Telegram Web Link
НАМОЗ ЎҚИБ БЎЛИБ САЛОМ БЕРИШ
#бидъат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Катталар номоз ўқиб бўлгандан сўнг ўзидан кичикка қараб "мен намоз ўқиб чиқдим, салом бермайсанми" дейишади. Намоз ўқиб бўлгандан сўнг нимага салом берилади? Шунга ойдинлик киритиб берсангизлар.


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Динимизда намоз ўқиб бўлган одам бошқаларга, бошқалар намоз ўқиб бўлган кишига салом берсин деган гап йўқ. Биринчи маротаба кўришиб турган бўлишса, салом бераверади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/105344)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Тошкент вақти билан

📌 Мусулмон киши қорни тўқ бўлса ҳам, таомга эҳтиёжи бўлмаса ҳам саҳарликда бирорта хурмо ёки бир-икки қултум сув ичиб олса, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг суннатларига эргашган бўлади. Зеро, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу у зотнинг «Саҳарлик қилинглар, саҳарликда барака бор», деганларини айтган.
Саҳарлик учун чироғи ёнган уйларга Аллоҳнинг файзу барокати ва Раҳмати ёғилсин...


📿
Дўст томонга | @nurli_yol
#Эслатма

🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби ва жамоаси номидан таъкидлаб ўтмоқчимиз. Телеграм тармоғидаги каналларимиз барчаси расмий фаолият олиб боради:

📌1. Нурли йўл (www.tg-me.com/nurli_yol)
📌2. Кунлик Ҳадис (www.tg-me.com/nurli_yol_hadis)
📌3. Ибодат Масалалари (www.tg-me.com/nurli_yol_fiqh)
📌4. Қуръон (www.tg-me.com/nurli_yol_quron)
📌5. Масжид (www.tg-me.com/oqtepamasjid)

☝️ Биздаги маълумотлар фақат расмий ва текширилган манбалардан олинади. Каналларимизни бехавотир кузатиб боринг.
🌷 Бирга эканлигингиз учун ташаккур!

© Ҳурмат билан, НУРЛИ ЙЎЛ жамоаси.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#рўза

РЎЗА ТУТМАГАН ОДАМ ТАРОВЕҲ ЎҚИШИ ЖОИЗМИ?


Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
📌 Тошкент вақти билан

📗 Аслида имкон бўлса оғизни хурмо ёки оддий сув билан очиш суннатга мувофиқдир. Лекин, бошқа нарсалар билан яъни олов теккан нарсалар шу жумладан қайнатилган сув билан очса ҳам жоиз.
🥚 РЎЗАДА ТУХУМ ЕЙИШ
#бидъат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мен ҳар йили рўзада саҳарликка тухум истемол қилар эдим, олдинги йил рўзада бир отинойи билан сухбатлашганимда рўзада тухум истемол қилмайла тухум ҳаром ҳисобланади рўза қабул бўлмайди деганди, шу тўғрими?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бекор айтибди. Динда бўлмаган гапни айтишдан қаттиқ қўрқиш керак. Ўша отинойингиз шариатни билмайдиган одам экан. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/210696)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати


📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Тошкент вақти билан

📌 Мусулмон киши қорни тўқ бўлса ҳам, таомга эҳтиёжи бўлмаса ҳам саҳарликда бирорта хурмо ёки бир-икки қултум сув ичиб олса, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг суннатларига эргашган бўлади. Зеро, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу у зотнинг «Саҳарлик қилинглар, саҳарликда барака бор», деганларини айтган.
Кимда-ким кўп истиғфор айтса...

Пайғамбаримиз алайҳиссалом истиғфорни кўп айтишнинг фойдалари ҳақида бундай деганлар:
“Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради” (Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан Имом Абу Довуд, Имом Аҳмад, Имом Табароний, Имом Ҳоким ривоят қилган).

📿
Дўст томонга | @nurli_yol
МАСЖИДДА ЕЙИШ, ИЧИШ МУМКИНМИ?
#масжид

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Биз масжидга шом намозини ўқиш учун борганимизда ифторлик вақти тўғри келгани учун ўзимиз билан сув ёки ҳурмо олиб борамиз. Масжидда оғиз очса бўладими ёки масжидда ейиш ичиш мумкинми?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Масжид ибодат ва зикр қилинадиган жойдир. Умумий ҳолатда масжидда еб-ичиш, ухлаш макруҳдир. Рамазон ойларида жамоатга шерик бўлиб, масжидда шом намозини ўқувчилар ифторликни масжид ичида қилсалар бўлади. Лекин икки нарсани риоясини қилиш керак:

📌 1). Киришдан аввал Имом Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳнинг “масжидга бироз муддат эътикоф ниятида киришлик ҳам эътикоф ўрнига ўтади”, деган сўзларига биноан “масжиддан чиққунимча нафл эътикофни ният қилдим”, деб ният қилиши, зеро эътикофдаги киши учун масжидда еб-ичишга барча уламолар ижозат берганлар. (Масжид ичида сув ичмоқчи бўлганлар аввал нафл эътикофни ният қилсалар ибодат жойида макруҳ ишни қилишдан сақланган бўладилар, қолаверса, нафл эътикофнинг савобига эга бўладилар);
📌 2). Масжидни покиза сақлашлик;
Аллома Зафар Аҳмад Усмоний роҳматуллоҳи алайҳ Мулла Алий Қорийнинг “Мирқотул Мафотиҳ” китобидан “Масжидда еб-ичиш макруҳ, лекин ифторлик бундан мустаснодир”, деган сўзларини масжидда ифторлик қилиш мумкинлигига далил қилиб келтирганлар. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/212219)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📌 Тошкент вақти билан

📗 Аслида имкон бўлса оғизни хурмо ёки оддий сув билан очиш суннатга мувофиқдир. Лекин, бошқа нарсалар билан яъни олов теккан нарсалар шу жумладан қайнатилган сув билан очса ҳам жоиз.
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Тошкент вақти билан

📌 Мусулмон киши қорни тўқ бўлса ҳам, таомга эҳтиёжи бўлмаса ҳам саҳарликда бирорта хурмо ёки бир-икки қултум сув ичиб олса, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг суннатларига эргашган бўлади. Зеро, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу у зотнинг «Саҳарлик қилинглар, саҳарликда барака бор», деганларини айтган.
ТОНГДА УЙҒОТГАН, ҚАЛБЛАРГА МЕҲР-МУҲАББАТ СОЛГАН, РИЗҚИМИЗГА БАРАКОТ БЕРГАН АЛЛОҲ ТАОЛОГО ҲАМДЛАР БЎЛСИН!!!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ!

ХОНАДОНИНГИЗДАН ҲУЗУР-ҲАЛОВАТ, ҚАЛБИНГИЗДАН УМИД, АМАЛЛАРИНГИЗДАН ЭЗГУЛИК, ЮЗИНГИЗДАН ТАБАССУМ АРИМАСИН!

🤲 КУНИНГИЗ МАЗМУНЛИ ЎТСИН!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
ОҒИЗ ЁПИШ ВА ОЧИШ ДУОСИ
#рўза
#Унутилаётган_суннат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Рўзада кўпчилик оғиз ёпиш дуосини айтиб ният қилишлик тўғрими? Кўпчилик канал ва сайтлар тарқатаётган бу дуони асли йўқ эмиш.


💬 ЖАВОБ:
Ваалайкум ассалом! Аслида ибодатни дилдан ният қилинади. Ҳозирги кунда одамларнинг хаёли паришон бўлгани учун уламолар тилида ҳам бироз эслаб қўйса дейишган. Чунки кўришидан туппа тузук одамларнинг кўпчилиги ҳам васвасага чалинишган. Шунга бир муолажа сифатида айтилган. Аслида суннат, рўза тутишни қалбдан ният қилиш, бошқа амалларда ҳам шундай. Масалан намозда ҳам. Ифторликка келса биздаги кишилар оғизни очмасдан туриб “Лака сумту” деб дуо қилишади. Аслида эса “Бисмиллаҳ” деб оғиз очилиб, ифторлик қилинади. Нафси ором олгач худди намозни ўқиб бўлганидан кейин қилинадиган дуо каби ўша дуони қилинади. Шунда ўша дуодаги “Сен учун рўза тутдим ва берган ризқинга ифторлик қилдим”нинг маъносига тўғри келади. Шунингдек Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бошқа дуолар ҳам собит бўлган. Ушбуларни ўқиш суннат:

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا أَفْطَرَ قَالَ: ذَهَبَ الظَّمَأُ وَابْتَلَّتِ الْعُرُوقُ وَثَبَتَ الْأَجْرُ إِنْ شَاءَ اللهُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ифтор қилсалар:
«Заҳабаз зомау ва баталлатил уруқу ва сабатал ажру, иншааллоҳ» («Гуноҳ кетди, томирлар ҳўлланди ва иншааллоҳ, ажр собит бўлди»), дер эдилар».
✍️ Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.

📜 Шарҳ: Ифтор пайтида қилинган дуо тўсиқсиз қабул бўлиши маълум ва машҳур. Ушбу ва ундан кейин келадиган ривоятлардаги дуолар оғиз очишда ўқиладиган дуоларидир. Улардан бирини ёдлаб олиб, оғиз очиш пайтида ўқишга одатланилса, жуда ҳам яхши бўлади.


وَكَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا أَفْطَرَ قَالَ: اللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَعَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالطَّبَرَانِيُّ وَلَفْظُهُ: بِسْمِ اللهِ اللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَعَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ

📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ифтор қилсалар:
«Аллоҳумма! Лака сумту ва ъалаа ризқика афторту» («Аллоҳим, Сен учун рўза тутдим ва Сен берган ризқ ила ифтор қилдим»), дер эдилар».
✍️ Абу Довуд ва Тобароний ривоят қилганлар.

✍️ Тобаронийнинг лафзида:
«Бисмиллаҳ. Аллоҳумма! Лака сумту ва ъалаа ризқика афторту» («Бисмиллаҳ. Аллоҳим, Сен учун рўза тутдим ва Сен берган ризқ ила ифтор қилдим»), дейилган.
("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан).

📌 Оғиз очишдан олдин кутиб ўтирганда инсон хоҳлаган нарсасини дуо қилиб сўраши мумкин. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/60778)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
📌 Тошкент вақти билан

📗 Аслида имкон бўлса оғизни хурмо ёки оддий сув билан очиш суннатга мувофиқдир. Лекин, бошқа нарсалар билан яъни олов теккан нарсалар шу жумладан қайнатилган сув билан очса ҳам жоиз.
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
2024/10/04 23:23:14
Back to Top
HTML Embed Code: