Telegram Web Link
#Ҳадис_231

БОМДОД НАМОЗИДАН КЕЙИНГИ ДУО


عَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ قَالَ فِي دُبُرِ صَلَاةِ الْفَجْرِ وَهُوَ ثَانٍ رِجْلَيْهِ قَبْلَ أَنْ يَتَكَلَّمَ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، يُحْيِي وَيُمِيتُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ عَشْرَ مَرَّاتٍ كُتِبَتْ لَهُ عَشْرُ حَسَنَاتٍ، وَمُحِيَتْ عَنْهُ عَشْرُ سَيِّئَاتٍ، وَرُفِعَ لَهُ عَشْرُ دَرَجَاتٍ، وَكَانَ يَوْمَهُ ذَلِكَ فِي حِرْزٍ مِنْ كُلِّ مَكْرُوهٍ، وَحُرِسَ مِنَ الشَّيْطَانِ، وَلَمْ يَنْبَغِ لِذَنْبٍ أَنْ يُدْرِكَهُ فِي ذَلِكَ الْيَوْمِ إِلَّا الشِّرْكُ بِاللهِ تَعَالَى 

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Расулуллоҳ ﷺ: «Ким Бомдод намозидан кейин, оёғини йиққан ҳолида туриб, гапримасдан олдин ўн марта

📌 «Лаа илаҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку, ва лаҳул ҳамду, юҳъйи ва юмийту ва ҳува ала кулли шайъин қодийр»


деса, унга ўн ҳасанот ёзилур, унинг ўн хатоси ўчирилур, унинг ўн даражаси кўтарилур. Ўша куни у барча ёқимсиз нарсадан ҳимояда бўлур ва шайтондан сақланур. Ўша куни уни гуноҳ ҳам тутмас, магар Аллоҳ таолога ширк келтирмаган бўлса», дедилар».

✍️ Термизий ривоят қилган.


📜 Шарҳ: Деярли кўпчилик машойихлар ва ўтган азизлар ушбу ривоятда келган дуони ўзларига кундалик вазифа қилиб олганлар. Ҳар бир киши бунга амал қилмоғи лозим. Чунки Бомдод намозидан кейин ўрнидан турмай, оёқлари йиғилган ҳолда, дунёвий гапларни гапирмай туриб бу дуони ўқиган одамга кўпгина яхшиликлар ваъда қилинмоқда:

1. Унга ўн ҳасанот ёзилур.
2. Унинг ўн хатоси ўчирилур.
3. Унинг ўн даражаси кўтарилур.
4. Ўша куни у барча ёқимсиз нарсадан ҳимояда бўлур.
5. Шайтондан сақланур.
6. Ўша куни уни гуноҳ ҳам тутмас, магар Аллоҳ таолога ширк келтирмаган бўлса. Агар Аллоҳ таолога ширк келтирган бўлса, иши чатоқ бўлади.

☝️ Бу ҳадиси шарифга амал қилишни йўлга қўйиш керак.

Манба: https://islom.uz/maqola/199

••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄••
📚 KУНЛИК ҲАДИС
Ҳаёт доимҳам бир теккис давом этмайди. Баъзан йўлингдан сени синдириб юборадиган муаммолар чиқади. Лекин шуни билки, муаммо пайдо бўлгани ҳаммаси тугади, дегани эмас. Бу муаммо сен учун янги ҳаётнинг бошланиши бўлиши мумкин!

“Бас, албатта ҳар бир оғирлик-машаққат билан бирга бир енгиллик ҳам бордир” (Шарҳ сураси, 5-оят).

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Forwarded from Muslim.uz
🟢 ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

📍 19 сентябрь куни, соат 14:00 да «Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқлари ўтказилади.

🔵 Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

🎬 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A

📷 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

#ТАЖВИД #ҚУРЪОН

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳадис_532

МАЙЙИТГА ҲАДДАН ОШИБ, УВВОС СОЛИБ, АЙТИБ ЙИҒЛАШ


عَنِ الْمُغِيرَةِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ نِيحَ عَلَيْهِ يُعَذَّبُ بِمَا نِيحَ عَلَيْهِ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ

Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Набий (ﷺ): «Ҳаққига йиғланган киши ҳаққига йиғланган нарса билан азобланади», дедилар».

✍️ Икки Шайх ва Термизий ривоят қилганлар.

📜 Шарҳ: Ҳадиснинг зоҳиридан кўриниб турибдики, ўлган одамнинг орқасидан айтиб йиғлаш ўликка фойда бермас, аксинча, унинг азобланишига сабаб бўлар экан.

***

عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَمَّا أُصِيبَ عُمَرُ رَضِي اللهُ عَنْهُ جَعَلَ صُهَيْبٌ يَقُولُ: وَا أَخَاهُ، فَقَالَ عُمَرُ: أَمَا عَلِمْتَ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ الْمَيِّتَ لَيُعَذَّبُ بِبُكَاءِ الْحَيِّ. وَفِي رِوَايَةٍ: إِنَّ الْمَيِّتَ يُعَذَّبُ بِبَعْضِ بُكَاءِ أَهْلِهِ عَلَيْهِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Умар розияллоҳу анҳу мусибатга учраганида Суҳайб:
«Вой биродарим!» деб йиғлай бошлади. Шунда Умар:
«Набий (ﷺ)нинг «Албатта, маййит тирикнинг йиғиси ила азобланади», деганларини билмайсанми?» деди».

Бошқа бир ривоятда:
«Албатта, маййит унга ўз аҳлининг баъзи йиғиси ила азобланади», деганлар.

✍️ Бешовлари ривоят қилганлар.

📜 Шарҳ: Ҳазрати Умарни Абдурраҳмон ибн Мулжам пичоқлаб ташлаганида, ўлим олдида ётганларида бўлиб ўтган бу ҳодисадан ҳам ўликнинг ўз аҳлининг баъзи йиғиси туфайли азобланиши тушунилади. Лекин кейинги ривоятда бу тушунчага қарши фикр олға сурилади.

***

عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَا مِنْ مَيِّتٍ يَمُوتُ فَيَقُومُ بَاكِيهِ فَيَقُولُ: وَا جَبَلَاهْ، وَا سَنَدَاهْ أَوْ نَحْوَ ذَلِكَ إِلَّا وُكِّلَ بِهِ مَلَكَانِ يَلْهَزَانِهِ أَهَكَذَا كُنْتَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Набий (ﷺ): «Қайси бир маййит ўлганидан кейин унинг йиғловчиси туриб, «Вой тоғим, вой суянчиғим», деса ёки шунга ўхшашларни айтса, албатта, унга икки фаришта вакил қилиниб, қулоғининг тагига уриб, «Шундай бўлган эдингми?!» дейдилар», дедилар».

✍️ Термизий ва Аҳмад ривоят қилганлар.

📜 Шарҳ: «Агар маййит ўзи васият қилган бўлса, шундай бўлади», дейдилар баъзи уламолар.


📚 KУНЛИК ҲАДИС | “Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
@nurli_yol 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДИНИЙ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРУВЧИ КОЛЛ-МАРКАЗ ФАОЛИЯТИ КЕНГАЙДИ ВА ИННОВАЦИОН ХИЗМАТЛАР ҚЎШИЛДИ!


🏷 Билармидингиз? 📞 👳🏻‍♂️

Агар бирор бир диний масалада қийналаётган бўлсангиз, буни ечими осон. Юртимизда анчадан буён Диний Қўмита қошида ☎️ Сall-марказ ўз фаолиятини олиб бормоқда ва шу кунгача қанчадан қанча инсонларга манфаат келтиришга улгурди. 🤲

Саволингиз борми? Унда сиз ҳам Ўзбекистон мусулмонлар идораси диний саволларга жавоб берувчи Сall-марказга мурожаат қилиб кўринг:

📌 +998 78 150-33-44 телефон рақамлари орқали Сall-марказга қўнғироқ қилинади ва фатво бўйича малакали мутахассислардан жавоб олинади.

🗓 Сall-марказнинг иш тартиби душанба кунидан жума кунигача, соат 9:00 дан 17:00 гача давом этади (ибодат вақтлари истисно қилинади, дам олиш кунлари шанба/якшанба).

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ислом_тарихи

МАЗҲАБСИЗЛИК ДИНСИЗЛИККА ОЛИБ КЕЛАДИ


Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов суҳбатларидан

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_суҳбати #сийрат
👁 Мавзу: МАЗҲАБЛАР — БИРЛИК РАМЗИ!

🎙 Абдурасул домла Абдуллаев
- Тошкент ислом институти мударриси

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
🌱 Aссалому алайкум.

Бугунги тонг муборак бўлсин.
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
ОШНИ АХЛАТГА ТАШЛАМАНГ, КАМБАҒАЛ, ГАДО БЎЛАСИЗ КАБИ ГАПЛАР
#бидъат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мен бир аёлни кўп аёлларга ваъз ўқиётганда "Пайғамбарим алайҳиссалом айтдилар"- деб бир неча нарсалардан огоҳлантирди, мени бу гапларни Пайғамбаримиз с.а.в. айтганларига ишончим комил эмас, у кишини номидан ёлғон гапириш катта гуноҳ, илм эгалари сизлардан илтимосим шу аёлни гаплари асосли ёки асосли эмаслигига аниқлик киритиб берсангиз:

1. Ошни ахлатга ташламанг, камбағал, гадо бўласиз. 😳
2. Кулни ахлатга солманг фаромушлик, касаллик келади. 😳
3. Чойни қолдиғи, шамани ахлатга ташламанг. 😳
4. Намозшомда қозон қайнатганда оғзини беркитиб қайнатинг, бўлмаса шайтон боласини қозоннинг ичига ташлайди, шу овқатни еган одам намозга дангаса бўлиб қолади.
😳


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Айни шу сўзлар билан эмас, бошқачароқ идишдан тўкилганини шайтонга ташламанглар деган маънода сўзлари бор.

2). Бу гап йўқ.
3). Бу ҳам йўқ.
4). Бу ҳам йўқ.
У аёл ростдан ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ёлғон тўқибди ёки тўқиганнинг гапини айтибди. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/157806)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ЎЛИМ ВАҚТИДА ПЕШОНАДАН TEP ОҚИШИ

Гўзал хотима аломатларидан бир муҳим аломат, вафот этаётган кишининг пешонасидан тер оқишидир. Ўлим вақтида пешонадан тер оқиши гўзал хотима аломати ва маййит Аллоҳнинг ҳузурида ҳурматга лойиқлиги белгисидир. Чунончи, Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар:
«Албатта, мўмин банда пешонасида тер ила вафот этади». («Сунани Термизий», 982. «Сунани Насоий», 1829. «Сунани ибн Можа», 1452. «Муснади Аҳмад», 23014. «Саҳиҳи ибн Ҳиббон», 3011)

Ривоятларда келадики, Бурайда розияллоҳу анҳу ўлим тўшагида ётган бир касални зиёрат қилиш учун Хуросонга бордилар. Унинг пешонасидан тер оқаётганини кўриб, ўша ерда бу ҳадисни айтиб берганлар. Бир ривоятда келадики, Алқама розияллоҳу анҳу бир куни бир кишининг ҳузурига бордилар. У ўлим арафасида эди. Унинг пешонасидан тер оқаётганини кўриб кула бошладилар. Язид ибн Авс: «Сиз нега куляпсиз? » – деб сўради. Шунда у киши: «Мен Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан эшитганман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўминнинг руҳи пешонасидан тер оқаётган ҳолда чиқади», – деганлар. («Мусаннафи Ибн Абу Шайба», 6772)

Ўлим вақтида пешонадан нега тер оқади?

Бу ерда бир нарсани баён қилиш ўринли бўладики, уламолар: «Мўмин банданинг пешонасидан ўлим вақтида нега тер оқади?» дея баҳс қилдилар. Бу борада бир неча сўзлар айтилган:
1. Аллома Ибнул Малак: «Мўминга гуноҳлари ювилиши учун ўлим шиддати юз беради. Агар гуноҳи бўлмаса, унинг даражалари юксалишига сабаб бўлади», – дедилар.
2. Бир неча уламолар унинг бир ажиб сабабини ҳам шундай ёзганлар: «Мўмин банданинг пешонасидан тер оқишининг сабаби шуки, у ўлим вақтида гуноҳлари сабабли Аллоҳдан уялади. Мана шу шарму ҳаёси туфайли пешонасидан тер оқади. Бунинг аксича, кофир уялмайди. Шунинг учун ундан тер оқмайди».
3. Бу борада яна шундай ҳам дейилган: «Дарҳақиқат, бу ҳадисдан мақсад шуки, мўмин бандага ўлим вақтида жуда кам озор бўлади. Бор-йўғи шу даражада озор бўладики, унинг сабабидан пешонасидан тер оқади, холос». («Файзул Қодийр», 6/329. «Хошиятус Синдий аълан Насоий», 4/6)

📚 “Гўзал хотима” китобидан.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
🧕 ҲИЖОБ ЎРАШ УЧУН ҚИЛИНАДИГАН АМАЛЛАР
#бидъат #аврат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мен 2 йил бўлди ҳижобга кирганимга Алҳамдулиллаҳ. Яқинда бир дугонам билан кўришиб қолдим. У ҳам ҳижобга кирмоқчи эдим, бир отин ойи ҳижобга киришни ўзини дуолари бўлади ўшаларни ўқиб ёдлаб, нимадир амалларини қилиб кейин кирилади деб айтди. Шуларни қилиб кириш керак эди бўлмаса ҳижобга кирмайди деб айтди, деди. Мен эса йўқ ҳижобда унақа дуоларни қилиш кераклигини билмайман менимча авратни тўлиқ ёпиш, ўта тор ичи кўринадиган кийим кийилмаса ҳижоб ўраса бўлаверади дедим. Яна аниғини билмайман дедим. Саволим ҳижоб ўрашда дуолари борми?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ўша отин ойи динни билмас экан. Сиз тўғри айтибсиз, авратни тўсиш учун бирор зикр, дуо ёки бошқа шу каби амаллар шарт эмас. Шаръий жиҳатдан балоғатга етгач авратларини тўсиш фарз бўлади.
Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/209016)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мавлиди_Барзанжий #Мавлид

▪️Мавлиди Барзанжий | Муқаддима | Хатми сағир

▫️Абдулбосит қори Қобулов, Тошкент ислом институти ўқитувчиси

👉 @Abdulbositqoriuz

🔗 www.tg-me.com/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
2024/11/20 09:55:57
Back to Top
HTML Embed Code: