Telegram Web Link
#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!


♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 www.tg-me.com/nurli_yol 👈
#Ҳадис_852

МЎМИННИ ҒИЙБАТЧИДАН ҲИМОЯ ҚИЛСА


Саҳл ибн Муоз ибн анас Жуҳунийдан ривоят қилинади:


📗 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки, бир мўминни ғийбатчи мунофиқдан ҳимоя қилса, қиёмат куни Аллоҳ таоло унинг гўштини дўзах ўтидан ҳимоя қилувчи фаришта юборади. Кимки, бир мўминни сўкмоқчи бўлиб, уни ғийбат қилса, Аллоҳ таоло уни гапидан қайтмагунича жаҳаннам кўприги устида ушлаб туради», дедилар».

✍️ Аҳмад ривоят қилган.

Мўмин-мусулмонлар ғийбатдан четланибгина қолмасдан, бошқа ғийбатчиларнинг оғзига уриб, ғийбатга йўл қўймасликка ҳаракат қилишлари матлубдир.

☝️Ғийбатчига қулоқ солган унинг шеригидир. Фақат унинг гапини тили билан инкор қилсагина ғийбат эшитганлик гуноҳидан қутилади. Агар очиқ инкор қилишдан қўрқса қалби ила инкор қилсин ва гапни бошқа тарафга буриш ёки туриб кетишга ҳаракат қилсин.

***

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мерожга чиққанимда мисдан бўлган тирноқлар билан юзлари-ю кўксиларини тирнаётган бир қавмнинг олдидан ўтдим. Мен:
«Эй Жаброил, улар ким?» деб сўрадим.
«Булар у дунёда одамларнинг гўштини еб, обрўларини тўкканлар», деб жавоб берди».


✍️ Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилган.

Охиратда ҳам ғийбатчилар жазосиз қолмайдилар.

•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚
KУНЛИК ҲАДИС
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...

Файзу баракотли кун тилаймиз!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
ЗУҲО НАМОЗИНИНГ НЕЧА РАКАТ БЎЛИШИ
#намоз

CАВОЛ: Зуҳо намози кўп манбаларда 12 ракатгача бўлиши келтирилган. Яқинда бир манбада 8 ракат деб ўқидим. Буни қандай изоҳлаш мумкин?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Зуҳо намозининг энг ози икки ракат эканида уламолар иттифоқ қилишган. Энг кўпи неча ракат экани борасида турли қараш мавжуд. Баъзи уламолар 8 ракат, деган бўлсалар, қолганлари 12 ракат дейишган. "Зуҳо намозининг кўпини чегараси йўқ", — деганлар ҳам бор (“Кувайт Фиқҳ энциклопедияси”).

☝️ Нима бўлганда ҳам, Зуҳо намози нафл намоз саналади. Уни кимдир ўқиса яхши, ўқимаса маломат қилинмайди. Шундай экан, унинг ракатларининг сони борасида ҳам кимдир оз ёки кўп ўқиса маломат йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари 🔸
☝️ ЖАНОЗАГА БОРГАНЛАР БИЛИШЛАРИ КЕРАК

📌 Жанозага борганлар намозлари адо бўлиши учун икки нарса шарт. Бири тик туришлари, иккинчиси имомнинг ортидан ўзлари эшитиладиган қилиб тўрт такбирни айтишлари. Кўпчилик тик туради, лекин имом такбир айтганда қўшилиб такбир айтмайди. Шу билан улар жаноза ўқиган бўлмайдилар.

Имом жаноза ўқишларидан олдин айтиб қўйишлари керак. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
🧕 АЁЛЛАРНИНГ ЖЎР БЎЛИБ ТАҲЛИЛ АЙТИШИ
#зикр

CАВОЛ: Дугонамнинг яқини вафот этганда таъзияга бордим. Шу ерда бир танишим ҳамма аёллар жўр бўлиб таҳлил айтинглар, деди. Мен бундай гапни аввал эшитмаган эдим. Ҳақиқатан, жанозага борган аёллар шундай қилиши керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда “Жанозада аёллар жўр бўлиб таҳлил айтади”, деган гап йўқ. Аммо таҳлил каби зикрларни айтиб, маййитга бағишлаши бор ва савобли амал. Шунда ҳам зикрларни махфий тарзда айтиш афзал ҳисобланади. Айрим ҳолатлар бундан мустасно. Аллома Ходимий Ҳанафий бундай деган:

وفي آخر رسالة أبي مسعود: الجهر بالذكر جائز ولكن الإخفاء أفضل وهو مراد محمد

“Абу Масъуд рисоласининг охирида “Зикрни жаҳрий айтиш жоиз, аммо махфий қилиш афзалдир. Буни имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ ҳам ирода қилган”, дейилган”.

☝️ Қолаверса, аёллар намоз ўқиш учун азон ва иқомат айтмайдилар, намозларини махфий ўқийдилар. Шу сабабли сиз айтган аёлнинг жўр бўлиб таҳлил айтинглар, дейиши катта хато ҳисобланади. Бунинг ўрнига ҳар бир инсон ўзи билган зикр ва дуоларни ўқиб, маййитга ёрдам беришлари савобли амал саналади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚
KУНЛИК ҲАДИС
Дунё учун ғам ема. Унинг боши йиғи, ўртаси машаққат, охири йўқликдир!
Сен охиратинг учун амал қилиб қол! Унинг боши учрашув, ўртаси ҳадя, охири эса абадиятдир.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
🧕 ҲОМИЛАНИНГ НЕЧА ОЙЛИГИГАЧА НАМОЗ ЎҚИШ МУМКИН?
#намоз

CАВОЛ: Ҳомиладор аёл бола неча ойлигигача намоз ўқиши керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳомиладор аёл то боласини туққунича намозини тўхтатмайди. Туққанидан кейин нифос қони келади. Мана шу қон тўхтагунича намоз ўқимай туради. Бу узрли ҳолат бўлади. Қон тугагач яна намозини давом эттиради. Агар ҳомиладорлик вақтида намоз ўқишга қийналса, ўзининг ҳолатига қараб ўтириб ўқиши ҳам жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари 🔸
Намоз ўқимайдиган одамга ишонма, чунки у Роббидан алоқани узибдими, сени ҳам ташлаб кета олади!


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
☝️ Бойлик эгасига агар учта шарт топилсагина фойда беради.

Улар:
1. Ҳалол бўлиши.
2. Эгасини Аллоҳ ва Расулининг тоатидан тўсмаслиги.
3. Аллоҳнинг ҳаққини адо қилиши.

📚 "Иймоннинг 77 хислати" китобидан.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
✍️ Абу Ҳанифа розияллоҳу анҳу айтади:

📗 “Модомики, одамлар орасида ҳадис талабида юрганлар бор экан, улар яхшиликда бардавом бўладилар. Агар улар илмни ҳадиссиз талаб қилгудек бўлсалар барбод бўладилар”.

Хар кунига бир суннатни ўрганиб қўйинг. Саҳиҳ ҳадислар асосида. Уланинг: 👇👇

📚 Имом Бухорий ҳадислари
📚 Имом Термизий ҳадислари
📚 Имом Муслим ҳадислари
📚 Абу Довуд ҳадислари
📗 Муттафақун алайҳ ҳадислар

(Ҳадислар, шарҳлари билан...)
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

📿 Дўст томонга
  | @nurli_yol
2024/11/20 03:39:54
Back to Top
HTML Embed Code: