Telegram Web Link
ЎЛИМ ВАҚТИДА ПЕШОНАДАН TEP ОҚИШИ

Гўзал хотима аломатларидан бир муҳим аломат, вафот этаётган кишининг пешонасидан тер оқишидир. Ўлим вақтида пешонадан тер оқиши гўзал хотима аломати ва маййит Аллоҳнинг ҳузурида ҳурматга лойиқлиги белгисидир. Чунончи, Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар:
«Албатта, мўмин банда пешонасида тер ила вафот этади». («Сунани Термизий», 982. «Сунани Насоий», 1829. «Сунани ибн Можа», 1452. «Муснади Аҳмад», 23014. «Саҳиҳи ибн Ҳиббон», 3011)

Ривоятларда келадики, Бурайда розияллоҳу анҳу ўлим тўшагида ётган бир касални зиёрат қилиш учун Хуросонга бордилар. Унинг пешонасидан тер оқаётганини кўриб, ўша ерда бу ҳадисни айтиб берганлар. Бир ривоятда келадики, Алқама розияллоҳу анҳу бир куни бир кишининг ҳузурига бордилар. У ўлим арафасида эди. Унинг пешонасидан тер оқаётганини кўриб кула бошладилар. Язид ибн Авс: «Сиз нега куляпсиз? » – деб сўради. Шунда у киши: «Мен Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан эшитганман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўминнинг руҳи пешонасидан тер оқаётган ҳолда чиқади», – деганлар. («Мусаннафи Ибн Абу Шайба», 6772)

Ўлим вақтида пешонадан нега тер оқади?

Бу ерда бир нарсани баён қилиш ўринли бўладики, уламолар: «Мўмин банданинг пешонасидан ўлим вақтида нега тер оқади?» дея баҳс қилдилар. Бу борада бир неча сўзлар айтилган:
1. Аллома Ибнул Малак: «Мўминга гуноҳлари ювилиши учун ўлим шиддати юз беради. Агар гуноҳи бўлмаса, унинг даражалари юксалишига сабаб бўлади», – дедилар.
2. Бир неча уламолар унинг бир ажиб сабабини ҳам шундай ёзганлар: «Мўмин банданинг пешонасидан тер оқишининг сабаби шуки, у ўлим вақтида гуноҳлари сабабли Аллоҳдан уялади. Мана шу шарму ҳаёси туфайли пешонасидан тер оқади. Бунинг аксича, кофир уялмайди. Шунинг учун ундан тер оқмайди».
3. Бу борада яна шундай ҳам дейилган: «Дарҳақиқат, бу ҳадисдан мақсад шуки, мўмин бандага ўлим вақтида жуда кам озор бўлади. Бор-йўғи шу даражада озор бўладики, унинг сабабидан пешонасидан тер оқади, холос». («Файзул Қодийр», 6/329. «Хошиятус Синдий аълан Насоий», 4/6)

📚 “Гўзал хотима” китобидан.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
🧕 ҲИЖОБ ЎРАШ УЧУН ҚИЛИНАДИГАН АМАЛЛАР
#бидъат #аврат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мен 2 йил бўлди ҳижобга кирганимга Алҳамдулиллаҳ. Яқинда бир дугонам билан кўришиб қолдим. У ҳам ҳижобга кирмоқчи эдим, бир отин ойи ҳижобга киришни ўзини дуолари бўлади ўшаларни ўқиб ёдлаб, нимадир амалларини қилиб кейин кирилади деб айтди. Шуларни қилиб кириш керак эди бўлмаса ҳижобга кирмайди деб айтди, деди. Мен эса йўқ ҳижобда унақа дуоларни қилиш кераклигини билмайман менимча авратни тўлиқ ёпиш, ўта тор ичи кўринадиган кийим кийилмаса ҳижоб ўраса бўлаверади дедим. Яна аниғини билмайман дедим. Саволим ҳижоб ўрашда дуолари борми?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ўша отин ойи динни билмас экан. Сиз тўғри айтибсиз, авратни тўсиш учун бирор зикр, дуо ёки бошқа шу каби амаллар шарт эмас. Шаръий жиҳатдан балоғатга етгач авратларини тўсиш фарз бўлади.
Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/209016)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мавлиди_Барзанжий #Мавлид

▪️Мавлиди Барзанжий | Муқаддима | Хатми сағир

▫️Абдулбосит қори Қобулов, Тошкент ислом институти ўқитувчиси

👉 @Abdulbositqoriuz

🔗 www.tg-me.com/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС
ТОНГДА УЙҒОТГАН, ҚАЛБЛАРГА МЕҲР-МУҲАББАТ СОЛГАН, РИЗҚИМИЗГА БАРАКОТ БЕРГАН АЛЛОҲ ТАОЛОГО ҲАМДЛАР БЎЛСИН!!!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ!

ХОНАДОНИНГИЗДАН ҲУЗУР-ҲАЛОВАТ, ҚАЛБИНГИЗДАН УМИД, АМАЛЛАРИНГИЗДАН ЭЗГУЛИК, ЮЗИНГИЗДАН ТАБАССУМ АРИМАСИН!

🤲 КУНИНГИЗ МАЗМУНЛИ ЎТСИН!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
ЭРКАК КИШИ ДОЯЛИК ҚИЛИШИ ЖОИЗМИ?
#жамият

CАВОЛ: Динимизда аёл кишига эркак киши доялик қилишига нима дейилган?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жоиз эмас. Фақатгина аёл доя шаҳарда топилмай, қаттиқ зарурат юзага келса (беморни ҳаёти хавф остида қолса)гина истисно тарзда рухсат этилган. Лекин бугунги кунда бундай ҳолат кузатилиши қийин масала.

Яна шуни таъкидлаймизки, қизларимизни мана шу соҳаларда ўқиб, етук мутахассис бўлиши ва келажакда халқимизнинг оғирини енгил қилишларига имкон қадар ҳаракат қилишимиз керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#xabar #imom_termiziy
✍️ ИМОМ ТЕРМИЗИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 1200 ЙИЛЛИГИНИ КЕНГ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

🖥 Батафсил: https://muslim.uz/oz/e/post/39707

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Халқаро_илмий_анжуман

📣Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 августдаги ПҚ-292-сонли “Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Қарорининг таъминлаш мақсадида Термиз шаҳрида “Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни” мавзусидаги халқаро илмий анжумани 2024 йил 17-18 октябрь кунлари ўтказилади.

🔰 Анжуманда қуйидаги мавзулар муҳокама қилинади:


Термиз ҳадис мактаби;
Имом Термизий ҳаёти ва илмий мероси;
Имом Термизийнинг ҳадис илми ривожида тутган ўрни;
Имом Термизийнинг “Сунан” номли асарининг ўзига хос жиҳатлари;
Ҳаким Термизийнинг ҳаёти ва илмий мероси;
Ҳаким Термизийнинг ҳадис илмида тутган ўрни;

Мақоланинг тўлиқ матнларини юбориш муддати: 05.10.2024
📍Анжуман жойи ва санаси Термиз шаҳри 2024 йил 17-18 октябрь кунлари.


🌐Батафсил: ➡️
https://termiziy.uz/uz/news/1741

📗 Тезисларни юбориш учун э-манзиллар:
📩[email protected]
📲 Телеграм:➡️ @imomtermiziy2024
📞+998915899034

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ibrat #dolzarb

Mazhabga amal qilishlik bu…

🔘Siz buni eshiting va Alloh uchun yaqinlaringizga ulashing

♻️Bu maviza sizni yaxshilikga chorlaydi yomonlikdan qaytarishga undaydi!

🎙️Abdulloh domla

🕌Islomobod jome masjidi imom xatibi

⭕️ Yaqinlarga yoʻllang❗️

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Forwarded from Muslim.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мушфиқ отадан фарзандига мактуб:

"Уғлим агар жонингни арзон билиб, тезликни шу рақамгача оширган бўлсанг, ёдингда тут, жонинг биз учун қадрлидир.
Отанг Зайд”.


📿
Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Ҳадис_434

БАВЛДАН САҚЛАНМАСЛИК ҚАБР АЗОБИГА САБАБ БЎЛАДИ

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: مَرَّ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِقَبْرَيْنِ فَقَالَ: إِنَّهُمَا لَيُعَذَّبَانِ وَمَا يُعَذَّبَانِ فِي كَبِيرٍ، أَمَّا أَحَدُهُمَا فَكَانَ لَا يَسْتَتِرُ مِنْ الْبَوْلِ، وَأَمَّا الْآخَرُ فَكَانَ يَمْشِي بِالنَّمِيمَةِ ثُمَّ أَخَذَ جَرِيدَةً رَطْبَةً فَشَقَّهَا نِصْفَيْنِ فَغَرَزَ فيِ كُلِّ قَبْرٍ وَاحِدَةً، قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ لِمَ فَعَلْتَ هَذَا؟ قَالَ: لَعَلَّهُ يُخَفَّفُ عَنْهُمَا مَا لَمْ يَيْبَسَا

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗«Набий ﷺ икки қабр ёнидан ўтдилар ва:
«Албатта, икковлари азобланмоқдалар. Улар катта нарсада азобланмаяптилар. Улардан бири пешобидан сақланмас эди. Бошқаси бўлса чақимчилик қилиб юрар эди», дедилар. Сўнгра бир ҳўл шохни олиб, иккига айирдилар ва ҳар бир қабрга биттадан суқиб қўйдилар. Одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули, буни нима учун қилдингиз?» дейишди.
У зот ﷺ: «Шоядки, булар қуригунча икковларидан (азоб) енгиллатилса», дедилар».


📜 Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда мусулмон инсон нажас нарсалардан, ҳатто бавл қилганида сачраши мумкин бўлган томчилардан ҳам ўзини жуда эҳтиёт қилиши зарурлиги ҳақида сўз бормоқда.

Пайғамбаримиз ﷺ бир куни саҳобалар билан кетаётиб, иккита қабр ёнидан ўтдилар ва ҳаммага эшиттириб, дедилар:
«Албатта, икковлари азобланмоқдалар».
Яъни, ушбу икки қабрда ётган икки одам азобланмоқда.
«Улар катта нарсада азобланмаяптилар».
Яъни, икковларининг қабрда азобланишларига сабаб бўлган нарса одамлар назарида катта нарса эмас. Кишилар уларга эътибор бермай, одатланиб қолганлар.
«Улардан бири пешобидан сақланмас эди».
Яъни, бавл қилганда ўзига сачраса, бавл қилиб бўлгандан сўнг пешобдан қолса, эътибор бермай кетаверар эди. Қолган пешоб баданига ёки кийимига томадими, иши йўқ эди.
«Бошқаси бўлса чақимчилик қилиб юрар эди».
Яъни, одамларнинг гапини бир-бирига ташиб, уларнинг орасида низо чиқишига сабаб бўлар эди.

Дарҳақиқат, Пайғамбаримиз ﷺ айтганларидек, мазкур икки нарса одамлар назарида арзимас нарсага ўхшайди. Ҳолбуки, Аллоҳнинг ҳузурида улар жуда ҳам катта гуноҳ ҳисобланади. Шунинг учун ҳам бу икки ишга мубтало бўлган икки киши қабрида азоб чекмоқда.
«Сўнгра бир ҳўл шохни олиб, иккига айирдилар ва ҳар бир қабрга биттадан суқиб қўйдилар».
Яъни, Пайғамбаримиз ﷺ юқоридаги гапларни айтиб бўлганларидан сўнг хурмо дарахтининг ҳўл шохини олиб, иккига бўлиб, қабрларга биттадан суқиб қўйдилар. Бу ишни кўриб турган саҳобалар:
«Эй Аллоҳнинг Расули, буни нима учун қилдингиз?» дейишди.
Расулуллоҳ ﷺ бу каби ишларни бир ҳикмат ила қилишларини саҳобаи киромлар яхши билар эдилар. Қабрнинг устига ҳўл шохни суқиб қўйиш биринчи марта бўлаётганидан бу иш нима ҳикмат юзасидан қилинганини тушуна олмай, сўрашди.
«У зот ﷺ:
«Шоядки, булар қуригунча икковларидан (азоб) енгиллатилса», дедилар.
Яъни, шоядки, ушбу ҳўл шохлар қуригунча икки қабрдаги азобланаётган икки бандадан азоб енгиллаштирилса, деб айтдилар.

☝️ Бу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Пайғамбаримиз ﷺнинг қабрда бўлаётган нарсани ҳам билишлари.
2. Қабр азобининг ҳақлиги.
3. Пешобнинг нажас эканлиги.
4. Чақимчиликнинг ҳаромлиги.
5. Пешобдан тўла тозаланмаслик каби гуноҳларга ҳам ўлимдан кейин азоб бўлиши.
6. Баъзи уламолар бу ҳадисни далил қилиб, «Қабрда хўл ўсимлик турса, тасбеҳ айтиб туради, қабр эгасига фойдаси етади», деганлар.
Имом Бухорийнинг ривоят қилишларича, саҳобалардан Бурайда ибн ал-Ҳусойн ўз қабрларига хурмонинг иккита ҳўл шохини суқиб қўйишни васият қилган эканлар.
7. Баъзи уламолар яна шу ҳадисни далил қилиб: «Қабр устида Қуръон тиловати мустаҳабдир, чунки ҳўл шохнинг тасбеҳи туфайли азоб енгиллашганда, Қуръон қироати ила енгиллашмайдими?!» деганлар.
8. Баданга ва кийимга теккан нажосатни дар¬ҳол кетказиш лозимлиги.
9. Ўлганларнинг азоби тирикларнинг баъзи амаллари ила бир оз енгиллашиши мумкинлиги.

📌 Бу ҳадиси шарифга доимо амал қилишимиз зарур. Қазои ҳожат вақтида эҳтиётлик билан пухта тозаланиш лозим. Қабр азобига сабаб бўлувчи чақимчиликдан ҳазар қилайлик. Қабр азоби борлигини ўйлайлик, доимо пок бўлишга интилайлик!


📚 KУНЛИК ҲАДИС | “Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан
#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
ФАРЗАНД ТАРБИЯЛАШДАГИ ХАТОЛАР

📌 Ота-онанинг болага: “Лапашанг”, “Аҳмоқ”, “Одобсиз”  каби  ёқимсиз  сўзлар билан мурожаат қилиши энг катта хатодир.
Аслида камчилик фарзанднинг ўзида эмас, ишида;
📌 уриб-сўкиб тарбиялаш. Фарзанд  нотўғри  иш қилганида танбеҳ бериш,  уриш-сўкишдан кўра яхши кўрган нарсаларидан маҳрум қилиш, гапирмаслик ёки қовоқ уйиш самарали бўлади;
📌 нотўғри рағбатлантириш. Ота-она болалаларининг  яхши ишларини мукофотлашда ширинлик  ёки пул бериш билан бирга савоб бўлишини, эвазига жаннатга эришишини ҳам уқтирсин;
📌 болаларни бир-бирига қарама-қарши ўстириш. Бир оилада туғилиб ўсган болаларнинг ҳам шахсияти турлича бўлади. Уларни зеҳни, қобилияти  паст-баландига қараб йўналтириш лозим.  Акс ҳолда бир-бирига солиштириш билан оралари бузилиши мумкин;
📌 ёмон дуо қилиш. Фарзанди жаҳлини чиқарса, айрим оналар дарров қарғашга тушади. Бунинг оқибати жуда ёмон;
📌 ваъда бериб бажармаслик. Ота-она ваъдасида турмаса, ишончини йўқотади. Масалан, “Кел, урмайман”, дейди. Аммо келганида уради. “Бундай қилсанг, уни олиб бераман”, дейди, лекин сўзида турмайди.
📌 фарзандини ёмон ҳолатларга гувоҳ қилиши. Шаънини юксалтириш, ботирликка ўргатиш
ўрнига таҳқирлайдиган манзараларни кўрсатиш бола қалбини синдиради;
📌 ёқтирмаган нарсасини совға қилиш;
📌 ёлғон гапириш.
Одатларнинг энг ёмони ёлғон сўзлашдир. Бола ўрнак оладиган кишилар ёлғон гапириб турса, у ҳам шунга одатланади.

©️ Зиёвуддин Раҳим (“Бахтли ҳаёт сари” китобидан)


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
2024/10/01 22:41:02
Back to Top
HTML Embed Code: