Telegram Web Link
#Ҳадис_734

МОЛНИ ҚЎЛГА ОЛМАСДАН СОТИШ



عَنْ حَكِيمِ بْنِ حِزَامٍ ، قَالَ : يَا رَسُولَ اللَّهِ يَأْتِينِي الرَّجُلُ ، فَيُرِيدُ مِنِّي الْبَيْعَ ، وَلَيْسَ عِنْدِي ، فَأَبْتَاعُهُ لَهُ مِنَ السُّوقِ ؟ قَالَ : لا تَبِعْ مَا لَيْسَ عِنْدَكَ "

Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳудан ривоят қиладинади:

📗 “Эй, Аллоҳнинг расули бир киши олдимга келиб, бирор нарсани сотишимни сўрайди. Сотадиган нарсам ҳузуримда бўлмайди. Сўнг уни бозордан сотиб оламан” деди. Шунда у зот: “Ҳузурингда бўлмаган нарсани сотма” дедилар”.

✍️ Бешовлари ривоят қилган.


📌 Бир киши дўконга кирди ва сотувчидан бир нарса сотиб олмоқчи бўлди. Сотувчининг ҳузурида эса у нарса йўқ эди. Сотувчи шу пайт бошқа бировнинг дўконида борлигини билиб туриб, ўша нарсани харидорга лафзан сотиб, харидорни ўша ерда қолдириб, ўша нарсани олиб келиб бериши жоизми? Бу жоиз эмасдир.

📌 Яна бир киши чет мамлакатдан нарса сотиб олади. У мол қўлига етиб келгунча уни сотиш жоизми?
Бу ҳам жоиз эмас. Чунки, у молни тўлиқ қўлига киритгани йўқ. Агар етиб келишидан олдин савдо қилиб қўйган бўлса, савдони бузиб, молни қўлга киритганидан кейин қайта савдо қилади. Агар аввалги келишувни бузмаса гуноҳкор бўлади. Чунки, савдо вақтида, харидор ўзи олган молни тўла қўлига киритадиган даражада бўлиши керак.

📚 KУНЛИК ҲАДИС
Forwarded from Muslim.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Кунингиз мазмунли ўтсин!..

Янги кунга солиҳ амалларга Бисмиллаҳ..

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
ҚАЛБ АЛЛОҲНИКИДИР

Ҳазрати Шайх Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ бундай деганлар:

«Аллоҳга қасамки, Аллоҳ қалбингдан одамларни чиқариб юборганингни ва қалбингда У Зотдан бошқага жой қолмаганини билгач, сен У Зотдан нимани сўрасанг, албатта У сенга беради».

Сифатус-софва”дан.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
СИГИР ТУҚҚАНДАН КЕЙИН ИЛК СУТИДАН ҚИЛИНАДИГАН ЕГУЛИК
#бидъат

CАВОЛ: Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Сигир туққандан кейин илк сутидан тайёрланадиган, халқ тилида "оғиз" деб аталадиган егуликни баъзи одамлар “ейиш мумкин эмас” демоқдалар. Шу тўғрими?


💬 ЖАВОБ:
Қон аралашмаган бўлса, жоиз.

(https://savollar.islom.uz/s/30383)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ


📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#илм

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу айтадилар: “Илм талаб қилиш – ибодат, уни ёдлаш тасбеҳ. Уни ўргатиш садақа, сарфлаш Аллоҳга яқин бўлишдир. У ҳалол билан ҳаромни ажратувчи белги ва жаннат аҳли йўлларини ёритувчи маёқдир”.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Ҳадис_70

УНГА ЯХШИ КЎРИШИНИ АЙТИБ ҚЎЙСИН


إذا أحب الرجل أخاه فليخبره أنه يحبه، رواه أبو داود والترمذي،

📗 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Киши биродарини яхши кўрса унга яхши кўришини айтиб қўйсин" дедилар.

✍️ Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоят қилишган.


📜 Шарҳ: Бу ҳадисидаги яхши кўришдан Аллоҳ учун яхши кўриш ирода қилинган, нафсоний, шаҳвоний севги ирода қилинмаган. Номаҳрам аёлга яхши кўришини айтиши бу зинога қўйилган биринчи қадам бўлади, зинога олиб борадиган ҳар бир иш ҳаромдир.

Киши бирор аёлни яхши кўрса унга совчи қўйиб никоҳлансин, никоҳдан сўнг ҳар қанча яхши кўришини айтса ҳалол бўлади.

📚 Kунлик Ҳадис
#эслатма

📌 Нафл намозларининг энг афзали таҳажжуд ҳисобланади. Ҳанафий мазҳабида нафл ибодатларга азон ва иқомат айтилмайди. Валлоҳу аълам!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
🕋 ЗИЁРАТЧИЛАРГА ЯРАТИЛГАН ШАРОИТЛАР КЎЗДАН КЕЧИРИЛИБ, УЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ ҚИЛИНДИ

📋 Маккаи мукаррама шаҳри бўйлаб сафарлари давом этаётган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги делегация аъзолари "Al-Olayan diamond" меҳмонхонасида истиқомат қилаётган зиёратчилар билан учрашиб, улар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.
🖥 БАТАФСИЛ

#muftiy #haj #umra #delegatsiya

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ

📿
Дўст томонга | @nurli_yol
2024/10/07 20:25:44
Back to Top
HTML Embed Code: