Telegram Web Link
#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОҲДАН ҚЎРҚИШ ҲАҚИДА.

Шайх Ёрқинжон устоз

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Ҳақиқатдан сўрашибди:
- Ботил бош кўтараётган пайтда қаерда эдинг?
Ҳақиқат жавоб берибди:
- Унинг остида, томирини кесаётган эдим!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
@nurli_yol 👈
#эслатма

Қуръони каримни тиловат қилиш учун ёки ёдлаш учун ёки кунлик Қуръон вазифасини ўқиш учун ёки ёд олган сураларни қайтариш учун вақт ажратиш қийин. У Аллоҳнинг тавфиқи бўлиб, Ўзи муваффақият берганларга насиб қилади. У Ўзининг каломини Ўзи хоҳлаган кишиларга ато қилади.

Сўнгра Биз бу Китобга бандаларимиздан Ўзимиз танлаган зотларни ворис қилдик” (Фотир сураси, 32-оят).

Аллоҳ каломида “Ўзимиз танлаганларга”, деб айтмоқда.
Бу сўзга эътибор қаратинг.

Шундай экан, уни ёд олишга ошиқинг.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Олтиндан қиммат сўзлар:
– Ҳаётида муваффақият қозонган одамни кўрмадим. Агар кўрган бўлсам, ота-онасига яхшилик қилиш насиб қилган одам бўлади.
– Ғам-андуҳсиз одам йўқ. Лекин «Бу шунчаки дунё» деб табассум қиладиган одам топилади.
– Сиқилган пайтингизда йиғламанг, балки саждага йиқилинг.
– Энг яхши дўст дунё сенга кулиб боққанда ҳасад қилмайди, дунё сендан юз ўгирса, сени ташлаб кетмайди.
– Виқор ва ҳайбатли бўлишнинг сабаби камгапликдир. Жамол ва чиройнинг сабаби табассумнинг кўпидир. Ҳайбатли, виқорли бўл!
– Инсон таълим олган нарсаларнинг энг чўққиси, ҳар бир фикрни эшитиб, уни ҳурмат қилишидир. Ундан қаноатланиши шарт эмас.
– Солиҳлардан бири: «Фарзандингга Қуръонни ўргат. Қуръон унга барча нарсани ўргатади», деди.
– Ким онасига яхшилик қилишдан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
“МУШКУЛКУШОД” ВА “БИБИСЕШАНБА” ҲАҚИДА ДИНИМИЗ НИМА ДЕЙДИ?
#бидъат

CАВОЛ: Ассалому алайкум. Ҳозирда баъзи вилоятлардаги асосан аёллар ўртасида жорий бўлиб турган “Мушкулкушод” ва “Бибисешанба” ҳақида динимиз нима дейди?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом.
📌 Мушкул кушод – (“мушкул” – қийин, “кушод” – очувчи) қийинчиликларни очувчи, мушкуллик ва чигалликларни ечувчи маъносини билдиради. “Мушкул кушод” ва “Бибисешанба” - мушкулларни осон килиш мақсадида қилинадиган хурофот амаллардан ҳисобланади.
Аслида, мўмин-мусулмон одамнинг ҳаётидаги ҳар бир жабҳаси Қуръони карим ва суннати набавийя кўрсатмасига мувофиқ бўлмоғи лозим. Ушбу икки манбага зид келган ҳар қандай эътиқод ёки урф-одат рад этилади.

عَنْ عَائشَة رَضِيَ الله عَنهَا قَالَتْ قَالَ رَسُولُ الله صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ "مَنْ أَحْدَثَ فِي أمْرِنَا هَذَا مَا لَيسَ مِنْه فَهُوَ رَدٌّ" (أَخْرَجَهُ البُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ)

Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳидиси шарифда:
📗 “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бизнинг бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани янгитдан пайдо қилса, у рад этилгандир”, деганлар”
(✍️ Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган).

Мушкулни кушод қилувчи яъни, банданинг бошига тушган қийинчиликни енгил қилувчи, мушкул ишларни кушойиш айловчи зот ягона Аллоҳ таолонинг ўзидир. Шунинг учун, «Биби Мушкулкушод» ёҳуд “Бибисешанба” деган маросимларни қилишнинг динимизга мутлақо алоқаси йўқдир.

Бошига оғир иш, мушкул тушган мўмин-мусулмон Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан келган саҳиҳ ривоятлар асосида Қуръон оятларидан ўқиб, саловотлар айтиб, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Ўзидан мушкулни осон қилишни сўрамоғи лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
📚
KУНЛИК ҲАДИС
Forwarded from Admin (vakillik.uz)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari
🗣ДИНДА ЧУҚУР КЕТИШ АДАШИШГА ОЛИБ КЕЛАДИ!

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐
MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Дунё ҳаёти осон бўлганида, жаннат эшикларидан бири сабр бўлмас эди.


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
МАЙКА ЁКИ ШЎРТИКДА НАМОЗ ЎҚИШ
#намоз #аврат

САВОЛ: Ассалому алайкум! Эркакларда намозни агар киндигидан тиззасини пастигача бўлган кийим билан мисол учун майка, узунроқ шўртик билан ўқиса намози дуруст бўладими?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Шариатнинг даражалари кўпдир. Аслида ундан бошқа кийими йўқ инсонлар учун жоиз, чунки беркитиш керак бўлган фарз миқдори беркитилган. Қодир бўлатуриб ўшандай кийимда намоз ўқиса намоз адо бўлади, лекин Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятига зид бўлади.

يَا بَنِي آدَمَ خُذُواْ زِينَتَكُمْ عِندَ كُلِّ مَسْجِدٍ وكُلُواْ وَاشْرَبُواْ وَلاَ تُسْرِفُواْ إِنَّهُ لاَ يُحِبُّ الْمُسْرِفِينَ۝

31. Эй Одам болалари! Ҳар бир ибодатда зийнатингизни олинг. Еб-ичинг ва исроф қилманг. Чунки У исроф қилувчиларни севмас. (Аъроф сураси). Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/113266)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари 🔸
#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
НEГА БОМДОДГА ТУРМАЙСАН?


Имом Термизий Ҳасан раҳимаҳуллоҳдан, у киши Хузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Лоқайд одам бўлманглар. Одамлар яхшилик қилса, яхшилик қиламиз. Одамлар зулм қилса, зулм қиламиз, деманглар. Аммо ўзингизни одамлар яхшилик қилсалар, яхшилик қилишга, агар улар ёмонлик қилсалар, зулм қилмасликка ўргатинглар», дедилар.
Сиз ўзингизни (Аллоҳнинг ибодатидан) ўтириб олувчилар билан солиштирманг, ўзингизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари билан солиштиринг. Ўзингизни узр сабаб бир марта қазо бўлган бомдод намози учун бутун умр йиғлаб юрган Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу билан солиштиринг. Ўзингизни Холид ибн Валид, Қаъқо, Юсуф ибн Тошфин, Сайфиддин Қутз кабилар билан солиштиринг. Барчаларидан Аллоҳ рози бўлсин! Ҳимматингизни оширинг, ўрнак оладиган инсонингизни тўғри танланг, улкан мақсадлар қўйинг, интилишингизни кучайтиринг!

Сизга яна бир қимматли маслаҳат бераман. Фақатгина бомдод намозига тегишли бўлган бир кундалик тутинг ва мен айтган ишларни жиддият билан бажаринг. Кундаликка ойнинг барча кунларини ёзиб чиқинг. Бомдод намозини жамоат билан ўқиган кунингиз рўпарасига тўғри белгисини қўйинг. Жамоат намозига чиқмаган кунингиз рўпарасига эса хато белгисини қўйинг. Ойнинг охирида тўғри ва хато белгиларини ҳисоблаб чиқинг. Шунда сизга ҳаётингиз тўғри тарзда ўтяптими ёки хато тарзда ўтяптими аён бўлади. Бу ишлар ҳазил бўлмаган, инсон ҳаётида жиддий ўрин тутадиган ишлардан саналади.

Умар ибн Ҳаттоб розияллоху анху айтадилар: «Ҳисоб-китоб қилинишингиздан олдин ўзингизни ўзингиз ҳисоб-китоб қилинг. Амалларингиз тортилишидан олдин ўзингиз тортинг. Катта намойиш куни учун зийнатланинг».


📚 «Бугун бомдод ўқидингизми?» китобидан.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

“Саждаи саҳв” қилишдан аввалги салом икки томонга бериладими ёки бир томонгами?


Муҳаммад Aйюб домла ҲОМИДОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvouz)
.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
2024/10/05 13:23:37
Back to Top
HTML Embed Code: