Telegram Web Link
Тавба қачон қабул бўлади?

Ҳазрати Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий айтадилар:

Тавба қабул бўлишининг бир неча аломатлари бор:

1) Инсон келажакда гуноҳлардан сақланиб юради.
2) Яхши одамларга яқин бўлади.
3) Ёмонлардан узоқ бўлади.
4) Оз дунёга рози бўлади.
5) Охират тайёргарлиги ила машғул бўлади.
6) Гуноҳларига қалбида ғам бўлади.
7) Роббисидан қалбида рози бўлади.

📚 «Мақомотэ сулук» китобидан. Абдулқайюм Комил таржимаси

📿
Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
@nurli_yol 👈
#Эслатма

🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби ва жамоаси номидан таъкидлаб ўтмоқчимиз. Телеграм тармоғидаги каналларимиз барчаси расмий фаолият олиб боради:

📌1. Нурли йўл (www.tg-me.com/nurli_yol)
📌2. Кунлик Ҳадис (www.tg-me.com/nurli_yol_hadis)
📌3. Ибодат Масалалари (www.tg-me.com/nurli_yol_fiqh)
📌4. Қуръон (www.tg-me.com/nurli_yol_quron)
📌5. Масжид (www.tg-me.com/oqtepamasjid)

☝️ Биздаги маълумотлар фақат расмий ва текширилган манбалардан олинади. Каналларимизни бехавотир кузатиб боринг.
🌷 Бирга эканлигингиз учун ташаккур!

© Ҳурмат билан, НУРЛИ ЙЎЛ жамоаси.
Дуосининг ижобати кечиккани учун дуо қилмай қўйган одам худди уруғни сепиб, парваришлаб, ҳосилни йиғиш пайти келганда уни ташлаб кетган кишига ўхшайди. Дуо қилишда азму қарор билан сўрайлик.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бирингиз (дуосининг ижобат бўлишига) шошилавермаса, дуоси ижобат бўлади», деганлар.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
МАЙЙИТГА АТАБ ХУДОЙИ ҚИЛИШ
#бидъат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Маййитга атаб худойи қилиш шариатимизда борми? Бу каби ишни пайғамбаримиз ёки сахобалар ёки тобеъинлар қилишганми?
2-савол, баъзилар маййит чиққан уйда 72 соатгача таом пиширилмайди дейишади, бу қанчалик тўғри?
3-савол, худойи хақида Қуръон ва суннатда далиллар борми?



💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом!

1) Қилишмаган. Бундай иш динимизда йўқ.

2) Нотўғри, зиёфат уюштириш жоиз эмас. Ўлган одамнинг мероси меросхўрлар ўртасида бўлиб олинмагунича, мерос қолган нарсалардан овқат тайёрлаб бўлмайди. Ўзларининг мулкидан ўзлари ва яқинлари ейиш учун таом пишириш жоиз. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/251211)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
📚
KУНЛИК ҲАДИС
БИР НАМОЗ ҚОЛДИРИЛСА БОШҚАСИНИ ЎҚИМАЙДИМИ?
#бидъат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Эрталабки бомдод намозини ўқимаса кейинги намозларни ҳам ўқимайдими? Масалан пешин, аср, шом ва хуфтонларни?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бу каби гапларни шайтон айтади. Шайтоннинг шериклари ҳам. Намозларни вақтида адо қилиш керак. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/112327)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
БЕШ РАББОНИЙ МАРТАБА

1. Шафоат.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Қуръон ўқинглар! Зеро, у қиёмат куни соҳибларига шафоатчи бўлиб келади” (Имом
Муслим ривояти).

2. Рифъат.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Қиёмат куни Қуръон соҳибига: “Ўқи ва кўтарил, дунёда қандай ўқиган бўлсанг, шундай ўқи. Охирги оятни ўқиган жойинг (жаннатдаги) манзилинг бўлади”, деб айтилади» (Имом Абу Довуднинг “Сунан”идан).

3. Суҳбат.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Қуръонни моҳирона тиловат қиладиган қори элчи, ёзувчи, ўта яхши фаришталар билан (бир мақомда)дир” (Имом Бухорий ривояти).

4. Хайриёт.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганган ва уни ўргатган кишидир” (Имом Бухорий ривояти).

5. Аҳлиëт.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Инсонлар орасида Аллоҳнинг хос бандалари бор”, дедилар. “Улар кимлар?” деб сўрашди. У зот: “Қуръон аҳли - Аллоҳнинг аҳли ва хос бандаларидир”, дедилар (Имом ибн Можа ривояти).

©️Анвар АҲМАД.

📿 Дўст томонга  | @nurli_yol
ЭР-ХОТИН ЁТОҚХОНАСИДА НАМОЗ ВА ҚУРЪОН ЎҚИШ
#Қуръон #намоз

CАВОЛ: Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиш ва Қуръон қироат қилиш мумкин. Бунга ҳеч қандай монелик йўқ. Фақат намоз ўқиш макони тоза бўлса бўлди. Чунки Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларининг ётоқхоналарида таҳажжуд ва бошқа нафл намозларни ӯқиганлар.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُا أَنَّهَا قَالَتْ: كُنْتُ أَنَامُ بَيْنَ يَدَيْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَرِجْلَايَ فِي قِبْلَتِهِ، فَإِذَا سَجَدَ غَمَزَنِي، فَقَبَضْتُ رِجْلَيَّ، فَإِذَا قَامَ بَسَطْتُهُمَا. قَالَتْ: وَالْبُيُوتُ يَوْمَئِذٍ لَيْسَ فِيهَا مَصَابِيحُ

Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг олд томонларида, икки оёғим у кишининг қиблаларида бўлган ҳолда ухлар эдим. Сажда қиладиган бўлсалар, менга тегиб қўяр эдилар. Шунда оёқларимни йиғиштириб олар, турганларида эса яна узатиб олардим. У пайтда уйларда чироқ бўлмас эди” (Имом Бухорий ривояти).

Қолаверса, Аллоҳ таоло бутун ер юзини Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг умматлари учун масжид қилиб қўйган.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга ер масжид ва покловчи қилинди. Бас, қайси умматимга намоз вақти келиб қолса, ўқисин”, деб айтганлар. Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvouz)
.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
НОРТОЙ, НОРБОЙ ШУНГА ЎХШАШ ИСМЛАР
#бидъат

CАВОЛ: Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Ҳазрат Аллоҳ таолога беадат ҳамду санолар бўлсин менга бир қиз, бир ўғил ато қилди. Ўғлим суннат бўлиб туғилди. Исмини Суннатуллоҳ деб қўйдим. Пешонаси ўртасида ва икки кўзи устида нори бор. Ўғлингни исмини “Нортой, Норбой шунга ўхшаш исмлар билан чақирмасанглар нори каттайиб кетади” дейишди. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Албатта бу – одамларнинг шахсий тушунчаси, шариат аҳкомлари ёки таълимотларига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бир исм қўйилган фарзандга хол туша бошласаю уни Холида деб исмланса, хол йўқолиб кетиши тўғрисида ҳеч қандай ҳадис, таълимот, гап-сўз динимизда йўқ. Хол чиқиши ёки шунга ўхшаш бошқа бир ҳолатлар инсоннинг жисмидаги ўзгаришларга, хусусиятларга боғлиқ бўлади, буларнинг исмга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Қандоқ исм қўйилса, ўша исм яхши бир ҳолатда давом этавериши мумкин.
Юқоридагидай Анора, Нормурод деган исмларни одамлар ўзларича ўйлаб қўйишган, бунинг диний таълимотларга ҳеч қанақа алоқаси йўқ, бундай эътиқодларга бормаслик керак. Балки ўша бола туғилганида қўйилган исм яхши исломий бўлса мутлақо ўзгартирмай, кўнгилсиз ҳолатлар юз берганида тиббий муолажалар билан тузатиш имкони бўлса, шунинг ҳаракатини қилиш керак ва доимий равишда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ўша ноқулай ҳолатни кетказишни сўраш керак. Номни ўзгартириш билан бир нарса бўлиб қолиши динимиз таълимотларида йўқ (Аллоҳ билувчидир).

(https://savollar.islom.uz/s/28504)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
📚
KУНЛИК ҲАДИС
ПСИХОЛОГИЯ
#жамият

САВОЛ: Ассалому алайкум! Психологга бориш ва психологияни ўргатиш мумкинми? Гуноҳ саналмайдими? Духовний психологияга қизиқиб қолдим.

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бунга ҳожат йўқ. Қуръон, ҳадис ва "Руҳий тарбия" китобларини ўқисангиз психологга асло ҳожат қолмайди. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/68301)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари 🔸
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Нонушта, тушлик, ва кечки овқат. Сиз қайси вақтда кўп таомланасиз?

Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

📿 Дўст томонга  | @nurli_yol
2024/10/02 16:32:48
Back to Top
HTML Embed Code: