Telegram Web Link
БЎЙИНГА МАСҲ ТОРТИШДА АЛОҲИДА СУВ ОЛИНАДИМИ?
#таҳорат

CАВОЛ: Таҳоратда бошга, қулоққа ва бўйинга масҳ тортишда қўлни бир марта сув билан ҳўллаш кифоя қиладими ёки бойинга масҳ тортишда алоҳида ҳўллаш керакми? Жавоб учун раҳмат.

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таҳоратда бошга, қулоққа ва бўйинга масҳ тортиш учун қўлни бир марта ҳўллаш кифоя қилади. Лекин қулоқни масҳ қилишда янги сув олишнинг ҳам зарари йўқ.

Бу ҳақда фиқҳий манбаларимизда шундай дейилади:

( وَمِنْهَا مَسْحُ الْأُذُنَيْنِ ) يَمْسَحُ مُقَدَّمَهُمَا وَمُؤَخَّرَهُمَا بِالْمَاءِ الَّذِي يَمْسَحُ بِهِ رَأْسَهُ كَذَا فِي شَرْحِ الطَّحَاوِيِّ وَلَوْ أَخَذَ مَاءً جَدِيدًا مِنْ غَيْرِ فَنَاءِ الْبَلَّةِ كَانَ حَسَنًا كَذَا فِي الْبَحْرِ الرَّائِقِ

Яъни: “Қулоққа масҳ тортиш – таҳоратнинг суннатларидан. Бошга масҳ тортган сув билан қулоқнинг олди ва орқасига масҳ тортади. Агар бармоқларнинг нами тугамасдан ҳам янги сув олса, яхши бўлади, “Ал-Баҳрур роиқ” китобидан шундай келган” (“Ал-Фатовол ҳиндия” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари 🔸
#эслатма

🕌 🕰 Юнусобод Оқ-Тепа масжидидаги  ўқиладиган жамоат намози вақтлари берилиб бориладиган расмий масжид каналларидан бири: @oqtepamasjid
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
www.tg-me.com/nurli_yol 👈
Kahf
@nurli_yol
18. Каҳф сураси

Устоз Раҳматуллоҳ қори Обидов

@nurli_yol_quron
#Эслатма

🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби ва жамоаси номидан таъкидлаб ўтмоқчимиз. Телеграм тармоғидаги каналларимиз барчаси расмий фаолият олиб боради:

📌1. Нурли йўл (www.tg-me.com/nurli_yol)
📌2. Кунлик Ҳадис (www.tg-me.com/nurli_yol_hadis)
📌3. Ибодат Масалалари (www.tg-me.com/nurli_yol_fiqh)
📌4. Қуръон (www.tg-me.com/nurli_yol_quron)
📌5. Масжид (www.tg-me.com/oqtepamasjid)

☝️ Биздаги маълумотлар фақат расмий ва текширилган манбалардан олинади. Каналларимизни бехавотир кузатиб боринг.
🌷 Бирга эканлигингиз учун ташаккур!

© Ҳурмат билан, НУРЛИ ЙЎЛ жамоаси.
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Ассалому алайкум!

Хайрли тонг!


Тонгни яхши ният ва шукроналик ила қарши олган кадрдонларим,ушбу кун ҳам Яратган сизу-бизни меҳридан, барокатидан бенасиб этмасин!

Кун давомида бахт, қувонч ва омад ортингизда соядек ҳамрохлик қилишини тилаб қоламан!
Аллоҳнинг барча яхши неъматлари доимо сиз билан бирга бўлсин..!!

Ўйлаган жамийки эзгу ниятларингиз амалга ошсин!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
📌 Бўладиган иш заиф бўлсанг ҳам амалга ошаверади. Бўлмайдиганига эса куч-қувватинг билан ҳам етиша олмайсан!


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Ҳадис_855

ЎЛГАНЛАРНИНГ ФАҚАТ ЯХШИЛИКЛАРИНИ ЗИКР ҚИЛИШ


اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: اذْكُرُوا مَحَاسِنَ مَوْتَاكُمْ وَكُفُّوا عَنْ مَسَاوِيهِمْ.
رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ
 

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗
 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўлганларингизнинг яхшиликларини зикр қилинглар. Уларнинг ёмонликларидан тийилинглар», дедилар».

 Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар. 

📜 Шарҳ: Ушбу ҳадиси шариф олдин келган ҳадислардаги маъноларни таъкидлаш билан бирга, икки ишни — ўлганларнинг фақат яхшиликларини зикр қилиш билан ёмонликларини мутлақо зикр қилмасликни жамлаб келмоқда. Афсуски, мусулмонлар ичида ҳам бошқа милатлардан таъсирланиб, ўлганлар ҳақида ёмонликларни зикр қилиш, уларни турли йўллар билан ҳақоратлаш жуда кенг тарқалган. Ушбу ҳадисларга амал қилиб, бу ношаръий ишга барҳам бериш лозим. Ўлган мусулмонларнинг фақат яхшиликларини зикр қилиб, баъзи бир камчиликлари бўлса, улар ҳақида гапиришдан тийилиш лозим.

Манба: "Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан.

•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Ҳадис_560

БОМДОД НАМОЗИГА УХЛАБ ҚОЛАДИГАНЛАР УЧУН

📗 Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга келиб: Биз Бомдоднинг қазо бўлишлигини жуда ёмон кўрамиз. Аммо намоздан ухлаб қолябмиз, уйқу бизга ғолиб бўлябди, туролмаябмиз бомдод намозига деб шикоят қилишди. Шунда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳаддидан ошишлик уйқуда эмас уйғоқликдадир" дедилар.

✍️ Термизий ривояти

📜 Шарҳ: Ҳадис қисқа ва маъноли. Ҳеч ким кўп ухлаганлиги учун бомдодга ухлаб қолмайди. Бир инсон ярим кечагача ўтиради ва кеч ётади. Инсон бўлганлиги учун чарчайди ва бомдодга устидан сув қуйилса ҳам туролмайди. Ухлаганлигида эмас уйғоқлигда ҳаддидан ошади.

📌 Кимки бомдод намозига ухлаб қолаётган бўлса вақтлироқ ётсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
🧕 АЁЛЛАРНИНГ УЗРЛИ ПАЙТИДА НИКОҲ ЎҚИЛИШИ
#никоҳ

CАВОЛ: Келин ҳайзли вақтда никоҳ ўқилиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Никоҳ вақтида никоҳланувчилар ёки гувоҳларнинг таҳоратли бўлиши шарт қилинмаган. Аслида никоҳнинг икки рукни бўлиб, биринчиси ижоб-қабул (никоҳланувчиларнинг ушбу никоҳга розиликлари), иккинчиси гувоҳлар (энг камида икки эркак киши, агар икки эркак топилмаган тақдирда энг камида бир эркак ва икки аёл).

Демак, никоҳ мажлисида мазкур рукнлар топилса ва никоҳланаётган аёл ҳайз кўрган бўлса ҳам, ушбу никоҳ тўғри бўлади. Лекин ҳайз тугамагунча эр-хотин жинсий алоқа қилмай туришади. Келин-куёвлар ноқулай ҳолатда қолмаслиги учун тўй ташкилотчилари бу жиҳатларга ҳам эътибор қилишлари тавсия қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...


Файзу баракотли кун тилаймиз!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
ҚАЛБ АЛЛОҲНИКИДИР

Ҳазрати Шайх Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ бундай деганлар:

«Аллоҳга қасамки, Аллоҳ қалбингдан одамларни чиқариб юборганингни ва қалбингда У Зотдан бошқага жой қолмаганини билгач, сен У Зотдан нимани сўрасанг, албатта У сенга беради».

Сифатус-софва”дан.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#эслатма

📌 Эрлар аёлларни имкон қадар шариат аҳкомларини зўр билишларига имкон қилиб беришлари керак. Чунки фарзандлар илк илм ва тарбияни онадан олишади. Чўрининг боласи чўри, қулнинг боласи қул бўлади. Ҳур, илмли, тушунчаси тўғри, ақийдаси мустаҳкам аёлнинг ҳам фарзанди ҳур, ақийдаси соғлом, тушунчаси етук фарзанд бўлади. Валлоҳу аълам!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Агар бахтли ҳаётга эришмоқчи бўлсангиз, одамларга ёки нарсаларга эмас, мақсадларга боғланган бўлишингиз керак.


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
2024/10/02 22:36:59
Back to Top
HTML Embed Code: