Telegram Web Link
ЗИНОДАН БЎЛГАН ҲОМИЛА
#жамият

САВОЛ: Ассалому алайкум! Зинодан пайдо бўлган бола туғулгунига қадар никоҳ ўқилиб эр ҳотин бўлишган бўлса ҳам ўша бола валади зино бўладими?
Яни шундай ҳолатлар ҳам ҳозир тез учраб турибди афсуски, қизни ҳомиладорлигини билишса уйдагилар рози бўлади ва кейин никоҳлаб беришади деган "ақиллилар" кўпайиб қолган.

Кейинги саволим эшитишимча бундай инсонлар ичида тақводор инсонлар камдан кам бўлар эмиш. Лекин яқин қариндошимизда шудай воқеа бўлганди, фарзанди ҳозир анча улғайган, номозҳон бир тартибли қалби гўзал инсон бўлган. Даврада бирга бўлсак ота онаси туппа тузувларданда маънили гаплари. Тақводор бўлиш бу тақдирдан, Аллоҳ ҳидоятни ўзи истаган бандасига бериши мумкин шундайми?



💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бола зинодан бўлган бўлса кейинчалик никоҳ ўқитилса ҳам валади зино ҳисоланади. Валади зино бўлиш болага айб эмас, унга сабаб бўлганларга гуноҳ. Ўша фарзанд солиҳлардан бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/202829)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Эслатма

Шинқитий шундай дедилар:
«Неча кунлар ўтса-да, Аллоҳнинг китобидан бирор марта тиловат қилмаётганингни сезсанг, ҳолингга йиғлагин! Аллоҳга қасамки, бирор банданинг тоат-ибодатдан маҳрум қилиниши унинг Аллоҳдан узоқлашганини билдиради».

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ҲАММА ҚИЛАЯПТИ-КУ?

Бир кишига насиҳат қилсанг, у сенга: «Ҳозир кўпчилик шундай қиляпти ку?», «ҳамма хатода битта сен тўғри бўлиб қолдингми», «кўп қатори бўл, чуқур кетма» деса, унга қуйидагича жавоб бер:

🔍 «Қуръони каримдан «Одамларнинг кўпчилиги» деган сўзни қидирсанг:

📌 «Одамларнинг кўпчилиги билмайди», (Юсуф 21)

📌 «Одамларнинг кўпчилиги шукр қилмайди», (Юсуф 38)

📌 «Одамларнинг кўпчилиги иймон келтирмайди»(Ҳуд 17)
деган оятларни топасан.

🔍 «Уларнинг кўпчилиги» деган сўзни қидирсанг:

📌 «Уларнинг кўпчилиги фосиқлардир»,(Тавба 8)

📌 «Уларнинг кўпчилиги юз ўгирганлардир» (Анбиё 24)

📌 «Уларнинг кўпчилиги ақлсиздирлар», (Моида 103)

📌 «Уларнинг кўпчилиги ҳақни ёмон кўрувчилардир»
(Мўминун 70)

📌 «Уларнинг кўпчилиги гумонга эргашадилар холос» (Юнус 36)
деган оятларни топасан. Билгинки ҳақдан тойилганлар ҳар замонда кўп бўлган.

☝️ Кел дўстим, яхшиси Аллоҳ таоло зикр қилган мана бу озчиликлардан бўлақол:

📌 «Бандаларимнинг шукр қилувчилари оздир» (Сабаъ 13)

📌 «У билан бирга иймон келтирганлар жуда оз эди» (Ҳуд 40)

📌 «…жаннатлардадир. Аввалгилардан кўпчилик, охиргилардан озчилик» (Воқеъа 13)

🤲 Аллоҳ таоло бизу сизни Қуръонда зикр қилган озчилик инсонлардан қилсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
📌 «Юзларидаги аломатлари сажда асаридир»

Яъни «Ибодатнинг асари юзларидан билиниб туради».
Бу оддий ҳақиқат бўлиб, ибодатли, пок, тақводор инсонларнинг юзларидан иймон нури ёғилиб туришини ҳар бир мулоҳазали, кўзи очиқ киши кўра олади.

Пайғамбаримиздан қилинган ривоятлардан бирида: «Кечаси кимнинг намози кўпайса, кундузи унинг юзи чиройли бўлади», дейилган. Саҳобаи киромлар бу борада ҳаммага ўрнак бўлганлар.

(https://savollar.islom.uz/s/25961)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ АВВАЛГИ ЎН КУНИ ФАЗИЛАТИ
#Эслатма

CАВОЛ: Ассалому алайкум, ҳаж мавсуми бўлмиш Зулҳижжа ойининг фазилати ва бу ойнинг ўзига хос жиҳатлари нимада? Бу ойда қайси амаллар афзал ҳисобланади?

💬 ЖАВОБ:
Аллоҳ таоло Қуръони каримда баъзи нарсалар билан қасам ичган, муфассирларимиз бу қасам ичилган нарсалар Аллоҳ таоло наздида қадри балан эканидан далолат беради, дейишади. Ана шундай қасам ичган нарсалардан баъзиси:

﴿ وَالْفَجْرِ وَلَيَالٍ عَشْرٍ﴾ (سورة الفجر/الآية 1-2)

яъни: “Қасамёд этаман тонг (вақти) билан, «Ўн кеча» билан” (Фажр сураси, 1-2 оятлар). Бу оятдаги "Ўн кеча" дан мурод машҳур муфассир Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ томонидан улуғ саҳоба Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилиб, бу Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн кунидир, деб тафсир қилганлар. Зеро, Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн кунининг фазилати ва бу кунлардаги амалларнинг фазилатлари борасида Имом Бухорий ва бошқа муҳаддисларимиздан кўплаб саҳиҳ ҳадиси шарифлар ривоят қилинган.
📗 Жумладан, Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

قال ابن عباس، أيام العشر من ذي الحجة، عَنِ ابْنِ عُمَرَ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَال،َ مَا مِنْ أَيَّامٍ أَعْظَمُ عِنْدَ اللَّهِ، وَلَا أَحَبُّ إِلَيْهِ مِنْ الْعَمَلِ فِيهِنَّ مِنْ هَذِهِ الْأَيَّامِ الْعَشْرِ، فَأَكْثِرُوا فِيهِنَّ مِنْ التَّهْلِيلِ وَالتَّكْبِيرِ وَالتَّحْمِيدِ" (رواه الامام أحمد عن ابن عباس رضي الله عنه).

яъни: “Аллоҳ таоло наздида бирор кун ва у (кун)лардаги амал ушбу ўн кун (ва уларда қилинган амал)дан афзал (ва) Аллоҳ азза ва жаллага суюкли эмас. Бас, у (кун)ларда таҳлил, такбир ва Аллоҳга ҳамдларни кўпайтиринглар
(✍️ Имом Аҳмад ривоят қилган).

Катта тобеинлардан Саид ибн Жубайр раҳимаҳуллоҳ Зулҳижжанинг бу ўн кунлари кирганда солиҳ амаллар ва ибодатга шу даражада киришиб, амал қилардиларки, ҳатто охирига бориб қодир бўлмай қолардилар. Азизлар, саҳобийлар ва уларга эргашганларнинг амали солиҳ ва ибодатлар масаласидаги ғам-ташвишлари, ҳар бир кунни ғанимат билишлари шундай бўлган.

📝 Уламоларимиз бу кундаги афзал амаллар ва фазилатли ибодатларни зикр қилишиб, уларнинг ичида қуйидагиларни алоҳида ажратиб кўрсатишган:

📌 Намоз ўқишни кўпайтириш, хусусан фарз намозларни вақтида ўқишнинг янада фазилатли бўлиши;

📌 Рўза тутиш, зеро рўза афзал солиҳ амаллардан биридир. Зулҳижжанинг ўнинчи кунидан ўн учинчи кунигача, яъни тўрт кун рўза тутиш ҳаромдир. Шу боис дастлабки тўққиз кунда рўза тутиш фазилатли ҳисобланади;

📌 Ҳадисда келганидек бу кунда Аллоҳ таолога таҳлил, такбир ва ҳамду-санони кўпайтириш. Имом Бухорийдан ривоят қилинадики, Ибн Умар ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумолар Зулҳижжанинг ўн кунлигида бозорга чиқиб, такбир айтишарди ва мусулмонлар ҳам уларга эргашиб такбирни такрорлашарди.

📌 Арафа куни рўза тутиш фазилати. Зеро, бу кундаги рўзанинг фазилати ҳадиси шарифда ўтган ва кейинги бир йилдаги кичик хато-камчиликларга каффорат бўлади, деб ривоят қилинган;

📌 Қурбон ҳайити кунидаги қурбонлик қилиш фазилати;

📌 Ҳайит кунлари қавму қариндошлар ва ёру дўстлар ўзаро хабарлашиши, муҳтожлар ҳолидан хабар олишилари ҳамда бир-бирларини хурсанд қилишлари фазилати;

📌 Хайру эҳсонларни кўпайтириш фазилати.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати
(Fatvouz)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Зулҳижжа_ойи

Аллоҳ таоло айтади: “Улар ўз манфаатларига шоҳид бўлишлари учун ва маълум кунларда Аллоҳ номини зикр қилишлари учун келурлар” (Ҳаж, 28).

Ушбу ояти каримадаги "маълум кунлар"дан мурод – Зулҳижжанинг аввалги ўн кунлигидир.

Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Билингки, ушбу ўн кунликда бошқа кунларга нисбатан зикрларни кўпайтириш мустаҳабдир. Арафа куни эса ўн кунликка нисбатан янада кўпроқ зикр қилиш мустаҳаб амалдир” ("Ал-Азкор" 175-бет).

📌 Эслатма: Зулҳижжа ойи 7-Июн Шом вақтида (ҳилол кўринишига қараб) кириб келади. Валлоҳу аълам.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#эслатма

📌 Ким бўлса ҳам бирор борган жойида 15 кеча кундуз туришни ният қилса, шаръан муқим ҳисобланади. Халқ тилида “мусофир, ғариб, бу юртга бегона” деб номланса ҳам. Валлоҳу аълам!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Янгилик #Эълон

Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): “Ким умматимга дини билан алоқадор қирқта ҳадис ёдлатса, Аллоҳ таоло уни қиёмат куни фақиҳлар ва олимлар гуруҳига киритади”, деб марҳамат қилганлар. Ушбу ҳадис башоратидан умидвор салаф уламолар қирқ ҳадисни айириб тўплашга, шарҳлашга, шогирдларга ўқитишга катта эътибор беришган.

Сиз ҳам 📗 КУНЛИК ҲАДИС расмий каналимизда бериб борилаётган ҳадисларни ўрганинг ва фарзандларингизга ўргатинг, яқинларингиз билан ҳам баҳам кўринг.

🤲🏻 Суннатни ўрганишда лойиҳамиз сизга кўмаклашади деган умиддамиз.

Уланинг: 👇

@nurli_yol_hadis 📚
@nurli_yol_hadis 📚
@nurli_yol_hadis 📚

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
© Нурли Йўл
МУДДАТИ ЎТГАН МАҲСУЛОТЛАРНИ СОТИШИМ ЖОИЗМИ?
#савдо

CАВОЛ: Озиқ-овқат дўконида ишлайман. Муддати ўтиб қолган маҳсулотларни ўзим очиб еб кўраман. Баъзилари истеъмолга яроқли ва ичига ҳеч нима қилмаган бўлса сотишим жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Вақти ўтган маҳсулотларни сотиш жоиз эмас.

Ҳар бир соҳани ўз мутахассисларига мурожаат қилинади. Ўша маҳсулотларни фойдаланиш муддатини ҳам мутахассислар ўрганиб, белгилаб беришган. Шунинг учун унга амал қилиш мажбурий. Агар маҳсулотни фойдаланиш муддатини ҳамма ўзи белгилаб бошласа, муддати ўтган маҳсулот бўлмайди, ҳисоб. Бунинг ортида одамларга катта зарар келади. Динимизда эса, “Зарар бериш ҳам, зарар кўриш ҳам йўқ”, деган асос қоида бор. Шуни билиш керакки, ҳар қандай моддий фойда инсон ҳаётидан устун эмас.

Энди у маҳсулотларни исроф бўлиш ёки исроф бўлмаслик масаласига келсак, инсон ҳаёти учун зарарли нарсани ташлаб юбориш исроф бўлмайди. Бизга баъзи муддати ўтган маҳсулотлар яроқлига ўхшаб кўриниши масаланинг ҳукмини ўзгартирмайди. Агар ўша маҳсулотларни бошқа мақсадларда фойдаланиш, масалан ҳайвонларнинг озуқасига қўшиш имкони бўлса, шундай қилиш ҳам мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати
(Fatvouz)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
БУ ҚАСАМНИ КАФФОРАТИ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?
#қасам

CАВОЛ: Инстаграмда бегона эркак билан просто ёзишдим. Эрим шубҳаланиб қасам ичишга мажбур қилди. Мен ёзишмаганман деб, ёлғон қасам ичдим, алдадим. Шу хатони қандай ювсам бўлади, бу қасамни каффороти қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз ичган қасам ёлғон қасам дейилади. Унинг гуноҳини қайта қилмаслик шарти билан, фақат чин тавба ювиши мумкин. Каффарот уни юва олмайди.

Қасамлар уч хил бўлади:

الأيمان على ثلاثة أضربٍ: يمينٌ غموسٌ، ويمينٌ منعقدةٌ، ويمينٌ لغوٌ.
فاليمين الغموس هي: الحلف على أمرٍ ماضٍ، يتعمد الكذب فيه؛ فهذه اليمين يأثم بها صاحبها، ولا كفارة فيها إلا الاستغفار.
واليمين المنعقدة: هي الحلف على الأمر المستقبل أن يفعله، أو لا يفعله، فإذا حنث في ذلك لزمته الكفارة.
واليمين اللغو: أن يحلف على أمرٍ ماضٍ، وهو يظن أنه كما قال، والأمر بخلافه، فهذه نرجو أن لا يؤاخذ اللّه بها صاحبها.

1. Ёлғон қасам
Алдашни қасд қилиб, ўтган ишга қасам ичиш. Бунда қасам ичган киши гуноҳкор бўлади. Унинг каффароти фақат истиғфордир.

2. Боғланувчи қасам
Келгуси бирор ишни бажариш ёки бажармасликка қасам ичиш. Бу қасамни бузса, унга каффарот лозим бўлади.

3. Бекор қасам
Ўтган ишни тўғри деб ўйлаб қасам ичиш, лекин иш у айтганига тескари бўлади. Бундай қасам ичган кишини Аллоҳ таоло азоб билан тутмайди деб умид қиламиз ("Мухтасарул Қудурий" китоби).

Мана шу матннинг шарҳида шундай дейилади:

(فاليمين الغموس) وتسمى الفاجرة (هي الحلف على أمر ماض يتعمد الكذب فيه) مثل أن يحلف على شيء قد فعله ما فعله أو بالعكس، مع علمه بذلك، وقد يقع على الحال، مثل أن يحلف ما لهذا على دين، وهو كاذب ...
(فهذه اليمين يأثم بها صاحبها) لقوله صلى اللّه عليه وسلم (من حلف كاذباً أدخله اللّه النار) (ولا كفارة فيها إلا الاستغفار) مع التوبة، لأنها ليست يميناً حقيقية، لأن اليمين عقد مشروع، وهذه كبيرة، فلا تكون مشروعة...
وفي المحيط: الغموس يأثم صاحبها به، ولا يرفعه إلا التوبة النصوح والاستغفار؛ لأنه أعظم من أن ترفعه الكفارة، اهـ.

(Ёлғон қасам) - уни "фожира" қасам ҳам дейилади.
(У алдашни қасд қилиб, ўтган ишга қасам ичишдир) - масалан, билиб туриб, қилган ишини қилмадим деб қасам ичиш ёки бунинг акси: қилмаган ишини қилдим, деб қасам ичиш. Гоҳида ёлғон қасам ҳозирги замон учун ҳам воқеъ бўлади, масалан, "бу одамдан менинг қарзим йўқ", деб ёлғон қасам ичади...
(Бунда қасам ичган киши гуноҳкор бўлади) - Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "Ким билиб туриб ёлғон қасам ичса, Аллоҳ уни дўзахга киритади", деганлар.
(Унинг каффароти фақат истиғфордир) - тавба ҳам қилади. Чунки у ҳақиқий қасам эмас. Тўғри қасам шаръий ақд (битим) ҳисобланади, ёлғон қасам эса гуноҳи кабира бўлиб шаръий иш эмас...
"Муҳит" китобида: "Ёлғон қасам ичган гуноҳкор бўлади. Унинг гуноҳини фақат чин тавба ва истиғфор кўтаради. Унинг гуноҳи каффарот билан ювишдан кўра улканроқдир", дейилган ("Ал-Лубоб" китоби).

❗️Масаланинг яна бир муҳим жиҳати: номаҳрамлар билан "Просто гаплашиш", деган гап кетмайди, чунки зинога биринчи қадам "просто гаплашишдан"дан бошланади. Муслима аёл ҳаёли, эрига вафодор, хилватда ҳам бегоналар билан гаплашмайдиган, Аллоҳ таоло кўриб турганини ҳис қилиб, гуноҳ ишлардан тийилувчи бўлади. Акс ҳолда ҳаёси, обрў-эътибори ва оиласини барбод қилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати
(Fatvouz)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ЖУНУБ ҲОЛДА ТУКЛАРНИ ОЛИШ
#поклик

CАВОЛ: Ассалому алайкум. Ғусл вожиб бўлган ҳолатда тирноқ ва тукларни олиб бўлмайди, деб эшитдим. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Ғусл вожиб бўлган ҳолатда қўлтиқ ёки киндик ости тукларини тозалаш ва тирноқ олиш макруҳдир. Бу ишларни ғусл қилгандан сўнг бажариш керак (“Фатавои ҳиндия”). Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати
(Fatvouz)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ТАҲОРАТ ВА НАМОЗДАГИ ВАСВАСАНИ КЕТКАЗИШ УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
#намоз #васваса

CАВОЛ: Намоз ўқиётганимда ва таҳорат олаётганимда таҳоратим бузилгандек бўлади, яъни, ел чиққандек бўлади. Бошқа пайт яхши юраман. Шайтоннинг васваса қилишими ёки бирон бошқа нарсами? Маслаҳат берсангиз.


💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ибодат пайтида гўё ел чиққандек бўлиши ёки бавл (сийдик) томчилагандек туюлиши васваса, дейилади ва у шайтоннинг мўминларга етказадиган азиятидир. Шу билан шайтон мўминга дунё ва охират саодати бўлган намозни оғир ва машаққатли иш қилиб кўрсатади. Агар намозда ёки таҳоратда ел чиққанини аниқ билмасангиз, овози эшитилмаса, ҳиди билинмаса, унга эътибор қилинмайди.
Васвасанинг муолажаси уч енгил ишни амалга ошириш билан бўлади:

🔹 Васвасага эътибор қилмаслик;
🔹 Шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳ таолодан паноҳ сўраш;
🔹 Аллоҳнинг зикрида бардавом бўлиш.

Васвасага эътибор қилмаслик – таҳорат қилиб намозга киришиш, кейин хаёлга келган ел чиққандек ва бавл томчилагандек бўлишини васвасага йўйиб таҳорат ва намозда бардавом бўлишдир. Зотан, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам васвасага тушган кишига шундай деганлар:

يَأْتِي الشَّيْطَانُ أَحَدَكُمْ فَيَقُولُ مَنْ خَلَقَ كَذَا مَنْ خَلَقَ كَذَا حَتَّى يَقُولَ مَنْ خَلَقَ رَبَّكَ فَإِذَا بَلَغَهُ فَلْيَسْتَعِذْ بِاللَّهِ وَلْيَنْتَهِ (رواه الامام البخاري عن أَبي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ)

📗 Яъни: “Шайтон бирингизнинг ёнига келиб, фалон нарсани ким яратган, фалон нарсани ким яратган дейди. Ҳатто Раббингни ким яратган, дейишгача боради. Шу жойга етганда, Аллоҳдан паноҳ сўранг ва тўхтанг” ( Имом Бухорий ривоятлари).

Ибн Ҳажар Хайтамий раҳимаҳуллоҳдан васвасанинг давоси ҳақида сўралганда у зот шундай жавоб қилганлар: “Васвасанинг энг яхши давоси унга эътибор қилмасликдир. Васвасага қулоқ тутиш уни зиёдалаштиради. Ҳатто киши охир-оқибат мажнунлар қаторига қўшилиб қолганига ҳам гувоҳ бўлдик”.

Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: васвасанинг давосида “Аллоҳдан паноҳ сўранг ва тўхтанг” дедилар. Васвасадан азият чекаётган киши мана шу набавий кўрсатмага амал қилиши керак. Чунки васваса шайтондандир. Шайтоннинг мақсади мўминни адаштириш, аросатда қолдириш, машаққатга солиш ва охир оқибат диндан чиқаришдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай дейди:

إِنَّ الشَّيْطَانَ لَكُمْ عَدُوٌّ فَاتَّخِذُوهُ عَدُوًّا إِنَّمَا يَدْعُو حِزْبَهُ لِيَكُونُوا مِنْ أَصْحَابِ السَّعِيرِ

Яъни: “Албатта, шайтон сизларга душмандир, бас, уни душман тутингиз! У ўз фирқасини (ўзига эргашганларни) дўзах аҳли бўлишга даъват қилур” (Фотир сураси, 6-оят).

Имом Нававий баъзи уламолардан нақл қиладиларки, намоз ва таҳоратда васвасага чалинган киши “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни кўпайтириши мустаҳабдур. Чунки Аллоҳни зикр қилинганда шайтон ортга қочади. Бир сўз билан айтганда васвасанинг энг фойдали муолажаси Аллоҳга юзланиш ва уни тинимсиз зикр қилишдир (“Ал-Фатово ал-фиқҳийя ал-кубро” китоби). Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ҲАЖ ЁКИ УМРАГА АЁЛИ БИЛАН БОРГАНДА
#ҳаж

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ хозирга келиб умра сафарига бориш анчагина енгил ва йўлларимиз равон очилди. Хозирги кунда ёшлар ҳам хаж зиёратларига бемалол бориб келишмоқда Алҳамдулиллаҳ. Хажга ўз аёли билан борган киши аёли билан жинсий яқинлик қилиш тартиби қандай бўлади? Умрада қандай, катта хаж зиёратидачи?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ҳажда ҳам умрада ҳам эҳром ҳолатида жинсий яқинлик қилиш мумкин эмас. Эҳромдан чиққач жоиз. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/230157)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БЕМОР КИШИ ҚАНДАЙ НАМОЗ ЎҚИЙДИ?
#намоз

Тик туришга қодир бўлмайдиган бемор киши қандай намоз ўқийди?

Қандай ҳолатдаги беморга шариатимиз томонидан намозни ўз вақтида ўқимасликка рухсат берилган?

Бемор киши қазо намозларини ўтириб ўқиши мумкинми?

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Зулҳижжа ойининг ўн кунининг фазилати.
Аброр Мухтор Алий
Зулҳижжа ойининг ўн кунининг фазилатлари.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
2024 - 1445 Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн куни

1. • 7-июнь, жума;
2. • 8-июнь, шанба;
3. • 9-июнь, якшанба;
4. • 10-июнь, душанба;
5. • 11-июнь, сешанба;
6. • 12-июнь, чоршанба;
7. • 13-июнь, пайшанба;
8. • 14-июнь, жума;
9. • 15-июнь, шанба «Арафа» куни;
10. •16-июнь, якшанба «Қурбон ҳайити» куни.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ учун Зулҳижжанинг ўн куничалик унга ибодат қилишдай маҳбуброқ кун йўқ. Уларнинг бир кунлик рўзаси бир йиллик рўзага тенгдир. Уларнинг бир кечасини бедор ўтказиш эса, Қадр кечасини бедор ўтказишга тенгдир», дедилар.

✍️ Термизий ривояти.

☝️Фойда: Зулҳижжанинг ўнинчи кунидан ўн учинчи кунигача, яъни тўрт кун рўза тутиш ҳаромдир. Шу боис дастлабки тўққиз кунда рўза тутиш фазилатлидир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
ЗУЛҲИЖЖА ОЙИДА ҚАЗО РЎЗА
#рўза

CАВОЛ: Ассаламу алайкум!
1) Мен "Зулҳижжа" ойнинг икки кун нафл рўзасини тутдим. Энди қолган кунини “қазои фарз” деб ният қилиб тутайми?
2) Қазо рўзани узиб-узиб тутса бўладими? Мисол учун ҳар ойда беш кун ёки ўн кунданми? Чунки мен ишлашим керак, баъзан оғир иш бўлиб қолади. Ёки ҳаммасини бир қилиб узмасдан бир ой тутганим яхшими?



💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом!

1) Шундай қилсангиз иккисининг ҳам савобидан баҳраманд бўласиз.

2) Қазо рўзасини пайдар-пай тутиш шарт эмас. Имконингиз борича, қодир бўлган кунларда тутишга рухсат берилган. Валлоҳу аълам.

(https://savollar.islom.uz/s/25809)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ЖАНОЗА НАМОЗИДА ОЁҚ КИЙИМНИ ЕЧИБ ТУРИШ
#жаноза

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Сирдарё вилоятида жаноза намозида қатнашдим, жаноза бандалик қилган инсонни ховлисида ўқилди, саф тортилгандан сўнг жанозани ўқишдан олдин имом домла оёқ қийимларингни ечиб, оёқ қийим устига турган холатда жаноза ўқиш керак, оёқ кийимда жаноза ўқиб бўлмайди дедилар. Хамма оёқ қиймини ечиб устида туриб жаноза ўқилди. Жанозани пой афзал ечиб устида туриб жаноза намозини ўқиш туғрими ёки кийилган пойафзалда ўқиса хам бўлаверадими?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Тўғри. Имом аҳли илм эканлар. Қишлоқ жойларда оёқ кийим билан молхоналарга борилса унга тезак ва бошқа нажосатлар ёпишган бўлади. Жанозани ўша оёқ кийим билан ўқиш жоиз эмас. Аммо таги тоза бўлса жоиз. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/172699)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ЎТИРГАН ҲОЛАТДАГИ УЙҚУ ТАҲОРАТНИ БУЗАДИМИ?
#таҳорат

CАВОЛ: 1-2 дақиқалик ўтирган ҳолатдаги уйқу таҳоратни бузадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ўтириб ухлашнинг бир неча хил кўринишлари бор. Баъзиларида таҳорат синади, баъзиларида синмайди.

Чордона қуриб ўтириб, ёки аёлларнинг ўтириш (оёғини бир томондан чиқариб, кетини ерга қўйиб ўтириш)идек ўтириб ухлаганда таҳорат синмайди.

Бир киши ўтириб ухлаб, эгилиб-эгилиб кетса, гоҳида кети ердан узилса, Шамсул аимма Ҳалвоний айтадилар: "Мазҳабнинг зоҳирига кўра бу ҳолат таҳоратни синдирмайди". Бир киши ўтириб ухлаб, юзи билан ё ёнбоши билан йиқилди, йиқилишидан аввал, ё йиқилаётганда, ё йиқилганданоқ ўйғонса, таҳорати синмайди. Йиқилгандан кейин бироз ухлаган ҳолда қолиб, кейин ўйғонса, таҳорати синади.
Олдинга эгилиброқ, товонига кетини қўйиб ўтириб ухласа, унга таҳорат қилиш шарт эмас.

Бир нарсага суяниб ухлаётган одамни (фаразан) суянган нарсаси олиб ташланса, йиқилиб кети ердан узилса, ҳеч шубҳасиз таҳорати синади, кети ердан узилмаса, саҳиҳ сўзга кўра таҳорати синмайди. Бу ҳолатларда уйқу ғолиб келиши ёки ўзи қасддан ухлашининг фарқи йўқ ("Фатвои ҳиндия" китоби).

Демак, 1-2 дақиқалик ўтириб ухлаш, агар йиқилиб ухлаб қолмаса, таҳоратни бузмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати
(Fatvouz)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ҲАЙВОНЛАРНИ ШОХИНИ КУЙДИРИШ ЖОИЗМИ?
#эслатма

CАВОЛ: Молларни бузоқлик пайтда шохини куйдириб тўқол қилиб, шохни ўсмайдиган қилиш динимизда жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳайвон катта ёки кичик бўлишидан қатъий назар, шохини куйдириш, унга озор бериш саналади. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз алайҳиссалом куйдириб тамға босилган бир ҳайвонни кўриб: "Бунга тамға босган кишига Аллоҳнинг лаънати бўлсин", деганлар (Имом Муслим ривояти).

Шундан келиб чиқиб, ҳайвонларни шохини куйдирмаслик керак. Агар қаттиқ зарурат тақозо қилиб, бунга мажбур бўлинса, зарурат юзасидангина рухсат берилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати
(Fatvouz)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
2024/09/29 21:34:34
Back to Top
HTML Embed Code: