Telegram Web Link
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#эслатма

Қиз болани тарбия қилишда ўғил болани тарбиясига нисбатан кўпроқ меҳрибонлик талаб қилинади. Ўғил болага эса тарбиявий мувозанат муҳимки, чунки у келажакда оила боқиш масъулиятини кўтарувчи шахс бўлиб етишади.

Демак, қиз болани тарбиясида ундан ҳам кўпроқ меҳрибонлик лозим экан. Чунки қиз бола келажакда уй бекаси бўлиб, оила ишлари ва фарзандларнинг тақдири унинг қўлига топширилади.

📿
Дўст томонга | @nurli_yol
АВВОБИН НАМОЗИ
#суннат

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деб марҳамат қилганлар: "Кимки шомдан кейин олти ракъат намоз ўқиса, улар орасида ёмон сўз гапирмаса, у ўн икки йиллик ибодатга тенг бўлади"». (✍️ Ҳадисни Термизий ва Ибн Можжа заиф санад билан ривоят қилган)

Шом намозидан кейин ўқиладиган нафл намознинг номи “Аввобин намози” дейилади. Бу намозни ўқиш мустаҳабдир. Бу намоз олти ракатли қилиб ўқилади. Барчасини бир салом билан ёки икки-икки ракатдан бўлиб, алоҳида ўқиш мумкин. Ҳар икки шаклда ҳам илк икки ракати шом намозининг икки ракатли равотиб суннати ўрнига ўтади. Лекин киши истаса, бу намозни ўша равотиб суннатни ўқиб бўлгандан кейин ҳам ўқиса бўлади.

Айрим фиқҳий манбаларда аввобийн намозида ўқиш учун бирор суранинг хослаб қўйилишини учратиш мумкин. Масалан ҳанафий мазҳаби олими Ибн Обидин роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Баҳр ур-роиқ" китобига ёзган ҳошияси "Минҳат ул-Холиқ"да уч салом билан ўқиладиган олти ракъатли аввобин намозида "Фотиҳа сураси"дан кейин биринчи ракъатда "Кофирун" сураси бир марта, иккинчи ракъатда "Ихлос" сураси ўқилади, деб келтиради. Албатта, ушбу манбаларда зикр қилинган сураларни "аввобин" намозида ўқиган яхши, лекин улар ўрнига бошқа сура ўқилса ҳам бўлаверади. Валлоҳу аълам.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Аллоҳдан унинг Ўзини сўранг

Илоҳий ишқ шундай бир неъматки, унинг натижасида инсон ҳаёт мазмунини топади. Шунинг учун киши Аллоҳ таолога дуо қилиб сўраса, унинг ўзини сўрасин, унинг муҳаббатини сўрасин, унинг ишқини сўрасин.

Бугун Аллоҳ таолодан мол-дунё сўрайдиганлар кўп. Обрў-мартаба сўрайдиганлар ҳам топилади. Лекин у зотдан ўзини сўрайдиганлар жуда оздир. Ундан қўлини кўтариб: “Эй Раббим! Мен Сенинг розилигингни сўрайман. Мен Сенинг муҳаббатингни сўрайман”, деб дуо қиладиганлар жуда оз.

Азиз дўстим! Агар кишилар обрў-мартаба сўрасалар, хотин бола-чақа сўрасалар, агар бутун дунёнинг молини сўрасалар, ишонгинки, улар Аллоҳ таолодан ҳеч нарса сўрашмабди. Агар Аллоҳ таолодан унинг муҳаббатини сўрасанг, демак, барча нарсаларни ҳам сўраган бўласан. Чунки уларнинг барчаси Аллоҳ таолонинг ишқи олдида ҳеч ва пучдир. Шунинг учун умид билан ундан томиримиздан гуноҳ илдизларини суғуриб ташлайдиган ишқини сўрайлик.

Шайх Зулфиқор Аҳмад НАҚШБАНДИЙ
📚 "ИЛОҲИЙ ИШҚ" китобидан

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Forwarded from MuslimShosh.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОҲДАН ҚЎРҚИШ ҲАҚИДА.

Шайх Ёрқинжон устоз

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Ҳақиқатдан сўрашибди:
- Ботил бош кўтараётган пайтда қаерда эдинг?
Ҳақиқат жавоб берибди:
- Унинг остида, томирини кесаётган эдим!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
@nurli_yol 👈
#эслатма

Қуръони каримни тиловат қилиш учун ёки ёдлаш учун ёки кунлик Қуръон вазифасини ўқиш учун ёки ёд олган сураларни қайтариш учун вақт ажратиш қийин. У Аллоҳнинг тавфиқи бўлиб, Ўзи муваффақият берганларга насиб қилади. У Ўзининг каломини Ўзи хоҳлаган кишиларга ато қилади.

Сўнгра Биз бу Китобга бандаларимиздан Ўзимиз танлаган зотларни ворис қилдик” (Фотир сураси, 32-оят).

Аллоҳ каломида “Ўзимиз танлаганларга”, деб айтмоқда.
Бу сўзга эътибор қаратинг.

Шундай экан, уни ёд олишга ошиқинг.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Олтиндан қиммат сўзлар:
– Ҳаётида муваффақият қозонган одамни кўрмадим. Агар кўрган бўлсам, ота-онасига яхшилик қилиш насиб қилган одам бўлади.
– Ғам-андуҳсиз одам йўқ. Лекин «Бу шунчаки дунё» деб табассум қиладиган одам топилади.
– Сиқилган пайтингизда йиғламанг, балки саждага йиқилинг.
– Энг яхши дўст дунё сенга кулиб боққанда ҳасад қилмайди, дунё сендан юз ўгирса, сени ташлаб кетмайди.
– Виқор ва ҳайбатли бўлишнинг сабаби камгапликдир. Жамол ва чиройнинг сабаби табассумнинг кўпидир. Ҳайбатли, виқорли бўл!
– Инсон таълим олган нарсаларнинг энг чўққиси, ҳар бир фикрни эшитиб, уни ҳурмат қилишидир. Ундан қаноатланиши шарт эмас.
– Солиҳлардан бири: «Фарзандингга Қуръонни ўргат. Қуръон унга барча нарсани ўргатади», деди.
– Ким онасига яхшилик қилишдан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
“МУШКУЛКУШОД” ВА “БИБИСЕШАНБА” ҲАҚИДА ДИНИМИЗ НИМА ДЕЙДИ?
#бидъат

CАВОЛ: Ассалому алайкум. Ҳозирда баъзи вилоятлардаги асосан аёллар ўртасида жорий бўлиб турган “Мушкулкушод” ва “Бибисешанба” ҳақида динимиз нима дейди?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом.
📌 Мушкул кушод – (“мушкул” – қийин, “кушод” – очувчи) қийинчиликларни очувчи, мушкуллик ва чигалликларни ечувчи маъносини билдиради. “Мушкул кушод” ва “Бибисешанба” - мушкулларни осон килиш мақсадида қилинадиган хурофот амаллардан ҳисобланади.
Аслида, мўмин-мусулмон одамнинг ҳаётидаги ҳар бир жабҳаси Қуръони карим ва суннати набавийя кўрсатмасига мувофиқ бўлмоғи лозим. Ушбу икки манбага зид келган ҳар қандай эътиқод ёки урф-одат рад этилади.

عَنْ عَائشَة رَضِيَ الله عَنهَا قَالَتْ قَالَ رَسُولُ الله صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ "مَنْ أَحْدَثَ فِي أمْرِنَا هَذَا مَا لَيسَ مِنْه فَهُوَ رَدٌّ" (أَخْرَجَهُ البُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ)

Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳидиси шарифда:
📗 “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бизнинг бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани янгитдан пайдо қилса, у рад этилгандир”, деганлар”
(✍️ Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган).

Мушкулни кушод қилувчи яъни, банданинг бошига тушган қийинчиликни енгил қилувчи, мушкул ишларни кушойиш айловчи зот ягона Аллоҳ таолонинг ўзидир. Шунинг учун, «Биби Мушкулкушод» ёҳуд “Бибисешанба” деган маросимларни қилишнинг динимизга мутлақо алоқаси йўқдир.

Бошига оғир иш, мушкул тушган мўмин-мусулмон Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан келган саҳиҳ ривоятлар асосида Қуръон оятларидан ўқиб, саловотлар айтиб, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Ўзидан мушкулни осон қилишни сўрамоғи лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
📚
KУНЛИК ҲАДИС
Forwarded from Admin (vakillik.uz)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari
🗣ДИНДА ЧУҚУР КЕТИШ АДАШИШГА ОЛИБ КЕЛАДИ!

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐
MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
2024/11/20 10:39:11
Back to Top
HTML Embed Code: