Telegram Web Link
Forwarded from Muslim.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Muslim.uz
🌙 2024 ЙИЛ УЧУН ЗАКОТ, ФИТР ВА ФИДЯ МИҚДОРИ

🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2024 / ҳижрий 1445 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарорлари қабул қилинди, унга кўра:

☪️ЗАКОТ
Рамазон ойи учун тилло қийматидан закот нисоби 40.000.000 (қирқ миллион) сўм этиб белгиланди.
Демак, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари 40 000 000 (қирқ миллион) сўм ва ундан ортиқ пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5 фоизи)ни закот ниятида ҳақдорларга беради.

☪️ ФИТР
Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:

буғдойдан – 14 000 (ўн тўрт минг) сўм;
арпадан – 20 000 (йигирма минг) сўм;
майиздан – 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.

Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини бериши мумкин бўлади.

☪️ФИДЯ
Фидя миқдори фитр садақасининг миқдори билан бир хил бўлади. Ҳар ким ўз имкониятига қараб, ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фидя миқдорини ажратиши кифоя қилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#zakot #fitr #fidy #ramazon
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

Дўст томонга | @nurli_yol
#Ҳадис_169

РАМАЗОН РЎЗАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ

وَعَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّ فِي الجَنَّةِ بَابًا يُقَالُ لَهُ: الرَّيَّانُ، يَدْخُلُ مِنْهُ الصَّائِمُونَ يَومَ القِيَامَةِ، لاَ يَدْخُلُ مِنْهُ أَحَدٌ غَيْرُهُمْ، يُقَالُ: أَيْنَ الصَّائِمُونَ؟ فَيَقُومُونَ لاَ يَدْخُلُ مِنْهُ أَحَدٌ غَيْرُهُمْ، فَإِذَا دَخَلُوا أُغْلِقَ فَلَمْ يَدْخُلْ مِنْهُ أَحَدٌ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗“Набий ﷺ: «Жаннатда бир эшик бор. У «Раййон» дейилади. Қиёмат куни ундан рўзадорлар киришади, улардан бошқа ҳеч ким ундан кирмайди. «Рўзадорлар қани?» дейилади. Шунда улар туришади. Улардан бошқа ҳеч ким ундан кирмайди. Улар киргач, у беркитилади. Кейин ундан ҳеч ким кирмайди», дедилар».

✍️ Муттафақун алайҳ.


📜 Шарҳ: Роббимиз биз мусулмонларни олий жаннатларга киришимиз учун кўплаб ибодатлар билан сийлагандир. Ана ўша ибодатлардан бири рўзадир. Аллоҳ таоло жаннатда рўзадорлар учун бир эшикни хос барпо қилгандир. Унинг исми Раййон бўлиб, унга рўзадорлардан бошқа бирор киши киришига рухсат этилмайди. Чунки рўзадорлар энг қадрли амал ва фазилатли ибодатни амалга оширгандирлар. У эшикдан рўзадорлар киришга ҳақли холос. Улар Аллоҳнинг фазли карами билан у ерда ҳузурланадилар. Бу дунёда ёлғиз Аллоҳ учун рўзадор бўлишгани учун У зотнинг хос мукофот билан сийлашидир.

☝️Ҳадисдан ўрганганларимиз:
1. Аллоҳ таоло рўзадорларни тақдирлаб, улар учун жаннатда алоҳида хос эшик қилгандир.
2. Райён – ўзини қондириш деган маънодадир. Рўзадор тийилган нарсаларидан энди қондира олади, баҳраманд бўла олади.
3. Жаннат ичидаги райён эшиги рўзадорларни бошқалардан ажратиш учундир.
4. Мусулмон киши душанба, пайшанба ва “оқ”-бийз кунлари рўза тутишга ошиқади.

Манба: "Болалар учун риёзус солиҳин шарҳи" китобидан

📚 KУНЛИК ҲАДИС
#савол_жавоб

Бирон масалада саволингиз борми?

Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш учун қулай bot:

👉 @ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot

(бот расмий, савол матн орқали берилсин)

🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
📖 ТАРОВЕҲ НАМОЗЛАРИДА ЎҚИЛАДИГАН ХАТМИ ҚУРЪОН САҲИФАЛАРИНИНГ КУНЛИК ТАҚСИМОТИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 https://www.tg-me.com/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҲОМИЛАДОРЛИКДА МОМОЛАРГА ИСЛИК ОШ ҚИЛИШ
#бидъат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, келиним хомиладор, 3 ойлик, менга бувиларимиз хар тоқ ойларда яъни 3,5,7 ойда момога ислик ош, 9 ойликда эса чучвара бериш керак деб қўйишмаяпти. Бу бидъат амалга кириб қолмайдими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Момоларга атаб нарса қилиш жоиз эмас. Одамлар ўзларича баъзилари ўзларидан “худоча” ясаб олишган, баъзилари эса кимларнидир “худоча” деб эътиқод қилишади. Хеч ким хеч кимни бахтини боғлай олмайди, Аллоҳ хоҳламаса бирор ишни хеч ким юриштиролмайди ҳам бахтини ҳам очолмайди. Кимдир “мен бахт йўлини очаман, ишларини юриштираман, бойлик бераман” деса ширк ишини қилган бўлади.

(https://savollar.islom.uz/s/78915)



БОБОЛАРИ БОР ЭКАН
#бидъат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Бир танишимнинг аёли эридан берухсат ўрталарида фарзанд бўлмаётгани хамда ўрталарида келишмовчилик бўлаётганидан шикоят қилиб бир кампирнинг олдига борибди. У кампир танишимнинг аёлига сизда хам менга ўхшаб боболариз бор экан, агар юрак кўтаришни бўйнингизга олсангиз хаммаси яхши бўлади деб пахта силаб юрак кўтаришни бўйнига қўйибди. Танишим энди қандай йўл тутиши керак?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда баъзилар ўзларидан худоча ясаб олиб “Аллоҳ бермаётган бўлса мен йўлингизни очаман, фарзанд кўрасиз, бахтингизни очаман турмушга чиқасиз, берк йўлларингизни очаман ишларингиз юришиб кетади” каби гаплар билан худоликни даво қилишмоқда. Боболарим, момоларим деганлари жинлар бўлади.

(https://savollar.islom.uz/s/73956)



"ФАРЗАНДНИ МОМОЛАР БЕРАДИ" ДЕБ ИШОНИШ
#бидъат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Менинг қайнонам кўп йиллардан бери намоз ўқийдилар. Бир куни улар аёллар "момолар"га сиғиниши керак, чунки фарзандни аёлга момолар беради дедилар. Уларга атаб худойи, ис иқарилиши керак деб қолдилар. Очиғи, бу борада унча тушунчам йўқ. Шунга динимизда бу масалада нима дейилганини билмоқчи эдим.

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда баъзилар ўзларича момолар деган худочалар ясаб олиб “Аллоҳ бермаётган бўлса момолар йўлингизни очади, фарзанд ҳам кўрасиз, бахтингизни ҳам очади, турмушга ҳам чиқаради, берк йўлларингизни ҳам очиб беради, ишларингиз юришиб кетади” каби гапларни тарқатишади. Боболарим, момоларим деганлари жинлар бўлади. Бу каби гаплардан эҳтиёт бўлиши керак. Чунки бу гаплар одамни диндан чиқаради. Аллоҳ таоло "Шууро" сурасида марҳамат қилади:

لِلَّهِ مُلْكُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ يَخْلُقُ مَا يَشَاء يَهَبُ لِمَنْ يَشَاء إِنَاثًا وَيَهَبُ لِمَن يَشَاء الذُّكُورَ۝ أَوْ يُزَوِّجُهُمْ ذُكْرَانًا وَإِنَاثًا وَيَجْعَلُ مَن يَشَاء عَقِيمًا إِنَّهُ عَلِيمٌ قَدِيرٌ۝

49. Осмонлару ернинг подшоҳлиги Аллоҳникидир. У Зот хоҳлаган нарсасини яратур. У Зот хоҳлаган кишисига қизлар ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғиллар ҳадя этур.
50. Ёки уларни жуфтлаб – ўғил-қиз қилиб берур ва хоҳлаган кишисини туғмас қилур. Албатта, У ўта билувчидир, ўта қудратлидир.

Инсонга ҳамма нарсани фақат Аллоҳ таоло беришининг ёрқин намунаси фарзанд масаласида кўринади. Айни шу масалада инсон ўзининг ожизлигини хис этади. Ўз хоҳишига кўра бирон нарсани бор қила олмаслигини, балки доимо Аллоҳ таолонинг мадади ва иноятига муҳтож бўлиб туришини англаб етади.

(https://savollar.islom.uz/s/114301)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати


📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Ассалому алайкум!

Аллоҳ раҳмат ва мағфиратини ёғдирадиган кун бўлсин, ин шаа Аллоҳ!!!

Хайрли кун!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
👳🏻‍♂️🧕  ТАРОВЕҲ НАМОЗИ ҲАҚИДА
#таровиҳ

CАВОЛ: Таровеҳ намозига борганимда баъзилар 10-ракатдан кейин кетади, бу қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таровеҳ асли саҳобалар давридан шу кунга қадар 20 ракат ўқиб келинади. Бу бизга ҳазрати Умар разияллоҳу анҳудан қолган суннатдир. Шунинг учун 20 ракат ўқишга ғайрат қилиш керак. Бироқ ким бунга имкони, қуввати етмаса имкони қадар ўқиса, балки қолганини уйда ўқиш мақсадида камроқ ўқиса, бу ҳам ўзининг хоҳиши сифатида кўрилади. Бироқ баъзи инсонлар каби бутун умматнинг ишини хатога чиқариб 8 ракатдан ўқиш суннат, ортиғини ўқиш шарт эмас деб фитнаомуз гапларни тарқатиш асло дуруст эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Tаровеҳ

⚡️
Бугундан Ўзбекистондаги барча масжидларда таровеҳ намози, Қуръони-карим хатмоналари бўлади!

«Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжидида таровеҳ намози бугун соат 20:30 да, хуфтон намозидан сўнг ўқилади.

Масжиддаги жамоат намозлар учун алоҳида канал: 👉 @oqtepamasjid
🧕 АЁЛ КИШИ РАМАЗОНДА:

- 1. Рўза тутиш ажри,
- 2. Уй ишларини қилиб, эрига хизмат қилиш ажри,
- 3. Рўзадор оиласига ифторлик қилиб бериш ажрига эга бўлади!

❗️Бу юмушларни одатий вазифа тарзида эмас, ихлос билан ажр умидида қилиш лозим.

📗 Расулуллоҳ алайҳиссалам айтдилар: "Ким бир рўзадорга ифтор қилиб берса, унга шу рўзадорнинг мислидек ажр бўлиб, у рўзадорнинг ҳам ажридан бирор нарса ноқис қилинмайди!"
Бухорий ва Муслим ривояти

Демак, аёл кишига ҳар кунига камида 2 кун рўза ажри ёзилади!


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Forwarded from Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌙 ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ, МУФТИЙ ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ҲАЗРАТЛАРИНИНГ РАМАЗОН ОЙИ ТАБРИКЛАРИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#tabrik #ramazon #muftiy
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
САҲАРЛИККА КЕЧ ТУРИБ 1 ПИЁЛА СУВ ИЧДИМ
#рўза

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Сахарлика ухлаб қолибман андижон вақти билан 4:19 да оғиз ёпилади мен 4:25 да турдим 1 пиёла сув ичдим ва ният қилдим. Рўзам нима бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Оғизни ёпиш учун бир пиёла сув ичиш керак деган гапни айтган одамни устидан лаънатлар ёғилади. Чунки ухлаб қолган одам саҳарлик вақти чиқандан кейин уйғонса ҳеч нарса еб ичмасдан ният қили олиши керак. Сув ичдими ўша кунги рўза унга йўқ. Қазосини тутиши шарт. Илтимос шуни кўпроқ тарқатиб юборинглар. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/172531)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Forwarded from Muslim.uz
🌙 МУСУЛМОН МАМЛАКАТЛАРИДА БУГУНДАН ТАРОВЕҲ БОШЛАНДИ, ЭРТАГА РАМАЗОН ОЙИНИНГ БИРИНЧИ КУНИ

🗣 Аксар мусулмон давлатлари бугун, 10 март кунидан таровеҳ намозини бошлади. Эртага 11 март, душанба кунини Рамазон ойининг биринчи куни, деб эълон қилди. Жумладан:
🇸🇦 Саудия Арабистони Подшоҳлиги
🇪🇬 Миср Араб Республикаси
🇦🇪 Бирлашган Араб Амирликлари
🇰🇼 Кувайт
🇶🇦 Қатар
🇧🇭 Баҳрайн
🇪🇭 Фаластин
🇸🇾 Сурия
🇱🇧 Ливан
🇹🇷 Туркия
🇰🇿 Қозоғистон
🇰🇬 Қирғизистон
🇹🇯 Тожикистон
🇹🇲 Туркманистон
🇦🇿 Озарбайжон
🇮🇩 Индонезия
🇧🇳 Бруней

Шунингдек, дунёнинг йирик давлатлари 🇺🇸АҚШ, 🇪🇺 Европа, 🇷🇺Россия ва 🇦🇺 Австралия кабиларда ҳам таровеҳ намози бошланди, эртага Рамазоннинг биринчи куни, деб эълон қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

#ramazon #taroveh #oy
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/10/05 13:16:01
Back to Top
HTML Embed Code: