Telegram Web Link
ҲАЙВОНЛАРНИ ШОХИНИ КУЙДИРИШ ЖОИЗМИ?
#эслатма

CАВОЛ: Молларни бузоқлик пайтда шохини куйдириб тўқол қилиб, шохни ўсмайдиган қилиш динимизда жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳайвон катта ёки кичик бўлишидан қатъий назар, шохини куйдириш, унга озор бериш саналади. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз алайҳиссалом куйдириб тамға босилган бир ҳайвонни кўриб: "Бунга тамға босган кишига Аллоҳнинг лаънати бўлсин", деганлар (Имом Муслим ривояти).

Шундан келиб чиқиб, ҳайвонларни шохини куйдирмаслик керак. Агар қаттиқ зарурат тақозо қилиб, бунга мажбур бўлинса, зарурат юзасидангина рухсат берилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати
(Fatvouz)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#жамият

Афсус ҳозирда эркаклар дастмоясини "келгусида улкан самара берадиган" фарзандларга тикиш ўрнига кийиниб ва минилиб эскирадиган, қурилиб вақти келса ҳеч кимга фойда бермайдиган нарсаларга тикишмоқда. Афсус, минг афсус...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
БОМДОДНИНГ СЎНГГИ ДАҚИҚАЛАРИДА УЙҒОНСА
#эслатма

📌 Қуёш чиқишига бир дақиқа қолган бўлса ҳам бомдодни фарзини ўқиш керак. Баъзи ҳадисларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким қуёш чиқишидан олдин бир ракъат ўқиса қуёш чиққандан кейин бир ракъатини ўқиса бамдодни топибди” деганлар. Мазҳабимиз уламолари бир ракъатини тополмаса қазосини ўқисин деганлар. Айтмоқчи бўлганимиз шу ҳолатда ҳам намозни ўқисин. Валлоҳу аълам!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Зулҳижжа_ойи

Рамазон ойи охирги ўн кунининг кечалари билан, Зулҳижжа эса аввалги ўн кунининг кундузлари билан афзалдир.


📿
Дўст томонга | @nurli_yol
ҚУНУТ ДУОСИДАН АВВАЛ ҚЎЛЛАР ҚАНДАЙ КЎТАРИЛАДИ?
#витр

CАВОЛ: Баъзилар Қунутда қўл кўтарганда қулоқ юмшоғига теккизилмайди, бу ният бўлиб қолади, намоз бузилади, дейишяпти, шу тўғрими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Йўқ, бу тўғри эмас. Ҳанафийларда такбири таҳрима учун қўл кўтариш суннатдир. Қунут дуосидан аввал ва икки ийд такбирларида қўл кўтаришнинг кайфияти ҳам худди “такбири таҳрима”даги каби бўлади. Яъни, бош бармоқ қулоқ юмшоқларига тегади. Бу ҳукмлар эркакларга тегишлидир. Аёллар витр намозида Қунут дуосидан аввал қўл бармоқ учларини елка баробарида кўтарадилар.

Қулоқ баробари кўтарса, ният бўлиб қолади, намоз бузилади, деган гап асоссиз.

Аллома Ибн Обидин ад-Димашқий (1198-1252 ҳ.й/1784-1836) “Раддул муҳтор” номли китобларида шундай келтирадилар: “Имом Марғилоний: “Қунут дуоси, икки ийд намози ва жаноза намозлари такбирларида ҳам ҳукм шундай (яъни, эркаклар қўлларини қулоқ баробарида, аёллар эса қўл бармоқ учларини елка баробарида кўтарадилар), деганлар”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати
(Fatvouz)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
МУСОФИРГА ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШ ВОЖИБМИ?
#қурбонлик

CАВОЛ: Мусофир кишига қурбонлик қилиш вожиб бўладими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мусофир киши гарчи бой бўлса-да, унинг зиммасига қурбонлик сўйиш вожиб бўлмайди (“Ал-Фатово ал-ҳиндийя” китоби).
Демак, қурбонлик сўйиш вожиб бўлган кунларда бой киши мусофир бўлиб қолса, унга қурбонлик қилиш вожиб эмас. Мусофирлиги сабаб қурбонлик қилмагани учун гуноҳкор бўлмайди. Мабодо, мусофирлигига қарамасдан қурбонлик сўяверса, қурбонликнинг савобига эришади.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, мусофир кишига қурбонлик сўйиш вожиб бўлмаслиги учун шаръан мусофир бўлиши керак. Яъни, бир киши уч кеча-кундузлик (≈96 км) масофани ният қилиб, ўз шаҳридан чиқса ва 15 кундан оз муддатда уйига қайтиш режаси бўлса ёки қачон қайтиши номаълум бўлса, шаръий мусофир бўлади ва бундай кишига қурбонлик сўйиш вожиб бўлмайди. Аммо мусофир юртда 15 кун ёки ундан ортиқ муддат туришни ният қилган киши шаръий мусофир бўлмайди, балки муқим (мусофир бўлмаган киши) бўлади. Бундай киши бой бўлса, албатта, қурбонлик сўйиши вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати
(Fatvouz)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ТУКНИ ОЛИШ КЕРАКМИ?
#аврат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Орқа чиқарув йўли атрофидаги тукларни олиш шартми ёки шарт эмасми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! У ерлар ҳам олинади. Шу ўринда халқимиз ичида тарқалиб улгурган мусулмон эркак ва муслималарга ярашмайдиган одатни айтиб ўтсак. Эркаклар аёллар ҳузурига бориб қўлтиқ ости юнгларини олдириши, сочларини олдириши ҳалол эмас. Шунингдек аёллар аёл киши сартарошлар ҳузурида киндик ости тукларини олдиришлари ҳам ҳалол эмас. Бу ўта оғир гуноҳ, буни туғруқ ҳолатидаги дояларга авратини очишга мутлоқ алоқаси йўқ. Аёл киши киндигидан тиззасигача бўлган жойини аёл кишига очиб бериши эркак кишига очиб бериш билан баробар бўлади. Аллоҳ таоло “Нур” сурасида марҳамат қилади :

وَقُل لِّلْمُؤْمِنَاتِ يَغْضُضْنَ مِنْ أَبْصَارِهِنَّ وَيَحْفَظْنَ فُرُوجَهُنَّ وَلَا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلَّا مَا ظَهَرَ مِنْهَا وَلْيَضْرِبْنَ بِخُمُرِهِنَّ عَلَى جُيُوبِهِنَّ وَلَا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلَّا لِبُعُولَتِهِنَّ أَوْ آبَائِهِنَّ أَوْ آبَاء بُعُولَتِهِنَّ أَوْ أَبْنَائِهِنَّ أَوْ أَبْنَاء بُعُولَتِهِنَّ أَوْ إِخْوَانِهِنَّ أَوْ بَنِي إِخْوَانِهِنَّ أَوْ بَنِي أَخَوَاتِهِنَّ أَوْ نِسَائِهِنَّ أَوْ مَا مَلَكَتْ أَيْمَانُهُنَّ أَوِ التَّابِعِينَ غَيْرِ أُوْلِي الْإِرْبَةِ مِنَ الرِّجَالِ أَوِ الطِّفْلِ الَّذِينَ لَمْ يَظْهَرُوا عَلَى عَوْرَاتِ النِّسَاء وَلَا يَضْرِبْنَ بِأَرْجُلِهِنَّ لِيُعْلَمَ مَا يُخْفِينَ مِن زِينَتِهِنَّ وَتُوبُوا إِلَى اللَّهِ جَمِيعًا أَيُّهَا الْمُؤْمِنُونَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ۝

31. Мўминаларга айт: «Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, зоҳир бўлгани мустасно. Рўмолларини кўксларига тўсиб юрсинлар. Эрларидан, ё оталаридан, ё эрларининг оталаридан, ё ўғилларидан, ё эрларининг ўғилларидан, ё ака-укаларидан, ё ака-укаларининг ўғилларидан, ё опа-сингилларининг ўғилларидан, ё аёлларидан, ё ўз қўлларида мулк бўлганлардан, ё (аёлларга) беҳожат эркак хизматчилардан, ё аёллар авратининг фарқига бормайдиган ёш болалардан бошқаларга зийнатларини кўрсатмасинлар. Махфий зийнатларини билдириш учун оёқларини (ерга) урмасинлар. Барчангиз Аллоҳга тавба қилинг, эй мўминлар! Шоядки, зафар топсангизлар». Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/73723)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ҚАБР УСТИГА СУВ СЕПИШ
#қабр

CАВОЛ: Қабр зиёратига борганда қабр устидаги тупроқларни юмшатиб, сув сепса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қабрга сув сепишни уламолар мустаҳаб дейишган. Сув сепишнинг фойдаларидан бири қабрдаги тупроқларни шамол учириб кетишини олди олинади. Бу борада фиқҳий китобларимизда иборалар келган:

وَلَا بَأْسَ بِرَشِّ الْمَاءِ عَلَيْهِ بَلْ يَنْبَغِي أَنْ يُنْدَبَ لِأَنَّهُ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَعَلَهُ بِقَبْرِ سَعْدٍ كَمَا رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ وَبِقَبْرِ وَلَدِهِ إبْرَاهِيمَ كَمَا رَوَاهُ أَبُو دَاوُد فِي مَرَاسِيلِهِ وَأَمَرَ بِهِ فِي قَبْرِ عُثْمَانَ بْنِ مَظْعُونٍ كَمَا رَوَاهُ الْبَزَّارُ

Қабрга сув сепишнинг зарари йўқ. Балки мустаҳабдир. Чунки Ибн Можа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъднинг қабрига сув сепганларини ривоят қилган. Абу Довуд қилган ривоятда У зот алайҳиссалом ўғиллари Иброҳимнинг қабрига шундай қилганлар. Баззор қилган ривоятда У зот алайҳиссалом Усмон ибн Мазъуннинг қабрига шундай қилишни буюрганлар”. (📚 “Раддул муҳтор” китоби).

☝️ Лекин шуни ҳам таъкидлаш жоизки, қабр устига сепиладиган сув ҳаддан зиёд кўп бўлиб, унинг чўкишига олиб келмаслиги керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати
(Fatvouz)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
АРАФА КУНИ РЎЗАСИ
#рўза

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мен Арафа куни рўза тутиш тартибини билишни хохлардим. Илтимос шуни тушунтириб беринг.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Рамазон ойидаги каби бомдод вақти киргунча саҳарликни тугатилади, шом вақти кирганида оғиз очилади. Бошқа ҳеч қандай амал йўқ, ният қилишда ихтиёрли, хоҳласа қазони ният қилади, хоҳласа нафлни. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/65579)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
"ТАКБИРИ ТАШРИҚ" ҲАҚИДА
#такбир #ташриқ

CАВОЛ: Такбири ташриқ неча кун давомида айтилади, тартиби қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Такбири ташриқ – Арафа ҳамда қурбонлик кунлари такбир айтиб Аллоҳ таолони улуғлашдир. Такбири ташриқнинг айтилиши қуйидагича:

الله أكبر الله أكبر لا إله إلا الله والله أكبر الله أكبر ولله الحمد

“Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд”.

Маъноси: “Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Аллоҳ буюкдир, ҳамду сано Аллоҳга хосдир”.

Ҳукми: Фарз намозларининг саломидан кейин дарҳол мазкур такбирларни бир марта айтиш вожибдир.

Муддати: Такбири ташриқ Арафа куни бомдод намозидан бошланади. Бунга ҳамма уламоларимиз иттифоқ қилганлар. Фатво берилган – Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадларнинг сўзларига кўра такбири ташриқнинг охирги вақти Қурбон ҳайити тўртинчи кунининг аср намозида тугайди. Яъни, Арафа, Қурбон ҳайити ва ундан кейинги уч кун, жами йигирма уч намоздан иборат бўлади.

Кимларга вожиб: Такбири ташриқ – арафа ва қурбон ҳайити кунлари фарз намозини жамоат билан адо этган барча кишига вожибдир. Лекин аёлларнинг жамоати макруҳ бўлгани учун бундан мустасно (“Раддул муҳтор” китоби).

Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар. Намозга кечикиб қўшилган (масбуқ) киши ҳам намозини тўлиқ ўқиб бўлганидан кейин такбири ташриқни айтади. Имом такбир айтмаса, эргашувчилар айтади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати
(Fatvouz)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🐏🗓 ҚУРБОНЛИКНИНГ ВАҚТИ
#қурбонлик

CАВОЛ: Баъзи кишилар қурбонлик қилишнинг вақти фақат Қурбон ҳайити куни дейишмоқда, шу гап тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. “Қурбонлик куни фақат бир кун”, - деган гап нотўғри. Қурбонликнинг аввалги вақти Қурбон ҳайити куни тонг отгандан бошланади ва яна икки кун давом этади. Охирги кун қуёш ботишигача жонлиқ сўйиш мумкин.

🔸 Бу ҳақда мўътабар манбаларимиздан бири “Мухтасарул виқоя” китобида шундай дейилади:

وَأَوَّلُ وَقْتِهَا بَعْدَ صَلاَةِ العَيدِ إِنْ ذُبِحَ في مِصْرٍ وَبَعْدَ طُلُوعِ فَجْرِ يَوْمِ النَّحْرِ إنْ ذُبِحَ فِي غَيْرِهِ وَآخِرُهُ قُبَيْلَ غُرُوبِ اليَوْمِ الثَّالِثِ
яъни: “Қурбонликнинг аввалги вақти, агар шаҳар жойда жонлиқ сўйилса – ҳайит намози ўқилгандан кейин. Агар ундан бошқа (жума ўқилмайдиган қишлоқ) жойларда сўйилса, ҳайит куни тонг отгандан бошланади. Охирги вақти эса (ҳайитнинг) учинчи куни қуёш ботишидан озгина аввал тугайди”.

Мана шу матннинг шарҳида Мулло Али Қори шундай дейдилар:

من أيام النحر لِمَا روى مالك في «الموطّأ» عن نافع، عن ابن عمر أنه كان يقول: الأضحى يومان بعد يوم الأضحى. وقال مالك: بلغني أن عليّ بن أبي طالب كان يقول مِثْل ذلك.
яъни: “(Қурбонлик сўйиш) ҳайит кунларининг учинчисигача давом этади. Зеро, Имом Молик “Муватто” китобида Нофедан ривоят қилишича, Ибн Умар розияллоҳу анҳу: “Қурбонлик – Қурбон ҳайитидан кейин икки кундир”, дер эдилар. Имом Молик: “Али розияллоҳу анҳунинг ҳам шундай деганлари менга етиб келган”, деганлар”. (📚 “Фатҳу бабил иноя”).

🔸 Мазҳабимизнинг яна бир эътиборли манбаси “Фатавои ҳиндия” китобида бу мавзуда шундай дейилади:

وَقْتُ الْأُضْحِيَّةِ ثَلَاثَةُ أَيَّامٍ الْعَاشِرُ وَالْحَادِيَ عَشَرَ وَالثَّانِيَ عَشَرَ ، أَوَّلُهَا أَفْضَلُهَا وَآخِرُهَا أَدْوَنُهَا ، وَيَجُوزُ فِي نَهَارِهَا وَلَيْلِهَا بَعْدَ طُلُوعِ الْفَجْرِ مِنْ يَوْمِ النَّحْرِ إلَى غُرُوبِ الشَّمْسِ مِنْ الْيَوْمِ الثَّانِي عَشَرَ ، إلَّا أَنَّهُ يُكْرَهُ الذَّبْحُ فِي اللَّيْلِ

яъни: “Қурбонликнинг вақти – уч кундир. Улар - (Зулҳижжанинг) ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи кунлари. Аввали(да қурбонлик қилиш) охиридан кўра афзалдир. Наҳр (яъни, қурбон ҳайити) куни тонг отгандан Зулҳижжанинг ўн иккинчи куни қуёш ботгунича кундузию кечасида сўйиши жоиз. Лекин тунда сўйиш макруҳ (📚 “Фатвои ҳиндия”).

🔸 Қурбонлик кунларидаги тунлардан мақсад, Қурбон ҳайити кунидан кейинги икки тундир. Ушбу тунларда сўйишнинг ҳукми ҳақида “Мажмаъул анҳур” китобида шундай дейилади:

وَكُرِهَ الذَّبْحُ لَيْلًا وَإِنْ جَازَ لِاحْتِمَالِ الْغَلَطِ فِي ظُلْمَةِ اللَّيْلِ

яъни: “Тунда сўйиш жоиз бўлсада, қоронғуда хато қилиш (яъни, бировнинг қурбонлигини сўйиш) эҳтимоли бўлгани учун макруҳдир”.

📌 Демак, ҳайвон сўйиладиган жой ёруғ бўлиб, адашиш эҳтимоли бўлмаса, тунда сўйишнинг ҳам кароҳияти йўқолади. Бинобарин, кундуз куни қурбонлик қилиш яхшироқ.

☝️ Хулоса қилиб айтганда, қурбонлик қилиш ҳайит куни ва яна ундан кейинги икки кун давом этади. Бошқача айтсак, уч кун ва улар орасидаги икки тунда қурбонлик қилинади. Ҳайитнинг учинчи куни ҳам қуёш ботгунича сўйиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🌙 ҲАЙИТ НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?
#Қурбон_ҳайити

1️⃣ Аллоҳ ризолиги учун Қурбон ҳайити намозини ўқишга ният қилинади.

2️⃣ Имом “Аллоҳу акбар” дея такбир айтгач жамоат ҳам қўлларини кўтариб, ичида ифтитоҳ такбири (Аллоҳу акбар)ни айтади.

3️⃣ Такбир айтилганидан сўнг, қўлни қовуштириб туриб, ҳар ким ичида сано дуосини ўқийди. Сўнгра имом қўлларини қулоқларига кўтариб, уч марта такбир айтади. Жамоат ҳам унга эргашади. Биринчи ва иккинчи такбирда қўллар ён томонга туширилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланиб, қиём ҳолида турилади.

4️⃣ Имом ичида “Аъузу”ни ва “Бисмиллаҳ”ни айтиб, овоз чиқариб “Фотиҳа” сурасини ва зам сурани ўқийди. Такбир айтиб руку ва сажда адо этилади.

5️⃣ Шундан сўнг иккинчи ракатга турилади. Имом “Фотиҳа” сураси билан зам сура ўқигач, рукуга бормай туриб, худди биринчи ракатдаги каби уч марта такбир айтади.

6️⃣ Тўртинчи такбирда қўл кўтармасдан имом орқасидан руку ва сажда адо қилинади.

7️⃣ Саждадан сўнгра “Аттаҳийёт”, “Саловат” ва “Дуо” ўқилиб, салом берилиб, намоз тугатилади.

🤲 Аллоҳ ибодатларингизни Ўз даргоҳида қабул этсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ҲАЙИТ НАМОЗИ ҲУКМИ
#намоз

CАВОЛ: Ҳайит намозининг ҳукми нима? Уни ўқиш кимлар учун лозим?

💬 ЖАВОБ:
Ҳайит намозини ўқиш Имоми Аъзам Абу Ҳанифа наздида вожибдир. Чунки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уни доим ўқиганлар, асло тарк қилмаганлар. Имом Молик ва Имом Шофиъий наздида суннати муаккададир. Имоми Аҳмад бўлса, фарзи кифоя дейдилар.

Ҳайит намозини ўқишга Аллоҳ таолонинг мана бу ҳукми далолат қилади:
ولتكبروا الله على ما هداكم

Яна рўзани тамом қилиб, Худони улуғлаб ёд қилмоқликларингизни хоҳлайди, чунки сизларни шу ибодатларни қилишга ҳидоят қилди”. (Бақара сураси, 185-оят).

Тафсир олимлари мазкур оятдаги “Худони улуғлаб ёд қилиш”ни ҳайит намозини ўқишдир, деганлар.

Ҳайит намози ҳам жумъа намози каби балоғатга етган эркакларга, ақли жойида, озод инсонга, кўзи, оёғи саломат кишига, шунингдек, шаҳар ва катта қишлоқларда яшовчиларга вожибдир.

(https://islom.uz/maqola/446)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Ҳадис_207

ИЙД КЕЧАСИНИ ИБОДАТ БИЛАН ЎТКАЗИШ

عَنْ أَبِي أُمَامَةَ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ : «مَنْ قَامَ لَيْلَتَيِ الْعِيدَيْنِ مُحْتَسِبًا لِلَّهِ ، لَمْ يَمُتْ قَلْبُهُ يَوْمَ تَمُوتُ الْقُلُوبُ». رواه ابن ماجه والطبراني.

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗«Набий ﷺ: «Ким икки ийд кечаларини Аллоҳдан савоб умидида қоим қилса, қалблар ўладиган кунда унинг қалби ўлмас», – дедилар».

✍️ Ибн Можа ва Тобароний ривоят қилган.


🏷 Изоҳ: Ийдга ўтар кечанинг ҳам ўзига яраша фазилати бор. Уни бутунлай ёки бир қисмини, хусусан кечасининг учинчи қисмини Қуръон тиловати, зикр, тасбиҳ ва нафл намозлар билан бедор ўтказиш кўплаб яхшиликларга, улкан савобларга сабаб бўлади.

Манба: islom.uz

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄••
📚 KУНЛИК ҲАДИС
ҲАЙИТ КУНЛАРИ ҚАЗО НАМОЗЛАР
#ҳайит #қазо

CАВОЛ: Мен ҳайит кунлари қазо намозларимни ўқисам такбири ташриқ айтаманми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бир киши такбири ташриқ кунлари (яъни, арафа, ҳайит ва ундан кейинги уч кун) намозни қазо қилса ва ўша кунларда қазосини ўқиса такбири ташриқ айтади. Лекин такбири ташриқ кунларида қазо қилинган намозни кейинчалик, ташриқ кунларидан сўнг ўқиса ёки келаси йилги ташриқ кунлари ўқиса такбири ташриқ айтмайди. (“Фатвои Ҳиндия” китоби, 1-жилд, 152-бет). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати
(Fatvouz)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#ибрат

Бугун дўстим билан таксига ўтиргандик, мана шу инсонга дуч келдик. У олдига Қуръоннинг мана бу саҳифасини ёпиштириб олганди. Ундан суратга олишни сўрагандим, риё бўлиб қолмасин, деб бошида кўнмади. Бошқа инсонларга ҳам ибрат бўлиши учун, деб кўндирдим. У рози бўлди.
Мен унга:
— Шунча ишдан ортиб, Қуръон ўқишга қандай вақт топасиз?! — дедим.
У шундай жавоб қилди:
— Йўқ, мен ўқимайман, ёдлайман. Ҳатто, светафорни қизил чироғига тўҳтаганимда ҳам такрор қилиб оламан. Шундай қилиб, кун бўйи бўш вақтларимда Қуръон ёдлайман. Шунақа...

"Бир кишиларки, уларни тижорат ҳам, олди-сотди ҳам Аллоҳнинг зикридан, намозни тўкис адо этишдан ва закот беришдан машғул қила олмас. Улар қалблар ва кўзлар изтиробга тушадиган кундан қўрқарлар" (Нур сураси 37-оят).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ШАРИАТ ЮЗАСИДАН НИМА ҚИЛИШЛИК КЕРАК?
#ғусл

CАВОЛ: Мен ҳозирда бўйдоқман, ёшим 23 да. Бомдод намозига турган пайтимда кўпинча уйқуда эҳтилом бўлиб қоляпман. Кейин қарасам бомдод намозига оз вақт қолган бўлади ёки намоз вақти кирган бўлади. Шундай вазиятда шариат юзасидан нима қилишлик керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агарчи намоз вақти чиқиб кетишига оз қолган бўлсада ғусл қилиб сўнг намоз ўқийди. Намоз вақти чиқиб кетгунча ғусл қилишга улгурса, ғусл қилиб намоз ўқийди. Агар ғусл қилгунча вақт чиқиб кетса, намознинг қазосини ўқийди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати
(Fatvouz)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ҚУРБОНЛИК ХАЙИТИДА АЙТИЛАДИГАН ТАКБИР
#ташриқ

САВОЛ: Ассалому алайкум! Устозлар қурбон ҳайитида айтиладиган такбирни уйда якка ўқийдиган намозхон хам айтадими? Айтилса неча марта айтган афзал?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Муқим киши зулҳижжанинг тўққизинчи куни бомдод намозидан, ўн учинчи кунининг аср намозигача жамоат билан, фарз намозидан кейин такбири ташриқни бир маротаба айтиши вожибдир. Аммо мусофир, ёлғиз намоз ўқувчи ва аёлларга вожиб эмас. Лекин буларнинг барчаси такбири ташриқни айтишлари вожиб, деган уламолар ҳам мавжуд. Шунинг учун юқоридагилар ҳам такбири ташриқни айтишлари яхшидир.
Арафа кунининг бомдодидан бошлаб, ийднинг асригача мустаҳаб бўлган жамоат ила адо этилган ҳар фарзнинг ортидан мисрда муқим бўлган киши, эркакка иқтидо қилган аёл ва муқимга иқтидо қилган мусофир учун «Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу! Валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Ва лиллааҳил ҳамд»ни айтиш вожибдир.
Имом Абу Юсуф ва имом Муҳаммад «Ташриқ кунларининг охирги асригача» деганлар ва шунга амал қилинади.
📌 Агар имом тарк қилса ҳам, муқтадий уни тарк қилмайди.
Яъни ушбу такбир сийғасини бир марта айтиш вожиб. Ортиқча айтиш мустаҳаб ва савоб.

Аллоҳ таоло Бақара сурасида:
 
وَاذْكُرُواْ اللّهَ فِي أَيَّامٍ مَّعْدُودَاتٍ 

«Саноқли кунларда Аллоҳни зикр қилинг», деган (203-оят).
Ушбу оятда Аллоҳ таоло саноқли кунларда, яъни ташриқ кунларида Ўзини эслашга, зикр қилишга буюрмоқда.
Икрима розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Саноқли кунларда Аллоҳни зикр қилинг», дегани ташриқ кунларида фарз намозларидан кейин «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар», деб такбир айтинг, деганидир».
Агар имом тарк қилса ҳам, муқтадий уни тарк қилмайди.

📌 Мазкур такбир бевосита фарз намозидан кейин айтилади. Орага намозни бузадиган амаллар тушмаслиги керак. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/181574)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
СЎЙИШДА АЛЛОҲ ИСМИНИ ЗИКР ҚИЛИШ БАЁНИ

Ҳайвонни сўйишда "басмала" айтиш қасддан тарк қилинса, сўйилган ҳайвон ўлимтик ҳукмида бўлиб қолади. "Басмала"ни тарк қилишдаги ҳукмда мусулмон ва аҳли китоб баробардир.

Сўйишга қудрати етган ва ҳайвонни сўйиш билан ҳалол қилинишига ақли етган ёш боланинг, мажнуннинг, мастнинг ва аёл кишининг сўйган ҳайвонлари ҳалол ҳисобланади. Агар ёш боланинг, мажнуннинг ва бошқаларнинг сўйишга ва “басмала” айтишга ақли етмаса ҳалол бўлмайди. Аммо унутган ҳолда "басмала" айтилмасдан сўйилган ҳайвон ҳалолдир.

عن ثوبان رُفِعَ عَنْ أُمَّتِي الْخَطَأُ وَالنِّسْيَانُ الطبرانى

"Умматимдан хато ва унитиш кўтарилди." Тобароний ривояти.


БАСМАЛА АЙТИШ ВАҚТИ


Басмала айтиш вақти сўйиш вақтидир. Агар басмала айтгандан сўнг бошқа бир амалга киришса, киришган амали сув ичишга ўхшаш ё бирор инсонга жавоб беришга ўхшаш оз бўлса, басмалага халал бермайди ва сўйилган ҳайвон ҳалол бўлади. Агар басмаладан кейинги амали кўпайиб кетса, яьни таҳорат миқдорича чўзилса ҳалол бўлмай қолади. Ётқизилган қўйга басмала айтилса, сўнгра қўй ўрнидан туриб кетиб бир муддатдан сўнгра яна ўша қўйни сўйиш учун ётқизилса, ҳалол бўлиши учун басмалани яна айтиш шарт бўлиб қолади. Ҳайвонни сўйиш олдидан айтилган басмала шу сўйилаётган ҳайвонга хос бўлади. Ов қилишда эса овнинг асбобига хос бўлади. Шунга кўра бир қўй ётқизилиб унга басмала айтилса, сўнгра ўша басмала билан бошқа қўй сўйилса ҳалол бўлмайди. Аммо басмала айтиб нишонга олган ов асбоби билан нишонидан бошқа овни овласа ҳам ҳайвон ҳалол бўлади. Агар қассоб бир қўйни ётқизиб басмала айтса сўнгра қўлидаги пичоқни қўйиб бошқа пичоқ билан сўйса ҳалол бўлади. Чунки баён қилинганидек басмала сўйиш асбобига эмас балки, сўйиладиган ҳайвонга айтилади. Валлоҳу аълам!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 АЁЛ КИШИ СЎЙГАН ЖОНЛИҚ
#қурбонлик

САВОЛ: Ассалому алайкум! Шариатимизда аёл киши сўйган мол ва қўйни гўштини еса бўладими? Ўзи умуман шариатимизда аёл киши мол ва қўй сўйишига рухсат борми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Рухсат бор. Бисмиллаҳ Аллоҳу акбарни айтиб сўйса бўлди. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/169457)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
2024/09/29 17:30:22
Back to Top
HTML Embed Code: