Telegram Web Link
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...

Файзу баракотли кун тилаймиз!


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
НОМАҲРАМЛАР ҚЎЛ БЕРИБ КЎРИШИШИ МУМКИНМИ?
#зино

CАВОЛ: Номаҳрам аёл ва эркак қўл бериб кўришиши мумкинми? Шундай қилса нима бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Номаҳрам эркак ва аёлнинг қўл бериб кўришиши мумкин эмас, қўл бериб кўришиш қўл зиноси бўлади.

عَنِ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه، عَنِ النَّبِيِّ صلي الله عليه و سلم قَالَ: إِنَّ اللهَ كَتَبَ عَلَى ابْنِ آدَمَ حَظَّهُ مِنَ الزِّنَا أَدْرَكَ ذَلِكَ لَا مَحَالَةَ، فَزِنَا الْعَيْنَيْنِ النَّظَرُ، وَزِنَا اللِّسَانِ الْمَنْطِقُ. زَادَ فِي رِوَايَةٍ: وَزِنَا الْيَدَيْنِ الْبَطْشُ، وَزِنَا الرِّجْلَيْنِ الْمَشْيُ، وَزِنَا الْأُذُنِ الْاِسْتِمَاعُ، وَزِنَا الْفَمِ الْقُبَلُ، وَالنَّفْسُ تَمَنَّى وَتَشْتَهِي وَالْفَرْجُ يُصَدِّقُ ذَلِكَ وَيُكَذِّبُهُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالشَّيْخَانِ. وَاللهُ أَعْلَى وَأَعْلَمُ

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 "Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта, Аллоҳ Одам боласига унинг зинодан бўлган насибасини ёзгандир. Уни олмаслиги амри маҳолдир. Бас, икки кўзнинг зиноси назардир. Тилнинг зиноси нутқдир", дедилар".

Бошқа бир ривоятда: "Икки қўлнинг зиноси ушлаш, икки оёқнинг зиноси юриб бориш, қулоқнинг зиноси эшитиш, оғизнинг зиноси ўпишдир. Нафс уни орзу ва иштаҳа қилур. Фарж эса уни тасдиқлар ёки ёлғонга чиқарур", зиёда қилинган.
Имом Абу Довуд ривоят қилганлар.

Аллоҳ олий ва билгувчироқдир.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Forwarded from Muslim.uz
😎 Маккага етиб келган илк умрачилар катта эҳтиром ила кутиб олинди

🗣Аввалроқ “Умра – 2024” янги мавсуми бошланиб, илк гуруҳ зиёратчилари муборак диёрга жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

🌙 Ушбу зиёратчилар 3 кун давомида Мадина шаҳридаги замонавий “Grand Shahba” меҳмонхонасида истиқомат қилиш баробарида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Равзаи шарифлари, муборак қадамжолар ва Масжидун Набавийда зиёрат ва ибодат билан машғул бўлдилар.

Шундан сўнг ўзбекистонлик зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳлари Пайғамбар шаҳридаги Зул-Ҳулайфа масжидида умрани ният қилиб, оппоқ эҳромда замонавий автобусларда Маккаи мукаррамага йўл олди.

🚌Муқаддас икки шаҳар орасидаги 460 километрлик масофани замонавий автобусларда ўртача тезликда 5-6 соатда босиб ўтган, тилидан “лаббайка” тушмаган умрачиларимиз Ишчи гуруҳи ва ҳамкор ширкат вакиллари томонидан тантанали равишда катта эҳтиром билан кутиб олинди.

📍Ҳамюртларимиз муҳташам “Al-Ayam Elite” меҳмонхонасига киришлари биланоқ илиқ қарши олиниб, зам-зам сувлари, хурмо, ширинликлар, гуллар ва ҳадялар улашилиб икром қилинди.

Замонавий меҳмонхонада хоналари тайин бўлган зиёратчиларимиз моҳир ошпазлар пиширган лаззатли таомларидан баҳраманд бўлгандан сўнг гуруҳ раҳбарлари ҳамроҳлигида тилдан талбияни қўймаганча Масжидул Ҳарамга йўл олишди ва Байтуллоҳда тавоф, саъй каби умра амалларини бажаришга киришдилар.

🤲 Аллоҳ таоло зиёратчиларимизнинг сафарларини хайрли ва баракали қилсин, умраларини қабул айласин, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Ҳадис_232

ШОМ НАМОЗИДАН КЕЙИНГИ ДУО


عَنْ عُمَارَةَ بْنِ شُبَيْبٍ السَّبَإِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ قَالَ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، يُحْيِي وَيُمِيتُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، عَشْرَ مَرَّاتٍ عَلَى أَثَرِ الْمَغْرِبِ بَعَثَ اللهُ مَسْلَحَةً يَحْفَظُونَهُ مِنَ الشَّيْطَانِ حَتَّى يُصْبِحَ، وَكَتَبَ اللهُ لَهُ بِهَا عَشْرَ حَسَنَاتٍ مُوجِبَاتٍ، وَمَحَا عَنْهُ عَشْرَ سَيِّئَاتٍ مُوبِقَاتٍ، وَكَانَتْ لَهُ بِعَدْلِ عَشْرِ رِقَابٍ مُؤْمِنَاتٍ. رَوَاهُمَا التِّرْمِذِيُّ

Убайда ибн Шуъайб ас-Сабаъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Набий ﷺ: «Ким шомдан кейин ўн марта

📌 «Лаа илаҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку, ва лаҳул ҳамду, юҳъйи ва юмийту ва ҳува ала кулли шайъин қодийр»

деса, Аллоҳ уни тонг отгунча шайтондан муҳофаза қиладиган силоҳланган фариштани юборадир, Аллоҳ унга бу ила вожиб бўлган ўн ҳасанот ёзадир, унинг ўнта ҳалок қилувчи хатосини ўчирадир ва бу унинг учун ўнта озод қилинган қул каби бўлур»
, дедилар».

✍️ Термизий ривоят қилган.


📜 Шарҳ: Бу ҳам Шом намозини ўқиб бўлгандан ва дунёвий гап гапирмасдан олдин бўлиши керак.

☝️ Бу ҳадиси шарифга амал қилишни йўлга қўйиш керак.

Манба: https://islom.uz/maqola/199

••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
📚 KУНЛИК ҲАДИС
ИЛМ ЎРГАНИШ ҲАР БИР МУСУЛМОН УЧУН ФАРЗДИР

«(Эй Муҳаммад): «Роббим, илмимни зиёда қилгин», дегин» (Тоҳа сураси, 114-оят).

Аллоҳ таоло мазкур ояти каримада бандаларига дуо қилганда нимани зиёда қилишини сўрашни ўргатмоқда. Зотан, Роббил оламин бандаларига энг кўп керак бўладиган ва улар учун энг қадрли неъмат нима эканлигини яхши билгувчидир. Агар бандаларнинг ўзига ташлаб қўйса, уларнинг аксарияти биринчи ўринда мол-дунё, бойлик сўраган бўлар эди. Бу эса ниҳоятда тор доирадаги дуодир. Илм сўрашнинг замирида эса нафақат мол-дунё, балки барча дунёвий неъматларнинг зиёда бўлишини ва Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги буюк мақомларни сўраш ҳам бордир. Зотан, ҳақиқий илм эгалари ҳеч қачон бу дунёнинг бойликларига муҳтож бўлмайдилар, балки мол-дунё эгаларининг барчалари аҳли илмларга муҳтож бўладилар. Чунки ҳақиқий бойлик мол-дунёнинг кўплигида эмас, балки нафснинг тўқлигидадир. Нафснинг тўқлиги эса ҳақиқий илм-маърифат билан ҳосил бўлади. Лекин илм-маърифат ҳеч қачон мол-дунёнинг кўплигидан ҳосил бўлмайди.

📚 Таълим ва тарбия китобидан

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ноёб_кадрлар

▪️Кучли ёмғир туфайли Масжидул Ҳаромда сув тошқини юзага келган эди.

▫️Ҳижрий 1388, милодий 1965 йил

🔗 www.tg-me.com/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Ҳадис_231

БОМДОД НАМОЗИДАН КЕЙИНГИ ДУО


عَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ قَالَ فِي دُبُرِ صَلَاةِ الْفَجْرِ وَهُوَ ثَانٍ رِجْلَيْهِ قَبْلَ أَنْ يَتَكَلَّمَ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، يُحْيِي وَيُمِيتُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ عَشْرَ مَرَّاتٍ كُتِبَتْ لَهُ عَشْرُ حَسَنَاتٍ، وَمُحِيَتْ عَنْهُ عَشْرُ سَيِّئَاتٍ، وَرُفِعَ لَهُ عَشْرُ دَرَجَاتٍ، وَكَانَ يَوْمَهُ ذَلِكَ فِي حِرْزٍ مِنْ كُلِّ مَكْرُوهٍ، وَحُرِسَ مِنَ الشَّيْطَانِ، وَلَمْ يَنْبَغِ لِذَنْبٍ أَنْ يُدْرِكَهُ فِي ذَلِكَ الْيَوْمِ إِلَّا الشِّرْكُ بِاللهِ تَعَالَى 

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Расулуллоҳ ﷺ: «Ким Бомдод намозидан кейин, оёғини йиққан ҳолида туриб, гапримасдан олдин ўн марта

📌 «Лаа илаҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку, ва лаҳул ҳамду, юҳъйи ва юмийту ва ҳува ала кулли шайъин қодийр»


деса, унга ўн ҳасанот ёзилур, унинг ўн хатоси ўчирилур, унинг ўн даражаси кўтарилур. Ўша куни у барча ёқимсиз нарсадан ҳимояда бўлур ва шайтондан сақланур. Ўша куни уни гуноҳ ҳам тутмас, магар Аллоҳ таолога ширк келтирмаган бўлса», дедилар».

✍️ Термизий ривоят қилган.


📜 Шарҳ: Деярли кўпчилик машойихлар ва ўтган азизлар ушбу ривоятда келган дуони ўзларига кундалик вазифа қилиб олганлар. Ҳар бир киши бунга амал қилмоғи лозим. Чунки Бомдод намозидан кейин ўрнидан турмай, оёқлари йиғилган ҳолда, дунёвий гапларни гапирмай туриб бу дуони ўқиган одамга кўпгина яхшиликлар ваъда қилинмоқда:

1. Унга ўн ҳасанот ёзилур.
2. Унинг ўн хатоси ўчирилур.
3. Унинг ўн даражаси кўтарилур.
4. Ўша куни у барча ёқимсиз нарсадан ҳимояда бўлур.
5. Шайтондан сақланур.
6. Ўша куни уни гуноҳ ҳам тутмас, магар Аллоҳ таолога ширк келтирмаган бўлса. Агар Аллоҳ таолога ширк келтирган бўлса, иши чатоқ бўлади.

☝️ Бу ҳадиси шарифга амал қилишни йўлга қўйиш керак.

Манба: https://islom.uz/maqola/199

••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄••
📚 KУНЛИК ҲАДИС
Ҳаёт доимҳам бир теккис давом этмайди. Баъзан йўлингдан сени синдириб юборадиган муаммолар чиқади. Лекин шуни билки, муаммо пайдо бўлгани ҳаммаси тугади, дегани эмас. Бу муаммо сен учун янги ҳаётнинг бошланиши бўлиши мумкин!

“Бас, албатта ҳар бир оғирлик-машаққат билан бирга бир енгиллик ҳам бордир” (Шарҳ сураси, 5-оят).

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
2024/10/03 06:28:23
Back to Top
HTML Embed Code: