Telegram Web Link
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ВИДЕО

ТОШКЕНТ ШАҲАР БОШ ИМОМ-ХАТИБИ
АБДУҚАҲҲОР ДОМЛА ЮНУСОВНИНГ
2023 ЙИЛ ДАВОМИДА АМАЛГА ОШИРГАН ИШЛАРИ САРҲИСОБИ


Ўтган даврга разм солиб, фаолиятни сарҳисоб қилиш, амалга оширилган ишларнинг натижаларига боқиб, янги режалар тузиб олиш муваффақиятлар калитидир.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Нурли йўл..
Нурафшон кўча..
Бу оддий йўл эмас..
Бу обиднинг ёритувчи симёғочлар, моҳирона ишланган замонавий ёритувчи жиҳозлар орасидан ўтиб борадиган оддийгина йўлак эмас..
Албатта, бу тарихий йўл..
Набавий кўча..
Бу Пайғамбар алайҳиссалом юрган йўл..
Масжидун Набавийдан Қубо масжидига Расулуллоҳ борган кўча..

Пайғамбапимиз алайҳиссалом ҳар ҳафта шанба куни Қубо масжидини зиёрат қилиб у ерда намоз ўқиб келар эдилар.

Масжидун Набий билан Қубо масжиди орасидаги масофа 3,6 км.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Ҳадис_725

📗 Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
- Агар Аллоҳ бир бандага яхшиликни хоҳласа, ўлимидан олдин уни поклаб қўяди.
- Банданинг покланиши қандай бўлади, дея сўрашди.
- Уни бир солиҳ амалга илҳомлантиради, тоинки унинг устида жонини олади
, дея жавоб қилдилар.

✍️ Табароний ривояти, "Саҳиҳул-жомиъ", 306-рақамли ҳадис.


📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
ТОНГДА УЙҒОТГАН, ҚАЛБЛАРГА МЕҲР-МУҲАББАТ СОЛГАН, РИЗҚИМИЗГА БАРАКОТ БЕРГАН АЛЛОҲ ТАОЛОГО ҲАМДЛАР БЎЛСИН!!!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ХОНАДОНИНГИЗДАН ҲУЗУР-ҲАЛОВАТ, ҚАЛБИНГИЗДАН УМИД, АМАЛЛАРИНГИЗДАН ЭЗГУЛИК, ЮЗИНГИЗДАН ТАБАССУМ АРИМАСИН!

ЯНГИ КУНГА, СОЛИҲ АМАЛЛАРГА БИСМИЛЛАҲ...

КУНИНГИЗ МАЗМУНЛИ ЎТСИН!..

📿 Дўст томонга |
@nurli_yol
Нажот келишини кўзинг билан кўришинг шарт эмас. Балки нажот сенга махфий ҳолда келиб, сен ҳатто буни сезмай қолишинг мумкин. Шу сабаб, сен дуода давом этавергин. Аллоҳ таоло айтганидек: “Бас, Биз уларнинг устига шамолни ва сиз кўрмаган лашкарларни юбордик”. (Аҳзоб сураси, 9-оят).

Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
🎇🎆 ПИРОТЕХНИКА
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Перотехника воситаларини ҳукми қандай? Уни сотиш, қаердалигини айтиш, тарқатишчи? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Бу гуноҳга ёрдам бериш ҳисобланади. Имом Муновий “Мусулмон кишини қўрқитиш ўта қаттиқ ҳаром” деганлар. (Файзул Қодийр).

عن عبد الرحمن بن أبي ليلى قال: حدثنا أصحاب محمد صلى الله عليه وسلم أنهم كانوا يسيرون مع النبي صلى الله عليه وسلم، فنام رجل منهم فانطلق بعضهم إلى حبل معه فأخذه ففزع، فقال رسول الله صلى الله عليه وسلم: لا يحل لمسلم أن يروع مسلما. رواه أبو داود

Абдураҳмон ибн Абу Лайло розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 Муҳаммад ﷺнинг асҳоблари бизга ҳадис сўзлаб айтдилар: “Улар Набий ﷺ билан бирга кетаётганларида улардан бир киши ухлаб қолибди. Шунда саҳобаларнинг баъзилари унинг арқонини ёнига бориб олибди. Ухлаётган саҳоба қаттиқ қўрқувга тушибди. Шунда Расулуллоҳ ﷺ “Мусулмон киши мусулмон кишини қўрқитиши ҳалол бўлмайди” деган эканлар”.

✍️ Абу Довуд ривояти.

Сиз айтган нарсалардан эса қанча кишилар қўрқувга тушишади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/54666)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Ҳадис_723

ҚАРЗИ ТУФАЙЛИ ЖАННАТДАН ТЎСИЛИБ ТУРИБДИ



عَنْ سَمُرَةَ: رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ صَلَّى الْفَجْرَ فَقَالَ: «هَاهُنَا مِنْ بَنِي فُلَانٍ أَحَدٌ؟» ثَلَاثًا، فَقَالَ رَجُلٌ: أَنَا، قَالَ: فَقَالَ: «إِنَّ صَاحِبَكُمْ مَحْبُوسٌ عَنِ الْجَنَّةِ بِدَيْنِهِ». رَوَاهُ أَحْمَدُ

Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Бомдодни ўқиб бўлиб, уч марта: «Бу ерда Бану Фулондан ким бор?» дедилар. Бир киши: «Мен», деди. Соҳибингиз қарзи туфайли жаннатдан тўсилиб турибди», дедилар».

✍️ Аҳмад ривоят қилган.


Бомдод намозидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозхон қавмга қараб ушбу ҳадиси шарифдаги мурожаатни қилганлар. Номи айтилган уруғнинг вафот этган кишиси жаннатга кира олмай тургани у зот алайҳиссаломга Аллоҳ таоло томонидан билдирилган. Тасаввур қилинг-а, бир одам вафот этиб, сўроқ-саволи битса-ю, фақат биргина нарса сабабидан жаннатга кира олмай турса! Бу одамнинг ҳамма иши яхши экан: иймон-эътиқоди жойида, тақво-ибодати жойида, одамлар билан муомаласи жойида. Жаннатга киришга ҳақли. Аммо бечора банда жаннатга кира олмай турибди. Чунки бир одамдан қарзи бор экан, ўшани узмай туриб вафот этиб қолибди. Қариндошлари ҳам бепарво қолибди. Энди эса Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўлган одамнинг қариндошларини унга ёрдам беришга чақирмоқдалар. Меросхўрлар, қариндошлар ўлганнинг қарзини узмагунларича, у банда охират диёрида хижолат чекиб турар экан.

Ушбу ҳадиси шариф ва ундаги маъно ҳаммамизни бу масалада жуда ҳам эҳтиёткор ва аҳамиятли бўлишга чорлайди. Ўзимиз ва қариндошларимизда ўзганинг бирор чақа ҳақи қолмаслиги учун алоҳида эътибор билан ҳаракат қилишимиз зарурлигини кўрсатади.

Манба: “Қарз” китобидан

📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Қуръонга_муҳаббат

«Қуръон соҳиби бўлмиш қорига атроф муҳитдаги ҳолат айқаш уйқаш бўлиб кетса ҳам, зарарлар қалбига зарба берса ҳам, мусибатлар юзига таъсир қилса ҳам, руҳияти розилик мақомида бўлиб, дунёни ҳамиша баҳор ҳолатида кўради».

Доктор Аҳмад Ийсо Маъсаровий

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Асмаъий айтиб берган воқеа:

Боғдодда бир киши ишсиз қолди ва ҳеч қаердан иш топа олмади. Охири Боғдодда вабо тарқаб, унга қабристон эшиги олдида ўлик санаб туриш хизмати таклиф этилди. У хурсанд бўлиб кетди ва ишга киришди.
У қабристон эшигида ўтирар эди. Ёнига майда тошчалар ва битта идиш қўйиб олиб, маййит олиб келинса битта тошча олиб идишга ташлар эди. Уч кундан кейин вабодан вафот этган бир яқинимизни қабристонга олиб келдик, қарасак у одам йўқ. У ерда бошқа одам ўтирган экан. Ундан “Фалончи қани?” деб сўрадик. У “Идишда” деб жавоб берди.
Қиссадан ҳисса:
Бу дунё шунақа…
Шундайимча қоламан, деб ўйлама!

📚 “Ал-ақдул фарид” китобидан.


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
НЕЧА МАРТА САЖДА ҚИЛГАНИНИ БИЛМАСА
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Сажда масаласида иккиладим. Икки саждага борганимдан кeйин иккинчи марта бормадим шeкилли дeб иккиланяпман. Уч марта сажда ҳолати ҳукми ҳақида билмоқчи эдим.

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бундай ҳолатда учинчи саждани ҳам қилинади ва охирида саждаи саҳв қилинади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/55189)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
ЗИКР МАВЗУСИ
#зикр

CАВОЛ: Ассаламу алайкум! Таҳоратсиз, ишда ёки йўлда кетаётганда тасбеҳ, тамҳид, таҳлил ва такбир айтиб юрса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Махсус бир неча ибодатлардан бошқасига таҳорат шарт эмас. Улар намоз, тиловат саждаси, тавоф, Қуръони Каримни ушлашлардан иборат. Ундан бошқаларига таҳорат шарт эмас. Жунуб ҳолатда зикр қилиш ҳам мумкин.

عَنْ عَائِشَةَ أُمُ المؤمنينَ ، قَالَتْ : " كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، يَذْكُرُ اللَّهَ عَلَى كُلِّ أَحْيَانِهِ " .

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамма вақт Аллоҳ таолони зикр қилар эдилар" деганлар. (Аҳмад ривояти). Валлоҳу аълам.

(https://savollar.islom.uz/s/30796)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
1. Уҳуд тоғи
2. Камончилар тоғи (тепалиги)
3. Қурайш мушрик аскарлари ўрнашган жой
4. Мусулмон аскарлар ўрнашган жой
5. Пайғамбаримиз алайҳиссалом учун ўрнатилган хайма (капа)
6. Ҳамза розияллоҳу анҳу шаҳид бўлган жой ўрни
7. Ислом лашкарларининг чап қаноти
8. Ислом лашкарларининг ўнг қаноти

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
2024/10/07 16:34:19
Back to Top
HTML Embed Code: