Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тонгда ўқиладиган дуо

اللهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ

Ўқилиши: Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намууту ва илайкан нушуур.

Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз.

#дуо

MUSLIM.UZ

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Агар сиз Роббингизга осийлик қилмасангиз, бировга зулм қилмасангиз, кўзингизни юмиб, хотиржам ухлайверинг. Сизга муборак бўлсин. Батаҳқиқ, насибангиз улуғ, пойқадамингиз ёқимли бўлибди ва душманингиз йўқ экан. Бу каби саодат барчамизга насиб этсин.

Каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг:

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
✍️ Абу Ҳанифа розияллоҳу анҳу айтади:

📗 “Модомики, одамлар орасида ҳадис талабида юрганлар бор экан, улар яхшиликда бардавом бўладилар. Агар улар илмни ҳадиссиз талаб қилгудек бўлсалар барбод бўладилар”.

Хар кунига бир суннатни ўрганиб қўйинг. Саҳиҳ ҳадислар асосида. Уланинг: 👇👇

📚 Имом Бухорий ҳадислари
📚 Имом Термизий ҳадислари
📚 Имом Муслим ҳадислари
📚 Абу Довуд ҳадислари
📗 Муттафақун алайҳ ҳадислар

(Ҳадислар, шарҳлари билан...)
❗️ЖУМЪА НАМОЗИ
#жума

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мен нонвойман, шундай холатлар бўладики жума кунлари жума намозига боролмай ўрнига пешин намозини ўқийман. Жума намозини қастдан уч марта тарк этган кишининг қалби қулфланади деган иборани эшитиб қўрқиб кетдим. Қайси ёки қандай холатда жума намозини қастдан тарк қилиш дейилади?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Сизни ҳолатингизда ҳам қасддан тарк қилиш бўлади. Ишингизни режалаштириб олинг. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/133549)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!


Дўст томонга | @nurli_yol
ҚУРЪОННИ ТАКРОРЛАБ ТУРИШ. ЭНГ МАШҲУР УСЛУБ
#эслатма #Қуръон

📌 Ҳар бир мусулмон киши энг узоғи бир ойда бир бора хатм қилиб туриши керак, ундан ками макруҳ ҳисобланади. Қорилар эса бу борада кўпроқ ҳаракт қилишлари лозим.

☝️Энг машҳур услуб салафи солиҳларнинг услуби бўлиб, бир ҳафтада бир бора хатм қилишдир. Бу хатмни "Фамйаб шавқин" деб аталади. "Фа" – "Фотиҳа", "М" – "Моида", "Йа" – "Юнус", "Б" – "Бани Исроил", яъни "Исро", "Ша" – "Шуъаро", "В" – "Вассооффаат", "Қ" – "Қоф" ва "Н" – "Наас" сурасидан рамз ҳисобланади. Бунда қори кўрсатилган сураларнинг оралиғини бир кунлик вазифа қилиб олади.

🗓 Хатмни жума бошлаб, пайшанба тугатиш яхши саналади. Агар бир ҳафтада бир хатм қилишга кучи етмаса, ўн кунда ёки икки ҳафтада бир етказиш ҳам мумкин. Энг муҳими, ҳар бир қори Қуръонни доимо ёдда туришини таъминлаб туриши лозим. Валлоҳу аълам.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
👶 ХАТНА ҚИЛИШ ЁШИ
#бидъат

CАВОЛ: Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Фарзандимни ҳатна қилмоқчи эдим. 28-апрел санасида ўғлим 3 ёшга тўлди. Ёши улуғлар билан маслаҳатлашиб кўрдим. Улар ҳатна тоқ ёшларда, яъни 1, 3, 5, 7 ёшларда қилинади дейишяпти. Шариатимизда бу қанчалик тўғри, яъни бу бидъат, нотўғри урф-одатлар сирасига кирмайдими?


💬 ЖАВОБ: Бу бидъат ва нотўғри урф-одатлар сирасига киради. Шариатда хатна учун йил ёки муддат белгиланган эмас.

(https://savollar.islom.uz/s/23567)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

ДИННИНГ ЧЎҚҚИСИ НИМА?

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...

Файзу баракотли кун тилаймиз!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Салафлардан бирлари айтади:

“Шайтон алайҳи лаъна шундай деркан: “Одам боласини бир нарса устидан зафар қучсам, кейин тарк этиб қўяверардим, кейин қанақа ибодат қилса қилаверсин”. Ундан: “Қайси амал экан?” деб сўрашди. Шайтон: “Касбини, тирикчилигини ҳаромдан қилиб олсам бўлди. Шундан сўнг еса ҳаромдан ейди, ичса ҳаромдан ичади, агар кийса ҳаромдан кияди, садақа қилса ҳаром молидан садақа қилади. Рўза тутиб ифтор қилса, у ҳам ҳаромдан топгани билан бўлади. Агар уйланиб оила қурса ҳам ҳаром молдан сарфлаб уйланади ва ҳаж қилса, ҳаром мол-дунёдан сарфлаб ҳаж қилади”, деди.

Тафаккур қилинг!


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
🤲🏻 ОТА ОНАГА ИСТИҒФОР ҚАНДАЙ АЙТИЛАДИ?
#истиғфор

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Онам вафот этган, Аллоҳим гунохларини кечиришин сўрайман. Ота-онага истиғфор қандай айтилади арабчада?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Ота-онага истиғфор айтишнинг сиёғалари кўп бўлиб, «Иброҳим» сурасининг 41-оятида шундай дейилади:

رَبَّنَا اغفِر لي وَلِوالِدَيَّ وَلِلمُؤمِنينَ يَومَ يَقومُ الحِسابُ

«Роббимиз, мени, ота-онамни ва мўминларни ҳисоб қилинадиган куни мағфират айлагин».

Ҳисоб қилинадиган кун деганда қиёмат тушунилади, албатта. Ўша кунда Аллоҳнинг мағфирати бўлмаса, ҳеч ким нажот топмайди. Иброҳим алайҳиссаломнинг бу машҳур дуоларида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни инкор этиб турган мушрикларга қарши маънолар кетма-кет келиши билан бирга, мўминларнинг қалбига қувват берувчи маънолар ҳам келганини кўрдик. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/188475)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Қуръони Каримда номлари зикр қилинган Пайғамбарлар қуйидагилар:

1. Одам алайҳиссалом.
2. Идрис алайҳиссалом.
3. Нуҳ алайҳиссалом.
4. Ҳуд алайҳиссалом.
5. Солиҳ алайҳиссалом.
6. Иброҳим алайҳиссалом.
7. Лут алайҳиссалом.
8. Исмоил алайҳиссалом.
9. Исҳоқ алайҳиссалом.
10. Яъқуб алайҳиссалом.
11. Юсуф алайҳиссалом.
12. Айюб алайҳиссалом.
13. Шуайб алайҳиссалом.
14. Мусо алайҳиссалом.
15. Ҳорун алайҳиссалом.
16. Юнус алайҳиссалом.
17. Довуд алайҳиссалом.
18. Сулаймон алайҳиссалом.
19. Илёс алайҳиссалом.
20. Ал-Ясаъ алайҳиссалом.
21. Закариё алайҳиссалом.
22. Яҳъё алайҳиссалом.
23. Зул-Кифл алайҳиссалом.
24. Ийсо алайҳиссалом.
25. Муҳаммад алайҳиссалом.

📌 Қуръони Каримда зикрлари келган пайғамбар алай-ҳиссаломлардан бирортасини инкор қилган одамнинг мусулмонлиги қолмайди.

Шу билан бирга номлари ва қиссалари Қуръони Каримда зикр қилинмаган анбиёлар ҳам борлигини Қуръони Каримнинг ўзида таъкидланади.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда айтади:

«Ва бир пайғамбарлар ҳақида сенга олдин қисса айтиб бердик ва бир пайғамбарлар ҳақида қисса айтмадик» (Нисо:164).

«Батаҳқиқ, Биз сендан олдин пайғамбарлар юбордик. Улардан сенга қисса қилиб берганимиз бор ва улардан сенга қисса қилиб бермаганимиз бор» (Ғофур: 78).

Қуръони Каримда номлари зикр қилинмаган Пайғамбарлар ҳақидаги энг ишончли маълумот Ибн Мурдавайҳи Абу Зарр ал-Ғифорий розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда келган, у киши айтадиларки:

📗 «Эй, Аллоҳнинг Расули, Пайғамбарлар қанча? » деб сўрадим. . У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир юз йигирма тўрт мингта», дедилар.
«Эй, Аллоҳнинг Расули, улардан қанчаси Расуллар? » дедим.
«Уч юз ўн учтаси, кўпчилик», дедилар.

☝️ Аммо кўпчилик ақоид уламолари ўтган анбиёларнинг сонини маълум адад билан чеклаш яхши эмас, дейдилар. Жумладан, машҳур ватандошимиз имом Насафий ҳам «Ададни зикр қилинганда уларнинг ичига улардан бўлмаганлар кириб қолиши ёки улардан бўлганлар чиқиб қолиши хавфи бор» деганлар.
Бу маънода Қуръони Каримда келган маъно билан чегараланганимиз афзал, дейдилар муҳтарам уламоларимиз.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
УЙҚУДАН ТУРИШДА БАЖАРИЛАДИГАН 5 СУННАТ АМАЛ


📌 1. Юздаги уйқу асарини қўл билан аритиш.

📗 “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғониб, ўтирдилар ва юзларини ишқалаб, уйқуни аритдилар”.
(✍️ Имом Муслим ривояти)

📌 2. Қуйидаги дуони ўқиш:

اَلْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ

“Алҳамду лиллаҳиллазий аҳяна баъда ма аматана ва илайҳин нушур”

“Бизни вафот эттиргандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир”.

📌 3. Оғизни мисвок ёки бошқа воситалар билан тозалаш.

📗
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тунда уйқудан турганларида оғизларини мисвок билан тозалар эдилар”.
(✍️ Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти)

📌 4. Қўлни ювиш.

📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирортангиз уйқудан турса, кафт қўлларини идишга солмасдан, уч марта ювсин”, деганлар.
(✍️ Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти)

📌 5. Бурунни қоқиш.

📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирортангиз уйқудан турса, бурнини уч марта қоқиб ташласин, зеро шайтон унинг димоғида тунаган бўлади”.
(✍️ Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти)


📚
KУНЛИК ҲАДИС
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тонгда ўқиладиган дуо

اللهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ

Ўқилиши: Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намууту ва илайкан нушуур.

Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз.

#дуо

MUSLIM.UZ

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Ҳадис_734

МОЛНИ ҚЎЛГА ОЛМАСДАН СОТИШ



عَنْ حَكِيمِ بْنِ حِزَامٍ ، قَالَ : يَا رَسُولَ اللَّهِ يَأْتِينِي الرَّجُلُ ، فَيُرِيدُ مِنِّي الْبَيْعَ ، وَلَيْسَ عِنْدِي ، فَأَبْتَاعُهُ لَهُ مِنَ السُّوقِ ؟ قَالَ : لا تَبِعْ مَا لَيْسَ عِنْدَكَ "

Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳудан ривоят қиладинади:

📗 “Эй, Аллоҳнинг расули бир киши олдимга келиб, бирор нарсани сотишимни сўрайди. Сотадиган нарсам ҳузуримда бўлмайди. Сўнг уни бозордан сотиб оламан” деди. Шунда у зот: “Ҳузурингда бўлмаган нарсани сотма” дедилар”.

✍️ Бешовлари ривоят қилган.


📌 Бир киши дўконга кирди ва сотувчидан бир нарса сотиб олмоқчи бўлди. Сотувчининг ҳузурида эса у нарса йўқ эди. Сотувчи шу пайт бошқа бировнинг дўконида борлигини билиб туриб, ўша нарсани харидорга лафзан сотиб, харидорни ўша ерда қолдириб, ўша нарсани олиб келиб бериши жоизми? Бу жоиз эмасдир.

📌 Яна бир киши чет мамлакатдан нарса сотиб олади. У мол қўлига етиб келгунча уни сотиш жоизми?
Бу ҳам жоиз эмас. Чунки, у молни тўлиқ қўлига киритгани йўқ. Агар етиб келишидан олдин савдо қилиб қўйган бўлса, савдони бузиб, молни қўлга киритганидан кейин қайта савдо қилади. Агар аввалги келишувни бузмаса гуноҳкор бўлади. Чунки, савдо вақтида, харидор ўзи олган молни тўла қўлига киритадиган даражада бўлиши керак.

📚 KУНЛИК ҲАДИС
2024/10/06 22:37:37
Back to Top
HTML Embed Code: