Telegram Web Link
🥗 АШУРО ҚАНДАЙ КУН?

Бу кун ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. Шу боис Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутган. Мен Мусога кўпроқ (яқин бўлишга) ҳақлироқман”, дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар” (Имом Бухорий ривояти).

🔸Ашуро куни рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

🔸 Бу кун яқинларга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади. Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”, деганлар.

Ашуро кунини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кунни ўтказиб юбормаслик учун қаттиқ ҳаракат қилардилар, унинг савобига эришиш учун бу куннинг келишини интиқлик билан кутардилар. Бу ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: “Ё, Расулуллоҳ! Бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку!” дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ хоҳласа келаси йил тўққизинчи куни ҳам тутамиз”, дедилар. Аммо, келаси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар (Имом Муслим ривояти).

🕌 Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДОЛЗАРБ_ВИДЕО

БИР МАЗҲАБГА ЭРГАШИШЛИК НИМА УЧУН ВОЖИБ?


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#ашуро #рўза

📗 Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (✍️Имом Муслим ривояти).

Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):

🗓 9 Муҳаррам - 15 июль - душанба
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:23
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:58

🗓 10 Муҳаррам - 16 июль - сешанба
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:24
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:57

🗓 11 Муҳаррам - 17 июль - чоршанба
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:25
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:56


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
MUHARRAM OYI FAZILATLARI+
<unknown>
“МУҲАРРАМ ОЙИ ФАЗИЛАТЛАРИ".

Вақти: 36:27 дақиқа

Мутахассис: “Юнусобод Оқ-тепа” масжиди имом хатиби Нуруллоҳ қори Обидов.

✔️ 01:39 Аллоҳ таолонинг баъзи ойларни баъзиларидан афзал ва фазилатли қилгани ҳақида.

✔️ 12:27 Муҳаррам ойининг фазилатлари ҳақида ва бу борада манбалардан далиллар.

✔️ 17:58 Ашуро кунида қандай амаллар билан машғул бўлиш ҳақида.

Хулоса.

Каналимизга обуна бўлинг👇

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
АШУРО РЎЗАСИНИ ЎТАР ТУТИШ?
#ашуро #рўза

CАВОЛ: Ассалому алейкум! Ҳурматли устозлар, Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Саволим шуки Ашуро рўзасига ухлаб қолса лекин ўтар тутса бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Бўлади. Буни ўтар дейилмайди, чунки бу ерда ифторлик қилиниб саҳарлик қилинмаган ҳолос. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/68926)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Forwarded from Muslim.uz
🌙 АШУРО КУНИ УШБУ 2 АМАЛНИ БАЖАРИШНИ УНУТМАНГ!

🤲 1. Рўза тутиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

🗣2. Оилага кенгчилик қилиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

💬Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”, деганлар.

📝 Даврон НУРМУҲАММАД

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
☝️ АШУРО КУНИ АҲЛИГА КЕНГЛИК ҚИЛИШ ҲАДИСИ ҲАҚИДА


عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: "مَنْ وَسَّعَ عَلَى عِيَالِهِ وَأَهْلِهِ يَوْمَ عَاشُورَاءَ وَسَّعَ اللهُ عَلَيْهِ سَائِرَ سَنَتِهِ (رواه البيهقى في شعب الإيمان)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади

📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким ашуро кунида аҳли-аёлига кенглик қилса, Аллоҳ таоло унга йилнинг қолганини кенг қилади”. 
Байҳақий Шуабул иймонда ривоят қилган.

Имом Ҳофиз Суютий раҳматуллоҳи алайҳи ал-Дурарул мунтасир китобида бу ҳадисни саҳиҳ собит бўлган деганлар. Байҳақий Шуабул иймонда Абу Саид Худрий, Абу Ҳурайра, Абдуллоҳ ибн Масъуд ва Жобир розияллоҳу анҳумлардан заиф санадлар билан ривоят қилган. Булар бир бирига қўшиладиган бўлса, қувватланади. (Кашфул хофаа)
Жобир: Мен қирқ йил тажриба қилдим, бўлмай қолмади. (Муҳит)
“Кенгчилик қилиш” ҳадисини ишончли ровийлар ривоят қилишган. Ҳа, кенгчилик қилиш ҳадиси худди Ҳофиз Суютий айтганларидек саҳиҳ собит бўлган. (Ҳошияту ибн ал-Обидийн 3-жилд, 457 бет).

عَنْ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ: "مَنْ وَسَّعَ عَلَى عِيَالِهِ فِي النَّفَقَةِ يَوْمَ عَاشُورَاءَ وَسَّعَ اللهُ عَلَيْهِ سَائِرَ سَنَتِهِ. (رَوَاهُ رَزِين)

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли-аёлига нафақада кенгчилик қилса, Аллоҳ унга йилнинг қолганини кенг қилади”, дедилар. 
Розийн ривояти.

Суфён айтди: Биз буни тажриба қилиб кўрдик ва ана шундай бўлишини топдик. Суфёндан мурод Суфён Саврийдир. Чунки муҳаддислар истилоҳида Суфён мутлоқ айтилса, Суфён Саврий назарда тутилган бўлади. Имом Байҳақий ҳам Шуабул иймонда Абдуллоҳ ибн Масъуд, Абу Ҳурайра, Абу Саид ва Жобир розияллоҳу анҳумлардан ривоят қилган. Байҳақий ўзи ривоят қилган ҳадисни заиф санаган. Тарғиб китобида Мирк (яъни, Миркалон) раҳматуллоҳи алайҳ Мунзирийдан нақл қилади: Албатта бу ҳадиси шарифни Байҳақий бир нечта туруқлар билан саҳобалар жамоасидан ривоят қилган. Агарчи бу санадлар заиф бўлсада, баъзиси бошқасига қўшилиши билан қувватланади. (иқтибос тугади.)

Ироқий айтади: Бу ҳадиснинг бир қанча туруқлари бор. Унинг баъзиларига саҳиҳ деб қарор берилган. Баъзиларига эса Муслимнинг шартига кўра саҳиҳ дейилган. Аммо Ашуро кунида сурма қўйиш ҳадиси эса асли йўқ ҳадисдир. Шунингдек рўза тутиш ва кенгчилик яратишдан бошқа амалларнинг ҳам асли йўқдир. (Мирқотул Мафотиҳ. 4-жилд, 1349 бет. Алий Қорий)
Суфён ибн Уяйна: Биз буни эллик ёки олтмиш йил тажриба қилиб кўрдик ва фақатгина яхшилик кўрдик.

❗️Аммо кенгчилик яратишдан бошқа ишларни, яъни Ашуро куни ёки кечаси байрам қилиш, сурма қўйиш, бўяниш каби ишларни жумҳур фуқаҳолар – ҳанафий, моликий, шофеий ва ҳанбалийлар бидъат деганлар. Бу ишларнинг бирортаси мустаҳаб эмасдир. Бу ҳақида келтирилган ривоятлар бидъатчиларнинг тўқиб чиқарган бидъатлари бўлиб, улар бу билан ўзларининг бидъатларини қўллаб-қувватлаш учун тўқиганлар. (Мавсуатул фиқҳийя 29 жилд, 221-бет)

Имом Байҳақий “Ким ашуро куни исмид сурмасини қўйса, ҳеч қачон кўзи оғримайди” ҳадисини заиф деб ривоят қилган. Лекин бу ҳадисни Ҳоким мункар деган. Ибнул Жавзий бу ҳадисни мавзуот яъни, тўқима ҳадислар ичида келтирган. (Ҳошияту ибн ал-Обидийн)
Шунинг учун Ашуро куни бундай ишларни қилиш бидъат ҳисобланади. Аммо юқоридаги келтирилган ҳадисга биноан Ашуро куни оиласига кенгчилик қилса, бозорлик қилиб рўзғорини бут қилиб олса, йилнинг қолган ойлари ҳам барокатда бўлиши умид қилинади.
Валлоҳу аълам!

Манба: islom.uz


•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Ҳадис

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
«Жаннат хазиналаридан бирини сенга айтайми?» дедилар. Мен: «Ҳа, айтинг, эй Расулуллоҳ», дедим. Шунда у зот: «(Сен) «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ»ни айт, у Жаннат хазиналаридандир», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Ҳеч кимга таъна қилмай, ҳеч кимдан таъма қилмай яшай олиш асл саодатдир...

Ассалому алайкум!

Ҳаётингиз саодатли онларга тўлсин, Аллоҳ таоло ўзидан ўзгага муҳтож қилмасин!..

Тонг хайрли бўлсин, кунингиз файзу баракотга тўлсин!!!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
ҲОЗИРЧА ИККИ МАҲАЛ НАМОЗ ЎҚИМОҚЧИМАН
#намоз

CАВОЛ: Мен намоз ўқишни бошламоқчиман. Аммо шу йили ўқишга топширмоқчиман. Шунга ҳозирча 2 маҳал намоз ўқимоқчиман. Кейинчалик, ўқишга кирсам 5 вақт ўқийман, деяпман. Қайси намозларни ўқисам бўлади? Беш вақт ўқимасам гуноҳ бўлмайдими?


💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз беш вақт намоз ўқинг. Сизгача ҳам қанчадан-қанча абитуриентлар беш вақт намозларини ўз вақтида адо этиб, ўқишга киришган. Аввало биз Роббимизни буюруғини тўлиқ адо қилишимиз керак. Шундагина дунёда ҳам, охиратда ҳам муваффақиятга эришамиз. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvouz).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
2024/10/02 06:25:21
Back to Top
HTML Embed Code: