Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қурбонлик нисобини хато ҳисоблаймиз. Сиз ҳам шундай хатога йўл қўймаслик учун видеони кўринг.

Закот нисоби бошқа, қурбонлик ва фитр садақаси нисоби бошқа эканини биласизми?

Муҳаммад Айюбхон домла.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌸 Бугун сокин осмону фалак,
🌼 Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🍀 Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
💐 Қадрдонлар АРАФА муборак!


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
НАФЛ РЎЗАГА УХЛАБ ҚОЛСА
#арафа_рўза

САВОЛ: Ассалому алайкум! Агар нафл рўзага ухлаб қолса, уйғонгандан сўнг ният қилиб оғиз ёпса тўғрими? Ўша куни рўза тутаётган деб хисобланадими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом!
Еб ичмаган бўлса рўза ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/61912)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Тунлар ичида энг улуғи Қадр туни бўлса, кунлар ичида энг улуғи Арафа кунидир.

Аммо Аллоҳ таоло Қадр кечасини рамазоннинг охирги ўн кечасининг бирига яширди, лекин Арафа кунини яширмади, балки Зулҳижжанинг тўққизинчи кунини очиқ-ойдин маълум қилиб қўйди. У Зотнинг биз бандаларига бўлган лутфи, марҳамати ва раҳмдиллиги туфайли. У Зот нақадар буюк!

Арафа кунида сўра, сўра! Сўрасанг албатта ижобат қилади.

🌐 Улашинг: @nurli_yol
#Ҳадис_297

АРАФА КУНИДА БИРГА ДУО ҚИЛАЙЛИК!

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

📗 Албатта, Набий ﷺ дедилар: «Дуонинг энг яхшиси арафа кунидаги дуодир. Мен ва мендан олдинги Пайғамбарлар айтган сўзнинг энг яхшиси — «Лаа илааҳа иллаллооҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува алаа кулли шайъин қодийр» дир».

Маъноси: Ягона Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Унинг шериги йўқ. Мулк ҳам, барча мақтовлар ҳам Унга хосдир. Барча яхшиликлар Унинг қўлидадир. У ҳар бир нарсага қодирдир.

✍️ Имом Термизий ривояти

Ана шундай дуо қабул бўладиган кунда биргалашиб дуо қилайлик!

Манба: https://islom.uz/maqola/5539

••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
📚 KУНЛИК ҲАДИС
«Ла илаҳа иллоллоҳу Ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва Ҳува аъла кулли шайъин Қодийр ».

Арафа куни Пайғамбар алайҳиссалом ва у зотдан илгари ўтган барча пайғамбарлар айтган энг афзал зикр шудир.

Салафлар эҳтиёжларини сўраб дуо қилишни Арафа кунига олиб қўярдилар.

Қанча эҳтиёжлар, орзу-умидлар ва дуолар борки, айнан Арафа куни охирида ижобат қилинган.

Арафа кунининг ашийясида холи қолиш имконингиз бўлса, албатта шундай қилинг.

📌 Ашийя - аср намозидан тортиб шом намозига азон айтилгунига қадар бўлган вақт.

Солиҳлардан бири шундай дейди:

Арафа кунида қайси дуони қилган бўлсам, бир йил ҳам ўтмасдан (унинг жавобини) оппоқ тонгдек кўрдим.

Ўзингларга ўзинглар яхшилик қилинглар.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
​​ҚУРБОН ҲАЙИТИ КУНИ РЎЗАГА НИЯТ ҚИЛИБ НАМОЗГА ЧИҚИШ
#ҳайит  #намоз

CАВОЛ: Қурбон ҳайити куни ҳайит намозига рўза тутиб бориш керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ундай эмас. Қурбон ҳайитининг одобларидан бири  ҳайит намози ўқилгунга қадар ҳеч нарса емасдан намозга чиқишдир. Бу амал Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан ҳисобланади.
  
Ибн Бурайда отаси Бурайда розияллоҳу анҳунинг шундай деганини ривоят қилади:

وعن ابن بريدة عن أبيه رضي الله عنهما قال: كان النبي صلى الله عليه وسلم لا يخرجُ يومَ الفطر حتى يطعَم، ولا يطعَم يوم الأضحى حتى يُصلِّي؛ رواه والترمذي،
  
📗Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ҳайити куни бирор нарса емай намозгоҳга бормас ва Қурбон ҳайити куни токи ҳайит намозини ўқигунларича бирор нарса емас эдилар”. ( Имом Термизий ривояти).

Айрим одамлар мана шу гапни рўза тутиб чиқиш керак экан деб тушуниб қолишган. Чунки ҳайит кунлари рўза тутилмайди. Шариатда беш кунда рўза тутиш тақиқланган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом икки ҳайит куни ва қурбон ҳайитидан кейинги уч кунда рўза тутишдан қайтарганлар.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда:
📗Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам икки куннинг – Рамазон ва Қурбон ҳайити кунларининг рўзасидан қайтардилар”, — дейилган ( Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган).

 📚 “Фатовои Оламгирия” китобида бундай дейилган:

ويكره صوم يوم العيدين، وأيام التشريق
  
Икки ҳайит ва ташриқ кунлари рўза тутиш (таҳримий) макруҳ саналади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
2024/10/05 01:31:19
Back to Top
HTML Embed Code: