Telegram Web Link
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!


📿 Дўст томонга  | @nurli_yol
Бу сурат 1930 йилда олинган.

Ушбу суратдаги жума намозини кўчада ўқиётганлар ҳам ўқимасдан товарини сотиш учун жума тугашини кутиб турганлар ҳам ҳозир тупроқ остидалар. Булар охири борар жойларини кўриб бўлишган. Ҳозир орамизда улардан на оч қолиб бўлса ҳам намоз ўқиганлари бор ва на тўқ яшаш учун намоз ўқимай тижорат қилиб ўтганлари бор. Барчаларининг дунёлари кетиб амаллари қолди.
Биздан ҳам юз йилдан кейин ҳеч ким қолмайди ва лекин амалларимиз қолади.
Ўткинчи дунёга алданиб қолманг, амал қилинг, ўзингиз учун дангасалик қилманг!

📿 Дўст томонга  |
@nurli_yol
Forwarded from Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🗣Файзли ҳожиларни кутиб олиш лаҳзалари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси"
Матбуот хизмати


#nocomment
#haj2024
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

Aссалому алайкум. Душанба тонги барчамизга муборак бўлсин!

Бахтли инсонлар орасида биз ҳам яна бир тонгни қарши олдик. Тирикликнинг ўзи буюк неъматдир!

Соғ-саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
«Мен бандамнинг гумонидадирман»

Имом Қуртубий ҳадиси қудсийдаги «Мен бандамнинг гумонидадирман» сўзи ҳақида қуйидагиларни айтадилар:
📌 Дуо қилаётганда ижобат бўлиши ҳақида яхши гумон қилиш.
📌 Тавба пайтида унинг қабул бўлишини яхши гумон қилиш.
📌 Истиғфор пайтида унинг мағфират қилиши хусусида яхши гумон қилиш.
📌 Ибодатни амалга оширганида мукофот берилиши ҳақида яхши гумонда бўлиш.

📿 Дўст томонга  | @nurli_yol
🧕 ҲАЙЗДАН ПОКЛАНГАЧ, БОМДОДДАН БОШЛАШ КЕРАКМИ?
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳайздан сўнг ғусл қилгач пешин, аср ёки шом бўладими ўша вақтларда намоз ўқийверсам бўладими ёки фақат бомдоддан бошлашим керакми?

💬 ЖАВОБ: Ҳайздан покланишингиз билан ғусл қилиб ўша вақтдаги намоздан бошлайсиз. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/187945)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Жаннатдан бошқа барча неъматлар фонийдир. Дўзахдан бошқа барча балолар офиятдир.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
🎂 ТОРТГА ШАМ ЁҚИБ ПУФЛАШ
#бидъат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Туғилган кунда шам ёқиб пуфлашади ва ният қилишади. Уларни бу амали ҳозир кенг тарқалган. Бу амал қанчалик хатарли?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом!

وَلِأَبِي دَاوُدَ وَالطَّبَرَانِيِّ: مَنْ تَشَبَّهَ بِقَوْمٍ فَهُوَ مِنْهُمْ

Абу Довуд ва Табароний қилган ривоятда:
📗 «Ким бир қавмга тақлид қилса, у ўшалардандир», дейилган.

📜 Шарҳ: Ўз қавми, ўз дини ва урф-одати туриб, бошқаларнинг турмуш тарзини, кийиниш ва ҳаётдаги бошқа нарсаларини устун қўйиб, жон-жаҳди билан уларга ўхшашга ҳаракат қилиш одамга ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Ўша одам «ҳар кимга ниятига яраша» қоидасига биноан ўзи тақлид қилган қавмдан бўлади. Кофирларга ўхшашни орзу қилиб уринган бўлса, кофирлардан бўлади. Фожирларга ўхшашга ҳаракат қилган бўлса, фожир бўлади ва ҳоказо...

Ислом уммати Аллоҳ таоло юборган таълимотларнинг энг мукаммалига, ҳар бир замон ва ҳар бир маконга муносиб таълимотга раво кўрилган умматдир. Аллоҳ таоло бу умматни бошқа барча умматлар устидан шоҳид қилиб қўйгандир. Аллоҳ таоло бу умматга ҳар бир нарсада ўзига хосликни бериб қўйгандир. Шунинг учун ҳам бу умматга ўзидан бошқаларга ўхшашга ҳаракат қилиш, ўзига Аллоҳ таоло осмондан тушириб берган нарсани қўйиб, бошқа миллатлар ердан чиқарган нарсаларга ҳавас қилиш мутлақо тўғри келмайди.

Ушбу ривоятнинг «Либос китоби»да келиши ҳам бежиз эмас. Кўриб турибмизки, бунда фақат кийим ҳақида эмас, балки умуман ташқи қиёфани қандай тутиш кераклиги ҳақида ҳам сўз кетмоқда. Соқол-мўйлабни қандай қўйишдан тортиб ҳаром тукларни қиришгача, улама сочдан тортиб, тирноқни олишгача сўз юритилмоқда. Демак, ташқи қиёфа маданиятида ҳам ҳар ким ўзлигини унутмаслиги керак. Эркак киши эркаклигини, аёл киши аёллигини. Мусулмон мусулмонлигини. Эркаклар аёлларни бошқалардан ажратиб турадиган, уларнинг аёллигини билдирувчи белги, аломат бўлган кийимларни киймаслиги, аёлларга хос бўлган ташқи қиёфа маданиятини ўзига раво кўрмаслиги керак. Худди шунингдек, мусулмонлар бошқа миллатларга хос бўлган, уларни мусулмонлардан ажратиб турадиган нарсаларда уларга тақлид қилмасликлари лозим. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/53942)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Ҳадис_837

КЕЧ КИРГАНДА ҲАМ, СУБҲ КИРГАНДА ҲАМ УШБУ ДУОНИ ЎҚИШ СУННАТ


وَقَالَ ابْنُ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: لَمْ يَكُنْ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَدَعُ هَؤُلَاءِ الدَّعَوَاتِ حِينَ يُمْسِي وَحِينَ يُصْبِحُ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الْعَفْوَ وَالْعَافِيَةَ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ، اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الْعَفْوَ وَالْعَافِيَةَ فِي دِينِي وَدُنْيَايَ وَأَهْلِي وَمَالِيَ، اللَّهُمَّ اسْتُرْ عَوْرَاتِي، وَآمِنْ رَوْعَاتِي، اللَّهُمَّ احْفَظْنِي مِنْ بَيْنِ يَدَيَّ وَمِنْ خَلْفِي وَعَنْ يَمِينِي وَعَنْ شِمَالِي وَمِنْ فَوْقِي، وَأَعُوذُ بِعَظَمَتِكَ أَنْ أُغْتَالَ مِنْ تَحْتِي

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

📗 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кеч кирганда ҳам, субҳ кирганда ҳам ушбу дуоларни қўймас эдилар: «Аллоҳумма! иннии асъалукал афва вал офията фиддини вад-дуня вал охира. Аллоҳумма! иннии асъалукал афва вал офията фии динии ва дунйая ва аҳлии ва молии. Аллоҳуммастур авротии ва аамин равъотии. Аллоҳумма! иҳфазнии мим байни ядайя ва мин холфии ва ан ямийнии ва ан шимаалии ва мин фовқии. Ва аъузу би азаматика ан уғтаала мин таҳтии».

📜 Шарҳ: Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Албатта, мен Сендан дин, дунё ва охиратда афв ва офият сўрайман. Аллоҳим! Албатта, мен Сендан динимда, дунёимда, аҳлимда ва молимда афв ва офият сўрайман. Аллоҳим! Менинг авратларимни сатр қил ва қўрқинчларимни омонлик қил. Аллоҳим! Мени олдимдан, ортимдан, ўнгимдан, сўлимдан ва устимдан Ўзинг муҳофаза қил. Ва остимдан суиқасдга қолишдан Сендан паноҳ сўрайман».

Манба: "Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан

••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
📚 KУНЛИК ҲАДИС
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳасан_ва_Ҳусан_саргузаштлари

Кимки бир кўнгли бузуғнинг хотирин шод айлагай, Онча борким, Каъба вайрон бўлса, обод айлагай.


Алишер Навоий

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
2024/10/04 19:24:16
Back to Top
HTML Embed Code: