Telegram Web Link
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Уйингиз эшигини бисмиллаҳ деб очиб кириб боринг. Шунда сизни ортингиздан келган шайтон шерикларига қараб,бу ерда бизга маскан берилмади деб ортга қайтади.

Иккинчи амал: Уйингизга киргач салом билан кириб боринг, таом олдидан бисмиллаҳ, деб бошланг.

Мана шу икки одат уйингизни баракасини кўпайтириб ундан шайтонни хайдаб чиқаради.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
«Айримлар рўзамни бузади дея бир қатра сув ичишдан қўрқадилар-у, бироқ охиратини бузадиган бировларнинг ҳақларидан ҳазар ҳам қилишмайди».

Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Ҳадис_875

ҚАРИНДОШЛАР ЁМОНЛИК ҚИЛСАЛАР ҲАМ


وَعَنْهُ أَنَّ رَجُلًا قَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ لِي قَرَابَةً أَصِلُهُمْ وَيَقْطَعُونِي، وَأُحْسِنُ إِلَيْهِمْ وَيُسِيئُونَ إِلَيَّ، وَأَحْلُمُ عَنْهُمْ وَيَجْهَلُونَ عَلَيَّ، فَقَالَ: لَئِنْ كُنْتَ كَمَا قُلْتَ فَكَأَنَّمَا تُسِفُّهُمُ الْمَلَّ، وَلَا يَزَالُ مَعَكَ مِنَ اللهِ ظَهِيرٌ عَلَيْهِمْ مَا دُمْتَ عَلَى ذَلِكَ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Бир киши:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Менинг қариндошларим бор. Мен уларга силаи раҳм қиламан, улар кесадилар. Мен уларга яхшилик қиламан, улар менга ёмонлик қиладилар. Мен уларга ҳалимлик қиламан, улар менга жоҳиллик қиладилар», деди.
«Агар сен ўзинг айтганингдек бўлсанг, худди уларга иссиқ кулни едираётгандексан. Модомики, шу ҳолда бардавом бўлар экансан, Аллоҳ томонидан сен билан бирга уларнинг қаршисига бир ёрдамчи бўладир», дедилар».


Бухорий «Адаб»да ривоят қилган.


📜 ШарҳБу ҳадиси шарифда қариндошлар ёмонлик қилсалар ҳам уларга яхшилик қилишда бардавом бўлишга қаттиқ тарғиб бор. Одатда, қариндошларга яхшилик қилишни ўз бурчи деб билган кишилар ҳам улардан бирор ёмонлик кўрганида яхшилик қилишни тўхтатиб қўяди. Улар менга яхшилик қилмасалар ҳам яхшилигимга ёмонлик қайтармасликлари керак эди, деган фикрга боради.
Аслида эса бу ҳам туғри эмас экан. Агар қариндошлар доимий равишда турли ёмонликларни қилаверсалар ҳам уларга яхшилик қилишда давом этавериш керак.

☝️ Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Алоқани кесган қариндошларга силаи раҳм қилишда бардавом бўлиш кераклиги.
2. Ёмонлик қилган қариндошларга яхшилик қилишда бардавом бўлиш кераклиги.
3. Жоҳиллик қилган қариндошларга ҳалимлик қилишда бардавом бўлиш кераклиги.
4. Алоқани кесган қариндошларга силаи раҳм қилиш, ёмонлик қилган қариндошларга яхшилик қилиш, жоҳиллик қилган қариндошларга ҳалимлик қилиш худди уларга иссиқ кулни едираётгандек бўлиши.
5. Шу ҳолда бардавом бўлган одам билан Аллоҳ томонидан уларнинг қаршисига бир ёрдамчи бўлиши.

Манба: “Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан.

•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
Кўпроқ китоб ўқи, узоқни кўрасан!


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Биттагина яхши ўй-фикр кунингизни тамоман яхши тарафга ўзгартириб юбориши мумкин. Шундай экан, куннинг қайси томонга ўзгариши ўзингизга боғлиқ.


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

🌙 ИНСОНЛАР НЕГА БИР-БИРЛАРИГА ИШОНМАЙ ҚЎЙДИЛАР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Бир киши гўзал бир аёлни кўриб: "Ишқинг қалбимни банд этди. Сендек гўзал аёлни кўрмаганман", деди.
У аёл жавоб қилди: "Ортимда мендан-да гўзал ва хушрўй синглим турибди. Унга боқинг".

Киши у ёқ, буёққа аланглади ва ҳеч кимни кўрмади. Шунда аёл: "Гапингиз рост бўлганида, алангламасдингиз", деди.
Дарҳақиқат эй биродар, агар сен Аллоҳ билан рост бўлганингда, бошқага парво қилмасдинг.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
СИЗ БИЛМАЙСИЗ!

(Мусо алайҳис салом Хизр алайҳис саломга): “Буни унинг аҳлини ғарқ қилиш учун тешдингми?!”, деди.
Аллоҳ сизни сиз англамайдиган турли йўллар билан ҳимоя қилади. Кемангиз тешиб қўйилади. Чунки Аллоҳ сизни денгиздаги балолардан ҳимоя қилмоқчи бўлади.

• Кўчада қоқилиб тушасиз. Чунки Аллоҳ сизни сизга азият берадиган йўналишдан сақлашни ирода қилади.
• Фурсатни қўлдан бой берасиз. Чунки Аллоҳ сизга сиз истаганни эмас, сиз муҳтож бўлган нарсани беришни ирода қилади.
• Кимдир юзингизга тарсаки туширади. Чунки ғафлатдан уйғонишингизнинг ягона йўли шу бўлади.
• Қалбингизни синдиришади. Чунки қалбнинг синиши Аллоҳга боғланишнинг энг биринчи қадамидир...

Кўпгина ҳимоялар оғриқ кўринишида келади билсангиз!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
- Ҳой, Мажнун, кўрмадингми намоз ўқияпман.
Нега олдимдан ўтяпсан?
- Узр. Мен Лайлининг ишқида сени кўрмай қолдим.
Лекин сен Аллоҳнинг ишқида мени қандай кўрдинг?

Алишер Навоий

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
2024/11/20 08:41:25
Back to Top
HTML Embed Code: