Telegram Web Link
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
СЎЙИШДА АЛЛОҲ ИСМИНИ ЗИКР ҚИЛИШ БАЁНИ

Ҳайвонни сўйишда "басмала" айтиш қасддан тарк қилинса, сўйилган ҳайвон ўлимтик ҳукмида бўлиб қолади. "Басмала"ни тарк қилишдаги ҳукмда мусулмон ва аҳли китоб баробардир.

Сўйишга қудрати етган ва ҳайвонни сўйиш билан ҳалол қилинишига ақли етган ёш боланинг, мажнуннинг, мастнинг ва аёл кишининг сўйган ҳайвонлари ҳалол ҳисобланади. Агар ёш боланинг, мажнуннинг ва бошқаларнинг сўйишга ва “басмала” айтишга ақли етмаса ҳалол бўлмайди. Аммо унутган ҳолда "басмала" айтилмасдан сўйилган ҳайвон ҳалолдир.

عن ثوبان رُفِعَ عَنْ أُمَّتِي الْخَطَأُ وَالنِّسْيَانُ الطبرانى

"Умматимдан хато ва унитиш кўтарилди." Тобароний ривояти.


БАСМАЛА АЙТИШ ВАҚТИ


Басмала айтиш вақти сўйиш вақтидир. Агар басмала айтгандан сўнг бошқа бир амалга киришса, киришган амали сув ичишга ўхшаш ё бирор инсонга жавоб беришга ўхшаш оз бўлса, басмалага халал бермайди ва сўйилган ҳайвон ҳалол бўлади. Агар басмаладан кейинги амали кўпайиб кетса, яьни таҳорат миқдорича чўзилса ҳалол бўлмай қолади. Ётқизилган қўйга басмала айтилса, сўнгра қўй ўрнидан туриб кетиб бир муддатдан сўнгра яна ўша қўйни сўйиш учун ётқизилса, ҳалол бўлиши учун басмалани яна айтиш шарт бўлиб қолади. Ҳайвонни сўйиш олдидан айтилган басмала шу сўйилаётган ҳайвонга хос бўлади. Ов қилишда эса овнинг асбобига хос бўлади. Шунга кўра бир қўй ётқизилиб унга басмала айтилса, сўнгра ўша басмала билан бошқа қўй сўйилса ҳалол бўлмайди. Аммо басмала айтиб нишонга олган ов асбоби билан нишонидан бошқа овни овласа ҳам ҳайвон ҳалол бўлади. Агар қассоб бир қўйни ётқизиб басмала айтса сўнгра қўлидаги пичоқни қўйиб бошқа пичоқ билан сўйса ҳалол бўлади. Чунки баён қилинганидек басмала сўйиш асбобига эмас балки, сўйиладиган ҳайвонга айтилади. Валлоҳу аълам!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Forwarded from Muslim.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Forwarded from Muslim.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!


Дўст томонга | @nurli_yol
#Ҳадис_835

САФАРГА ЖЎНАБ КЕТАЁТГАН ОДАМ БИЛАН ВИДОЛАШУВ


عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّهُ كَانَ يَقُولُ لِلرَّجُلِ إِذَا أَرَادَ سَفَرًا: ادْنُ مِنِّي أُوَدِّعْكَ كَمَا كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُوَدِّعُنَا فَيَقُولُ: أَسْتَوْدِعُ اللهَ دِينَكَ وَأَمَانَتَكَ وَخَوَاتِيمَ عَمَلِكَ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ 

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

📗 «У киши сафарни ирода қилган одамга «Менга яқин кел. Сен билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз ила видолашганларидек видолашиб қўяй. У зот «Аставдиъуллоҳа динака ва амонатака ва хавотийма аъмолика», деб айтардилар», дер эди».

«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.


📜 ШарҳСафарга жўнаб кетаётган одам билан видолашув мустаҳабдир. Ушбу ривоятдаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган сўзларнинг маъноси «Аллоҳдан динингни, аҳли аёлингни, молу мулкингни ва ишларингнинг охирини муҳофаза қилишини сўрайман»дир.

Манба: "Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан


📌 🧕 Аёллар, эрларингизни ишга кузатаётганда ҳам ушбу дуони ўқиш тавсия этилади.

••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
📚 KУНЛИК ҲАДИС
Илм толиблари уч турлидир:

1. Ўзидан жаҳолат, билимсизлик зарари, офатини кетказиш учун илм ўрганувчи илм толиби.
2. Одамларга ўзини кўрсатиш, машҳур бўлиш учун илм ўрганувчи илм толиби.
3. У билан дунёга эришиш мақсадида илм ўрганувчи илм толиби.

Сен буларнинг биринчисига яқинлаш. Иккинчисидан узоқлаш. Учинчиси алдаб қўйишидан огоҳ бўлки, у ҳар тусда товланади.

Имом Мовардийнинг «Адабуд дунё ва дин» номли китобидан.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Турмуш қуриш тақдир, талоқ қилиш эса қарордир.
Хафалик тақдир, хурсанд бўлиш эса қарордир.
Ҳаётингда бир инсоннинг бўлиши тақдир, уни сақлаб қолиш ёки қўлдан бой бериш қарордир.
Тақдир бизнинг қўлимизда эмас, лекин қарор ўзимизнинг қўлимизда.
Тақдирни қўлга ололмаймиз, лекин қарор ўз қўлимизда.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

Дўст томонга | @nurli_yol
#Эслатма

🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби ва жамоаси номидан таъкидлаб ўтмоқчимиз. Телеграм тармоғидаги каналларимиз барчаси расмий фаолият олиб боради:

📌1. Нурли йўл (www.tg-me.com/nurli_yol)
📌2. Кунлик Ҳадис (www.tg-me.com/nurli_yol_hadis)
📌3. Ибодат Масалалари (www.tg-me.com/nurli_yol_fiqh)
📌4. Қуръон (www.tg-me.com/nurli_yol_quron)
📌5. Масжид (www.tg-me.com/oqtepamasjid)

☝️ Биздаги маълумотлар фақат расмий ва текширилган манбалардан олинади. Каналларимизни бехавотир кузатиб боринг.
🌷 Бирга эканлигингиз учун ташаккур!

© Ҳурмат билан, НУРЛИ ЙЎЛ жамоаси.
#эслатма

📌 Намозни тарк қилиш - гуноҳларнинг каттаси.
Ҳатто баъзилар намозни тарк қилишни куфр ҳам деганлар. Ҳанафий мазҳаби уламорларининг ижтиҳодига кўра куфр эмас. Бошқа уламолар ижтиҳодига кўра куфрдир. Ижтиҳод хатони ҳам эҳтимол қилади. Шунга кўра бошқа мазҳаб уламоларининг ижтиҳоди тўғри чиқса намоз ўқимаганнинг ҳолига вой бўлади. Валлоҳу аълам!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Forwarded from Muslim.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/10/01 22:39:37
Back to Top
HTML Embed Code: