамдод ва шомдан кейин 100 марта
لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ
ни ўқишни вазифа қилиб олинг. Дуонинг маъноси: «Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор Зот йўқ. Унинг Ўзи ёлғиздир, шериги йўқдир. Мулк Уникидир. Ҳамд Уникидир. У ҳар бир нарсага қодирдир». Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тонгда ва тунда ўқиган дуоларини ҳам ўқиб юринг. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/52274)

☝️ ИСМЛАР БИЛАН ЭҲТИЁТКОР БЎЛИШ
#эслатма
Аллоҳ таъоло "Аъроф" сураси 180-оятида:
وَلِلَّهِ الْأَسْمَاءُ الْحُسْنَىٰ فَادْعُوهُ بِهَا ۖ وَذَرُوا الَّذِينَ يُلْحِدُونَ فِي أَسْمَائِهِ ۚ سَيُجْزَوْنَ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ
Энг гўзал исмлар Аллоҳникидир. Бас, Унга улар ила дуо қилинг ва Унинг исмларида оғадиганларни тек қўяверинг. Тезда қилган амалларининг жазосини олурлар.
Аллоҳ таъоло ўзининг исмларини таҳриф(ўзгартирган) қилган ва исми-сифатларини нотўғри истеъмол қилганларни қаттиқ қоралаган. Муҳаммад Шафиъ Усмоний роҳимаҳуллоҳ ўзларининг 📚 “Аҳкамул Қуръан” китобларида қуйидагиларни айтганлар: “Аллоҳ таъолонинг исмларини таҳриф қилиш бир неча кўринишда бўлади".
📌 1- Аллоҳ таъолога Қуръони Каримда ва ҳадисларда келмаган исмларни Аллоҳ таъолога истеъмол қилиш билан бўлади. Уламолар Аллоҳ таъолонинг исмлари тавқифий бўлиб, фақат ҳадис ва оятларда келган исмларинигина истеъмол қилишликка иттифоқ қилганлар. Масалан Аллоҳ таъолони Карим дейиш мумкин, лекин Аллоҳ таъолони Сахий дейиш мумкин эмас. Аллоҳ таъолони Нуур деб айтилинади, лекин ёруқ, оппоқ дейиш мумкин эмас. Аллоҳ таъолони Шофий яъни шифо берувчи дейиш мумкин, лекин табиб дейилинмайди.
📌 2 - Аллоҳ таъолога хос бўлган исм-сифатларни бошқаларга истеъмол қилинмайди. Фақатгина Аллоҳ таъоло Қуръони Каримда, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида Аллоҳдан ўзгага истеъмол қилган бўлса, уни бошқаларга истеъмол қилиш жоиз. Масалан Карим, Раҳим, Алий, Аъзиз. Оятларда бу сифатларни Аллоҳдан бошқаларга ҳам истеъмол қилинган. Агар оят-ҳадисларда истеъмол қилинмаган бўлса, жоиз эмас. Аллоҳ таъолонинг ўзгаларга истеъмол қилиши жоиз бўлмаган исмларини ўзгаларга истеъмол қилишлик оятдаги илҳод остига кириб ҳаром саналади. Масалан Аллоҳ, Раҳмон, Субҳон, Раззоқ, Холиқ, Ғаффор, Қуддус, Жаббор, Мутакаббир ва бошқалар. Бу исмлар фақат Аллоҳ таъологагина хос бўлиб, ўзгаларга истеъмол қилинмайди. Агар кимда ким эътиқодда адашиб бирор кишини Холиқ(яратувчи), Раззоқ(ризқ берувчи) деб тушуниб бирортасига мурожаат қилса, бу куфр саналади. Эътиқодда адашмасдан ўйлаб ҳам ўтирмай бирор бир шахсни Абдулхолиқ, Абдурраззоқ, Абдурроҳман, Абдулқуддус ўрнига Холиқ, Раззоқ, Роҳман, Қуддус деб мурожаат қилса, куфр бўлмасада гуноҳкор бўлади.
📌 3 - Шунингдек ушбу исмларни бузиб айтиш ҳам ножоиз, ҳаром ва гуноҳи кабира ҳисобланади. Улар бу мурожаатлари билан ҳар чақирувида гуноҳи кабирага қўл урган бўладилар. Масалан Қудратуллоҳ исмини Тиллоҳ, Абдулвоҳид исмини Войид, Абдулманнон исмидаги Аллоҳ таъолонинг Маннон сифатини Маноф ёки Маннопга ўзгартириб Абдуманноп, Аллоҳнинг Сомад сифатига нисбат берилиб қўйилган Абдуссомад исмини Апсамад, Самат дейишга ўхшаш. Ҳолбуки Сомад сифати фақат ва фақат Аллоҳ таъологагина хос бўлиб, ўзгага ишлатилмайди. Чунки Сомаднинг маъноси ҳамма унга муҳтож бўлиб, у ҳамма нарсадан бехожат деганидир. Бунда худди Аллоҳ таъолонинг Маннон сифатини жоҳилиятдаги мушриклар Маноф бутининг исмига ўзгартиргандек бўладилар. Ва бу билан Аллоҳнинг бандаси деган маъно бутнинг қули – деган маънога ўзгариб қолади.
(давоми бор)

ИСМЛАР БИЛАН ЭҲТИЁТКОР БЎЛИШ (давоми)
Ҳозирги кунда Аллоҳ таъоло ва Унинг расулининг исм-сифатларини беҳурмат қилишни янги турлари пайдо бўлди. Касалхоналарда ва шунга ўхшаш жойларда ётувчилар бекорчиликларидан газета ва журналларни сотиб олишади. Ўқиб бўлишгач уларни вароқлаб йиртиб олиб, ҳожатхона ва шунга ўхшаш нопок жойларда истеъмол қилаётганларини гувоҳи бўлдик. Ўша вароқларда баъзи бирларининг ичида оят-ҳадис борлигини ёки Аллоҳ таъолонинг исм-сифатларига нисбат берилган Абдуллоҳ, Абдулхолиқ, Абдурроҳим каби одамларнинг исмлари ёзилган ёзувларни кўрдик. Хатто худди ўша жойларга нажосат тегиб турганини ҳам шоҳиди бўлдик. Баъзилар ҳожатхона қоғозидан кўра ўша газета ва журналлардан фойдаланадилар. Улар бу вароқларда оят-ҳадисларни кўрмасада, лекин Аллоҳ таъолонинг исм-сифатлари нисбат берилган инсонларнинг исмлари ёзилганига эътибор қилмай қоладилар.
“Таълимул Мутааллим” 📚 китобида: Ичи кетиш касалига дучор бўлган бир киши бетаҳорат китоб ушлашликдан сақланиб бир кечада 10 мартадан зиёд таҳорат қилганлиги зикр қилинган. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хазрати Али розияллоҳу анҳу ҳақларида : “Мен илм шаҳри бўлсам, Али унинг дарвозасидир” деб марҳамат қилганлар Али розияллоҳу анҳу эса : “Мен қоғоз юкланган туяни бетаҳорат етаклашдан ҳаё қиламан” деганлар. Валлоҳу аълам!

ФОЛГА БОРИШ
#ҳалол_ҳаром
❓CАВОЛ: Фолга бориш гуноҳми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фолбинга бориш энг катта гуноҳларни биридир. Мусулмон инсон фолбинни тасдиқлаши куфр бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

ҚЎЛ ОЧМАЙ ДУО ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#дуо
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Киши бемор бўлса қўлини кўтара олмай дуо қилса бўладими? Дуосини қалбида ўткизиб ётса бўлаверадими?
💬 ЖАВОБ: Ваалайкум ассалом! Бўлади. Дуонинг асли ўзи шу. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/58471)

#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ أَنْتَ السَّلاَمُ وَمِنْكَ السَّلاَمُ تَبَارَكْتَ يَا ذَا الجَلاَلِ وَالإِكْرَامِ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Сен - Саломсан, салом Сендандир. Табарруксан, эй улуғлик ва ҳурмат Соҳиби».
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларини тугатгач, уч марта истиғфор айтиб, сўнг «Аллоҳумма антас салаам ва минкас салаам, табаарокта йа зал жалаали вал икроом» дер эдилар».
(✍ «Саҳиҳи Муслим», 591)

ТЎЙХОНАДА НАМОЗГА ОИД
#намоз
❓ САВОЛ: Ассалому алайкум! Тўйхонада ишлайман. Маросимлар одатда аср ва шом пайтида бўлиб ўтади. Ташриф буюрганлар ичида аёллар кўпчиликни ташкил қилади. Аёлларнинг деярли барчаси намозларни ўтирган стулларида базм бўлаётган залда ўқишади, ишора қилиб столга бошини қўйиб сажда қилишади. Қиблага қарамасдан айлана стол болса айланасига отириб ўқишади. Алоҳида хоналар бор. Деярли барча тойхоналарни 2-қавати хозир бўш. Шундай намоз ўқишлари жоизми?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Аёллар столда ўтириб олиб бир-бирига қараб ўқиган намозларида бир неча фарзлар топилмайди. Улардан қибла ва қиём(тик туриш). Икки фарзи топилмасдан ўқилган намозни адо бўлди дейилмайди. Уни қайта ўқиш, агар вақти чиқиб кетган бўлса қазосини ўқиш шарт бўлади. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/205866)

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#манфаатли_эслатма
Ибодат сабаб Аллоҳ қувватингизни сақлайди
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

❗️УЛАМОЛАРНИ КАМСИТИШНИНГ ОҚИБАТИ – АЯНЧЛИДИР!
Ғуломиддин домла Холбоев
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
СОВУҚ КУНЛАРДА ТАЯММУМ ҚИЛИШ
#таҳорат
❓CАВОЛ: Совуқ кунларда совуқ сувда таҳорат қилиш ўрнига таяммум қилса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Совуқ кунларда совуқ сувда таҳорат қилиш ўрнига иссиқ сувда таҳорат қилиш керак. Ҳозирги замонда сувни иситиш катта муаммо эмас. Бу борада хулоса сўз совуқ сабабли таҳоратсиз киши таяммум қилиши жоиз бўлмайди.
Бу ҳақида 📚“Ал-Фатово ҳиндия” китобида шундай дейилган:
وَإِذَا خَافَ الْمُحْدِثُ إنْ تَوَضَّأَ أَنْ يَقْتُلَهُ الْبَرْدُ أَوْ يُمْرِضَهُ يَتَيَمَّمُ. هَكَذَا فِي الْكَافِي وَاخْتَارَهُ فِي الْأَسْرَارِ لَكِنَّ الْأَصَحَّ عَدَمُ جَوَازِهِ إجْمَاعًا كَذَا فِي النَّهْرِ الْفَائِقِ وَالصَّحِيحُ أَنَّهُ لَا يُبَاحُ لَهُ التَّيَمُّمُ.كَذَا فِي الْخُلَاصَةِ وَفَتَاوَى قَاضِي خَانْ.
яъни: “Таҳоратсиз киши таҳорат қилса, совуқдан ўлиши ёки касал бўлишидан қўрқса, таяммум қилади, 📚“Ал-Кофий” китобида шундай келган. 📚“Ал-Асрор” китобида ҳам шуни ихтиёр қилинган. Лекин асаҳ (тўғриси) совуқ сабабли таҳорат ўрнига таяммум қилиш жоиз эмаслигидир. Бунга уламоларимиз ижмоъ қилишган, 📚“Ан-Наҳрул-фоиқ” китобида шундай келган. Саҳиҳ қавл шуки, таҳоратсиз кишига совуқ сабабли таяммум мубоҳ (дуруст) бўлмайди, “Ал-Хулоса” ва “Фатово Қозихон” номли китобларда шундай дейилган” (📚“Таҳорат” китоби, “Таяммум” боби).
Лекин жунуб кишининг совуқ кунда ғусл ўрнига таяммум қилиши масаласи бироз ўзгача. Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳнинг 📚“Бадоиъус саноеъ” китобида шундай дейилади:
أجنب في ليلة باردة يخاف على نفسه الهلاك لو اغتسل ولم يقدر على تسخين الماء ولا على اجرة الحمام في المصر اجزأه التيمم في قول أبى حنيفة وقال أبو يوسف ومحمد ان كان في المصر لا يجزئه
яъни: “Киши совуқ кечада жунуб бўлиб, ғусл қилса ҳалокатига сабаб бўлишидан хавф қилса ва сувни иситиш имкони бўлмаса, шунингдек, шаҳар ҳаммомининг тўловига ҳам қодир бўлмаса, Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳнинг қавлига биноан мазкур киши таяммум қилиши жоиз бўлади. Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадлар эса: агар шаҳар ҳудудида бўлса, таяммум қилиши жоиз бўлмайди деганлар...”
Совуқ кунда жунуб киши таяммум қилиш жоиз бўлиши учун совуқлик даражаси юқори бўлиб, инсон ҳаётига ёки саломатлигига хавф туғдирадиган даражада бўлиши ва иссиқ сув топиш имкони бўлмаслиги лозим. Валлоҳу аълам.

ТАҲОРАТДА АЪЗОЛАРНИ НЕЧА МАРТА ЮВГАНИГА ИККИЛАНГАН КИШИ
#таҳорат
❓CАВОЛ: Мен таҳорат олганимда баъзида аъзоларни ювиш сонида адашиб кетяпман. Яъни 3 ёки 4 мартами деб. Бу вазиятда нима қилишим керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таҳоратда уч марта ювилиши керак бўлган аъзоларни неча марта ювганида иккиланган киши оз ададни олади ва таҳорат қилишда давом этади. Масалан, 3 марта ювдимми ёки 4 мартами деб иккиланганда 3 марта ювдим деб қасд қилади ва таҳоратини давом эттиради. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo.uz).

НАМОЗҲОН ИНСОН ЎЗИНИНГ ҲАР БИР НАМОЗИ СЎНГИДА ҚИЛАДИГАН ДУО
#намоз
📗 "Аллоҳумма мағфирли вал валидайя вали жамъил мўминина вал мўминат, вал муслимина вал муслимат".
Маноси: "Эй Аллоҳим мени мағфират қилиб, гуноҳларимни кечгин, ота-онамни мағфират қилиб гуноҳларини кечгин ва жамики мўмину-мўминотларни, муслиму-муслимотларни ҳам мағфират қилиб гуноҳларини кечгин".
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#намоз
📗 "Аллоҳумма мағфирли вал валидайя вали жамъил мўминина вал мўминат, вал муслимина вал муслимат".
Маноси: "Эй Аллоҳим мени мағфират қилиб, гуноҳларимни кечгин, ота-онамни мағфират қилиб гуноҳларини кечгин ва жамики мўмину-мўминотларни, муслиму-муслимотларни ҳам мағфират қилиб гуноҳларини кечгин".
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҳалол_ҳаром
ЮТУҚЛИ ЎЙИНЛАР ҲАЛОЛМИ?
Саидаҳмад домла Сайдаралиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz).
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ЮТУҚЛИ ЎЙИНЛАР ҲАЛОЛМИ?
Саидаҳмад домла Сайдаралиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz).
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ЎЗИНИ ЎЗИ ҚОНИҚТИРИШ МУМКИНМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓САВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар. Мeнинг бир дўстим шу саволга жавобни сўраб бeришимни илтимос қилган эди. Савол: Мусулмон одам ўзини ўзини қониқтириши жоизми ва шу холатда таҳорат қилиб номоз ўқиса бўладим ёки ғусл қилиши шартми?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бундай кишиларни “Қўлига никоҳланган” дейилади. Ундайларга лаънат бўлиши ҳадисларда келган. Лаънат – дегани, Худонинг раҳматидан йироқ бўлишдир. Жаннат ҳам Аллоҳ таолонинг раҳматидандир. Ғусл қилиши шарт. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/40854)

ШУНДАЙ ҚИЛСАМ БЎЛАДИМИ
#ғусл
❓ САВОЛ: Ассалому алайкум! Юртимизда куз, қиш ойлари совуқ бўлгани учун тонгда эхтиломдан кейн ғусл ўрнига таяммум қилиб тахорат олиб уйдан чиқиб кетаман шамоллаб қолмаслик учун(ғусл қилиш учун шароит бўлса хам) ва кечки пайт қайтганимдан сўнг ғусл қиламан. Шундай қилсам бўладими (совуқ кунларда) ёки тонгдаёк ғусл қилишм керакми? Шу оралиқдаги намозларим нима бўлаятганикан?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ғуслга шароит бўлатуриб таяммум қилиш жоиз эмас. Шундай ювуқсиз ҳолда ўқиган ҳамма намозларингизни қайтадан қазосини ўқиб чиқасиз. Мусулмон бунчалик даражада бўлмаслиги керак. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/206145)

🩸 КЕСИЛГАН ЖОЙДАН ҚОН ЧИҚИБ ТУРСА
#таҳорат
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Бармоғимни чуқур кесиб олдим, лат еган жойни боғлаб қўйдим, қон тўхтагани йўқ, тахорат олсам мукаммал бўладими номоз ўқисам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Боғласангиз ҳам қон тўхтамаса масалан 4 ракъат пешин намози сиғадиган муддатгача аср намозигача кутиб турасиз. Шунда ҳам тўхтамаса қон оқиб турса ҳам таҳорат қилиб пешинни ўқиб оласиз. Асрни шом вақти киришига 4 ракъат аср вақти сиғадиган даражада кутиб турасиз. Шунда ҳам тўхтамаса яна таҳорат олиб қон чиқиб турса ҳам ўқийверасиз. Таҳорат қилганда боғлаган нарсангизни устига масҳ тортасиз. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/181696)

ЭРИМ БИЛАН ОЛДИН ИНОҚ ЭДИК
#оила
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Эрим билан орамиз узоқлашиб кўп уришиб қоляпмиз деярли хар куни бир биримиздан совиб кетяпмиз. Олдин иноқ эдик хозир ундай эмас. Маслахат берин нима қилай қайси дуони ўқий?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Дуо билан иш битганида эди, ҳамма дуо қилиб юраверар эди.
Бир аёл эрининг устидан шикоят қилиб, бир аҳли илмнинг олдига келибди. Шунда масалани яхшилаб эшитган илмли киши, бир идишда сув бериб “буни, қачон эрингиз билан жанжал бошланганида оғзингизга олиб, ютманг ҳам, чиқариб ҳам юборманг. Ин шаа Аллоҳ тез орада жанжаллашмай қоласизлар” дебди. Орадан бир қанча вақт ўтгач ўша аёл миннатдорчилик билдиргани келиб, оилада жанжаллар буткул тўхтаганини айтибди. Шунда олимнинг шогирдлари “Устоз сувга нима ўқиб дам солган эдингиз. Келажакда шундай ҳолатга тушсак, биз ҳам қўллаймиз” деганида, “Мен ҳеч нарса ўқимадим, эътибор бериб қарасам жанжалнинг сабаби аёлнинг тилидан экан. Шунга сукут сақласин деб шу усулни қўлладим” деган экан. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/186809)

#савол_бериш
Диний масалада саволингиз борми?
Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш учун қулай расмий bot:
👉 @ImomgaSavol_Onqorgon_Bot
P.S. Саволлар ҳозирча фақат матн кўринишида қабул қилинади.
© «Ўнқўрғон» жомеъ масжиди