Telegram Web Link
МАСТ ҲОЛДА ҚАРҒИШ
#оила

САВОЛ: Ассалому алайкум! Харом луқма еб ёки ичкилик ичиб дуо қилса дуоси ижобат бўлмайди деб эшитганман. Шундай ҳолатдаги одамнинг қарғиши ўтадими? Агар шунақа ичиб номоз ўқимай юрадиган одам ўз ўғлини ёки неварасини қарғасачи?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Фарзанднинг қилган қилиғига боғлиқ. Қарғишга лойиқ иш қилса қарғиши ўтади. Лойиқ иш қилмаса саждада туриб қарғаса ҳам ўтмайди. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/131714)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
АЗОН ДУОСИ ВА САЛОВАТ
#азон

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Намоздан олдин азон айтилгандан кейин қўлни дуода очган вақтимизда «Алхамдулиллаҳ Вассолату Вассаламу Ала Росулиллаҳ»деб кейин азон дуосини айтсак тўғри бўладими, бидъатмасми?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Шунча йиллардан бери азон айтилади, дуо қилинади, лекин суннатга мувофиқ дуо қилишда камчиликлар учрайди. Азон дуосидан аввал бирор бир ўринда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтилганини эшитилмайди. Дуода саловат айтинглар деган амрларини тарк қилиб, ўзлари тарафидан ҳар хил қўшимчалар қўшиб олишади.

☝️ Азон тугагач аввало саловат айтиш керак, кейин дуо қилиш керак, кейин ҳар ким ўз ҳожатини сўрашга машғул бўлиши керак. Азон айтишда ҳам камчилик ва хатоларга йўл қўйилади.

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ إِذَا سَمِعْتُمُ النِّدَاءَ فَقُولُوا مِثْلَ مَا يَقُولُ الْمُؤَذِّنُ رَوَاهُ الْخَمْسَةُ وَزَادَ غَيْرُ الْبُخَارِيِّ ثُمَّ صَلُّوا عَلَىَّ، فَإِنَّهُ مَنْ صَلَّى عَلَيَّ صَلَاةً صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ بِهَا عَشْرًا، ثُمَّ سَلُوا اللهَ لِي الْوَسِيلَةَ، فَإِنَّهَا مَنْزِلَةٌ فِي الْجَنَّةِ لَا تَنْبَغِي إِلَّا لِعَبْدٍ مِنْ عِبَادِ اللهِ، وَأَرْجُو أَنْ أَكُونَ أَنَا هُوَ، فَمَنْ سَأَلَ اللهَ لِيَ الْوَسِيلَةَ حَلَّتْ لَهُ الشَّفَاعَةُ

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон азонни эшитсангиз, муаззин айтаётган нарсани айтинглар», дедилар».
Бешовлари ривоят қилишган.

Бухорийдан бошқаси: «Сўнгра менга салавот айтинглар, чунки ким менга бир салавот айтса, албатта, Аллоҳ унга ўн салавот айтади. Кейин менга Василани сўранглар. Бас, у жаннатдаги бир манзила бўлиб, Аллоҳнинг бандаларидан биттасигагина лозим бўлур. Ўша банда мен бўлишимни орзу қиламан. Ким менга Василани сўраса, унга шафоат ҳалол бўлур»ни зиёда қилган. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/52171)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#эслатма

Имтиҳонда биринчи савол қандайлигини билсак албатта уни жавобини ёдлаб оламиз.
Қиёматда биринчи сўраладиган намоз эканини билиб туриб унга бепарво бўлишимиз буюк мусибат.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
ТЕЛЕФОНЛАРДАГИ АЗОН АЙТУВЧИ ДАСТУРЛАР
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Намозга азон айтиладиган вақтда телефонимда ҳам азон айтадиган қилиб олганман. Мажлис, йиғилишлар туфайли азонни эшитмай, ўчириб қўйса, Аллоҳни рад этган бўладими? Олдиндан катта раҳмат.

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Телефонларга жойлаштирилган азон айтувчи дастурлар азон айтган вақтда уларни маълум сабабларга кўра ўчириб қўйиш Аллоҳни рад қилиш ҳисобланмайди. Балки Аллоҳ таолони ва азонни ҳурматини жойига қўйиш ҳисобланади. Лекин Қуръон оятлари, ҳадислар, зикр, салавот ва тасбеҳларни телефонларнинг қўнғироқлари ёки шунга ўхшаш нарсалар учун ўрнатиш мумкин эмас. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда:

إِنَّهُ لَقُرْآنٌ كَرِيمٌ (77) فِي كِتَابٍ مَكْنُونٍ (78) لَا يَمَسُّهُ إِلَّا الْمُطَهَّرُونَ (79) تَنْزِيلٌ مِنْ رَبِّ الْعَالَمِينَ (80)

яъни: “Албатта У Қуръони каримдир. У сақланган китобдадир. Уни фақат покланганларгина ушлар. У оламларнинг раббисидан туширилгандир!” – деб марҳамат қилган. (Воқъеа сураси 77-80-оятлари)

Шунингдек “Ҳаж” сурасида:

ذَلِكَ وَمَنْ يُعَظِّمْ شَعَائِرَ اللَّهِ فَإِنَّهَا مِنْ تَقْوَى الْقُلُوبِ

яъни: “Ким Аллоҳнинг шиорларини улуғласа, бас, албатта бу қалбларнинг тақвосидандир!” – деб марҳамат қилган (32-оят).

Умуман олганда Қуръон Аллоҳнинг каломи у муқаддасдир. Азон ҳам Аллоҳнинг шиорларидан бири. Уларга нисбатан беҳурматлик қилиш, улардан хизмат воситаси сифатида фойдаланиш гуноҳкорликка олиб келади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ЖОЙНАМОЗДАН ЧИҚИБ КЕТСА
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Акам намоз ўқиётганларида ярим оёқлари жойнамозда, ярмиси жойнамоздан ташқарида туради. Жойнамоз жуда хам катта эмас кичкина хам эмас, ўртача. Ман сўрасам сажда қилганда бел букилиш керак дейдилар. Бу ишлари тўғрими?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Оёғи турган жой нажосат бўлмаса бўлди. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/162504)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Қуръони карим қироатини кўпайтириш  унинг соҳибини ўзи сезмаган ҳолда тарбиялаб қўяди: Иймонини зиёда қилади, қалби хотиржам бўлади, ҳаётидан мамнун бўлади, ризқи билан қаноатлантиради, сўзлари равонлашиб, фасоҳатли бўлади, шунингдек, гап-сўзлари нолойиқ сўзлардан холи бўлади, лағв мажлисларини тарк этади, қилиб юрган бекорчи номақбул ишларини ташлайди. Чунки, унинг қалби Қуръон билан ёришган ва нурга тўлган бўлади.

Аллоҳим Қуръонни қалбларимизнинг баҳори қилгин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
СОҲИБИ УЗРГА ТЕГИШЛИ ҲУКМЛАР
#намоз #таҳорат

CАВОЛ: Соҳиби узрга тегишли қандай ҳукмлар бор?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Соҳиби узрга тегишли ҳукмлар қуйидагилар:
📌 1. Соҳиби узр ҳар бир фарз намоз вақти учун янги таҳорат олади ва ушбу таҳорати билан мазкур фарз намозининг вақтида истаганича намоз ўқийверади. Қачонки ушбу намознинг вақти чиқса, унинг таҳорати синган ҳисобланади ва кейинги фарз намози учун яна қайтадан таҳорат олади.
📌 2. Соҳиби узрнинг бомдод намози учун олган таҳорати қуёш чиқиши сабабли ботил бўлади. Аммо қуёш чиққанидан кейин таҳорат олган бўлса ва узридан бошқа таҳоратни синдирувчи иш содир бўлмаса, унинг таҳорати пешиннинг вақти чиққанидагина синади. Чунки соҳиби узрнинг таҳоарати вақт кириши билан эмас, балки намознинг вақти чиқиши билан синган ҳисобланади.
📌 3. Бир киши масалан: пешин намози вақтининг ярмида тиши қонашни бошласа ва пешиннинг охирги вақтига қадар қон тўхтамаса, сўнг у таҳорат қилиб, пешинни ўқиса, кейин асрнинг вақти кирса ва янги таҳорат олиб, асрни ўқиса, сўнг аср вақтининг ярмида ёки охирида қони тўхтаса, ушбу одам пешинни ҳам, асрни ҳам қайтадан ўқийди. Чунки унинг узри тўлиқ бир фарз намозининг вақтини қоплаб олмагани учун, ҳар иккала намозни ҳам бетаҳорат ўқиган бўлади. Агар мазкур ҳолатда унинг қони асрнинг охирги вақтигача ҳам тўхтамай давом этса ва шомни вақти кирганида ҳам қон оқиши давом этса, у ҳолда унинг ўқиган пешини ҳам асри ҳам жоиз ҳисобланади.
📌 4. Соҳиби узр бир фарз намозининг охирги вақтига яқин таҳорат олса ва таҳорат олаётганида ёки ундан кейин бетаҳоратлик етмаса, яъни узри тўхтаб турса, мазкур таҳорати билан кейинги намозни ўқиса бўлади. чунки вақтнинг чиқиши аслида таҳоратни синдирувчи амал эмас, балки соҳиби узрнинг таҳорати вақт чиқиши туфайли синади, дейилишининг сабаби шуки унинг собиқ таҳоратсизлиги юзага чиқади.
📌 5. Соҳиби узрга узридан бошқа ҳадас, яъни таҳоратни синдирувчи иш етса, у ҳолда унинг таҳорати синади ва бошқа таҳорат олиши шарт бўлади.
📌 6. Соҳиби узр узри йўқ кишиларга имомлик қила олмайди.
📌 7. Соҳиби узр ўзи билан узри бир-хил кишига имомлик қилса бўлади. Аммо узри бошқа бўлса, ёки узри оғирроқ бўлса, ўзидан узри енгил кишига имомлик қилса бўлмайди.
📌 8. Соҳиби узр имкон қадар узрини тўхтатишга ҳаракат қилиши керак. Масалан: қон оқаётган жойни боғлаб, ёки бирор нарса ёпиштириб бўлса ҳам, бетаҳоратликни тўхтатишга ҳаракат қилиши керак. Шу каби тик турса бетаҳоратлик етадиган ва ўтирса тўхтайдиган бўлса, ўтириб намоз ўқийди. Агар рукуъ ва сажда қилса, бетаҳоратлик етадиган бўлса, имо-ишора билан намоз ўқийди. Ўтириб имо-ишора қилса, таҳорати кетиб, тик турган ҳолатда имо-ишора билан ўқиса, таҳорати синмайдиган бўлса, тик туриб имо-ишора билан ўқийди. Чунки намозни таҳоратсизлик билан ўқишдан кўра, унинг баъзи рукнларини тарк қилиб бўлсада, таҳорат билан ўқиш авлодир.
📌 9. Соҳиби узр кийимига теккан нажосатни ювса, намозни ўқигунича яна нажосат бўладиган бўлса, масалан: сийдик томиб турган бўлса, либосини ювгани билан, яна сийдик томиб, нажосат бўладиган бўлса, у ҳолда кийимини ювиши лозим бўлмайди. Аммо бошқа жойига теккан нажосатларни ювиши лозим бўлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ЧАҚАЛОҚНИ СОЧИ КЎМИЛАДИМИ?
#эслатма

CАВОЛ: Чакалоқни сочи ва киндиги сақланадими ёки кўмиб юбориладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кўмиб қўйилади. Инсон тана аъзолари танада бирикиб турганида қанчалик ҳурматга эга бўлса танадан ажраганидан кейин ҳам ҳудди шундай ҳурматга эга бўлади. Шундай экан соч, тирноқ каби аъзоларни кўмиб қўйиш керак. Одам аъзоларини сотиш, ёқиш мумкин эмас, жумладан сочни ҳам. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 СКРИНИНГ МАРКАЗЛАРИДА ЭРКАКЛАР
#жамият

САВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳозир ҳомиладорман. Поликлиникамиздаги шифокорлар ҳомиладор аёлларни вақти-вақти билан ўз худудимизга қарашли скрининг марказларига кўрикка юборишади. Скрининг марказларидаги мутахассислар эркак киши. У ерга кўрикка бориш жоизми?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Аёл киши текширадиганига боринг. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/184910)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ИЙМОН СУСТЛАШИШИ
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Иймоним сустлашиб кетяпти номоз ўқимай қўйдим. Эътиқод ва иймонимни қаердан излай?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Биринчидан ҳаромдан сақланинг. Ҳар бир нарсани ўз хусусияти бўлганидек ҳаромларнинг хусусияти одамни ибодатдан узоқлаштиради. Саҳоба розияллоҳу анҳум ва улуғ зотларнинг тарихларини ўқинг. Ҳар бир инсонни Аллоҳ таолога чақириб, гуноҳдан огоҳлантирадиган дўсти, устози бўлиши шарт. Бирор балога мубтало бўлишдан аввал ўзингизни ўнглаб намозни бошланг. Ўзи аслида бенамозликдан ортиқ бадбахтлик йўқ. Одамлар бало деб биладиган балоларга мубтало бўлишдан олдин чорасини кўринг. Аллоҳ ҳидоят қилсин. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/53682)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#оила

ҚИЗБОЛА ВА ЎҒИЛ БОЛАНИНГ БАХТИ ОЧИЛИШИ УЧУН ЎҚИЛАДИГАН ДУОЛАР БОРМИ?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу қайси амални айта туриб, «Бу амалчалик Аллоҳ таолонинг азобидан сақлайдигани йўқ», деганлар?

«Ҳадис ва Ҳаёт» 26-жуз
Anonymous Quiz
21%
Зикрни
40%
Садақани
33%
Етимларга ёрдам беришни
6%
Энди билиб оламан
🧕 ҲИЖОБГА КИРГАНИМДАН ОТАМ НОРОЗИ
#аврат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Азиз устозлар, яқинда хижобга кирдим, Алҳамдулиллаҳ! Отам эса бундан норозилар. Отам ўзлари намоз ўқимайдилар, ошқозоним оғрийди деб рўза тутмайдилар, хатто хафтада бир марта жума намозига хам, йилда 2 марта ҳайит намозларига хам қатнашмайдилар. Лекин мен Аллоҳнинг фарзларини қўлдан келганича адо этишларини жуда хохлар эдим. Улар хижобга киришимдан аввал “нима қиласан рўмол ўраб, шундай юрганинг хам яхши, ундай қилма” дедилар. Лекин мен Аллоҳнинг амрини бажаришни астойдил ният қилиб қўйганим боис гапларига қулоқ солмай, ўз айтганимни қилдим. Бугун опам билан телефон орқали шу масалада отам сизга индамадиларми деб сўраганимда, улар: "Мен синглингни шунча йил рўмол ўраши, намоз ўқиб ўтириши учун ўқитдимми, жуда хафаман, кўнглимни оғритди" деган гапларни айтибдилар. Мен буларни эшитиб йиғлаб юбордим. Ахир ота рози, Худо рози дейишадику. Бу масалада мен қандай йўл тутай? Отамнинг норозилиги туфайли хижобга кирган бўлсам хам гунохкор хисобланаманми?


💬 ЖАВОБ: Ваалайкум ассалом! Сиз заррача ҳам гуноҳкор ҳисобланмайсиз.

عَنِ الْحَسَنِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: لَا طَاعَةَ لِمْخْلُوقٍ فِي مَعْصِيَةِ الْخَالِقِ. رَوَاهُ ابْنُ أَبِي شَيْبَةَ. (متفق عليه)

Ҳасандан ривоят қилинади:
📗 “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Холиқнинг маъсиятида махлуққа итоат йўқ» – дедилар”.
✍️ Ибн Абу Шайба ривоят қилган. (Муттафақун алайҳ)

Яъни, бандани рози қиламан деб, Аллоҳ таолони норози қиладиган нарсани қилиб бўлмайди. Бошқа масалаларда отангизнинг ҳақларига риоя қилинг. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/60148)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ҚУРЪОННИ УСТИГА ҚАЛАМ БИЛАН ЧИЗИШ МУМКИНМИ?
#Қуръон

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мен Қуръон ўқиётганимда бир-икки сўзларни ҳаракатини хато ёдлаб қўяман, шу хатойимни тўғирлашлигим учун хато қилган жойимни устига қалам билан ёки марка билан чизишим мумкинми?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Рангли қоғоздан фойдаланиб, ўша ерга оғиздаги нам билан намлаб ёпиштиринг. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/106435)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Фарз намозни узрсиз ўз вақтидан кечиктириш, яъни қазо қилиш қандай амал?

📗 «Амаллар ниятга боғлиқдир» китобидан
Anonymous Quiz
33%
Ҳаром
55%
Макруҳ
3%
Жоиз
8%
Энди билиб оламан
МУЗТАРНИНГ ДУОСИ ИЖОБАТ


Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: «Ёки музтар (чорасиз) одам дуо қилганда ижобат этадиган, ёмонликни аритадиган ҳамда сизни ер юзида халифа қиладиган Зот яхшими? Аллоҳдан бошқа яна илоҳ борми? Қанчалар оз эслайсизлар-а!» (Намл сураси, 62-оят).

«Роббингиз: «Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман...», деди» (Ғофир сураси, 60-оят).

📌 Мусулмон инсоннинг эътиқодларидан бири шуки, Аллоҳ таоло эшитади, кўради, ошкораю махфий нарсаларни билади, дуони ижобат қилади, бандалари сўраган ҳожатларни бажо келтиради, чунки У Зот раҳмлидир, бандасининг қўлини қуруқ қайтаришдан ҳаё қилади.

📌 Дуо ижобат бўлиши учун бир қанча шартлар бажарилиши керак. Уларнинг энг муҳими – тақво, ҳалол луқма, дуода ҳаддан ошмаслик, қалб ҳозирлиги, саҳар пайти, саждада, рўзада, тавофда, ёмғир ёққанда ва чорасиз қолган вақтларда Аллоҳга илтижо қилишдир.

📌 Дуонинг ижобат бўлиши бир неча кўринишда бўлади. Банда Аллоҳ таолодан бир нарсани сўраса, у У Зот унга сўраган нарсасини беради, ё ундан ҳам хайрлисини беради, ё ундан бирор ёмонлик буриб қўйилади, ё охиратга қолдирилиб, у ерда улуғ ажр-мукофотлар, абадий неъматлар берилади. Дуо қилувчи доим ибодатда, хайр баракада бўлади.

📌 Ҳақиқий мусулмон Аллоҳ таоло дуоларимни Ўзи хоҳлаган вақтда ижобат қилиши аниқ деб, У Зот ҳақида яхши гумонда бўлади.

📌 Дуонинг ижобат бўлиши кечикса, бу ҳам бир синов, имтихондир. Кимнидир шайтон васвасага солиб, «Дуо қилган эдим, Аллоҳ ижобат қилмади», дейди ва шу иши билан ижобатдан маҳрум бўлиб қолади. Айрим кимсаларнинг қалбида марази бўлади, дуони ҳам, дуо қилувчиларни ҳам масхара қилади, «Аллоҳ дуоларни қабул қилмайди» деб, У Зот ҳақида ёмон гумонга боради. Натижада Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлади.

📌 Ҳақиқий мўмин дуоси ижобат бўлганда севинади, қалбида марази борлар эса шармада бўлади.

🤲 Аллоҳим, Сенга иймонимизни кучайтир, хайрли дуоларимизни ижобат қил, Сенга дуо ила қўл чўзганларни рад этма!

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф таржимаси

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ТИЗЗАЛАРИМ ОҒРИЙДИ, ҚАНДАЙ НАМОЗ ЎҚИМАН?
#намоз

САВОЛ: Ассалому алайкум! Мени анчадан бери икки тиззам оғрийди. Охири чидолмасдан шифокорга учрадим. Менга бир канча укол дори ёзиб берди ва бўғимларга дам керак, харакат фақат хожатхонага мумкин холос деди. Мен намоз ўқийман ўтириб турганимда тиззамга куч келяпди. Шу боис қандай қилиб намоз ўқисам жоиз бўлади? То даволаш тугагунга қадар 1-2 киши ўтириб намоз ўқиса бўлади дейишди. Агар бўлса қандай холатда ўтириб ўқисам тўғри бўлади? Намозимни тўхтатиб туролмайман.


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Намознинг қиёмида туриб бошлаб, сажда ва рукуъни стулга ўтириб ишора билан адо қилаверасиз. Намозга асло узр йўқ. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/104009)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ИЧИГА ҚОН ЮТИШ
#ҳалол_ҳаром

САВОЛ: Ассалому алайкум! Милк қонаганида қонни ютса харом истeъмол қилган боладими?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ҳа ҳаром истеъмол қилган бўлади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/40657)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Зулҳижжанинг ўн кунининг фазилати:

– Аллоҳ азза ва жалла Фажр сурасида у билан қасам ичган.
– Бу кунлар маълум ва машҳурдир, Аллоҳ унинг зикрини шариатга киритган.
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бу кунларни кунларнинг энг афзали деб гувоҳлик берганлар.
– Унда арафа куни бор.
– Унда қурбонлик куни бор.
– Ибодатларнинг подшоҳи унда мужассамдир!
Бу кунларда маҳбуб бўлган амаллар:
– Ҳаж ва умрани адо қилиш.
– Рўза тутиш.
– Кўп намоз ўқиш.
– Такбир («Аллоҳу акбар»), таҳмид («Алҳамдулиллаҳ»), таҳлил («Лаа илааҳа иллаллоҳ») ва бошқа зикрларни айтиш.
– Садақа.
– Қуръон тиловати.
– Ота-онага яхшилик қилиш.
– Силаи раҳм.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
2024/09/29 23:20:43
Back to Top
HTML Embed Code: