Telegram Web Link
НОМАҲРАМЛАР ҚЎЛ БЕРИБ КЎРИШИШИ МУМКИНМИ?
#зино

CАВОЛ: Номаҳрам аёл ва эркак қўл бериб кўришиши мумкинми? Шундай қилса нима бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Номаҳрам эркак ва аёлнинг қўл бериб кўришиши мумкин эмас, қўл бериб кўришиш қўл зиноси бўлади.

عَنِ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه، عَنِ النَّبِيِّ صلي الله عليه و سلم قَالَ: إِنَّ اللهَ كَتَبَ عَلَى ابْنِ آدَمَ حَظَّهُ مِنَ الزِّنَا أَدْرَكَ ذَلِكَ لَا مَحَالَةَ، فَزِنَا الْعَيْنَيْنِ النَّظَرُ، وَزِنَا اللِّسَانِ الْمَنْطِقُ. زَادَ فِي رِوَايَةٍ: وَزِنَا الْيَدَيْنِ الْبَطْشُ، وَزِنَا الرِّجْلَيْنِ الْمَشْيُ، وَزِنَا الْأُذُنِ الْاِسْتِمَاعُ، وَزِنَا الْفَمِ الْقُبَلُ، وَالنَّفْسُ تَمَنَّى وَتَشْتَهِي وَالْفَرْجُ يُصَدِّقُ ذَلِكَ وَيُكَذِّبُهُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالشَّيْخَانِ. وَاللهُ أَعْلَى وَأَعْلَمُ

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 "Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта, Аллоҳ Одам боласига унинг зинодан бўлган насибасини ёзгандир. Уни олмаслиги амри маҳолдир. Бас, икки кўзнинг зиноси назардир. Тилнинг зиноси нутқдир", дедилар".

Бошқа бир ривоятда: "Икки қўлнинг зиноси ушлаш, икки оёқнинг зиноси юриб бориш, қулоқнинг зиноси эшитиш, оғизнинг зиноси ўпишдир. Нафс уни орзу ва иштаҳа қилур. Фарж эса уни тасдиқлар ёки ёлғонга чиқарур", зиёда қилинган.

Имом Абу Довуд ривоят қилганлар.

Аллоҳ олий ва билгувчироқдир.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
СУРАЛАРНИ ЭШИТИБ ЁДЛАСАМ БЎЛАДИМИ?
#Қуръон

CАВОЛ: Қуръон ўқишни билмайман. Сураларни эшитиб ёдласам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бўлади, лекин ўқишни ўрганишингиз керак. Чунки эшитилганида ҳарфларни бошқага алмаштириш ҳолатлари ҳам учрайди. Эшитиб ёдланган сураларни яқин атрофдаги масжид имомига ўқиб бериб бир текширтириб олиш керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
РУКУ ВА САЖДАДА УЧ МАРТАДАН КЎП ТАСБЕҲ АЙТИШ МУМКИНМИ?
#намоз

САВОЛ: Руку ва сажда тасбеҳларини уч мартадан кўп айтиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Руку ва сажда тасбеҳларини учтадан кўп айтиш мустаҳаб. Лекин бу масала бироз тафсилотга эга. “Фатовол ҳиндия” китобида шундай дейилади: “Рукуда уч марта “سبحان ربي العظيم Субҳана роббиял азийм”, дейди. Бу энг ками. Агар тасбеҳни бутунлай тарк қилса ёки бир марта айтса, макруҳлик билан жоиз бўлади... Саждада уч марта “سبحان ربي الاعلى Субҳана роббиял аълаа”, дейди. Бу энг ками (“Муҳит” китоби).

Руку ва саждада тасбеҳларни тоқ қилиб, учтадан кўп айтиш мустаҳабдир (“Ҳидоя” китоби). Руку ва сажда тасбеҳларида энг ками уч марта, ўртачаси беш марта, комил ҳолати эса етти марта айтишдир (“Зод” китоби).

Агар имом бўлса, руку ва сажда тасбеҳларини қавмга малол келадиган даражада кўпайтириб юбормайди (“Ҳидоя” китоби)”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
(Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 УЛАРГА НИСБАТАН ҚАНДАЙ МУОМАЛАДА БЎЛАЙ?
#аврат

CАВОЛ: Мен кўчага чиққанда рўмол ўрашни бошладим. Қайнонам ва қариндошларимиз бунга жуда қаршилик қилишяпти. Олдингидай муомала килишмайди, аксинча ёмон кўриб рўмол ўраганларни ҳақоратли гаплар билан ерга уриб “фаросатсизлар” дейишмоқда. Бу гапларни эшитиб ичимдан эзиламан, лекин жим тураман. Мен уларга нисбатан қандай йўл тутишим керак?


💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши номаҳрамлар олдида сатри авратда бўлиши, рўмол ўраши — фарздир. Бунга Аллоҳ таоло буюрган. Бунга қуйидаги ҳадис ҳам далолат қилади:

قال النَّبِيُّ صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «يَا أَسْمَاءُ، إِنَّ الْمَرْأَةَ إِذَا بَلَغَتِ الْمَحِيضَ لَمْ يَصْلُحْ أَنْ يُرَى مِنْهَا إِلاَّ هَذَا وَهَذَا»، وَأَشَارَ إِلَى وَجْهِهِ وَكَفَّيْهِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ.

📗 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (саҳобия аёллардан бири Асмо бинт Абу Бакр розияллоҳу анҳога қарата): “Эй Асмо, аёл киши вояга етганда ундан мана бу ва мана бу жойларидан бошқаси аъзоси кўриниши мумкин эмас”, деб юз ва қўлларига ишора қилдилар ( Имом Абу Довуд ривоят қилган).

Сиз Аллоҳ буюрган фарзда мустаҳкам бўлинг, сабрли бўлинг. Шуни яхши билингки, мана шундай қийинчиликлар билан Аллоҳ таолонинг айтганига амал қилаётган экансиз, бунинг ажри ниҳоятда улуғ бўлади. Аллоҳ таолони йўлида бошқалардан топаётган озорлар, албатта Сизнинг фойдангизга бўлади, Аллоҳ таолонинг ҳузурида даражангиз кўтарилади.

Шу билан бирга қайнонангизнинг хизматини қилинг. Яқин қариндошларингизга яхши муомалада бўлинг, ҳақларини адо этинг. Уларга нисбатан хулқингизни гўзал қилинг ва ўзингизни тутишда яхши намуна бўлинг.

Шу ўринда Аллоҳ таолонинг амрига қарши чиқишнинг ўта хатарли иш эканини ҳам эслатиб ўтмоқчимиз. Аллоҳ таоло Ўзининг Каломида шариат аҳкомларига қарши бўлишдан огоҳлантириб шундай деган:

فَلْيَحْذَرِ الَّذِينَ يُخَالِفُونَ عَنْ أَمْرِهِ أَنْ تُصِيبَهُمْ فِتْنَةٌ أَوْ يُصِيبَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ

“(Пайғамбарнинг) амрига хилоф иш тутадиган кимсалар ўзларига бирор кулфат етиб қолишидан ёки аламли азоб етиб қолишидан сақлансинлар!” (Нур сураси, 63-оят). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
(Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ИККИ САЖДА ОРАЛИҒИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
#дуо

CАВОЛ: Намозда икки сажда оралиғида “Аллоҳум-мағфирли”, деса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шу дуони ўқиганлари кўплаб ҳадисларда келган. Уламоларимиз: “Бу дуони нафл ва таҳажжуд намозларидаги икки сажда оралиғида айтган маъқул”, деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 МАКТАБДА РЎМОЛНИ ОРҚАДАН ЎРАЛСА
#аврат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Хозир мактабда рўмолни орқадан бироз бўйинни очиб ўрашга рухсат бериляпти. Шундай ўраса (фақат мактаб биносида) бўладими? Чунки бўйин билан ўрашга рухсат йўқ дейишяпти.


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Мусулмон одам фаросатли ва зийрак бўлиши керак. Шунисига шукур қилиб, томоқни тўла тўсиб турадиган ёқа тикиб берсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/187234)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

🔸🔸🔸

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мактабда рўмолни ўқитувчиларга орқадан ўратиляпти. Сочимни, бўйнимни беркитиб орқадан ўрасам бўладими? Бир устоз фитна чиқмаслиги учун мактабда мумкин дебдилар.


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! “Кифоя” китобида шундай дейилган: “Ҳур аёлнинг жамики бадани авратдир. Юз, икки қўл ва оёқ бундан мустасно”. Шунга биноан томоқ қисми ҳам беркилиши керак. Ҳижоб деб қора ёки бошқа рангли махсус тикилган кийимга маҳкам туриб олмасдан нима билан бўлса ҳам авратларингизни тўсинг. Кийимда икки шарт бўлади. Бири ичи кўринадиган даражада шаффоф бўлмаслиги, иккинчиси аъзоларни бўртиб кўринадиган даражада тор бўлмаслиги. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/187007)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
НИКОҲНИ МАСЖИДДА ЎҚИТГАН ЯХШИМИ?
#никоҳ

CАВОЛ: Худо хоҳласа яқинда ўғлимни уйлантираётган эдик никоҳни масжидда ўқитган яхшими ёки уйдами?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Масжидда ўқитганингиз яхши. Бу борада ҳадис бор. Пайғамбар алайҳиссалом: "Бу никоҳни эълон қилинг ва уни масжидларда қилинг", деганлар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
АЛЛОҲГА ХУШ КЕЛАДИГАН ЭНГ ЯХШИ АМАЛ ҚАЙСИ?
#фазилатли_амаллар

CАВОЛ: Дунёдаги охират учун энг яхши, энг кўп савоб берадиган ибодат ёки дуо ёки амал қайси? Аллоҳга хуш келадиган барча амаллар савоблидир, шуларнинг энг афзали қайси амал?


💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мўмин бандага энг кўп савоб олиб келадиган амаллар — фарз амаллардир. Масалан, фарз намозларини адо қилиш, Рамазон рўзасини тутиш, фарз закот (ушр)ни бериш ва ҳаж қилиш. Ундан сўнгра нафл ибодатлар келади. Масалан, нафл намозлар, рўзалар, садақалар, умра ва бошқа ибодатлар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Аллоҳ таоло: "Кимки Менинг дўстларимга душманлик қилса, Мен унга уруш эълон қиламан. Бандам фарзларимга амал қилганчалик бошқа бирор нарсада Менга яқин бўла олмайди. Бандам Менга нафллар билан яқин бўлишда бардавом бўлади, ҳатто Мен уни яхши кўриб қоламан. Агар яхши кўриб қолсам, эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли, юрадиган оёғи бўламан. Агар Мендан сўраса, уни бераман. Агар Мендан паноҳ сўраса, паноҳимга оламан", деди".
Имом Бухорий ривоятлари.

Ҳадиси шарифларда Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан энг афзал амал қайси деб сўралганда турлича жавоб берганлари маълум (масалан, Қуръон тиловати, доимий зикрда бўлиш, одамларга таом едириш, чиройли хулқ ва ҳаказолар). Ҳадис уламолари буни, жавоб савол сўровчининг ҳолига қараб бўлган, деб тушунтирадилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#савол_бериш

Диний масалада саволингиз борми?

Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш учун қулай расмий bot:

👉  @ImomgaSavol_Onqorgon_Bot


P.S. Саволлар ҳозирча фақат матн кўринишида қабул қилинади.

© «Ўнқўрғон» жомеъ масжиди
БУХГАЛТЕР УЧУН ХАЛОЛМИ?
#ҳалол_ҳаром

САВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, яқинда ишга кирган эдим. Ойликни бир қисми нақд, ўшани бериш пайти кассир 700 сўм, 900 сўм шунга ўхшаш майда пулларни ўзларига олиб қолар эканла. Бунга ҳамма индамасакан, ман бу пуллар улар учун ҳаром эканини айтмадим, лекин чиройли қилиб ойликни тўлиқ беришларини бир оғиз сўраб қўйдим. Шунда улар ҳаммани олдида мани ноқулай аҳволга солиб қўйдила, индамадим, бу вазият учун ўша ердаги турган одамлар ва ота-онам “нима қилардинг паст кетиб” деб мани айблашди. Шу даражага еттики хато қилдимми деб ўйлаб қолдим. Биламан оғриқли савол, ўзим учун билиб олай бу вазиятда ростдан хато мандан ўтдими?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Сиз тўғри иш қилгансиз. Ўша ерда турганларни қанчаси сизи ҳолатингизга тушмайлик деб индамай турган бўлишлари мумкин.
Бундай ҳолатда улар ўта оғир гуноҳга қўл урган бўладилар. Яъни бировни норози қилиб ҳаққини ейиш гуноҳига. Халқимизда “Буғдой ўғриси кофир эмас сомон ўғриси кофир” деган мақол бор. Яъни буғдой ўғирлаётган “мен буғдой ўғирлаяпман, ёмон иш қиляпман” деб ўғирлик қилади. Сомон ўғирлаётан эса “Мен ўғирлик қилмаяпман” деб ўғирликни ҳалол санаб қилади. Бундай эътиқод эса шариатимизда куфр ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/66989)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ИНСОННИНГ БУ ДУНЁСИ ҚАНДАЙ БЎЛСА ОХИРАТИ ҲАМ ШУНДАЙ БЎЛАДИМИ?
#ақида

CАВОЛ: Инсоннинг бу дунёси қандай бўлса, (бахтли ёки бахтсиз) охирати ҳам шундай бўлади деб эшитдим. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу масала “бахт” сўзини қандай тушунишга боғлиқ. Кўпчилик инсонлар “бахт” деганда дунё ҳаётида бекаму кўст яшашни тушунадилар. Ваҳоланки, оят ва ҳадисларга мурожаат қилсак, унда “бахт ва бахтсизлик” асосан иймон ва куфр масаласига боғлиқ маънода келтирилади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бу ҳақда бундай марҳамат қилади: “У кунда фақат Аллоҳ изн берган кишиларгина гапира олурлар. Улардан бахтсизлар ва бахтлилар бордир”. (Ҳуд сураси, 105 - оят)

Муфассир уламоларнинг таъкидлашича “бахтлилар” иймон билан ўтган мўъминлардир. “Бахтсизлар” эса куфр узра вафот топганлардир. Аллоҳ сақласин.

Ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис мазмунига кўра инсон ҳали ҳомила ҳолатида унга руҳ ато қилингандан сўнг фаришталарга унинг тўрт нарсасини ёзишга буйруқ берилади: 1. Ризқи 2. Ажали 3. Амаллари 4. Унинг бахтли ёки бахсизлиги.

Шу каби асослардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, дунёда моддий ҳолати қандайлигидан қатъий назар иймон билан яшаб, иймон билан ўтганлар дунёда ҳам охиратда ҳам бахтлидирлар. Дунёда куфрни танлаб, куфр билан ўтганлар ҳар икки дунёда бахтсиздирлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
НАМОЗ ЎҚИШ ВАҚТИДА ЁН АТРОФДА ОЙНА
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Аллоҳ ишингизга енгиллик берсин. Намоз ўқиш вақтида ён атрофда ойна (кўзгу) бўлса зарари йўқми? Баъзи инсонлар қўлни силкитиб бўлмайди дейди, буни сабаби нима?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ён атрофда ойна (кўзгу) бўлса зарари йўқ. Қўлни силкитса ёнидагиларга сачрайди. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/40024)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ГУНОҲКОР БЎЛАМАНМИ
#намоз #оила

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мен яқинда намоз ўқишни бошладим алхамдулиллах. Ёшим 19да. Дадам намозхонларни ёмон кўради. Ойимга зўрға намоз ўқишга рухсат берди. Мени ўқишимни билмайди. Мен яшириб юрганим учун гунохкор бўламанми, намозим қабул бўлмайдими?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Аллоҳ сизни саломат қилсин, Ўзининг ибодатида собитқадам қилсин. Намозларингизда бардавом бўлинг, қабул бўлмайдими деб тушкунликка тушманг. Чунки аслида сиз намоз ўқишингиз ва унинг қабул бўлиши учун отангизнинг розилиги керак эмас. У намоз ўқиганингиз сабабли сиздан норози бўлса ҳам ўтмайди. Яширганингиз учун гуноҳкор бўлмайсиз. Улар билан баҳс ва мунозарага борманг. Дуоларингизда ота-онангиз ҳаққиларига кўп дуолар қилинг. Сиз каби муслималарга қуйидаги ҳадисда хушхабар бор:

عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: يَوَدُّ أَهْلُ الْعَافِيَةِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حِينَ يُعْطَى أَهْلُ الْبَلَاءِ الثَّوَابَ لَوْ أَنَّ جُلُودَهُمْ كَانَتْ قُرِضَتْ فِي الدُّنْيَا بِالْمَقَارِيضِ. رَوَى التِّرْمِذِيُّ هَذِهِ السَّبْعَةَ

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни аҳли балоларга савоб берилган пайтда аҳли офиятлар дунёда терилари қайчи билан қийилган бўлишини орзу қиладилар», дедилар».
✍️ Ушбу ҳадисни Термизий ривоят қилган.

📜 Шарҳ: Бу дунёда ўзига етган балоларни Аллоҳ таолонинг ҳукмидан деб билиб, уларга сабр қилган мўмин бандага бериладиган савобларга бу дунёда бало-офатлардан узоқда бўлиб ўтганлар ҳавас қилар эканлар. Шунинг учун Аллоҳ таолонинг иродаси ила етган балоларга сабр қилиб, Аллоҳ таолодан савоб умидида бўлиш лозим. Ушбу ҳадиси шарифда бу дунёда бало-офатларга учраган мўмин банда учун катта тасалли бор. Шу билан бирга, алоҳида таъкидлаш лозимки, мўмин банда савоби кўп бўлар экан, деб, ўзини ўзи балога уриши ёки ўзига ўзи бало етишини тилаши мутлақо мумкин эмас.

عَنْ حُذَيْفَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنَّا مَعَ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم فَقَالَ: أَحْصُوا لِي كَمْ يَلْفِظُ الْإِسْلَامَ؟ فَقُلْنَا: يَا رَسُولَ اللهِ، أَتَخَافُ عَلَيْنَا وَنَحْنُ مَا بَيْنَ السِّتِّ مِائَةٍ إِلَى السَّبْعِ مِائَةٍ، قَالَ: إِنَّكُمْ لَا تَدْرُونَ لَعَلَّكُمْ أَنْ تُبْتَلَوْا، قَالَ: فَابْتُلِيَنَا حَتَّى جَعَلَ الرَّجُلُ مِنَّا لَا يُصَلِّي إِلَّا سِرًّا

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. У зот: «Менга Исломни (калимаи шаҳодатни) неча киши талаффуз қилганини санаб беринглар», дедилар.«Эй Аллоҳнинг Расули, биз олти юз билан етти юз орасида бўлсак ҳам, бизга ёмонлик бўлишидан хавф қиласизми?» дедик.«Сизлар билмайсизлар, эҳтимол, ҳали балоларга дучор бўларсизлар», дедилар.Дарҳақиқат, балоларга дучор бўлдик. Ҳатто баъзиларимиз намозни фақат беркитиб ўқийдиган бўлди».

📜 Шарҳ: Ислом янги тарқалаётган пайтда шунга ўхшаш қийинчиликлар жуда ҳам кўп бўлган. Ислом учун мусибатга учраш қадимдан маълум ва машҳур. Шунинг учун Ислом йўлида юрганларга бу нарса доимий равишда эслатиб турилади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/179555)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
НИМА УЧУН БОМДОД НАМОЗИНИНГ СУННАТИНИ ҲАМ ҚАЗОСИ ЎҚИЛАДИ?
#намоз

CАВОЛ: Нима учун Бомдод намозининг суннатини ҳам қазоси ўқилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фиқҳий китобларимизда баён қилинишича қазо бўлган намозларнинг суннатлари ўқилмайди. Фақат бугунги бомдод намозининг қазосини қуёш тиккага келгунгача ўқиган киши суннатини ҳам фарзи билан бирга қазо қилиб ўқийди. Аммо қуёш тиккага келгунча бугунги бомдоднинг қазоси ўқилмаса, бомдодни ҳам фақат фарзи қазо қилинади. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай қилганлар. Бу ҳақда Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадис ривоят қилинган:

عَرَّسْنَا مع نَبِيِّ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عليه وسلَّمَ، فَلَمْ نَسْتَيْقِظْ حتَّى طَلَعَتِ الشَّمْسُ، فَقالَ النبيُّ صَلَّى اللَّهُ عليه وسلَّمَ: لِيَأْخُذْ كُلُّ رَجُلٍ برَأْسِ رَاحِلَتِهِ، فإنَّ هذا مَنْزِلٌ حَضَرَنَا فيه الشَّيْطَانُ، قالَ: فَفَعَلْنَا، ثُمَّ دَعَا بالمَاءِ فَتَوَضَّأَ، ثُمَّ سَجَدَ سَجْدَتَيْنِ، ثُمَّ أُقِيمَتِ الصَّلَاةُ فَصَلَّى الغَدَاةَ ( رواه الإمام مسلم)

яъни: "(Сафарда) Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам билан кечанинг охирида бир жойга дам олиш учун тушдик. (Қаттиқ чарчаганимиздан) Қуёш чиққан пайтда уйғондик. Шунда Расулуллоҳ алайҳиссалом: "Ҳамма бу жойдан бошқа жойга кўчсин! Чунки бу ерда шайтон ҳозир бўлди" дедилар. Биз шундай қилдик. Кейин Расулуллоҳ алайҳиссалом сув сўрадилар ва таҳорат қилдилар. Сўнгра икки ракат намоз ўқидилар. Кейин такбир айтилди ва Бомдод намозининг фарзини ўқидилар" (✍️ Имом Муслим ривоятлари).

Уламолар ушбу ривоятдаги "Сўнгра икки ракат намоз ўқидилар" жумласини бомдоднинг суннатини қазо қилиб ўқилишига далил қилганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
АЁЛИГА РОЗИ ЭМАСМАН ДEЙИШ
#оила

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Эркак киши дунёвий нарсаларни дeб аёли билан уришса аёли ўзини ҳимоялаб айтган сўзларини гап қайтаряпсан дeб, гап қайтарсeнг рози эмасман дeган гапи ўтадими? Эркак кишини қайси ҳолатда розимасман дeган гапи ўтади? Бу саволни ҳам бир аёл илтимос қилганди шу саволни сўраб бeринг деганди.


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Кўпинча аёл кишининг эри билан бахслашиши охир оқибат жаҳл устида талоқ айтиб юбориши билан тугайди. Ҳатто диний нарсалар устида ҳам бахслашиб жаҳл устида талоқ қилиб қўйган одамлар бор. Шунинг учун эр билан бахслашиб уни жаҳлини чиқаришдан эҳтиёт бўлиш керак. чунки шайтон доим оилани бузиш учун пайт пойлайди. Бир аёл эрининг устидан шикоят қилиб, бир аҳли илмнинг олдига келибди. Шунда масалани яхшилаб эшитган илмли киши, бир идишда сув бериб “буни, қачон эрингиз билан жанжал бошланганида оғзингизга олиб, ютманг ҳам, чиқариб ҳам юборманг. Ин шаа Аллоҳ тез орада жанжаллашмай қоласизлар” дебди. Орадан бир қанча вақт ўтгач ўша аёл миннатдорчилик билдиргани келиб, оилада жанжаллар буткул тўхтаганини айтибди. Шунда олимнинг шогирдлари “Устоз сувга нима ўқиб дам солган эдингиз. Келажакда шундай ҳолатга тушсак, биз ҳам қўллаймиз” деганида, “Мен ҳеч нарса ўқимадим, эътибор бериб қарасам жанжалнинг сабаби аёлнинг тилидан экан. Шунга сукут сақласин деб шу усулни қўлладим” деган экан. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/55535)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
НОПОК КИШИГА ФАҚАТ НОПОК АЁЛ ДУЧ КЕЛАДИМИ?
#никоҳ

САВОЛ: Нур сураси 26-ояти маъноси "эр нопок бўлса, хотин нопок бўлади...". Қуръонга юзлансак, нопок Фиръавннинг хотини нопок бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, бу ояти каримадан Фиръавннинг хотини нопок, деган хулоса чиқмайди. Оятнинг тўлиқ кўриниши:

الْخَبِيثَاتُ لِلْخَبِيثِينَ وَالْخَبِيثُونَ لِلْخَبِيثَاتِ وَالطَّيِّبَاتُ لِلطَّيِّبِينَ وَالطَّيِّبُونَ لِلطَّيِّبَاتِ أُولَئِكَ مُبَرَّءُونَ مِمَّا يَقُولُونَ لَهُمْ مَغْفِرَةٌ وَرِزْقٌ كَرِيمٌ

"Нопок аёллар нопок эркаклар учун (лойиқ)дир, нопок эркаклар нопок аёллар учун (лойиқ)дир. Покиза аёллар покиза эркаклар учун, покиза эрлар покиза аёллар учундир. Айнан ўшалар (покиза эрлар ва покиза аёллар) уларнинг айтаётган бўҳтонларидан покдирлар. Улар учун мағфират ва фаровон ризқ (жаннат неъматлари) бордир" (Нур сураси 26-оят).

Аллоҳ таоло Фиръавннинг хотинини бошқа оятда мақтаган: “Аллоҳ имон келтирган зотлар ҳақида Фиръавннинг хотинини мисол келтирди. Ўшанда у: «Эй, Раббим! Ўзинг мен учун ҳузурингда (жаннатда) бир уй бино қилгин, менга Фиръавн ва унинг қилмишидан нажот бергин. Мени золимлар қавмидан халос этгин!» – деди” (Таҳрим сураси, 11-оят).

Эр-хотиннинг гоҳида ҳар хил бўлишига Пайғамбарларда ҳам мисоллар бор: “Аллоҳ кофир бўлган кимсалар ҳақида Нуҳнинг хотини ва Лутнинг хотинини мисол келтирди. У иккиси Бизнинг бандаларимиздан икки солиҳ банданинг (қўл) остида эдилар. Бас, у (аёл)лар уларга хиёнат қилдилар. (Нуҳ ва Лут) Аллоҳ(нинг азоби)дан бирор нарсани у иккисидан даф қила олмадилар. (Уларга): «Кирувчилар билан бирга дўзахга кирингиз!» – дейилди” (Таҳрим сураси, 10-оят).

Аслида, Аллоҳ таолонинг оятларида қарма-қаршилик бўлмайди. Лекин оятларни нотўғри тушуниш сабаб маънолари зид кўриниши мумкин. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди:
"Қуръон (оятларининг маънолари) ҳақида (чуқурроқ) фикр юритмайдиларми?! Агар (у) Аллоҳдан ўзганинг ҳузуридан (келган) бўлса эди, унда кўпгина қарама-қарши гапларни топган бўлур эдилар" (Нисо сураси 82-оят).

Мана, ўн тўрт аср ўтаётган бўлсада, илоҳий мўъжиза – Қуръони карим оятларида келтирилган маълумотларда бирорта хато жумла топилгани йўқ, топилмайди ҳам. (Шайх Абдулазиз Мансур).

Энди Нур сураси 26-оятининг тафсирига келсак, бу оят мунофиқлар Оиша онамизни зинода айблаганда, поклаш-оқлаш бўлиб келган. Шунинг учун аксар муфассирлар оятдаги “Ал-хобисат” сўзини “нопок сўзлар”, деб тафсир қилишган. Бу тафсирга кўра оятнинг маъноси, мунофиқлар айтаётган нопок сўзлар нопок одамларга мос келади, яхши сўзлар эса яхши одамларга мосдир. Оиша онамиз ва бошқа пок кишилар мунофиқлар айтаётган гаплардан узоқдир.
“Ал-хобисат” сўзи “нопок аёл” маъносини ҳам эҳтимол қилгани учун баъзи муфассирлар ояти каримани, аслида, покка пок, нопокка нопок лойиқ ва мос келади, деб тафсир қилганлар. Бу эса гоҳида покка нопок тўғри келиб қолиши мумкинлигини йўққа чиқармайди.

Бу оят “Тафсири Жалолайн” китобида шундай келтирилган:

"الخبيثات" من النساء ومن الكلمات «للخبيثين» من الناس «والخبيثون» من الناس «للخبيثات» مما ذكر «والطيبات» مما ذكر «للطيبين» من الناس «والطيبون» منهم «للطيبات» مما ذكر أي اللائق بالخبيث مثله وبالطيب مثله

“Нопок аёллар ва ёмон сўзлар ёмон кишиларга, ёмон кишилар нопок аёллар ва ёмон сўзга хос (мос)дир. Покиза аёллар ва яхши сўзлар яхши кишиларга, яхши кишилар покиза аёллар ва яхши сўзларга хос (мос)дир. Яъни, нопокка лойиқ бўлгани нопокдир. Пок кишига лойиғи покдир...” Иқтибос тугади.

"Тафсири муяссар" китобида шундай дейилади:

كل خبيث من الرجال والنساء والأقوال والأفعال مناسب للخبيث وموافق له، وكل طيِّب من الرجال والنساء والأقوال والأفعال مناسب للطيب وموافق له،

"Нопок эркак ва аёллар, нопок сўз ва ишлар нопок кишиларга муносиб ва мувофиқдир. Пок эркак ва аёллар, пок сўз ва ишлар эса пок кишига муносиб ва мувофиқдир..." Иқтибос тугади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 ЎРАНИБ ТОР ШИМ КИЙСА БЎЛАДИМИ?
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Жияним ўранган лекин тор шим калта кияди шундай юрса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кийим кийишнинг мақсадларидан бири авратларни тўсишдир. Шунинг учун эркак ёки аёл бўлсин унинг кийган кийими авратларини тўсиб туриши лозим. Аврати билиниб турадиган даражада тор ва юпқа кийимларни кийишдан шариатимиз қайтарган.
📗 Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан қуйидагича ҳадис собит бўлган:

صنفان من أهل النار لم أرهما بعد : رجال معهم سياط كأذناب البقر يضربون بها الناس ، ونساء كاسيات عاريات مائلات مميلات على رؤوسهن كأسنمة البخت المائلة ، لا يدخلن الجنة ولا يجد ريحها ، وإن ريحها ليوجد من مسيرة كذا وكذا (رواه أحمد ومسلم في الصحيح عن ابي هريرة رضي الله عنه).

яъни, “Ўзлари дўзах аҳлидан, лекин ҳануз мен кўрмаган икки тоифа мавжуд. Қўлларида сигирнинг думига ўхшаш қамчилари бўлиб, у билан одамларни урадиган кишилар. Яна бири кийим кийган яланғоч, ўзлари йўлдан озган ва бошқаларни ҳам йўлдан оздирувчи аёллар. Бошларида туянинг мункайган ўркачига ўхшашлик бор. Улар жаннатга кирмайдилар ва ҳидини ҳидламайдилар. Ҳолбуки, жаннатнинг бўйи шунча ва шунча (яъни, жуда узоқ) масофадан келиб туради" ( Имом Аҳмад ва Имом Муслим ривоятлари).

Агар аёл киши тор шим ёки кийим кийган бўлсаю, устидан авратларини сатр қилиб турадиган кенг кийиб олса, бу жоиз. Лекин тор кийимларни ўзини кийиб юришга рухсат йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
САХИЙЛАРНИНГ ЭНГ АФЗАЛИ
#илм

Илм йўлидаги саховат саховат поғоналарининг энг олий чўққисидир! Илм тарқатмоқ мол тарқатмоқдан афзалдир, негаки, илм молдан шарафлироқдир! - Ибн Қаййим раҳимаҳулллоҳ.

📚 Мадориж ас-соликин.2 / 281 – Б.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
НОМАҲРАМЛАР ҚЎЛ БЕРИБ КЎРИШИШИ МУМКИНМИ?
#зино

CАВОЛ: Номаҳрам аёл ва эркак қўл бериб кўришиши мумкинми? Шундай қилса нима бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Номаҳрам эркак ва аёлнинг қўл бериб кўришиши мумкин эмас, қўл бериб кўришиш қўл зиноси бўлади.

عَنِ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه، عَنِ النَّبِيِّ صلي الله عليه و سلم قَالَ: إِنَّ اللهَ كَتَبَ عَلَى ابْنِ آدَمَ حَظَّهُ مِنَ الزِّنَا أَدْرَكَ ذَلِكَ لَا مَحَالَةَ، فَزِنَا الْعَيْنَيْنِ النَّظَرُ، وَزِنَا اللِّسَانِ الْمَنْطِقُ. زَادَ فِي رِوَايَةٍ: وَزِنَا الْيَدَيْنِ الْبَطْشُ، وَزِنَا الرِّجْلَيْنِ الْمَشْيُ، وَزِنَا الْأُذُنِ الْاِسْتِمَاعُ، وَزِنَا الْفَمِ الْقُبَلُ، وَالنَّفْسُ تَمَنَّى وَتَشْتَهِي وَالْفَرْجُ يُصَدِّقُ ذَلِكَ وَيُكَذِّبُهُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالشَّيْخَانِ. وَاللهُ أَعْلَى وَأَعْلَمُ

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 "Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта, Аллоҳ Одам боласига унинг зинодан бўлган насибасини ёзгандир. Уни олмаслиги амри маҳолдир. Бас, икки кўзнинг зиноси назардир. Тилнинг зиноси нутқдир", дедилар".

Бошқа бир ривоятда: "Икки қўлнинг зиноси ушлаш, икки оёқнинг зиноси юриб бориш, қулоқнинг зиноси эшитиш, оғизнинг зиноси ўпишдир. Нафс уни орзу ва иштаҳа қилур. Фарж эса уни тасдиқлар ёки ёлғонга чиқарур", зиёда қилинган.
Имом Абу Довуд ривоят қилганлар.

Аллоҳ олий ва билгувчироқдир.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 ЭРИНИНГ РУХСАТИСИЗ ОЛИНГАН ҚАРЗ
#оила #қарз

CАВОЛ: Ассаламу алайкум! Аёл киши эрини рухсатисиз қарз олса бўладими ёки эри рухсат бериши керакми?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Қарз олиш учун эрнинг рухсати шарт эмас. Олган қарзи хотиннинг ўз зиммасида бўлади. Эр уни тўлаб беришга мажбур эмас. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/247090)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
2024/09/29 01:28:54
Back to Top
HTML Embed Code: