Telegram Web Link
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Кўзни (номаҳрамга тушишидан сақлаб) пастга қаратиб юришга одатланинг, чунки кўзни пастга қаратиб юриш тақводорларнинг ибодатидир.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
БИЗ ҲАМ ЖУМА НАМОЗИНИ ЎҚИШИМИЗ МУМКИНМИ?
#жума #жамоат

CАВОЛ: Ҳозир Россияда ишлаймиз. Яқинда намоз ўқишни бошлаганмиз. Бизнинг иккита саволимиз бор эди:
1. Жума намози қандай ўқилади?
2. Масжид узоқда жойлашган ўзимиз кўпчиликмиз. Орамизда илмли одам ҳам бор. Шу кишини имом қилиб Жума намозини ўқисак бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
1. Жума намози жума куни пешин намозининг вақти киргач жоме масжидида ўқилади. Масжидга жамоат йиғилгач азон айтилади ва барча намозхонлар аввало тўрт ракат суннат намозини ўқийдилар (бу пешин намозининг аввалги тўрт ракат суннати каби ўқилади). Сўнгра имом жума хутбасини ўқиб бериш мақсадида минбарга чиқади ва муаззин иккинчи бор азон айтгач, имом жамоатга юзланиб хутба ўқийди. Хутба ўқилаётган вақтда гаплашиш, ҳатто намоз ўқиш ҳам жоиз эмас. Хутбадан сўнг муаззин иқомат такбири айтади ва имом ва жамоат жуманинг икки ракат фарзини адо этадилар. Шундан сўнг жамоат тўрт ракат суннат намозини ўқийдилар ва шу билан жума намози охирига етган бўлади.

2. Фақат илмли одам борлиги сабабли жума намозини ўқиб бўлмайди. Чунки, Жума намози дуруст бўлиши учун ўзига хос шартлар мавжуд. Мароқил фалоҳ китобида шундай дейилган:

ويشترط لصحتها ستة أشياء: المصر أو فناؤه و السلطان أو نائبه و وقت الظهر و الخطبة و الإذن العام و الجماعة (مراقلي الفلاح)

“Жума намозини дуруст бўлиши учун олтита шарт: Шаҳар ёки шаҳарнинг финоси, султон ёки унинг ноиби, пешин вақти кирган бўлиши, хутба, изнул-ом ва жамоат топилиши керак” (Мароқил фалоҳ).

Бу ибораларни уламолар қуйидагича шарҳлаганлар:
📌1. Шаҳар ёки унинг финоси; шаҳарнинг финоси деганда шаҳарга оид тадбирлар ўтказилиши учун мўлжалланган, унга қўшилган жойлар назарда тутилади. Демак, Жума намози ўқилиши учун шаҳар ёки шаҳар ҳукмидаги қишлоқ жой бўлиши керак.
📌2. Султон ёки унинг ноиби; Жума намозига имомликка султон ёки унинг ноиби, ёки улар томонидан ўша масжидга тайин қилинган имом бўлиши керак.
📌3. Пешин вақти; Чунки пешин вақти жуманинг вақти ҳисобланиб, ундан олдинроқ ўқилган жума намози дуруст бўлмайди. Пешин вақти чиқиши билан жуманинг ҳам вақти чиқади.
📌4. Хутба; Жумада озми-кўпми хутба ўқиш ҳам шартдир.
📌5. Изнул-омм; Яъни ҳамма мусулмонлар киришига рухсат берилган масжид бўлиши керак.
📌6. Жамоат; Яъни имомдан ташқари уч киши ҳозир бўлиши керак. Чунки жамоат ушбу адад билан ҳосил бўлади. Шу жамоат оқил, балоғатга етган эркаклардан ташкил топган бўлиши лозим. Мабодо, жамоат оқил, балоғатга етган мусофир ёки касал кишилардан ташкил топган бўлса ҳам, кифоя қилади. Аммо фақат аёллар ва гўдаклардан ташкил топган жамоат билан жума намозини ўқиш дуруст бўлмайди.

Демак, юқоридаги ва шу каби бошқа маълумотлардан аён бўладики, жума намозини ўқиш учун мазкур шартларнинг барчаси топилмаса, бир неча одамлар йиғилиб жума намозини ўқий олмайдилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvouz).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
@nurli_yol 👈
БОШДАН АЙЛАНТИРИБ САДАҚА ҚИЛИШ
#бидъат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир масалада ойдинлик киритиб беришингизни истардим. Қайнотам ҳар жума куни набиралари боши қўл оёқларида пулни айлантириб сенга келган бало қазолар касалликлар мана шу пулга урсин деб сўнг у пулни масжид қутисига ташлайдилар. Мана шундай қилса бўладими буни ҳукми ҳудди тумор таққаннинг ҳукмидай бўлиб қолмайдими яни фарзандларимизни мана шу эҳсон қилинаётган пуллар сақлаяпти деган мано бўлмайдими?


💬 ЖАВОБ: Ваалайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Садақа балони қайтаради ва умрни зиёда қилади” деган ҳадислари бор. Садақа қилиш динимизда тарғиб қилинган, аммо ўша айлантириш нотўғри. Масжид қутисига солиш ҳам тўғри иш эмас. Масжид қутисига масжид учун ишлатилсин деб ҳадя берилади. Ўша берган пули масжиднинг қайсидир бир жойига ишлатилса берувчи номидан садақи жория бўлиб, тўхтамасдан савоби ёзилиб турилади. Бунинг учун худди намоз ва рўза тутилганидек ниятни холис ва гўзал қилиб, риё-сумъадан эҳтиёт қилиб адо қилиш керак.
📌 Тушдан қўрққан, ердан топиб олинган ва шу каби садақотларни масжидга ишлатилмайди, балки фақир-мискинларга берилади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/57941)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄••
📚 KУНЛИК ҲАДИС
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari
🌙 МАСЖИДЛАРГА КЕЛИШДА БОШҚАЛАРГА ОЗОР БЕРМАНГ!

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 https://www.tg-me.com/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
☝️ ҚУРЪОНИ КАРИМНИ ҲУРМАТЛАШ ОДОБЛАРИ
#Қуръон

📌 1. Таҳорат билан ушлаш. Мусҳафни бетаҳорат ушлаш жоиз эмас.
📌 2. Ўнг қўлда ушлаш. Уни бировга беришда ҳам, олишда ҳам, очиб ёпишда ҳам, варақлашда ҳам ўнг қўлни ишлатиш.
📌 3. Юқори тутиш ва юқори жойга қуйиш. Тик турган ва ўтирган одам уни киндикдан қуйи тутмаслиги керак.
📌 4. У томон оёқ узатмаслик. Мусҳафга ëки фиқх китобларига оёқ узатиш макруҳдир.
📌 5. Устига ҳеч нарса қўймаслик. Мусҳаф энг олий китобдир, устига ҳеч нарса қўйиб бўлмайди. Китобларни тахлаганда ҳам Мусҳафни энг юқорига қўйиш керак.
📌 6. Ўқишдан бошқа мақсадда ишлатмаслик. У билан бирор нарсани туртиш, унга таяниш, суяниш ва ҳоказо.
📌 7. Ҳожатхона ва шу каби Аллоҳни зикр этиш нолойиқ бўлган жойга Мусҳаф олиб кирилмайди.
📌 8. Мусҳафни отиш, орқа ўгирган холда узатиш жоиз эмас.
📌 9. Тоза ва хушбўй тутиш.
📌 10. Авайлаш.
Масалан, Мусҳафни
унинг учун махсус тикилган ёки ясалган, уни чангдан, намдан сақлайдиган махсус ғилофга солиб юриш.
📌 11. Ўпиш ва кўзга суртиш. Ҳазрат Умар розийаллоху анху ҳар куни эрта билан Мусҳафни олиб, ўпардилар.
📌 12. Ҳурмат билан тилга олиш. Масалан, "Мусҳафи шариф" дейиш, у ҳақда сўзлаганда ҳурматни изҳор этиш.
📌 13. Унга қараб ўқишни тарк этмаслик. Гарчи ҳофизи Қуръон бўлса ҳам, мусҳафга қараб ўқиб туриш кепак.
📌 14. Ўқиб бўлганидан кейин очиқ ташлаб кетмаслик.
📌 15. Ўнг тарафини юқорига қилиб ёпиш.
Қуръони карим ўнг тарафдан ўқилгани учун ёпишда ҳам Фотиҳа сурасини тепага қилиб ёпиш лозим.
📌 16. Яроқсиз ҳолга келса, пок жойга кўмиш. Баъзи уламолар кўмишга имкон топилмаган тақдирда ёқиб юбориш мумкинлигини айтганлар. Бу одоблар улуғ, савобли ишлар бўлса-да, бироқ энг муҳим иш Мусҳафни ўқиш, ўрганиш ва ундаги кўрсатмаларга амал қилишдир. Зеро, бу нафақат одоб, балки Мусҳафнинг ҳақи ҳисобланади.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#савол_жавоб

Бирон масалада саволингиз борми?

Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш учун қулай bot:

👉 @ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot

(бот расмий, савол матн орқали берилсин)

🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
УЙҚУДАН ТУРИШДА БАЖАРИЛАДИГАН 5 СУННАТ АМАЛ


📌 1. Юздаги уйқу асарини қўл билан аритиш.

📗 “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғониб, ўтирдилар ва юзларини ишқалаб, уйқуни аритдилар”.
(✍️ Имом Муслим ривояти)

📌 2. Қуйидаги дуони ўқиш:

اَلْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ

“Алҳамду лиллаҳиллазий аҳяна баъда ма аматана ва илайҳин нушур”

“Бизни вафот эттиргандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир”.

📌 3. Оғизни мисвок ёки бошқа воситалар билан тозалаш.

📗
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тунда уйқудан турганларида оғизларини мисвок билан тозалар эдилар”.
(✍️ Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти)

📌 4. Қўлни ювиш.

📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирортангиз уйқудан турса, кафт қўлларини идишга солмасдан, уч марта ювсин”, деганлар.
(✍️ Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти)

📌 5. Бурунни қоқиш.

📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирортангиз уйқудан турса, бурнини уч марта қоқиб ташласин, зеро шайтон унинг димоғида тунаган бўлади”.
(✍️ Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти)


📚
KУНЛИК ҲАДИС
Қаршингда бир киши ёнаётган бўлса, уни қутқариш учун ҳар қандай қийин ишдан қочмайсан.

Илтимос! Намоз ўқимаётган кишини кўрсанг, уни қутқариш учун ҳам бор имкониятингни ишга солгин, чунки Аллоҳга қасамки, у ҳам ёнмоқда!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Ҳадис_412

«АВВОБИЙН» НАМОЗИ ЎҚИШГА ОДАТЛАНИШ


عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ صَلَّى بَعْدَ الْمَغْرِبِ سِتَّ رَكَعَاتٍ لَمْ يَتَكَلَّمْ فِيمَا بَيْنَهُنَّ بِسُوءٍ عَدَلْنَ لَهُ بِعِبَادَةِ ثِنْتَيْ عَشْرَةَ سَنَةً. وَفِي رِوَايَةٍ: مَنْ صَلَّى بَعْدَ الْمَغْرِبِ عِشْرِينَ رَكْعَةً بَنَى اللهُ لَهُ بَيْتًا فِي الْجَنَّةِ. رَوَاهُمَا التِّرْمِذِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Набий ﷺ: «Ким Шомдан кейин олти ракъат намоз ўқиб, уларнинг орасида ёмон гап гапирмаган бўлса, бу унинг учун ўн икки йиллик ибодатга тенг бўлади», дедилар».

Бошқа бир ривоятда:

«Ким Шомдан кейин йигирма ракъат намоз ўқиса, Аллоҳ унинг учун жаннатда бир уй бино қилур», – дейилган.

✍️ Термизий ривоят қилган.


Қиш кунлари бир киприк қоққунча ўтиб кетади. Жуда ҳам қисқалиги сабаб кўп ишларга улгурмай ҳам қоламиз. Аммо шу қисқа фурсатда қанча кўп савоб олиш имкони бўлса, шунча хатога йўл қўйиш ҳам мумкин, Аллоҳ сақласин. Хатоларни эса, албатта, тавба ўчиради. Тавбанинг эса йўли кўп, улардан бири намоздир.

📌 Шом намозидан кейин «Аввобийн» намози ўқишга одатланиш ҳам яхши амаллардан.

Расулуллоҳ ﷺнинг ҳадиси шарифларида бу намоз айнан шундай ном ила зикр қилинган. «Аввобийн» сўзи «кўп тавба қилувчилар» деган маънони англатади.

Ибн Наср Ибн Мункадирдан қилган мурсал ривоятда: «Ким шом билан хуфтоннинг орасида намоз ўқиса, албатта, ўша аввобийн намозидир», дейилган.

📌 Мурид шом намозини ўқиганидан кейин хуфтонгача бўлган вақтни ибодат билан ўтказишга ҳаракат қилади.

Ушбу намоз ҳақида бошқа ҳадислар ҳам келган. Уларда Пайғамбаримиз ﷺнинг ўзлари ва саҳобаи киромлар бу намозни ўқиганликлари ҳақида сўз боради.

Ушбу намоз «ғафлат» номи билан машҳур бўлган намоздир. Чунки кўпчилик бу намозни ўқимай, ғафлатда қолади. Ушбу ғафлат намози ҳам таъкидланмаган қўшимча намозлардан ҳисобланади. Ким суннатга амални ният қилиб, уни ихлос билан ўқиса, иншааллоҳ, қилинган ваъдаларга эришади.

☝️ Демак, ғафлатда қолмайлик, десак, ўзимиз учун жаннатда бир уй бино бўлишини истасак, ўн икки йиллик ибодатга эришмоқчи бўлсак, кўп тавба қилувчилардан бўлишни хоҳласак, аввобийн намозини маҳкам ушлайлик...

📌 Бу намоз шом намозидан кейин ўқилади ва олти ракат бўлади. Аввал тўрт, кейин икки ракат қилиб ўқилади. Ёки икки икки ракатдан қилиб ўқилади. Ният нафл деб қилинади. Валлоҳу аълам!


Манба: https://islom.uz/maqola/9557

••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
📚 KУНЛИК ҲАДИС
Аллоҳ сўровчиларга берганидан ҳам кўпроқ нарсани зокирларга ато қилади. Шундай экан, Аллоҳни зикр қилинглар, Аллоҳ ҳам сизларни зикр қилади.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
2024/10/02 06:30:09
Back to Top
HTML Embed Code: