Telegram Web Link
🧕 АЁЛЛАР ҲОМИЛАДОРЛИКДА ТОЗАЛАНИШИ
#таҳорат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Аёл ҳомиладор бўлганда табийки 8-9-ойларга келиб қорни катта бўлиб остини тозалашни имкони қолмайди, туғриқ пайтида нохушликларни олдини олиш учун туғишдан бир неча ҳафта олдин салонда тозаланиши мумкинми? Агар мумкин бўлмаса барибир тозаланишда опа синглисини ёрдам чақиришга мажбур бўлади. Бу ҳам салонда тозаланиш билан бир хил эмасми? Ўзи шу вазиятда аёллар нима қилишлари керак?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Шунча минг йилдан бери аёллар ҳомиладор бўлишган. Баъзилари бир вақтда 2-3тадан туққанлар. Ўшанда ҳам ўзлари тозаланганлар. Инсонда иймон ва ҳаё бўлса қидириб йўлини топади. Сиз ҳам яхшироқ бир ўйлаб кўрингчи Аллоҳ қалбингизга бирор яхши фикрни солар. Эрингиз тозалаб қўйиши ҳам мумкин. Бу ҳеч қанақасига айб саналмайди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ҚАСАМ ИЧИБ ЎША ГУНОҲНИ ЯНА ҚАЙТАРИБ ҚИЛИБ ҚЎЙДИМ
#қасам

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мен Аллоҳга қасам ичиб ўша гуноҳни яна қайтариб қилиб қўйдим. Энди 10 та оч одамни тўйдириш учун пулим бор. Аммо бундай оч 10 та одамни топиш мушкул. Шунга шу пулларни бир пулга муҳтож одамга берсам каффоротни узган бўламанми?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ҳеч ҳам мушкул эмас. Нисобга етадиган пули йўқ одам ҳамма жойда топилади. Мардикор бозорига боринг 10 кишини эртаман ва кечқурун тўйдириб қўйинг ёки эртаманга алоҳида кечқурунга алоҳида икки марта уларни қорнини тўйдирадиган пулни бериб қўйинг. Мисикн дегани 2000 доллар пули бўлмаган одамга айтилади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/160712)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
БАРМОҚЛАРНИ ҚИРСИЛЛАТМОҚ
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Қўл бармоқларини қирсиллатиш гуноҳми? Бошқа аъзоларничи (бўйин, оёқ бармоқлари, шулар жумласидан)? Ҳаракатда қирсиллаб кeтсачи?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Намознинг ичида шундай қилиш макруҳ. Ташқарида қилишнинг ҳеч қандай зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/35143)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
БАНДАНИНГ АМАЛЛАРИ НЕЧА ХИЛ БЎЛАДИ?
#ибодат

CАВОЛ: Мен диний китобларни ўқиётганимда фарз, вожиб, суннат, нафл, мустаҳаб, макруҳ, деган сўзларга дуч келаман. Яна шунақа сўзлар бўлса уларни ҳам қўшиб тушунтириб берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Саволда зикр қилинган ҳукмлар (атамалар) асосан еттига бўлинади:
1.Фарз 2.Вожиб 3.Суннат 4.Нафл 5.Мубоҳ. 6.Макруҳ 7.Ҳаром
✔️ Фарз – қатъий далилар билан собит бўлган амаллардир (масалан, исломнинг беш аркони каби). Фарз амаллар кўпайиш ва камайишни қабул қилмайди (масалан намозларнинг ракаатлари каби). Фарзга амал қилиш шарт. Фарзни инкор қилиш куфр, узрсиз тарк қилиш катта гуноҳ ва фосиқликдир. Энг катта савоб фарз амалларга берилади.
Фарз иккига бўлинади: фарзи кифоя ва фарзи айн.
🔹Фарзи айн – ҳар бир киши ўзи қилиши лозим бўлган фарзлар, масалан, таҳорат, намоз каби.
🔹Фарзи кифоя – жамоатдан бир неча киши бажарса бошқалардан соқит бўладиган, агар ҳеч ким қилмаса, ҳамма гуноҳкор бўладиган фарзлар, масалан, жаноза намози, Қуръонни тўлиқ ёд олиш каби.
✔️ Вожиб – фарз каби бажариш қатъий талаб қилинган, лекин далиллар фарзникидан кучсизроқ бўлган амаллар, масалан, фитр садақаси ва қурбонлик каби. Фарздаги каби қатъий билимни ифодаламагани учун вожибни амалий фарз ҳам дейилади ва уни инкор қилган кишини кофирга чиқарилмайди. Вожибни тарк қилган одам ҳам фосиқ бўлади.
✔️ Суннат – Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ва хулафои рошидин (Абу Бакр, Умар, Усмон ва Али разияллоҳу анҳум)ларнинг тутган йўлларидир. Унинг ҳукми – фарз ёки вожиб бўлмасада бандадан уни бажариш талаб қилинади.
Суннат иккига бўлинади: суннатул ҳуда (ҳидоят суннати) ва суннатуз-завоид (қўшимча суннатлар).
🔹Суннатул ҳуда” – Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ибодат маъносида, Аллоҳ таолонинг розилиги учун доимий қилган амаллари. Уларнинг баъзилари бошқаларига қараганда кўпроқ таъкидланган бўлади, масалан, намозни жамоат билан ўқиш, азон ва иқомат такбирини айтиш каби. Бу суннатларнинг аксарияти исломнинг шиорлари бўлиб, бажарган савобга эришади, тарк қилган киши охиратда маломат ва итобга қолади
🔹"Суннатуз-завоид" – Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг кийиниш, ўтириш, туриш ва таомланиш каби одатлари (бу ишлар ибодат ва қурбат сифатида қилинмаган). Уларга амал қилган киши савоб олади, тарк қилган киши гуноҳкор бўлмайди.
✔️ Нафл – қилса савоб, қилмаса гуноҳ бўлмаган амаллардир. Масалан, нафл намозлар каби. Нафл ибодатлар фарз ибодатлардаги нуқсонларни тўлдирувчи ҳисобланади. Баъзи уламолар "нафл" ўрнида мустаҳаб атамасини ҳам қўллашади. Мустаҳаб – Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг гоҳида қилиб, гоҳида тарк қилган ва салафи солиҳлар хуш кўрган амаллари. Уни “мандуб”, “адаб” ёки “фазилат” деб ҳам атайдилар. Баъзи уламолар уни суннатул ҳуда ва суннатуз-завоиддан паст даражада туради десалар, бошқа уламолар суннатуз-завоид мустаҳаб маъносидаги амалдир, деганлар. Мустаҳаб ҳам савобли амал бўлиб, уни тарк қилишни уламолар асло макруҳ деб билмайдилар.
✔️ Мубоҳ – қилинса ҳам, қилинмаса ҳам дуруст бўлаверади. Ундан киши савоб ҳам, гуноҳ ҳам топмайди. Қилиш-қилмаслик банданинг ихтиёридадир. Масалан, ҳалол таомларни ейиш, ҳалол ичимликларни ичиш, ўтириш, туриш, юриш ва зарарсиз сўзларни сўзлаш каби.
✔️ Макруҳ – қатъий бўлмаган далиллар билан ундан тийилиш талаб қилинган амал. Макруҳ амал иккига: макруҳи таҳримий (ҳаромга яқин) ва макруҳи танзиҳий (ҳалолга яқин)га бўлинади.
🔹Макруҳи таҳримий – вожибни тарк қилишдан келиб чиқади. Уни қилмаслик билан савобга, қилиш билан эса гуноҳга эга бўлинади. Масалан, Ҳайит кунлари рўза тутиш каби.
🔹Макруҳи танзиҳий – суннатни тарк қилишдан келиб чиқади. Суннат қанчалик такидланган бўлса, уни тарк қилиш шунча ҳаромга яқин бўлиб боради. Баъзи манбаларда “мустакраҳ” атамаси ҳам учрайди, у одобни тарк қилишдан келиб чиқади ва макруҳдан пастроқ даражада туради.
✔️ Ҳаром – тарк қилиш қатъий талаб қилинган амал. Ҳаромни тарк қилган савоб олади, амалга оширган гуноҳкор бўлади. Масалан, ноҳақ одам ўлдириш, одамзотга ва ҳайвонотга зулм қилиш, ғийбат қилиш каби ишлар.
Ҳаром иккига бўлинади:
🔹 қатъий далиллар билан собит бўлган ҳаром, у фарзнинг муқобилида туради. Яъни, уни тарк қилиш фарз даражасидаги амал.
🔹 қатъий бўлмаган далиллар билан собит бўлган ҳаром, уни макруҳи таҳримий ҳам дейилади. У вожибнинг муқобилида бўлади. Яъни уни тарк қилиш вожиб даражасидаги амал (“Нурул анвор”, “Қамарул ақмар”, “Кувайт фиқҳ энциклопедияси” ва “Хошиятус Сунбулий” китоблари).
Муҳими, мазкур амалларни бажариш ёки тарк қилишда ихлос, Аллоҳ таолонинг розилиги қасд қилиниши лозим. Шунда улар ибодат даражасига кўтарилади, ихлос бўлмаса, ибодатлар ҳам одатларга айланиб қолади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qabr rohati haqida!

Shayx Yorqinjon ustozning ushbu maruzasini tinglang! Tafakkur qiling!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ЮРАК ТУШГАНДА НИМА ҚИЛСА БЎЛАДИ?
#бидъат

CАВОЛ: Қўрқанда юрак тушиб қолиши бор нарсами нима қилса бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда юрак тушиш ёки юрак кўтариш деган нарса йўқ, балки бу нарса тиббиётга тааллуқли масала. Бу хусусда мутахассис докторларга мурожаат қилиш керак, юракка қувват бўладиган маҳсулотлардан истеъмол қилиш лозим.

Шундай бўлсада беморларга Қуръон оятларини ўқиб дам солиш бор. Бундай беморларни мутахассисларга кўрсатилиш билан бир қаторда унга дам солиш ҳам тез орада шифо топишига сабаб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvouz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
👳🏻🧕 БАЛОҒАТ ЁШИ ҲАҚИДА
#рўза #намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, балоғат ёши ўғил болаларга 12, қиз болаларга 9 ёшдан деб билар эдим. Сизларнинг бир саволга жавобингизда балоғат ёши эҳтилом бўлиш дейилибди. Маълумки баъзиларда эҳтилом бўлиш кечроқ, 15-16 ёшларда бўлади. Бундай ҳолатларда намоз ва рўза неча ёшдан бошланади? Болаларни неча ёшдан намозга буюриш керак?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бола ўн ёшга етганида намоз ўқимаса уришга буюрганлар.

عَنْ سَبْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مُرُوا الصَّبِيَّ بِالصَّلَاةِ إِذَا بَلَغَ سَبْعَ سِنِينَ، وَإِذَا بَلَغَ عَشْرَ سِنِينَ فَاضْرِبُوهُ عَلَيْهَا. زَادَ فِي رِوَايَةٍ: وَفَرِّقُوهَا بَيْنَهُمْ فِي الْمَضَاجَعِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ وَالتِّرْمِذِيُّ

Сабра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бола етти ёшга етганда уни намозга буюринглар. Ўн ёшга етса, унинг учун уринглар», дедилар». Бошқа ривоятда: «Ётар жойларини ажратинглар», деб зиёда қилинган. ✍️ Абу Довуд, Аҳмад ва Термизийлар ривоят қилганлар.

Аммо фарз бўлиши, ўқимаса гуноҳ ёзилиши эҳтилом ёшидан бошланади. Эҳтилом бўлмаган ўғил-қизлар 15 ёшидан балоғатга етган ҳисобланадилар. Қазосини ўқимоқчи бўлганлар ўша балоғат ёшидан буён қолдирганларини қазосини ўқийдилар. 10 ёшдан қолдирганини эмас. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/54438)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ЖУНУБ ҲОЛАТДА ЁДДАН ҚУРЪОН ЎҚИШ
#Қуръон

САВОЛ: Ассалому алайкум! Жунуб холатда Қуръонни ёддан ўқиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Мумкин эмас. Таҳорати йўқ бўлса мумкин. 
Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/86197)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ФРИЛАНСЕРЛИК ҲАЛОЛМИ
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Биламизки хозирги кунда янги иш, касблар пайдо бўлмоқда, масалан Фрилансерлик касби. Фрилансер дунедаги барча жойдан иш топиб ишлаши мумкин, Мусулмонлардан хам, Яхудийлардан хам, Атеистлардан хам шу қатори хар хил диндаги одамлардан хам иш олади. Саволим шундайки: Бу Фрилансерлик қилиб пул топаётганларнинг иши ҳалолми ёки ҳаром?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Шариат ҳаром қилмаган иш бўлса ва дин душманларини тижоратларини ривожлантирмасангиз, ишласангиз бўлади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/184268)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
НАМОЗ ЎҚИШИМ УЧУН РУХСАТ СЎРАШИМ КЕРАКМИ?
#намоз

CАВОЛ: Намоз ўқимоқчи бўлсам ота-онам ёки турмуш ўртоғимдан рухсат сўраб ўқишим керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ таолонинг ҳаққи бошқаларнинг ҳаққидан устун тургани учун фарз ибодатлари учун ҳеч кимнинг рухсати лозим бўлмайди. Чунки фарзлар Аллоҳ таолонинг буйруғидир. Унинг буйруқларини ҳеч ким бекор қила олмайди. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvouz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
БИРОВНИ ЎРНИГА НАМОЗ ЎҚИШ
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Хўжейиним намоз ўқимайди қайнонам ўғлини ўрнига намоз ўқиб юрди, тахажжуд намозини. Энди чарчадим сиз давом эттиринг деди. Мен бу мумкин эмаслигини тушунтирдим. Ўқиса бўлаверади деп менга вазифа қилип берди ўқимаяпман десам яхши гап эшитмайман мен қандай йўл тутай. Ёлғон гапиролмайман ўқияпман деп. Бировни ўрнига намоз ўқиб юрса гунохкор бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Намоз, рўза ва закот каби ибодатларни ҳар ким ўзи адо қилиши шарт. Бировнинг номидан намоз ўқиш дуруст эмас. Бирор нафл ибодатни бажариб сўнгра унинг савобини бағишлаш эса жоиз амал. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/211552)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ЧАҚАЛОҚНИ ТУҒРУҚХОНАДАН ОЛИБ ЧИҚИШ

САВОЛ: Ҳозирги кунда чақалоқни туғруқхонадан олиб чиқиш учун катта дабдабалар қилиш урфга кирмоқда. Онани келин кўйлаклар билан кийинтириб, безантириб, олиб чиқишмоқда. Динимизда бу ҳолатлар қандай баҳоланади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Умр инсонга берилган энг катта неъмат. Умрини қадрига етган кишилар ўзидан яхши ном, одамларга фойдаси тегадиган ишлар қолдиради. Ҳаётда майда чуйда ишларга ўралашиб юрадиган, умрини бефойда ишлар ва сарф-харажатлар билан ўтказадиганлар тупроққа қўйилиши билан унутилишга маҳкум бўлади. Зеро Аллоҳ таоло Қуръони каримда: "Енглар, ичинглар, исроф қилманглар. Албатта, Аллоҳ таоло исроф қилувчиларни севмайди", деб буюради (Аъроф сураси 31-оят). Исро сураси 27-оятида исроф қилувчилар шайтоннинг биродарлари экани ҳақида огоҳлантирилади. Исроф — ҳаддан ошиш, вақтни, маблағни лойиқ бўлмаган ўринга ёки гуноҳ ишларга сарфлашдир. Исроф — ҳаромдир. Ҳаромга эса охиратда азоб бордир.

Тўғри фарзанд дунёга келиши катта хурсандчилик, лекин чақалоқни туғуруқхонадан олиб чиқишни катта дабдаба қилиб, қатор-қатор машиналарни ёллаш, туққан онани келин кўйлаклар билан кийинтириш, ортиқча харажат ва исрофдир.

Ёш онани турли кўз ва суқларга рўпара қилгандан кўра, маъқул бир суратда уйга олиб келиб, ақиқа қилиб, одамларга таом едириб дуосини олиш суннатга мувофиқ бўлади. Ўша дабдабаларга кетаётган маблағни бир бева бечорага ёки бирор муҳтож талабага берилса, уларнинг хурсандчилигига сабаб бўлади. Уларнинг чин дилдан қилган дуолари сабаб ўзи ва фарзанди учун барака ҳосил бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvouz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 ҚИЗ БОЛА УЗОҚ МАМЛАКАТДА ЎҚИШИ ЖОИЗМИ?

CАВОЛ: Қизим чет элда ўқишни жуда истайди. У жуда ҳам аълочи. Дадаси ва акалари “қиз бола маҳрамсиз чет мамлакатга бориши мумкин эмас” дея рухсат беришмаяпти. Аммо мен илм олиш ниятида қиз бола узоқ мамлакатда ўқиши жоизлиги ҳақида ўқигандим. Динимизда бу масаланинг ҳукми аслида қандай?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ислом дини, энг нозик хилқат саналмиш аёлларнинг иффати ва иззат-обрўларига катта аҳамият берган. Аёл қизларимизнинг таълим олишлари мақтовга сазовор. Лекин ҳар қандай яхши иш ҳам динимиз кўрсатмасига мувофиқ бўлиши лозим. Шариатимизга кўра пиёда юрганда уч кеча-кундузлик масофага – сафар масофаси дейилади. Ана шу сафар масофасича бўлган жойга аёл-қизларимиз ўз маҳрамлари билан биргаликда сафарга чиқишлари лозим. Бу ҳақида Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом шундай деганлар: “Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган аёл учун уч кунлик ва ундан ортиқ масофага отаси ёки ўғли ёки эри ёки ака-укаси ёки маҳрам қариндошисиз сафар қилиши ҳалол бўлмайди”.

Шундан келиб чиқиб, илм олиш ниятида бўлган қизингизни маҳрам қариндоши билан биргаликда ўқишга юборишингиз мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvouz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
НАМОЗДАГИ САЖДА ҲОЛАТИДА КЎЗ ЮМИЛАДИМИ?
#намоз

CАВОЛ: Намозда сажда ҳолатида кўз юмиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сажда пайтида кўз юмилмайди. Ҳанафий мазҳабимиздаги мўътабар манбалардан бири “Туҳфатул мулук” китобида бу ҳақда шундай дейилган:

يستحب أن يكون نظر المصلي في قيامه: إلى موضع سجوده وفي ركوعه: إلى أصابع رجليه وفي سجوده: إلى طرف أنفه وفي قعوده: إلى حجره وعند التسليمة الأولى: إلى كتفه الأيمن وعند الثانية: إلى كتفه الأيسر

яъни: “Намозхон тик турганида кўзини сажда қиладиган жойига, рукусида оёқ бармоқларига, саждасида бурнининг учига, ўтирганида бағрига, биринчи саломида ўнг елкасига, иккинчи саломида чап елкасига қаратиб ўтириши мустаҳаб ҳисобланади”.
Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvouz).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#савол_бериш

Диний масалада саволингиз борми?

Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш учун қулай расмий bot:

👉  @ImomgaSavol_Onqorgon_Bot


P.S. Саволлар ҳозирча фақат матн кўринишида қабул қилинади.

© «Ўнқўрғон» жомеъ масжиди
🧕 ҚАЙНОНАМ БОЛАНИ ОЛДИРИШГА МАЖБУРЛАШИ
#оила #аборт

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ман хозиги пайтда хомиладирман, ойижон қайнонам болани туғмайсан дедилар. Ман туғаман деб ота ховлимга кетдим, қайнона ойижон манга шарт қўйдила ёки бола ёки турмуш ўртоғини танла дедилар. Энди ман нима қилай? Манга тўғри йўл кўрсатинглар.


💬 ЖАВОБ: Ваалайкум ассалом! Болани олдириш гуноҳи кабира, бундан Аллоҳни ғазабига дучор бўлинади. Бундай ўринларда қайнона тугул эрга ҳам итоат қилинмайди. Аммо ошкора қарши чиқиш жоҳил инсонни ҳамиятини қўзғайди. Шунинг учун сукут қилиш энг яхши даво. Бошқаларга айтиб ўтиришни ҳожати йўқ. Аммо қайнонангиз ҳурмат қилган бирор аҳли илм бўлса ўша одамни ўртага қўйиб тушунтиришингиз мумкин. Бошқа ҳеч қандай ҳаркат қилманг. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/58017)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
АЗА ТУТИШ ҲАҚИДА
#жаноза

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Акам оламдан ўтиб қолди. Аза 3 кун бўлади, жумалик, 20лик, 40лик деган гаплар қанчалик тўғри? Маракада қўй сўймоқчимиз, мумкинми?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Аслида эҳсон қилиш, тиловат Қуръон қилиш, мағфиратларини сўраб дуо қилиш ва савобларни бағишлаш шариатимизда тарғиб қилинган ишлардандир. Марҳумлар худди ботқоққа ботган, онаси емиш келтиришини кутиб турган полапонлар каби ожиз ва муҳтож бўладилар. Уларнинг ҳаққига эҳсон ва тиловати Қуръон қилишни фарзандлар кунлик вазифамиз қилиб олишимиз керак. Эҳсоннинг катта ёки кичиги бўлмайди, ҳатто йўлда турган тошни четга суриб, ўтган кетганга салом бериб савобини бағишлаш ҳам эҳсон ҳисобланади. Аслида булар ҳолис риёсиз бўлгани учун эҳсонни қилиб фахрланадиганларидан кўра афзалдир.

Туғилган кунни, 3, 7, 20, 40 ва вафот топган куни, пайшанба, ҳайит, неча йиллигини ёки неча ёшга кирганини белгилаб эҳсон қилиш бидъатдир. Бу кимларнидир “ҳеч бўлмаса шуни қилгин” қабилидаги маслаҳати бўлган бўлса керак. Буни тарк қилиш вожиб. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/55432)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ТАЯММУМ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ
#таҳорат

CАВОЛ: Ассалому алайкум. Таяммумни соддароқ қилиб тушунтириб беринг илтимос.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Таяммум арабча сўз бўлиб, “қасд қилиш”, деган маънони билдиради. Шариатимизда эса поклик ҳосил қилиш учун пок ер жинсини қасд қилиш (яъни, юзга ва қўлга суртиш)дир. Пок ер жинси деганда - тупроқ, қум, тош ва шу кабилар тушунилади. Таяммум таҳоратнинг ҳам, ғуслнинг ҳам ўрнига ўтади. Аллоҳ таоло айтади:

فَلَمْ تَجِدُوا مَاءً فَتَيَمَّمُوا صَعِيدًا طَيِّبًا

яъни: “...(лекин) сув топмасангиз, пок тупроққа таяммум қилинг...” (Моида сураси, 6-оят)

Қуйидаги ҳадис ҳам ворид бўлган:
📗Сув топа олмасанг, ҳатто ўн йилгача бўлса ҳам, таяммум сенга етарли бўлади” ( Имом Абу Довуд Абу Зардан, Имом Термизий, Имом Насаий ривояти).

Таяммум қилиш жоиз бўлиши учун одам сув ишлатишдан ожиз бўлиши керак. Сувдан ожиз бўлиш турлича бўлиши мумкин:
📌 сув ≈2 км.дан узоқда бўлиши;
📌 сув ишлатса касал бўлиши ёки касаллик зиёда бўлиши;
📌 ювинса сув ёки ҳавонинг совуқлигидан зарар кўриши аниқ бўлса;
📌 сув олдида душман бўлса;
📌 таҳорат қилса ичимлик сувисиз қоладиган бўлса;
📌 Қудуқ каби жойдан сув олишга керакли воситалар бўлмаса.

Таямммум қуйидагича қилинади:
дастлаб таҳоратсизликни кетказишни ният қилиб, пок тупроқни қасд қилади;
кейин икки қўлини пок тупроққа уради, ёпишиб қолган тупроқни қоқиб, қўлларини юзига суртади;
кейин яна қўлларини тупроққа уради ва чап қўл кафтининг ичи билан ўнг қўлини тирсаклари билан масҳ қилади, ўнг қўл кафтининг ичи билан чап қўлини тирсаклари билан масҳ қилади. Бунда қўлларнинг ҳамма жойини масҳ қилиш шарт;

Таяммумни намоз вақти киришидан олдин қилса ҳам бўлади. Сув топилгунча, битта таяммум билан хоҳлаганча намоз ўқиш мумкин.

📌 Таяммумни таҳоратни бузувчи нарсалар бузади.

Сув топишидан умиди бўлган киши намозни охирги вақтигача кечиктириб туриши мустаҳаб ҳисобланади (“Ал-Мухтор”, “Ал-ихтиёр”). Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvouz).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
НАМОЗДА ЕЛ ЧИҚИШИ
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Оиша онамиздан ривоят килинган хадисда: Набийимиз саллалохи алайхи вассаллам деганлар: Агар ким намозда бурнидан қон кетса, қайт қилса хеч кимга гапирмасдан тахоратини янгилаб келган жойидан давом этсин дейилган экан. Агар намозда ел чиқса шу ишни қилган тўғри бўладими?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Намозхоннинг ихтиёрисиз таҳорати кетса, дарҳол таҳорат қилиб намозини охирига етказади.
Мисол учун бурни қонаб кетди. Намозхоннинг ихтиёрисиз намоз ичида таҳорати кетиб қолиши самовий бетаҳоратлик дейилади. Ана ўшанда у дарҳол бориб таҳорат қилади ва намозини келган жойидан давом этдиради.
Имом Ибн Можа Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилган ҳадисда:
«Ким намозда қайт қилса ёки бурни қонаса, бурилиб чиқсин, таҳорат қилсин ва гапирмаган бўлса, намозини келган жойидан ўқиб кетсин», дейилган.
Агар ташаҳҳуддан кейин бўлса ҳам.

Абу Ҳанифанинг наздида ташаҳҳуддан кейин самовий бетаҳоратлик етса ҳам таҳорат қилиб келиб салом бериш лозим бўлади. Чунки у кишининг наздида намоздан намозхон ўз амали билан чиқиши фарздир. Шунингдек, салом лафзини айтмоқ вожибдир.
Имом Абу Юсуф ва Муҳаммадларнинг наздида қаъдаи охирда ташаҳҳуд миқдорида ўтиргандан кейин таҳорати кетиб қолса, намоз ўз ўзидан тамом бўлади.
Янгидан бошлаш афзалдир.
Чунки бундоқ қилиш хилофнинг олдини олади. (📚 “Кифоя” китобидан). Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/218745)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
2024/11/05 19:13:45
Back to Top
HTML Embed Code: