Telegram Web Link
#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
🧕 ҚАЙНОНАМ БОЛАНИ ОЛДИРИШГА МАЖБУРЛАШИ
#оила #аборт

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ман хозиги пайтда хомиладирман, ойижон қайнонам болани туғмайсан дедилар. Ман туғаман деб ота ховлимга кетдим, қайнона ойижон манга шарт қўйдила ёки бола ёки турмуш ўртоғини танла дедилар. Энди ман нима қилай? Манга тўғри йўл кўрсатинглар.


💬 ЖАВОБ: Ваалайкум ассалом! Болани олдириш гуноҳи кабира, бундан Аллоҳни ғазабига дучор бўлинади. Бундай ўринларда қайнона тугул эрга ҳам итоат қилинмайди. Аммо ошкора қарши чиқиш жоҳил инсонни ҳамиятини қўзғайди. Шунинг учун сукут қилиш энг яхши даво. Бошқаларга айтиб ўтиришни ҳожати йўқ. Аммо қайнонангиз ҳурмат қилган бирор аҳли илм бўлса ўша одамни ўртага қўйиб тушунтиришингиз мумкин. Бошқа ҳеч қандай ҳаркат қилманг. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/58017)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#эслатма

🕌 🕰 Юнусобод Оқ-Тепа масжидидаги  ўқиладиган жамоат намози вақтлари берилиб бориладиган расмий масжид каналларидан бири: @oqtepamasjid
Ёдда тутгилки, жаннат аҳли Аллоҳни зикр қилмаган соатга афсусланганчалик бирор нарсага афсусланмайди.

Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
АЗА ТУТИШ ҲАҚИДА
#жаноза

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Акам оламдан ўтиб қолди. Аза 3 кун бўлади, жумалик, 20лик, 40лик деган гаплар қанчалик тўғри? Маракада қўй сўймоқчимиз, мумкинми?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Аслида эҳсон қилиш, тиловат Қуръон қилиш, мағфиратларини сўраб дуо қилиш ва савобларни бағишлаш шариатимизда тарғиб қилинган ишлардандир. Марҳумлар худди ботқоққа ботган, онаси емиш келтиришини кутиб турган полапонлар каби ожиз ва муҳтож бўладилар. Уларнинг ҳаққига эҳсон ва тиловати Қуръон қилишни фарзандлар кунлик вазифамиз қилиб олишимиз керак. Эҳсоннинг катта ёки кичиги бўлмайди, ҳатто йўлда турган тошни четга суриб, ўтган кетганга салом бериб савобини бағишлаш ҳам эҳсон ҳисобланади. Аслида булар ҳолис риёсиз бўлгани учун эҳсонни қилиб фахрланадиганларидан кўра афзалдир.

Туғилган кунни, 3, 7, 20, 40 ва вафот топган куни, пайшанба, ҳайит, неча йиллигини ёки неча ёшга кирганини белгилаб эҳсон қилиш бидъатдир. Бу кимларнидир “ҳеч бўлмаса шуни қилгин” қабилидаги маслаҳати бўлган бўлса керак. Буни тарк қилиш вожиб. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/55432)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Фарзандлар 5 хил бўлади.

1. Ота - онаси буюрган вазифани бажармайди. Бундай фарзанд ота - онасига оқ бўлиб қолиши мумкин.

2. Ота - онаси буюрган нарсани ёқтирмай бажаради. Бундай фарзандлар ажр ва савобга эришмайди.

3. Ота - онаси буюрган нарсани бажаради. Аммо уни миннат, уф тортиш ва овозини баландлатиб жеркиб бажаради. Бундай фарзанд гуноҳга ботади.

4. Ота - онаси буюрган ишни чин кўнгилдан бажаради. Фарзанд бу иши билан ажр ва савобни қўлга киритади. Бундай фарзандлар жўда ҳам озчиликни ташкил қилади.

5. Ота - онаси хали буюрмай туриб, улар хохлаган ишни бажаради. Мана шу фарзанд ота - онасига яхшилик қилувчилар, деган савобни қўлга киритади. Бундай фарзандлар ўта нодир бўлади.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Ҳадис_605

АШУРО КУНИ КЕЛАР ЭКАН, РЎЗАСИНИ ТУТСАМ, ДЕБ, ИНТИҚ БЎЛИБ ТУРАР ЭКАНЛАР


وَقَالَ ابْنُ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: مَا رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَتَحَرَّى صِيَامَ يَوْمٍ فَضَّلَهُ عَلَى غَيْرِهِ إِلَّا هَذَا الْيَوْمَ يَوْمَ عَاشُورَاءَ، وَهَذَا الشَّهْرَ شَهْرَ رَمَضَانَ. رَوَاهُمَا الشَّيْخَانِ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Расулуллоҳ саллаллаху алайхи васалламнинг бирор куннинг рўзасини бошқаларидан афзал кўриб, мана шу Ашуро кунидек, мана шу Рамазон ойидек излаганларини кўрмадим».

✍️ Иккала ривоятни икки Шайх ривоят қилганлар.


📜 Шарҳ: Яъни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон Ашуро куни келар экан, рўзасини тутсам, деб, интиқ бўлиб турар эканлар. Бошқа бирор куннинг рўзасини тутиш учун бунчалик интизор бўлиб кутмас эканлар.

Шунингдек, Рамазон ойини ҳам қачон келар экан, рўзасини тутсам, деб, интиқ бўлиб кутар эканлар. Бошқа бирор ойнинг рўзасини тутишни бунчалик интизор бўлиб кутмас эканлар. У кишининг умматлари, яъни бизлар ҳам шундай бўлишимиз лозим.

Манба: https://fiqh.uz/maqola/820

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
#савол_жавоб

Бирон масалада саволингиз борми?

Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш учун қулай bot:

👉 @ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot

(бот расмий, савол матн орқали берилсин)

🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди
#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
ТАЯММУМ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ
#таҳорат

CАВОЛ: Ассалому алайкум. Таяммумни соддароқ қилиб тушунтириб беринг илтимос.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Таяммум арабча сўз бўлиб, “қасд қилиш”, деган маънони билдиради. Шариатимизда эса поклик ҳосил қилиш учун пок ер жинсини қасд қилиш (яъни, юзга ва қўлга суртиш)дир. Пок ер жинси деганда - тупроқ, қум, тош ва шу кабилар тушунилади. Таяммум таҳоратнинг ҳам, ғуслнинг ҳам ўрнига ўтади. Аллоҳ таоло айтади:

فَلَمْ تَجِدُوا مَاءً فَتَيَمَّمُوا صَعِيدًا طَيِّبًا

яъни: “...(лекин) сув топмасангиз, пок тупроққа таяммум қилинг...” (Моида сураси, 6-оят)

Қуйидаги ҳадис ҳам ворид бўлган:
📗Сув топа олмасанг, ҳатто ўн йилгача бўлса ҳам, таяммум сенга етарли бўлади” ( Имом Абу Довуд Абу Зардан, Имом Термизий, Имом Насаий ривояти).

Таяммум қилиш жоиз бўлиши учун одам сув ишлатишдан ожиз бўлиши керак. Сувдан ожиз бўлиш турлича бўлиши мумкин:
📌 сув ≈2 км.дан узоқда бўлиши;
📌 сув ишлатса касал бўлиши ёки касаллик зиёда бўлиши;
📌 ювинса сув ёки ҳавонинг совуқлигидан зарар кўриши аниқ бўлса;
📌 сув олдида душман бўлса;
📌 таҳорат қилса ичимлик сувисиз қоладиган бўлса;
📌 Қудуқ каби жойдан сув олишга керакли воситалар бўлмаса.

Таямммум қуйидагича қилинади:
дастлаб таҳоратсизликни кетказишни ният қилиб, пок тупроқни қасд қилади;
кейин икки қўлини пок тупроққа уради, ёпишиб қолган тупроқни қоқиб, қўлларини юзига суртади;
кейин яна қўлларини тупроққа уради ва чап қўл кафтининг ичи билан ўнг қўлини тирсаклари билан масҳ қилади, ўнг қўл кафтининг ичи билан чап қўлини тирсаклари билан масҳ қилади. Бунда қўлларнинг ҳамма жойини масҳ қилиш шарт;

Таяммумни намоз вақти киришидан олдин қилса ҳам бўлади. Сув топилгунча, битта таяммум билан хоҳлаганча намоз ўқиш мумкин.

📌 Таяммумни таҳоратни бузувчи нарсалар бузади.

Сув топишидан умиди бўлган киши намозни охирги вақтигача кечиктириб туриши мустаҳаб ҳисобланади (“Ал-Мухтор”, “Ал-ихтиёр”). Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvouz).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
@nurli_yol 👈
ОЧИРИҚ ҚИЛИШ
#бидъат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Бизни вилоятда кимнидир иши юришмаса ёки ўқишга топшириш олдидан домлага бориб очириқ қилиш одати бор. Шу нарсани қилса жоизми?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Динимизда очириқ деган амал йўқ. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/248095)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
ФАРЗАНД ҲАҚҚИГА КЎП ДУО ҚИЛИНГ.

Ота-оналар фарзандлари тақво ва солиҳ амалларда бардавом бўлиши учун Аллоҳ таолога юзланиб, тинимсиз дуолар қилиши лозим.
Олдингилар:
“Парвардигоро, хотинларимиздан ва зурриётларимиздан бизларга кўз қувончини бахш эт ва бизларни тақводорларга пешво қилгин” (Фурқон сураси, 74-оят), деб дуо қилишар эди.

ФАРЗАНДИНГИЗ УЧУН ИСТИҒФОР АЙТИНГ

Ота ўз зурриёди учун истиғфор айтиб, гуноҳларини мағфират
этишини жаннатда бирга қилишини сўраб, дуо қилиши лозим. Аллоҳнинг пайғамбари Яқуб алайҳиссалом болалари учун истиғфор айтиб шундай дейди: “Албатта, Раббимдан сизларни мағфират қилишини сўрайман. Албатта, мағфират қилувчи ва меҳрибон зот Удир” (Юсуф сураси, 98-оят).

ФАРЗАНДИНГИЗНИ ДУОИ БАД ҚИЛИШДАН САҚЛАНИНГ!

Оталар фарзандларини дуои бад қилишдан эҳтиёт бўлишлари лозим. Дуо ижобат бўладиган вақтга тўғри келиб қоладиган бўлса, бир умр афсус қилиб ўтишади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Ўз зиддингизга дуо қилманг, фарзандларингиз зиддига дуо қилманг, молу мулкингиз зиддига дуо қилманг. Яна Аллоҳдан ижобат бўладиган соатга тўғри келиб, дуоингиз қабул бўлиб қолмасин” (Имом Муслим ривояти).

ФАРЗАНДИНГИЗ ҚАЛБИГА АЛЛОҲ ВА РАСУЛИГА НИСБАТАН МУҲАББАТ УЙҒОТИНГ

Фарзандингизга Аллоҳ ва  Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат қилишни ўргатинг. Фарзандингизга: “Еяётган таомимиз, яшаётган уйимиз, миниб юрган машинамиз ва биздаги барча нарса Аллоҳникидир. Биз бу дунёда ҳам, охиратда ҳам фақат Аллоҳнинг изни билангина бахт-саодатга эришишимиз мумкин, денг.

📚 "Исломда оила" китобидан.


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
2024/11/20 00:23:55
Back to Top
HTML Embed Code: