Telegram Web Link
#Ҳадис #Зикр_ва_дуолар

КИЙИМ КИЙИШДА

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўйлак, ридо ёки салла кийсалар, бисмиллоҳни айтиб, сўнг:

اللهمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ خَيْرِهِ وَخَيْرِ مَا هُوَ لَهُ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّهِ وَشَرِّ مَا هُوَ لَهُ

«Аллоҳумма инний ас`алука мин хойриҳи ва хойри ма ҳува лаҳу ва аъузу бика мин шарриҳи ва шарри ма ҳува лаҳу», деб ўқир эдилар.


Маъноси: Эй Раббим, Сендан унинг яхшисини ва унга бериладиган нарсанинг яхшисини сўрайман. Ва унинг ёмонидан ҳамда унга бериладиган нарсанинг ёмонидан паноҳ тилайман.

Ибн Сунний ривоятлари.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
РИЗҚ КУЧ БИЛАН КЕЛМАЙДИ

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтади:

«Ризқимни мендан ўзга ҳеч ким олмаслигини билганимдан сўнг хотиржам бўлдим!».

Имом Шофиъий роҳимаҳуллоҳ айтади:

«Ким агар ризқ куч билан келади деб ўйласа билсинки, чумчуқ бургут бор жойда ҳеч нарса ея олмас эди».

Шайх Шаъровий роҳимаҳуллоҳ айтади:

«Сеники бўлган нарса заиф бўлсанг-да сенга келади. Сеники бўлмаган нарсага кучли бўлсанг-да эриша олмайсан!».


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
2024/10/03 09:19:59
Back to Top
HTML Embed Code: